Shavkat Rahmon she’rlari fransuz tilida./ Chawkat Rahmon. Poemes

Ashampoo_Snap_2017.11.11_15h14m32s_004_.png  Бундан анча аввал ўзимнинг франсуз тилига таржима қилинган шеърларимни сизга тақдим этиб, Парижда нашр этиладиган «Action Poetique» журналида олти  ўзбек шоири шеърларининг босилиши билан боғлиқ хотираларимни (мана бу саҳифада) айтиб ўтган эдим.

Бугун эса ўзбекнинг атоқли шоири Шавкат Раҳмоннинг фаранг тилига ўгирилган шеърларини сизга тавсия қилмоқдаман. Шоир шеърларининг аслияти ва таржимаси бирга қўйилмоқда. Фақат бир шеърнинг аслиятини қўймадим. Билмаганим учун эмас, сиз ўша шеърни билармикансиз деган маънода шундай қилмоқдаман. Топсангиз,изоҳ ёзиладиган вараққа ёзиб юборасиз,деган умиддаман.

Яна бир илтимосим: мабодо франсузча матнда бирон бир хатога йўл қўйилган бўлса,маълум қилишингизни сўрайман.

Chawkat Rahmon
POEMES
07

Chawkat Rahman  (1950-1996) — le poète ouzbek, est né le 12 septembre 1950 année dans la ville d’Och (Kirghizstan). Peete et traducteur (Lorca, Machado, Alberti … ). Dirige une collection de poesie.

* * *

Жангда ўлган эмас
бирор баҳодир,
бари ҳалок бўлган хиёнатлардан,
тошдай ухлаганда тўшларин очиб
ё заҳар қўшилган зиёфатлардан.
Бирор асотирда
баҳодирларни
ҳаттоки юзбошли аждар емаган,
минг бир синоатли ялмоғизлар ҳам,
тоғларни ўйнаган, девлар енгмаган.
Бари ҳалок бўлган хиёнатлардан,
барига орқадан санчилар ханжар.
Шундай бўлиб келган азалу азал
мана шу жафокаш,
кўҳна Ватанда,
Ҳар гал баҳодирлар йиқилар экан
куракка санчилган номард тиғидан,
қайта тирилганда бўларди ногоҳ
ҳар бир болакайнинг қорачиғида.
ишонгил,
ҳеч қачон сени алдамас
софдил элатларнинг асотирлари,
бирорта баҳодир ўлганмас жангда,
қўрқоқлар ўлдирган баҳодирларни.

* * *

Nul héros
N’est mort au combat,
Tous sont morts de traitrise
Lorsqu’ils se sont couches comme les pierres.
Nul récit aux heros vaincus par des dragons à cent tetes,
des vampires suceurs de sang,
des génies jonglant avec les montagnes.
Dans notre vieille patrie
Tous les heros sont morts
Poignardés dans Ie dos.
Mais chaque fois qu’ils tombent
Sous les coups d’un poignard
Ils semblent aussitôt renaitre
Dans les regards d’un enfant.

* * *

Ie chercherai, chercherai …
Un jour je trouverai
cette route qui méne à moi-méme.
Mes amis seront grands
leurs coeurs seront riviére et montagne.
Ie chercherai, chercherai
un jour je trouverai
mon plus grand ennemi alors
je donnerai la duree de ma vie
pour un grand mouvement d’étemel…

Puis …
Ne vous inquiétez pas,
Ie corps des poétes ne souffre pas :
je chercherai et trouverai enfin
une mort de grande race.

СЎЗ ҚУДРАТИ

Ариқ бўйидаги
сарғиш чимзорда
пашшага таланиб ётган майхўрга
ўзингни валига сиғинадиган
авом бир қул каби
қарашга ўргат.
Ичир Сирдарёдай улуғ меҳрингни
ҳовучлаб-ҳовучлаб очиқ қалбингдан.
Кўксингга қўл қўйиб,
таъзим қилавер,
буюксиз деявер ҳар бир гапингда.
Синамоқчи бўлсанг сўз қудратини,
ўзингни мажбур қил,
ўзингга буюр,
ичиб Сирдарёдай улуғ меҳрингни,
эсипаст, албатта, бўлади буюк.
Сўнгра ғолибона тикилишидан
сен титрай бошлайсан томчи симобдай,
гўё сен ётгандай куппа-кундузи
пашшага таланиб
сарғиш чимзорда…

LE POUVOIR DES MOTS

Sur l’herbe jaune
Au bord d’un ruisseau
Couvert de mouches
Un ivrogne est couché.
Apprends à ètre son esclave.
Ofire-lui dans tes mains autant d’amour que d’eau du Sir Daria.
SaIue-le, paume sur Ie coeur,
Dis : » Vous étes grand. «
Si tu veux connaitre Ie pouvoir des mots,
Humilie-toi,
Obéis.
Et cet homme qui, comme l’eau du Sir Daria, boit ton amour,
Cet homme stupide grandira.
Sous son regard vainqueur,
Tu commenceras à trembler comme une goutte de mercure,
Devenant toi-méme cet homme
Couché sur l’herbe jaune,
Couvert de mouches.

Quand cette pierre noire
— nuit concentree des milliards de fois
dans la main du temps —
est couchée cachant son secret à mon regard aveugle
it est incontestable pour mon regard perspicace
qu’elle n’est pas sans vie
et que, soudain, un jour, elle fleurira.
Cependant qu’elle, lourde d’un mouvement éternel,
regarde Ie passant et pense » En quel siécle
vais-je réveéler mon secret … «

Quand mille imbéciles
marteau levé sur elle
demandent
» Fleurira-t-elle ? «
je réponds souriant
» Bien sùr, elle fleurira un jour. «
Se peut-il cependant qu’aujourd’hui déja
elle ait fleuri
multi colore, se peut-it que ses Јleurs
restent invisibles au regard perspicace du poéte ?

(Adaptions Jean-Pierre Balpe)

ЙЎЛБАРС

Мангу қочар,
қочар тоғлардан,
ўрмонлардан, чангал, тўқайдан.
Дунёда кўп яшагани йўқ,
аммо бунча душмани қайдан?
Шўрлик йўлбарс
қайга қочмасин
фақат овчи йўлини тўсди.
У ҳеч қачон қочмасди, аммо
ўзига ҳам ёқарди пўстин.

LE TIGRE

Il fuit. Il fuit toujours.
Il fuit dans la montagne,
Dans la forét, dans Ie maquis.
Il ne vit guére. Il a
Tant d’ennemis.

Pauvre tigre,
Pauvre tigre,
Où fuir ?
Le chasseur te suit.
Tu ne peux pas te fuir,
Parce que ta peau te plait,
A toi aussi.

БАҲОРНИНГ ИЛК КУНИДА АЁЛИНИ КЎРГАН ШОИР КEЧИНМАСИ

Бу аёл…
Кўзимга қушдай кўринди,
мусича, каптардай — сурганда хаёл.
Қайданам созладим тасаввуримни,
қушга ўхшайверар ҳадеб бу аёл!
Гўё хоб элитган…
Суврати сўлғин,
сездирмай жилмаяр гўё ҳумойлик.
Сўлиш ё гирями — ғалати тўлқин,
кўзлари ҳазинлик ёхуд хуморлик.
Баҳорга ўхшатсам…
баҳор ярашмас —
бу аёл баҳордан минг бора гўзал.
Пойига ташлашга — қалбни тарашлаб,
ёниқ сўзлар керак,
самимий сўзлар.
Баҳорнинг бир зумрад бўсағасида
кафтлари қушлардай…
Овозсиз сўйлар.
Дунё, бу аёлга ўхшатадиган
борми бирор тимсол қушингдан бўлак.
Ҳадикли нигоҳни сирли қирида
осмонни чоғларкан қушдай беғубор,
сезаман,
аёлнинг нозик кифтида
қандай оғир сўзлар,
ғамгин сўзлар бор.
Кўринмас сўзларни аёл кифтидан
бирма-бир оламан сеҳргар каби.
Қўллари титрайди аёлнинг бирдан,
кўзлари титрайди,
титрайди лаби…
Гўёки парвоздан олдинги ҳолат;
нозик кафтларида энг сўнгги малол —
гўёки сўнгги сўз,
оғир сўз қолган,
сўнгги сўзни олсанг,
учгудай аёл.

A LA FEMME DU POETE

C’est la femme …
EIle ressemble à un oiseau,
A une colombe, quand eIle pense,
Et ma femme surtout est un oiseau.

Le monde ausai ressemble à la femme,
Y a-t-it encore autre chose, monde,
En plus des oiseaux,
Des oiseaux qui se taisent.

Je saisis moi-méme
Tous les mots du corps de ma femme.
Sa main tresaiIle alors, ses yeux
Trésaillent. .. Ses lévres aussi …
Car it ne reste qu’un seul mot
Et ce mot-là Ie poéte vient Ie prendre —
Car si tu prends ce mot
EIle peut s’envoler.

(Adaptions  Henri Deluy)

08

(Tashriflar: umumiy 1 269, bugungi 1)

4 izoh

  1. Ассалому алайкум.
    Севимли шоиримизнинг «Гуллаётган тош» номли шеъри аслиятисиз берилган:
    Манови қора тош —
    Вақт кафтларида
    триллион маротаба кичрайтирган тун
    жонсиздай ётаркан, ўткир кўзимга
    тобора шубҳали кўринар ҳар кун…

  2. Гул назарда тутган шеърнинг тўлиқ матни:

    ГУЛЛАЁТГАН ТОШ

    Манови қора тош —
    Вақт кафтларида
    триллион маротаба кичрайтирган тун
    жонсиздай ётаркан, ўткир кўзимга
    тобора шубҳали кўринар ҳар кун —
    гўёки жонлидай,
    гўё бир куни
    тўсатдан гуркираб гуллайдигандай,
    гўёки ҳозирча ўтмас кўзлардан
    сирларин яшириб ухлаётгандай.
    Гўёки кузатиб ўткинчиларни
    мангу ҳаракатнинг юкин таширкан,
    зўр бериб ўйлайди «қай аср қулай,
    сирин очса бўлар қайси асрга?..»

    Тош ҳам гулларми деб,
    минглаб калтабин
    гурзисин дўлайиб йиғилган пайтда,
    мардона илжайиб, кўрасиз, дедим,
    бир куни гуллайди бу тош, албатта.
    Балки тош ҳозироқ
    гуллаётгандир,
    минг рангли жилода яшнаб, ўзгариб,
    балки бу гулларни кўрмаётгандир
    ҳатто шоирнинг ҳам ўткир кўзлари…

    Фейсбук орқали мен жуда ҳурмат қиладиган синглим ва касбдошим Гулмира ушбу матнни юбориди:

    Ассалому алайкум, Хуршид ака!
    Ижод, ишлар билан чарчамасдан юрибсизми? Якинларингиз тинч-омонми?
    Рахматли Шавкат аканинг шеърлари учун рах,мат! Асли берилмаган шеър:»

    АГАР…

    Туҳматдан йиқилса
    бирорта дўстим,
    мен-чи хилватларда беркиниб ётсам.
    Бу ҳам етмагандай анча вақт ўтиб,
    покликдан сўйласам,
    хотира сотсам.
    Йўқ, бўлмас,
    яшардим бошимни эгиб,
    кезардим умрбод юртма-юрт ошиб.
    Одамзот кўзига қаролмасам тик,
    кўксимга осилган бўларди бошим.
    Йўқ, йўқ, йўқ…
    Албатта бирга бўлардим
    тамуғ малайлари ишга тушган чоқ.
    Дўстим-ла ёнма-ён туриб ўлардим,
    эҳтимол, ўлардим ундан олдинроқ.

    Эҳтимол, адашаётгандирман.
    Бериб бораётган макола, материалларингиз жуда кизик ва керакли.
    Омон булинг!
    Самимий хурмат билан, Гулмира.

    Афсуски, аслияти берилмаган шеър бошқадир. Топишмоғимнинг жавобини кутиб қоламан. Агар франсуз тилини биладиган Олима Набизода тополмаса… Яна билмадим…

    Хуршид Даврон

  3. Саломлар!Юқорида берилган ҳар икки шеър (Гул ва Адибнинг изоҳларида)таржиманинг асли эмас. Топишга ҳаракат қиламан.

Izoh qoldiring