Абдулла Орипов 76 (исломий-қамарий ҳисобга кўра 77) ёшида Америка Қўшма Штатларининг Техас штати, Хюстон шаҳридаги шифохонада 5 ноябрь куни тонги соат 5.45 да вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин, охиратларини обод қилсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Америка Қўшма штатларидан етиб келган хабарга кўра, икки ойдан буён Техас штатининг Хюстон шаҳридаги қизи Мавлуда Орипованинг уйида меҳмонда бўлган атоқли шоир Абдулла Орипов вафот этган. Хабарда айтилишича, 3 ноябрь куни кечқурун кутилмаганда ҳушидан кетиб қолган шоирни шифохонага олиб боришган. Салкам уч кун давомида кома аҳволида сунъий аппарат ёрдамида нафас олган шоир 5 ноябрь куни 76 ёшида оламдан ўтган. Абдулла Орипов Хьюстондаги даволаш муассасида ўтган йили ҳам келиб тиббий муолажалар олган, бу йил ҳам икки ойдан бўён шу ерда даволанаётган эди.
Устознинг оиласига, янгамизга ва фарзанду набираларига сабр берсин.
ШОИР ХОТИРАСИГА
Яшил баҳор олиб келганди уни,
Ёз дарё бўйида сувга зор этди,
Қаҳратон ёнида юрди ҳар куни,
Ниҳоят суйгани — Куз билан кетди.
Хуршид Даврон
5. 11. 2016
USTOZ ABDULLA ORIPOV VAFOT ETDI
Abdulla Oripov 76 (islomiy-qamariy hisobga ko’ra 77) yoshida Amerika Qo’shma Shtatlarining Texas shtati, Xyuston shahridagi shifoxonada 5 noyabr kuni tongi soat 5.45 da vafot etdi. Alloh rahmatiga olsin, oxiratlarini obod qilsin. Inna lillahi va inna ilayhi roji’un.
Amerika Qo’shma shtatlaridan yetib kelgan xabarga ko’ra, ikki oydan buyon Texas shtatining Xyuston shahridagi qizi Mavluda Oripovaning uyida mehmonda bo’lgan atoqli shoir Abdulla Oripov vafot etgan. Xabarda aytilishicha, 3 noyabr kuni kechqurun kutilmaganda hushidan ketib qolgan shoirni shifoxonaga olib borishgan. Salkam uch kun davomida koma ahvolida sun’iy apparat yordamida nafas olgan shoir 5 noyabr` kuni 76 yoshida olamdan o’tgan. Abdulla Oripov Xyustondagi davolash muassasida o’tgan yili ham kelib tibbiy muolajalar olgan, bu yil ham ikki oydan bo’yon shu yerda davolanayotgan edi.
Ustozning oilasiga, yangamizga va farzandu nabiralariga sabr bersin.
SHOIR XOTIRASIGA
Yashil bahor olib kelgandi uni,
Yoz daryo bo’yida suvga zor etdi,
Qahraton yonida yurdi har kuni,
Nihoyat suygani — Kuz bilan ketdi.
Xurshid Davron
5. 11. 2016
Alloh rahmatiga olsin, oxiratlarini obod qilsin. Inna lillahi va inna ilayhi roji’un.
Әмди қайтқан баһар тапалмайду сени
Мәсуд иса
Кәчкүз дәрәхләргә әнсиз пичирлиди:
Кечәтүн асминидин бир юлтуз ақти.
Аһ, бүгүн шум хәвәр қушлар йәткүзди :
Шуңқарлар арисидин бир шуңқар кәтти.
Йилларниң арман сандуқи тошмиған иди,
Қәсидә техи чала, пүтмигән иди,
Аниҗан күйлири қиямға толмиған иди,
Тосаттин хатирләр үзүлди, пүтти.
Нәкоз көзидин ақар җудалиқ йеши,
Әмди қайтқан баһар тапалмайду сени.
Сорайду чечәкләр бағвәндин һәйрәттә:
Шу хуш аваз абдулла арипов қени?
2016-11-7
Әмди қайтқан баһар тапалмайду сени
Мәсуд иса
Кәчкүз дәрәхләргә әнсиз пичирлиди:
Кечәтүн асминидин бир юлтуз ақти.
Аһ, бүгүн шум хәвәр қушлар йәткүзди :
Шуңқарлар арисидин бир шуңқар кәтти.
Йилларниң арман сандуқи тошмиған иди,
Қәсидә техи чала, пүтмигән иди,
Аниҗан күйлири қиямға толмиған иди,
Тосаттин хатирләр үзүлди, пүтти.
Нәкоз көзидин ақар җудалиқ йеши,
Әмди қайтқан баһар тапалмайду сени.
Сорайду чечәкләр бағвәндин һәйрәттә:
Шу хуш аваз абдулла арипов қени?
2016-11-7
Ўзбек шеърияти ўтган асрнинг 60-йилларидан буён атоқли шоиримиз Абдулла Орипов овози билан яшаб келаётган эди. Албатта, шоирнинг ижоди ўлмас шеърият бўлиб асрлардан асрларга ўтиши шубҳасиз. Абдулла Орипов ҳақидаги Сизнинг шеърингиз жуда таъсирли чиқибди. Аллоҳим ўтганларнинг жойларини жаннатдан қилсин.