Abduvali Qutbiddin. Xayol kechasi


Менинг назаримда биздан кейин адабиётга кириб келган авлод вакиллари орасида энг иқтидорлиси Абдували Қутбиддин бўлса керак. Унинг қалами шеъриятимизга янги сеҳрли оҳанглар ва янги рангин манзаралар олиб кирди. Бу унинг биринчи шеърий тўпламидаёқ назарга ташланган эди. Сўнгги йилларда мен бу тўпламга кирган шеърларни бир неча марта ўқиб чиқдим. Бир неча марта ўқишимнинг сабаби битта: бу оҳанглар ва бу ранглар мени қўйиб юбормасди, очиқроғи, мен уларни бир пасда соғина бошлардим.  Бугун нашр этилганига 18 йил бўлган,аммо эскирмаган китобчадаги шеърларни сизга тақдим этгим келди. 

Абдували Қутбиддин
ХАЁЛ КЕЧАСИ
Тошкент
«Ёзувчи» нашриёти
1994

* * *

Қуёш, юртинг қайда, сўраган эдим,
Тонг-ла нурингга дил ўраган эдим,
Мен ҳам сен бор ерга бораман дедим,
Аммо осмонингга кўймадинг, қуёш,
Бирор бор бошимга теккизмадинг бош.

Муйишиб, мунграйиб ишлаган эдим,
Мен ҳам кўп тошларни тишлаган эдим,
Қаҳринг шомларида қишлаган эдим,
Ҳайрон ёшлигпмни ҳўнгратдинг, қуёш,
Бирор бор бошимга теккизмадинг бош.

Урфу русумингдан бошлаган эдим,
Эски дўконингни хушлаган эдим,
Дуру маржонингни ушлаган эдим,
Оқибат манглайим муштладим, қуёш,
Бирор бор бошимга теккизмадинг бош.

Тилимни кундага кўйгил, чоп дедим,
Кейин дил уйига бориб ёт дедим,
Ўғлим у, ўзим у, аста ёқ дедим,
Кулу тўзонидан маҳв бўлгин, қуёш,
Бирор бор бошимга теккизмадинг бош.

Мен одам эдим-ку, мен одам эдим,
Лойдан-да йўғрилган матодан эдим,
Иблисга алданган атодан эдим,
Эй қуёш, мен сени севаман, қуёш,
Бирор бор бошимга теккизмадинг бош.

* * *

Кўзингни тиқма, бу менинг бошпанам,
Пойгакдан мўлтайма, асло қўймайман,
Юрак деб аталган қизил офтобадан
Узим қон ичгайман, сенга қуймайман.

Бармоғинг ниқтама, менинг пешонам
Хати тирноғинг-ла ёзилмагандир.
Мен билан Худонинг ўртасида ғам
Ариғлари сен-ла қазилмагандир.

Юзинг буриштирма, менинг бу юзим,
Босганман гоҳ кишан, гоҳ тиканларга.
Ичган бўлсам ичдим, ҳайрат қимизин,
Эзилдим эзилиб эзилганлардан.

Меники бу ғавғо, керакмас даллол,
Дафтарим варақлаб ўқий олмайсан.
Агарки, борлиғим йиртсалар, алҳол,
Менга бошқа борлиқ тўқий олмайсан.

Йўлу йўриғингга юрмасман зинҳор.
Эшит, фарёд чиқар ўпган тошимдан,
Илоё, бошингни тешмасин дўл-қор,
Илоё, ёрилма еган ошингдан.

* * *

Кўзимдан ўпиб қўй, Осима!
Сенга олма бергум мағз-мағзи олтин.
Тишласанг, тишларинг ҳаммаси тилла,
Лабларинг ёлқин…

Хоҳласанг бераман сеҳргар каклик,
Сайраса бўғзидан тушади гуҳар,
Унинг бир қаноти атиргул, бири
Нилуфар.

Истасанг зумуррад тароғим сенга,
Сочингни тарасанг ярмиси зумрад.
Силасанг қўлингу бармоғинг бўлгай
Ложувард.

…Эшикни ёп дейсан,
Совуқ-ку ахир.
Бошим оғрияпти, бошим.

Уҳ, тортиб ойнадан ғижирлар совуқ,
Аёз ишқаб ўтар эшикка бетин.
Қуқулаб юборар ҳовлида товуқ,

Дарахтдан узилиб
Тушади — олма —
Олтиннн,
Ол-тиннн,
Доо-о-дей…

ХИЙЛА

Хийла кеч тушибди севайлик десак,
Ўғри оралабди боғу равона.
Чиннидай рўёдан эшитдик — чўпчак,
Хийла бегонамиз, билсак, жаҳона.

Кексайиб кетибди тунлар биз учун,
Тақса ярқирамас эски тақинчоқ.
Хийла бекорларга яшайман маҳзун,
Хийла овунчимга сен бир ўйинчоқ.

Хийла макрларинг сеҳрли эмас,
Бало ҳам урмайди на аъжуз-маъжуз,
Ҳийла найрангларим йўлдан оздирмас,
Хийла сочинг эмас сенинг чанқовуз.

Хийла кеч тушибди севайлик десак,
Бизга олакўзроқ хийла замона.
Хийла сен ҳам бир оз қаҳрли эрмак,
Хийла мен ҳам бир оз чала девона.

* * *

Тахаюл тунида сени эсладим,
Кафтингда бахт қуши, елкангда кафтар.
Пойингда тиз чўкиб мўлтирар маъюс
Кийиклар.

Бошингда гулбаргак, қароғингда ой,
Севдим, дедим сени, манглайи ялпиз,
Қўй деди, этагинг тишлаб ётган той —
Она қиз бу,
Она қиз.

Қалдироқ бургутдай ерга ташланди,
Оёғимдан тортди, боғлади йўлга.
Йўл чопди,
Жуда кўп чопди.
Ташлади малаклар чўмилган кўлга.
Сев, сев, севв!

Тепамдан бақириб ўтди қалдироқ,
Устимдан қичқириб ўтди шамоллар.
Ёнимга келдилар
Гўзал, яланғоч —
Сев мени, дегунча
Соҳибжамоллар.

Кўзимга мил тортдим, сени эсладим,
Кафтингда бахт қуши, елкангда кафтар.
Осмон марказига ботаётирсан,
Осмон марказига ботар
Кийиклар.

* * *

Ниначи қанотин ҳижоб қилсайди,
Қил-кўприк йўл топиб бера билсайди,
Ғам чексак, Бинафша овунтирсайди,
Тўл-ғо-на, тўл-ғо-на
Жон
Берар эдик.

Сени мен кўзимга солиб турсайдим,
Фақат ёш оққанда аксинг кўрсайдим,
Юракка хат ёзиб сенга берсайдим,
Тўл-ғо-на, тўл-ғо-на
Жон
Берар эдик.

Қалдирғоч иккимиз олиб кетсайди,
Дунёдан-да йироқ ерга элтсайди,
Сўнг севиб ўлмоқдин сабоқ ўтсайди,
Тўл-ғо-на, тўл-ғо-на
Жон
Берар эдик.

Ё семурғ бизларни бола қилсайди,
Муҳаббат наҳрида чўмилтирсайди,
Иккимиз бир лаҳза бирлаштирсайди,
Тўл-ғо-на, тўл-ғо-на
Жон
Берар эдик.

* * *

Не дейин, саҳрода дардкашим сароб,
Сир айтарим саксовул, не дейин.
Кундан-кун аҳволим харобдан-хароб,
Ичдим ғам майин.

Войладим, бир оҳу яқин келмади,
Қумга урдим юзим, у мендан безор,
Бирор ит мени Қайс деб билмади,
Тану жон озор…

Кўп кездим, кўрмадим бирорта карвон,
Билмадим қаёнда мағрибу машриқ.
Машақат соҳиби, арконим армон,
Амирим қашқир…

Ҳукми равонимга бўйсунмас тақдир,
Энди йўл биргина руҳлар кўшкига.
Тинч комга мен қандай тушаман, ахир,
Ишқига тўймадим.
Ишқига.

* * *

Чарх, ўткир қилиб қўй болтангни,
Чуғурчуқ, йигиргин сим, арқон,
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.

Хазонинг тўпла, кўм мени, боғ,
Терингни кафан эт, эй илон,
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.

Дарё, сен мурувват қил бир бор,
Йўлинга қўшиб ол лахта қон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.

Кеча, ўғирликка чиққил, кел,
Бошимни синдиргин, уз, армон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.

Лахча сеп, тонггинам, тўяйин.
Юракда қолмасин пушаймон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.

* * *

Балиқнинг тиши-ла тилимни тилдим,
Юрагим урчуқдай уч айлантирдим.
Кўзимни қийнадим,
Қийноғим қизиқ…
Яйрадим.

Индамай руҳимга эргашиб олдим,
Девона хаёлим ғилмон санадим.
Туф дедим ботқоққа,
Гулистон қилдим…
Яйрадим.

Қалдирғоч лойсувоқ қилган очунда
Севгим йўлларига зсф-зор қарадим,
Ёшларим ял-яли
Таралди тунда…
Яйрадим.

Мажнунтол дарчасин очди, киритди,
Юз битта қизидан бирин танладим.
Хивич қасрларда
Баргландим бирам…
Яйрадим.

Дунёни тарк этдим, ҳур сафар этдим,
Ёримла туйқусу бехабар кетдим.
Ўн беш кун тўй бердим
Дорулбақода…
Яйрадим,
Яйрадим,
Яйрадимааа!

* * *

Қайдадир тун сиёҳ кокилин эшар,
Тоғларда эзади ҳарир кўксини.
Қайдадир жайронлар ўйнаб юришар,
Фақат мен яшайман
Ўксиниб.

Қайдадир минора қанот қоқади,
Ҳис этиб танида шамол жисмини.
Зарафшон қайгадир лойқа оқади,
Фақат мен яшайман
Ўксиниб.

Қайдадир тулпорлар фазога етар
Томоша қилгани товус рақсини.
Қақнуслар оловлар қўйнида ётар,
Фақат мен яшайман
Ўксиниб.

Қайдадир сайҳонда ўтлар қовушар,
Қайдадир йўқотар офтоб кўзини.
Қайдадир нам тортиб унар товушлар,
Фақат мен яшайман
Ўксиниб.

Қайдадир капалак шафақни кўрар,
Нурланиб сезади бахтнинг исини.
Қайдадир бир санам мени деб яшар,
Фақат мен яшайман
Ўксиниб.

* * *

Истардим,
Фалакнинг қабоғи бўлса
Ва қабоқ ичида бўлса чимилдиқ.
Атрофим сабуҳий мушкларга тўлса,
Ҳам сен кутсанг мени
Дилинтиқ.

Истардим,
Юлдузлар чироғим бўлса,
Зулмат кечаларин кечсам адоғин.
Бир ажаб, сеҳрли чорбоғим бўлса
Ва сен ёлғиз бўлсанг,
Азобим.

Истардим,
Кўнглимни улоқтирсаму
Бу ёвуз оламга…
Юрак устига
Сени ўлтиргизсам,
Термилсам, термилсамммм…
Истардим…

Ва лекин оёғим ботган,
Ҳаёт бўғиб қўйган гирибонимдан.
Бу ёғи ёшим ҳам ўттизга кетган,
Бу ёғи умид йўқ тошдай жонимдан
Истардим…

* * *

Тонгдан юлиб келдим, сени, Осима!
Қуёшдан тахт сўраб, шамолдан тулпор.
Тилаб, сўраб топган ганжим, хазинам,,
Сен — чобуксувор!

Шамшод дарахтига илдим ҳалинчак,
Солдим унга турфа гуллар қиқирин.
Қизғалдоқ баргидан қилибман йўргак,
Ухла, капалак.

Бойчечак оғзидан симирдик бода,
Ялпизга тилларни олдик тегизиб,
Дарахтнинг учида ёнар шабода,
Чалиб сибизиқ.

Юзингни анордай қизартирди куй,
Кўзим — ёқту, оқди, чулғаниб чак-чак.
Юрагинг гупиллаб, ўйнаб, тинмади,
Така-так, така-так…

Тонгдан юлиб келдим, сени, Осима,
Бу шеърим хаёлдир, бу шеърим ёлғон.
[Гарчанд теграмизда шаталоқ отар,
оқ-оппоқ жайрон]
Тонгдан…

ҲОФИЗГА

Соҳибдилим — дилоро,
Аййит, тўхтасин карвон.
Най пуфлаган қуюннинг
Энасими биёбон.

Соҳибдилим — дилоро,
Қайда у чашма гирён.
Жилға бўлган кўнглимни
Қуритиб бўлди мижгон.

Соҳибдилим — дилоро,
Кўзим менинг қулфмидур?
Очиб нигоҳим чиқса,
Чопган қилич зулфмидур.

Соҳибдилим — дилоро,
Қақнус гулхани қани.
Бор бўлса юзга суртай,
Ўтини ё кулини.

Соҳибдилим — дилоро,
Кўп риёзат чекдим-ку,
Ўзим кетдим. Йўлингга
Тоқатимни экдим-ку!

Соҳибдилим — дилоро,
Васлинг саробми, рўё.
Ҳофиз эмасман, ишқда
Абдувалиман гўё…

Соҳибдилим — дилоро!

* * *

Ассалом, эй аҳли қуш,
Бошим хаёл, эгним туш.
Кўкрак қафасим сароб,
Олар нафасим азоб.

Ассалом, эй аҳли гул,
Бошим шамол, эгним йўл,
Оғзим-тамоғим тўзон,
Чиқар нафасим хазон.

Ассалом, эй аҳли тун,
Бош қурум, эгним қурум.
Ҳаёт дегани ридо,
Ҳар бир нафасим видо.

Ассалом, эй ассалом.

* * *

Пайғомлар йўлладим, уйғон, ҳилолим,
Жунун оқшомлари очди жамолин,
Поялар боғладим домингга сенинг,
Сен менинг,
Сен менинг,
Сен менинг.

Тийра гирёнларда отлиқ дард ҳоким,
Ки зулфи оташи аждардир балким.
Ииғлайди дўзахий оловдан ашки,
Сен менинг,
Сен менинг,
Сен менинг.

Там-там малаксиймо чачвонин ташлар,
Яғмо шамларига ибодат бошлар,
Ризвон олмасида лабларинг сенинг,
Сен менинг,
Сен менинг,
Сен менинг.

Некбин манзилларда бахтлар сочилган,
Қўлиму қўлингга занжир осилган,
Биздан нима қолар, вақтлар ичилган,
Сен менинг,
Сен менинг,
Сен менинг.

* * *

Сендан кўрган куним, Осима,
Сендан неки топган бўлсам, тасалли.
Бир қошиқ қонимдан кечган гулхайри
Ўзингсан, жабримга
Сабринг масаллиқ.

Ғамзада шаҳримда қуёшим ўзинг,
Ивирсиб қоқилсам, сен кўтаргувчим.
Қўйнимда авайлаб юрган юлдузим,
Осимам,
Ҳолим билгувчим.

Кечир, ваъда этдим афсона олам,
Ҳамда тун — осмони парварда осмон.
Мен айтган Хизирми — шайхи мукаррам»
Аюб чашмасига
Элтмади ҳамон.

Кечир, ҳаммасига кўндим, ёлғондир,
Шоир Абдували яшаган эмас.
Юрагимда шаррос қонмас, ёвғондир,
Одамман,
лекин девона эмас.

Бугун юрагимда титроқ ўйғонган,
Изғийди жандага ўраниб кир-чир.
Зах урган кунларим ўртаб тўлғонган,
Сен мени кечир,
кечир, кечир.

* * *

Дағи довонларга ханжар кўтариб
Дағи кокилига дилдор ғарқ этган,
Дағи ишқ шароби жон жоми ичра,
Дағи ҳубоб қонда, шўх азоб қонда.

Марҳаматлар ёғган олтин кечада
Лайлатулқадрни айладик меҳмон.
Дағи мижгон очиб қўйган дарчадан
Баднафс қийноғин обкирди ҳижрон.

Дағи айролиғнинг айролиғида
Қайрилган қошингдай довонлар тушди.
Дағи довонларга ханжар кўтариб
Бизни ёмон кўрган ёмонлар тушдн.

Энасиз кулундай аланглаб кун-тун,
Хатар жарларидан изладик рукн,
Дағи тилмочликка тил урди ҳазон.
Бир жумла тушундик, дағи, биз хазон»
Биз хазон…
Биз хазон…

НАЖИБ ҲОЛАТ ШЕЪРИ

Сумандан-да тасма боғлаб белимға,
Наввотни-да қўйиб аста тилимга,
Сенга айтай дедим, севишимни мен,
Кўройдин елкамда куйишимни мен.

— Эй нодон, дединг сен, бармоғимда чўғ,
Бир ишора етур, кўтармоқга туғ,
Оёғимни қучиб йиғлағон майса,
Тур десам туродир, отодир найза.

Моҳларойим дедим. Гулойим дедим,
Кечангда бош узра туройин дедим.
Жигар-бағрим сиқиб бўлойин дедим,
Мавжингда мавжланиб ўлойин дедим.

— Эй нодон, дединг, сен изимда ётган,
Масиққан ошиқдир ҳажримда қотган,
Айтсам бас, сани-да, чаққани-чаққан,
Ут пуркаб жисмингни ёққани-ёққан.

Розиман айтганинг кўройин дедим,
Ҳаққим яратгандин сўройин дедим,
Моҳларойим дедим, гулойим дедим,
Узоқ умр кўргин, илойим дедим.

— Эй болам, дединг сен, эй болам, дединг,
Қаддингни кўтардииг, осмон энгашди,
Бўйнингга минг бир соч Қуёш тармашди,
Тун сенга эргашди, кундуз эргашди.

— Эй болам, ҳаққингни берарман дединг.

* * *

Иккимиз айланиб бир томон бўлсак,
Сен дилгир дилдору мен ёмон бўлсам,
Боши тугун замон бир томон бўлса,
Дақиқа сўрайман ёрижон бўлсанг.
Иккимиз айлана бир томон бўлсак.

Йўқсил тонготарда ол карвон ўтса,
Ул карвон қушлари тахтравон тутса,
Илашсак бу бахтга, илкис мунг тутса,
Опичлаб олгали гўзал тун ўтса,
Йўқсил тонготарда ол карвон ўтса.

То Машҳар базмига етгунга қадар,
Мен шотут баргларин айлагум дафтар»
Ҳар ёзган шеъримни оҳ, гулисафсар,
Сенга ўқиб берса бийрона, агар
То машҳар базмига етгунга қадар.

Не имкон, бир томон юз томон бўлди,
Орзиқиб-орзиқиб кўз тамом бўлди,
Айролиқ гадодин шоҳжаҳон бўлди,
Путурлар ғазнамга ғазнабон бўлди,
Не имкон, бир томон юз томон бўлди.

Паришон-паришон қадам ташларман,
Бузилиб-бузилнб алам бошларман,
Узилиб-узилиб ситам бошларман,
«Шу икки қўлимни тоштарош этдим,
Бус-бутун умримни мен адош этдим».

Паришон-паришон қадам ташларман.

ҲИССИЙ ШЕЪР

Ним илиқ ёмгир, момиқ ер, юмшоқ осмон,
Ой луқма,
Қуёш луқма.
Осийлар арвоҳи чирқиллар, бер-бер,
Севгилим, сен мени ейишдан қўрқма!
Қўлларим — раққоса,
Кўксим — нағора,
Юлдуз ойнак холос, сайёра лангар.
Тамошалар аро бўлдим тамоша,
Севгилим, е мени, ейолсанг агар.
Шар-шар сув ёбонга тушар қум бўлиб,
Ғар-ғар ўт қутирар ёсуман ваҳм.
Қулоғимда симоб,
Оғзимда захоб,
Севгилим, ё мени қилолсанг ҳазм.
Дўсту ёрдан бездим,
Рақибдан бездим,
Алангадан бўкдим, оғритди ойдин.
Гул билан ўйнашиб орттирдим бола,
Ўзимга ўхшаган ўксиган, ғамгин.
Этагим ушлаган, қўйвормас тортсам,
Кўзидан тўкилар шираю шарват.
Ўтингум, сен мени ейишдан олдин
Боламга она бўл, шафқат қил, шафқат!
Тахтакачда кесгил,
Қирғичда қирғил,
Ғалвирда эзғила, тинчисин кўнгил.
Илтижом, сен мени ейишдан аввал
Боламга юрагинг авайлаб сиқтир.
Қонингга бўялиб,
Гулзорда ётгил —
Гуллар егизсинлар энг тотли бурдам.
Йиғла-ю, сўнг мени кечиргин, кечир,
Тушун, бу ўлимга охирги чорам.
Карагин, фарзандинг ўзимдай худди
Боламнинг сочингдай сочи тим қора.

* * *

Ўйма онлар имконимдан қочиб борар,
Титрак оҳу жаҳонимдан қочиб борар,
Тан ҳансираб жон-жонимдан қочиб борар,
Тортай ўзим ой юзингдан пардаларни,
Бўзим қолди, ютай сўнгги зардаларни.

Ялинчакман кузнинг инжиқ чақмоғидай,
Йкқилгайман ҳўнг-ҳўнг йиғлаб оёғингга,
Чўғдай яшнаб сўнишим бор дудоғингда,
Бўзим қолди, тортай ўзим пардаларни,
Ой юзингдан сидирай мен зардаларни.

Куртакладим, ғунчаладим гуркирадим,
Аҳён-аҳён ҳад тотиниб гулдирадим,
Менам қалбим лабга олиб чулдирадим,
Бўзим қолди, тортай ўзим пардаларни,
Сенга боқиб ютай сўнгги зардаларни.

Ғашлик пайдо меҳрпарвар сутунида,
Номусу нанг, қасду қасос будунида,
Юз ўгирдим ялғон-яшиқ кун-тунингдан,
Ой юзингдан тортай ўзим пардаларни,
Бўзим қолди, ютай сўнгги зардаларни.

Ёлғиздирман зўр қайғунинг бутоғида,
Инжиламан кузнинг сўнгги чақмоғидай,
Йиқиламан ҳўнг-ҳўнг йиғлаб оёғингга,
Бўзим қолди, тортай ўзим пардаларни,
Ой юзингдан сидирай мен зардаларни.

ҚАЙҒУ ПИЧОҒИ

I

Қирқ кун чилла қуриб ўтирдим мафтун.
Сенга —
Кундай балқиб келгувчи баёт.
Бор-йўғимдан ажраб қолсам —
Бир ютум,
Севги бер илоҳий, жаноби ҳаёт.

Кошки тегса э,ди нафу савобим.
Жоду маконларда
Ҳийлам ўтмади.
Сен бонп;а одамдан туғма азобим,
Сен ўзга одамни кутма, эгачим.

Ўзим, ёлғиз ўзим сенга сирдошман,
Беш кунда беш марта
боргану қайтган.
Сенинг сийшшаринг ғижимлагану
Жимгина қадимий аллалар айтган.

Сен менга сукланиб кўз урма, урма,
Девмасман,
Кўтарсам барча юкингни.
Мен ёлғиз ичишга тайёрман, тайёр,
Телбалардан қолган заҳар юқини.

Кирқ куи чилла куриб ўтирдим ҳайрон,
Кишан никоҳига
Киритмоқ истар.
Сен роҳат кўрибсан, мен хоназайрон,
Бўйнимга қадалган коп-кора ништар.

Кошки тўйсанг эди, мен тугасайдим,
Очофат кунларнинг
Йўқдир адоғи.
Ўша, ташлаб кетган шуни билсайди.
Сен менинг хотиним, қайғу пичоғи.

II

Чироғи инграган бевадай юм-юм
йиғисан,
Қатори юзимдан ўтган.
Чўлу биёбонда тевадай мунграб,
изингдан изларим
изиллаб кетган.

Явшандай қирма-қир юрдим, югурдим,
Сочинг шамолидан
Йиқилдим дардманд.
Балким сен суянган дарахт учидан
Ўрмалаб-ўрмалаб келгувчи қуртман.

Сен мангу кетгувчи,
Мен мангу дайди,
Селдай оқавергум қайроқлар уриб.
Сен араз ургувчи,
Мен эса ғараз,
Келгин, ярашайлик бир бора, ҳурим.

Чироғи, чироғи —
инграган юм-юм,
йиғиман, қатори
бузилиб ўтган.
Қара бу хотинга, қорочуғимга
Кескир баданидан тўкаётир занг.

Уринишим зое,
Умидим бекор,
Кайғу ҳужрасида қайғудан сабоқ.
Тағин мен алдадим, ёки алдандим,
Конхўр тиғларингни севаман, пичоқ.

ҚАСИДА

Эй, ҳазратим Сулаймон,
Мушкулимни қил осон,
Найсоннинг лой-гилидан
Пайдо қилиб бер жаҳон.

Ки, унда пари пайкар,
Берсин жаннатдан хабар,
Ўтган девоналардин
Олиб келсин муждалар.

Эй, ҳазратим Сулаймон,
Дардима топгил дармон.
Чумолининг тилидан,
Дилидан бергил макон.

Олиб бир дона буғдой,
Тайин этгил ризқу жой.
Ўртасидан кесгилу
Тақдим этгил янги ой.

Қумри сайла, гулруҳим,
Равза айла шукуҳим,
Сайроғимдан сайрона,
Қўшиқ тўқий ғайрона.

Абдувалиман, ҳай-ҳай,
Лақа-там-там, лай-лай,
Абдувалиман, ҳай-ҳай,
Лақа там-там, лай-лай.

* * *

Қип-қизил турнани кутдим ўттиз йил,
Ечай деб бўйнидан биллур халқани.
Отамга шифолар сўрдим ўттиз йил,
Раҳм қани?
Шафқат қани?

Илоҳдан марҳамат кутдим мунтазир,
Суянган тоғимдан айрилдим, холо.
Жарга қулаб тушди пири дастгирим,
Вовайло,
Вовайло.

Гулбутоқ тобути дедим ўттиз йил,
Аза очди қилдим ҳар бир баҳорга.
Булбули гўёлик қилдим муттасил,
Ҳаёт анҳордай…

Сомеъ турдим сидқу итоат билан,
Парво этмай бозор қийлу қолига.
Ўттиз йил қавмига тортилиб бадан,
Арзу дод айлади
Абдувалидан.

Инондим, бўғзимда шукур минг қатла,
Туфроқ авроғига мен ҳам керакман,
Шукурким, ўтарман қачондир ҳатлаб,
Чиппакдан чиппакка,
чиппакка…

* * *

Нечук бу дарддо — хаёлимдан кетмас.
Увалаб, майдалаб шамоилдан кетмас,
Қуртдай, қумурсқадай юради, юради,
Эзғилаб ўлдирсам, ишшайиб туради.

Нечук бу дарддо —кучларим чекинур,
Талваса қоқинур, муродим ўкинур,
Қизима, ўғлима дунёда дунёсиз
Эзилдим, эзилдим, топмайин томчи нур.

Нечук бу дарддо — тушундим бунча тез,
Кезмаслик маънисин бору кел боғин кез.
Англадим намакоб тўла бу косани,
Бешигу беланчак, тобуту ҳассани.

Нечук бу дарддо — ҳайроноликдур,
Ғамга ошубу парвоналикдур,
Бағирни ўпирмак, кемирмак, кемирмак,
Қон қақшаб сутингни ўлимга эмирмак.

Нечук бу дарддо қутқаргин, паноҳим,
Ҳолимни билдириб учди-ку нигоҳим,
Меҳрингдан умидим, сеҳрингдан умидим.
Руҳимнинг кўзини сени деб юммадим.

ҚЎШИҚ

Сачраб келгин оловим, сувдай тошиб ўйин туш,
Кўзларимдир тутатқи, титраб-титраб ўйин туш.

Ер осмонга баробар, осмон ерга баробар,
Еру қуёш кокилин тортиб-тортиб ўйин туш.

Вужудимдан дуд чикар, дилим аро ўт чиқар,
Девонаман-девона, эй оловим, ўйин туш.

Одамликдан воз кечдим, сенинг қаҳрингни ичдим,
Гуруллайман гурр-гурр, гуриллатиб ўйпн туш.

Жоним, дегин, ўт пурка, оташларингга сурка,
Инграб-инграб, оҳ сен ҳам, инграб-инграб ўйин туш,

Эй оловим, ловулла, эй оловим, ловулла,
Бўлак-бўлак, бўлаклаб, отиб-отиб ўйин туш.

Ер осмонга баробар, осмон ерга баробар,
Мен ҳаммага биродар, ҳамма менга биродар.

Лов-лов лов-лов ўйин туш, гур-гурр, гур-гурр ўйин туш,
Устун бўлсанг куйиб кет, бутун бўлсанг битиб кет,

Йилт-йилт, йилт-йилт ўтиб кет, сим-сим, сим-сим ситиб кет,
Милт-милт, милт-милт ўтиб кет, лим-лим, милт-милт ботиб кет.

ИЛЛО…

Илло, бу тонг менга, бошим қўйганман,
Илло, тонгни чертиб ўзим сайратган.
Илло, бу тош менга, кўзим ўйганман,
Илло…

Сенинг балчиғингда нилуфаргулдай
Палакларим ташлаб яшадим, илло.
Онлар биқирлаган жуфт қора қўлдай,
Ойдинни чўктирдим,
Сен учун, илло…

Девордаги доғдай мудҳиш сесканиб,
Тобландим қуёшнинг доғида, илло.
Шарпамга ўраниб зимларга чўкдим,
Илло…

Тизим ерникимас, бошим фазога,
Киндикка найини улаган момо,
Мени ювинтириб берсин жазога,
Илло…

* * *

Ҳарна ёмғир ёғар, ювар айбимиз,
Кеча сир сақлайди, очилмас сира.
Не бўлди, куйдими охиратимиз,
Ширин дийдор кечди,
Бокирам.

Тарози кўтариб келган фаришта,
Иқрор этса этар, ғам ема, жоним.
Топарман мен сени ўша гардишда,
Яна бир қучарман,
Тоза армоним.

Итлар копсалар ҳам ёнғин кунларда,
Самоларда исминг айтгум чирқиллаб.
Руҳим йиртсалар-да халқоб тунларда.
Яна бир лабингга
Қўянсакман лаб.

Кўзлардан, қўрқаман, дема, мен ўзим
Юрагимни бергум, тўйиб чўқнрлар,
Эзилма, бир куни чумчуқдай учиб,
Бағрингда ухларман,
Яна чуғурлаб.

Ҳарна ёмғир ёғар, ювар айбимиз,
Кечиб кечирмайди ғанимат дайр.
Ёмғирпўшни очдинг, ожиз қайсимиз,
Хайр, Хайр, Хайр…

* * *

Осима!
Бизга ёт теварак — човут,
Атроф қисирлайди.
Қисади — панжа,
Юпунсан, кийгали совутинг йўқми,
Жирканчдир исканжа.

Қайириб, синдириб ташлолсайдим мен,
Ёпишиб колмасди юзингга бу қор,
Қутқариб ол дебон ялиндим юз бор,
Алдади мусиқор.

Осима!
Товонинг кони окдими,
Шимирган майсанинг ранги алвондир.
Ранжлисан. Бекинсанг юпанчинг йўқми?
Бурдсиз замондир.

Доғлиман, доғли-я,
Қовриладирман,
Ғурбат аршларига қўярман нарвон,
Мен сени роҳатга туширадурман,
Урурман туғён.

Осима!
Бизга ёт теварак човут,
Қочгали ҳамроҳ йўқ, шамолдан бўлак.
Осима, сен колгил, мен секин борай —
Теварак…
Теварак…
Теварак…

* * *

Ичикдим. Согиндим сени, шекилли,
Тонгим ранги сариқ, хаста кундузим.
Иҳраб қуёш чикар, ўкчиб ой шўрлик,
Осима —
Сен кимнинг қизи!

Кўрпага буркансам, кўрпа илвирар,
Ёстиққа ёпишсам, илвирар ёстиқ.
Ўй менга сиғмайди, уй менга сиғмас,
босириқ — босириқ…

Зириллар борлигим юрсам, йўл кўнмас,
Қояга тирмашсам, пучмаяр қоя.
Қаргасам, қаргишим дуога ўхшар,
воооя…

Ичикдим. Соғиндим сени, шекилли,
Хўрлигим келтирар ғалати гина.
Нимага одамлар шод, ҳуррам, мамнун,
Бизлар одаммасми,
Осима?!

* * *

Кубро туғин тутган Самандар шоҳид,
Мулки вайронимда зоғ менга мурид,
Оёғим остига тўшалган дардим,
Чўк тушдим.
Ахтардим.

Пиёла қаршимда, осмон қистанар,
Афсус, тўлдиролмас ёруғга, афсус.
Чақириб чарчаган чуқур кенгликка,
Чиқаман хомуш.

Қий-чув кўтаради Зуҳро ё Зуҳал,
Гапирар, бандаман, тушунолмайман.
Етаклаб олгани келганлар билан,
Негадир,
Қўшилолмайман.

Тиниқ пайт. Сабрдан халволар еган,
Уч-тўрт олтин танга берар, олмайман.
Мулки вайронимга ҳулволар келса,
Бу ерда
Бўлмайман.

Зоғ ила ҳасратнинг қопини судраб,
Бирор дўнгу тоғда, ё дала-даштда,
Ахтариб, ахтариб яна ахтариб
Кираман
Қишга…

* * *

Сендан қафас ҳиди уфурар нечун?
Сендан чирқиллайди қайғу, ваҳима.
Агар жоним керак бўлса, ола қол,
Фақат,
Йиғлама, Осима…

Етти гул ҳуснингни тамоша қилсин,
Етти қуш сени деб чексин дарду ғам.
Тила тилагингни, кўзим кўр бўлсин,
Фақат,
Йиғлама, Осима.

Билсанг бас, шоҳона талъатим эди,
Кечаси малакла хилватим эди,
Етмиш уч парида сувратим эди,
Осима!
Осима!

Бир нусха кўчирдим, нусхаки гўзал,
Ҳар бир ҳарф кумуш, ҳар нуқтаки лаъл —
Севгимдир, йўқ десанг вужудим қийма,
Фақат,
Йиғлама, Осима!

Дунёнинг боши нур, охири ғорат —
Тушга бораяпмиз, қўлда гулсават,
Мен унга туш ва бахт соламан ғалат,
Йиғлама, Осима!
Фақат…

* * *

Тонгдан юлиб келдим, сени, Осима!
Қуёшдан тахт сўраб, шамолдан тулпор.
Тилаб, сўраб топган ганжим, хазинам,
Сен — чобуксувор!

Шамшод дарахтига илдим ҳалинчак,
Солдим унга турфа гуллар қиқирин.
Қизғалдоқ баргидан қилибман йўргак,
Ухла, капалак.

Бойчечак оғзидан симирдик бода,
Ялпизга тилларни олдик тегизиб.
Дарахтнинг учида ёнар шабода,
Чалиб сибизиқ.

Юзингни анордай қизартирди куй,
Кўзим — ёқту, оқди, чулғаниб чак-чак
Юрагинг гупиллаб, ўйнаб, тинмади,
Така-така, така-так…

Тонгдан юлиб келдим, сени, Осима,
Бу шеърим хаёлдир, бу шеърим ёлғон
(Гарчанд теграмизда шатолоқ отар,
оқ-оппоқ жайрон).
Тонгдан…

* * *

Чувидим, рўзғорим бўлмади обод,
На Жамшидга ҳавас, на майл Кайкубод.
Бугундан таскину эртадан имдод,
дод, дод, дод.

Субҳ боғи ила тиллашдим такрор,
Мен, деди, кампирман, алдоқчи, маккор.
Чалсанг чал, берайми қадимий дутор,
хор, хор, хор.

Чалдим мақомига ўзим йўрғалаб,
Дилни гоҳ кафанлаб, гоҳо йўргаклаб,
Сўзгами, тузгами очдим, ирмаклаб,
лаб, лаб, лаб.

Чувидим, узримни айтдим боламга,
Мен кириб чиқувчи қайси оламдан,
Борим шу, қочганим қочган одамдан,
Баъзан,
Аҳён,
Кам-кам.

МУНГИМСАН, ШЕЪРИЯТ

Симлару занжирлар қўлимда,
Қаҳрлар, заҳрлар йўлимда,
Амрлар, бужурлар сўлимда,
Мунгимда мунгимсан, шеърият.

Ҳақорат, нақорат ёнимда,
Ҳасрату касратлар жонимда,
Утадир нафратлар қонимдан,
Мунгимда мунгимсан, шеърият.

Қичқирар, бақирар оёқлар,
Қийқирар, чийқирар туёқлар,
Кучаниб ёрилар тамоқлар,
Мунгимда мунгимсан, шеърият.

Ватанлар чиқадир ватандан,
Баданлар чиқадир бадандан,
Одамлар чиқадир одамдан,
Мунгимда мунгимсан, шеърият.

Баттолнинг пинҳона нағмаси,
Қаттолнинг қуртлаган луқмаси,
Бариси туфрокнинг талваси,
Мунгимда мунгимсан, шеърият.

Кўнглима яшриниб бопладим,
Юракнинг қўрида тобладим,
Энг гўзал қиз билан ухладим,
Мунгимда мунгимсан, шеърият.

Кўчманчи кўронлар буҳрони,
Тўтиқуш донолар гирёни,
Мулкимдан тополмас Зуҳрони,
Мунгимда мунгимсан, шеърият.

Ёлғизлик боғида, қоронғу
Дарахтнинг меваси қор огу,
Татибман, жисмимда янгроғи,
Мунгимда мунгимсан, шеърият.

Кун сари, кун сари, кун сари,
Ошиқар карвонлар сарвари,
Мунгланиб ун сари, ун сари…
Мунгимда мунгимсан, шеърият.

Васллар, фасллар қўноғи,
Гуллару тулларнинг қабоғи,
Қўтир дид даъволар сиртмоғи,
Мунгимда мунгимсан, шеърият.

Гардишнинг идиши ичида,
Ҳар чаман, ҳам кўлмак ичида,
Ҳашорат ҳам инсон ичида,
Мунгимда мунгимсан, шеърият.

Ошённи титкилар васвослар,
Гўшада гўшт излар ғавваслар,
Подшоси, гадсси — либослар,
Мунгимда мунгимсан, шеърият.

Қарлуғоч, қарқуноқ — пуштиранг
Оҳангдан келгайлар, турфаранг —
Дунёда нима кўп, човут, чанг…
Мунгимда мунгимсан, шеърият.

На рўзғор, на юмуш, на ташвиш,
Соҳилда қиш ила ғамлашиш
Ва ғамдан айш қилиб қуюлиш,
Мунгимда мунгимсан, шеърият.

Не зарур жоҳу-жаҳд, лафз-калом,
Ҳўл-қуруқ танламас чанг, тўзон,
Мен сўзон, сен сўзон, ул сўзон,
Мунгимда мунгимсан, шеърият.

Кун сари, кун сари, кун сари,
Ошиқар тун сари сарварим,
Мунгланиб, мунгланиб ун сари,
Мунгимда мунгимсан, шеърият.

Мунгимда мунгимсан, шеърият.

* * *

Субҳлар хўплайди патли ҳавони,
Бир кун ёлгончилик қилади аирель.
Мен сенинг келишикг ҳеч истамайман.
Бироқ кел.

Зар ип эшаяпти ёғдулар томиб,
Зим-зиё ҳовонча эзғалайди ун.
Қавиб, тахлаб қўйди шойи кўрпани
Сен учун тун.

Жарангдор сочинг ҳам бўлар пўпакли,
Тиллақош топилар кўк сандиғида.
Уч газ булут кесса бўлар чимилдиқ
Висол тоғида.

… Киприкка илинган шабнам чўгдайин,
Бир кун ҳақиқатгўй бўлмади апрель,
Мен сенинг келишинг ҳеч истамайман,
Бироқ кел,
Эшитяпсанми?

Анбар инъом этар сенга чечаклар,
Тобе мамлакатдир сенга хуш чаман.
Мен эса чимилдиққа кираман-у,
Тиззанга бош қўйиб йиғлаб оламан.
Эшитяпсанми?

Гирдоблар чулгайди патли ҳавони,
Бир кун ўзи каби лақмадир апрель.
Мен сенинг келишинг ҳеч истамайман,
Бироқ кел.

ТУЙҒУ

Сен райҳонга суйкала, сўласан,
Томчидай томчилаб тундан кейинги
Тонг эмас, йўқ, тип-тиниқ шабнам…
Жону кўзим, бор, нурга чўмилгин.

Масиҳнафас дамсен, тирилгайдир у,
Қизғалдоқ ёпинғич, юм-юм юмилгин.
Илинж бодасидан туғилар туйғу,
Жону кўзим, бор, нурга чўмилгин.

Қийқим-қийқим садо ёғилар, тингла,
Юракда им ила чархпалак ургин.
Коинот қадарсен, охиратинг йўқ,
Жону кўзим, бор, нурга чўмилгин.

Нидолар қилгил, хатолар қилгил,
Азолар қилгил, садолар қилгил,
Албат нурли-нурли видолар қилгил,
Жону кўзим, бор, нурга чўмилгин.

Э. Ш. А. С. га

Эй дўст, қандай қилиб кўнглингни олай,
Не этсам гулдурак сенга ялингай
Ва сенинг тегрангда юрар айлона —
Юрагим устида қўлим сайрона,
Эй дўст, ишқингдаман масрур.

Не этсам, тоғ очар шундоқ ўзини,
Мен кириб сен учун обчиқолсам қўр.
Чордона ўтирсам сен билан бирга,
Ҳис этсам сен билан муҳаббат, шуур,
Эй дўст, ишқингдаман масрур.

Гарди капалакман, сендан сўрорим;
Қўшилиб капалак мисолн айлан.
Эй дўст, қандай қилсам, кўнглингни олсам,
Кўнглингга муносиб қайси бир гулшан.
Эй дўст, ишқпнгдаман масрур.

Шундай бир шалола ҳаьодан тушсайди,
Лаб очсак сабодан гул-лола тушсайди,
Оловни қавиган қиз-бола тушсайди,
Тиқилинч ғурбатда пок нола тушсайди,

Сен билан бирма-бир шод улфат тушсайдик,
Ишқимиз ўртада парвона тушсайди,
Эй дўст, ишқингдаман масрур.
Қани у, қани у ўша гул, чамбил,

Қани у, қани у ўша туйгулар.
Қани у, қани у ўша сусамбил,
Туш билан тушакка кирган қайғулар,
Эй дўст, ишқингдаман масрур.

* * *

Сарвим, аразлабсиз, ҳижоб тутибсиз,
Бизни қора кўриб, симоб ютибсиз.
Ўлиб бўлармиди бизсиз, билмабсиз,
Аҳволимиз ўхшаш, ҳеч ўйламабсиз.

Мижгонда қуёшни банди сақлабсиз,
Шўрликни кимга асранди сақлабсиз,
Тўзонни совутиб гавгога бошлабсиз,
Сарвим, хатомасми, бизни ташлабсиз.

Гардун иқбол сари юрмаса юрмабди,
Майхона чангини қормаса қормабди,
Шунгаям шунчами, хўрласа хўрлабди,
Барибир кўнмаймиз, зўрласа зўрлабди.

Оқшом кулбасида биз-да меҳмонмиз,
Авжлансак, яланғоч моҳитобонмиз.
Ҳижолатлар бўлманг, гул-гулистонмиз,
Биз шундай аёнмиз, шундай тамоммиз.

Оҳ, орзу орзуми беомонликда,
Оҳ, дармон дармонми бедармонликда.
Сиздан сўровимиз, илинжимиз шу:
Сарвим, бизга қайтинг — саргардонликка
Бизга қайтинг, сарвим…

(Tashriflar: umumiy 381, bugungi 1)

Izoh qoldiring