Samarqand qadamjolari — Les places sacrees de Samarkande — Святыни Самарканда

001
Самарқанд қадамжолари. Муаллиф: Иноятулла Сувонқулов.Масъул муҳаррир: А.Ўролов. Ўзбекистон Республикаси ФА «Фан» нашриѐти, 2007

Мазкур рисола Самарқанд шаҳри ва вилоятида жойлашган машҳур тарихий ѐдгорликлар билан бир қаторда халқ хотирасида сақланиб келаѐтган муқаддас қадамжолар таърифи ва тавсифига бағишланган. Аксарият тарихлар жонкуяр муаллиф саъй-ҳаракати ва изланишлари натижасида жамланган бўлиб, маънавий меросимиз ихлосмандлари учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

011

Э Ъ З О З Л И    Қ А Д А М Ж О Л А Р

1. ИМОМ АЛ-БУХОРИЙ МАҚБАРАСИ
(Пайариқ тумани Хартанг (Хартанак) қишлоғида)

022

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий 810 йил 20 июлда Бухорода таваллуд топади. 7 ѐшида Қуръон ва Ҳадисни, 10 ѐшида бир қатор илмларни мукаммал эгаллайди. Бухоро уламолари унга энди бошқа юртларга бориб ўқишлигини тавсия этадилар. Имом ал-Бухорий 16 ѐшида онаси ва акаси Аҳмад билан Маккага йўл олади, умрининг 42 йилини 7 мамлаккатининг 19 та шаҳрида яъни, Макка, Мадина, Ҳижоз, Нишопур, Қоҳира, Басра, Куфа, Бағдод каби шаҳарларда ўтказади. У шу йилларда 90 га яқин олимдан илм ўрганади, 1080 ровийдан ҳадис ѐзиб олади ҳамда 90 мингдан ортиқ шогирд етиштиради. Имом ал-Бухорий ҳаѐтининг сўнгги 16 йилида Муҳаммад пайғамбаримиз муқаддас сўзлари-ҳадисларини тўплайди. У ўзи тўплаган 660 минг ҳадисдан 300 мингини ѐддан билади. Шундан 100 минги ишончли-саҳиҳ ҳадислар бўлиб, унинг 7275 тасини шарҳлаб, 40 та дафтарга сиғдирган ва уни 4 том қилиб асарга айлантиради. Имом ал-Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳи” («Ишонарли тўплам») асари мусулмон дунѐсида Қуръондан кейинги ўринда ўрганилган ва эъзозланган. Бундан ташқари, улуғ алломанинг яна 20 дан ортиқ йирик асари маълумдир. У ўз юрти Бухорога 42 йилдан сўнг қайтади. Бир маълумотга кўра, Бухоро амири талабига рози бўлмай, Бухорони ташлаб Самарқандга Челак мавзесига келади. Аммо иккинчи фараз ҳам борки, ўша даврда ҳадис, фиқҳ калом араб тили, фалакиѐт илмлари кенг ривожланган, Самарқандга келган бўлса ажаб эмас. эмас. Бу даврда Хартанг қишлоғида ҳадисшунос Абу Мансур Ғолиб ибн Жамбраил Хартангий яшар эди. Буюк аллома 870 йилда шу ерда вафот этади. Эндиликда бу жой кишиларнинг энг мўтабар қадамжога айланди. Таваллудининг 1225 йиллиги муносабати билан бу ерда бетакрор ѐдгорлик-мажмуа бунѐд этилди.

2. ШОҲИ ЗИНДА МАҚБАРАСИ
(Самарқанд шаҳрида)

033

Қусам ибн Аббос Шоҳи Зинда (Тирик шоҳ) Муҳаммад пайғамбаримизнинг амакиваччаси (амакиси Аббоснинг ўғли) бўлиб, 676 йилда Самарқандга Ислом динини жорий этиш учун келади ва жангда ҳалок бўлади.  Унинг жасади ҳозирги Афросиѐб тепалигининг Жанубий-Шарқий қисмига дафн этилади. Қусам ибн Аббос ҳақида “Қандия” китобида шундай сатрлар келтирилган: “Ҳеч бир мозор Шоҳи Зинда мозоридек улуғ эмасдир. Пайғамбаримизнинг муборак юзларини кўрган охирги киши ҳам Қусам ибн Аббосдир”. Шунингдек, Пайғамбаримизнинг “Қусам ибн Аббос ўзининг юз тузилиши, ҳусни ва фазилатлари, одатлари билан менга кўпроқ ўхшайди” — деган ҳадислари ҳам бор.
Қусам ибн Аббос мақбараси гўрхона, зиѐратхона,масжид ва чиллахонадан иборат.
Шоҳи Зиндадаги барча қурилишларни буюк соҳибқирон Амир Темур ва Мирзо Улуғбек амалга
оширган. Улар ўз авлодлари ва яқин кишиларини Шоҳизинда мақбараси ѐнига дафн этганлар. Амир Темур Ўлжа ойим, Туғли Текин, Ширинбека оқо (Амир Темурнинг синглиси), Туркан оқо(Амир Темурнинг опаси),Туман оқо (Амир Темурнинг хотини) учун мақбаралар, Улуғбек эса ўғли Абдулазиз номидан ажойиб дарвозахона қурдиради. Шоҳи Зинда жамжамаси-ансамбли таркибида 20 дан ортиқ меъморий иншоот мавжуд.

3. ХОЖА АҲРОР МАҚБАРАСИ
(Самарқанд тумани, Улуғбек шаҳарчасида)

008Хожа Убайдуллоҳ Хожа Аҳрор Вали Тошкент шаҳрида 1404 йилда дунѐга келган. Хожа Убайдуллоҳнинг  отаси Хожа Маҳмуднинг шажараси Муҳаммад Номий Бағдодийга уланади. У улуғ зот Х асрда Бағдоддан Шошга (Тошкентга) келиб машҳур Шайх Абубакр Муҳаммад Каффолдан таълим олади ва шу ерда турғун бўлиб қолади. Онаси Бўстонлиқ туман Боғистон қишлоғида яшаган Хожа Довуднинг қизи бўлиб, Хожа Довуд эса машҳур Шайх Хованди Тоҳур (Шайхонтаҳур)нинг ўғлидир. У 20 ѐшида Самарқандда бир йил, кейин Бухорода икки йил таҳсил олади, Ҳиротга бориб Саййид Қосим  Табризий (Қосим Анворий) хонадонида беш йил ўқийди. Сўнгра Тошкентга (Шошга) қайтади. Хожа Аҳрор Мирза Улуғбек вафотидан икки йил ўтгач, Самарқандга келади.
1494 йилда 90 ѐшида Камонгаронда вафот этади ва Самарқандга дафн этилади. Бухоро хони Имомқулихоннинг бош вазири Нодир Девонбеги XVII асрда унинг қабри ѐнида мадраса ва масжид қурдирган.
Алишер Навоий ўзининг “Насойим ул-муҳаббат” асарида Хожа Убайдуллоҳни бениҳоя улуғлаб, “Муршиди  комил” деб ѐзган. У Нақшбандия тариқатининг улуғ сиймоларидандир.  Баҳоуддин Нақшбанднинг “Дил ба ѐру даст ба кор”, яъни дил ѐрдаю (Худодаю) қўл ишда бўлсин деган дастурига қатъий амал қилди. Хожа Аҳрор Вали ҳам одамлар хайри — эҳсон ҳисобига эмас, балки ўз меҳнати  билан яшаши кераклиги каби илғор ғояни олға сурди.  Хожа Аҳрор Вали таълимотига кўра, текинхўрлик билан яшаш қораланади.
Хожа Аҳрор Валининг яна бир буюк хизмати Нақшбандия тариқати талабига биноан ҳар хил мазҳаб ва диндаги кишиларга умуминсоний нуқтаи назардан муносабатда бўлганлигидир. Президентимиз Хожа Аҳрор Валининг ўтмиш тарихимиздаги буюк хизматларини қуйидагича таъкидлайди: « Бу мутафаккир зот ўз даврида 25-30 йил мобайнида Марказий Осиѐдаги халқларни бирлаштириш, сиѐсатчиларнинг бошини қовуштириш орқали ҳар хил тўқнашувларнинг олдини олиш учун бор куч-ғайратини сарфлаган, унинг юксак обрў-эътибори бунда ҳал қилувчи аҳамият касб этган.
«Шайхлар шайхи» деб ном олган бу улуғ зотнинг гапини бирор ҳукмдор, ҳоким, шаҳзода икки қилмаган. Нега деганда, халқ уни бошига кўтарган. Биз ҳам бундай азиз аждодларимизни бошимизга кўтаришга тайѐрмиз».
Ҳозир Самарқанд шаҳридаги собиқ Авиационная кўчаси Хожа Аҳрор Вали номи билан юритилади.

4. МАҲДУМИ АЪЗАМ МАҚБАРАСИ
(Оқдарѐ туманидаги  Даҳбед қўрғонида)

055

Маҳдуми Аъзам (асл номи Саййид Аҳмад Хожа Косоний) 1461 йилда Фарғона водийсининг Косон шаҳрида дунѐга келган. Шайбоний ҳукмдорларидан Жонибек Султоннинг таклифига биноан Саййид Аҳмад Косоний Миёнкол воҳаси- Даҳбедга кўчирилиб келтирилади ва у 1542 йилда Даҳбедда вафот этади.
Маҳдуми Аъзам шажараси Пайғамбаримиз Муҳаммад Алайҳиссаломга боғланади.Бу ҳақда “Жомеъул-мақомот”, “Равойиҳул-қудс”, “Туҳфат ул-зоъирин”, “Тазкираи азизон”, “Ҳидоятнома” каби китобларда маълумотлар келтирилган. Ул зотнинг илмий,фалсафий, исломий, ахлоқий асарлари 29 тадир. Улар асосан “Мажмуаи ул-рисоил” (Рисолалар тўплами) тўпламида жамланган.

“Самария” китобида Абу Тоҳирхожа Самарқандий  унинг валийлик сифатлари ҳақида сўз юритган.
Даҳбеддаги Маҳдуми Аъзам обидаларини Ялангтўшбий қурдирган.  Самарқанд вилоят ҳокимининг 1994 йил 28 декабрдаги 565-қарори билан шаҳардаги собиқ Орловская-2 кўчасига Маҳдуми Аъзам номи қўйилган.
Махдуми Аъзам даҳмасидаги айрим қабр тошлар рўйхатини Комилхон Каттаевнинг «Махдуми Аъзам ва Даҳбед» китобидан айнан келтирамиз: «Даҳма устида еттита қабртош бўлиб, ѐзувларига қараганда, улар қуйидагиларга тегишлидир:
1.Ҳазрати Махдуми Аъзам(1542 йили вафот этган);
2.Ҳазрати Муҳаммад Амин(Хожа Калон 1596 йили вафот этган);
3.Ҳазрати Хожа Ҳошим (1635 йили вафот этган);
4.Ҳазрати Хожа Мусо ибн Хожа Ҳошим (1642 йили вафот этган);
5.Ҳазрати Мусохон Хожа ибн Исохожаи Даҳбеди (1776 йили вафот этган);
6.Ҳазрати Хонхожа ибн Мусохонхожаи Даҳбедий (1784 йили вафот этган);
7.Авлиѐхожа ибн Хонхожа (1802 йили вафот этган);

Шунингдек, пастдаги бошқа қабр тошларида қуйидагилар номи зикр этилган:
1.Ялантушбий Баҳодир бин Бойҳожибий – ҳ.1066(м.1655-56);
2.Амир Султонқули –ҳ.1067(м.1656);
3.Малика Иқлимабону Ялантушбий қизи-ҳ.1068 (м.1657);
4.Малика Ойбии Ялантушбий қизи-ҳ.1077(м.1666);
5.Шоҳ Ҳидоят ибн Шоҳ Қосим-ҳ.1079 (м.1668),Афғонистон подшоси;
6. Шоҳ Саодат ибн Шоҳ Ҳидоят — ҳ.1100 (м.1688), Афғонистон подшоси».

011

Брошюра составлена из справочного материала по общеизвестным историческим памятникам Самарканда, а также по неизвестным, забытым святыням, история которых в основном собрана и восстановлена стараниями автора, патриота духовного наследия узбекского народа

СВЯТЫНИ САМАРКАНДА

1. МЕМОРИАЛЬНЫЙ КОМПЛЕКС ИМАМА АЛЬ-БУХАРИ
(Пайарыкский район, село Хартанг (Хартанак)

Абу Абдуллах Мухаммад ибн Исмаил аль-Бухари родился 20 июля 810 года в Бухаре. К 7 годам уже был знаком с Кораном и Хадисами, в 10 лет уже в совершенстве владел другими знаниями. Ученые Бухары стали рекомендовать ему поучиться и в других краях. Когда он достигает возраста 16 лет, то вместе с матерью и старшим братом Ахмадом отправляется в Мекку. 42 года он проводит на чужбине. В таких городах — семи стран, как Мекка, Медина, Хиджаз, Нишапур, Басра, Куфа, Багдад. За эти годы он учится у 90 известных теологов, записывает хадисы у 1080 сказителей, сам обучает более 90 тысяч учеников. Последние 16 лет своей жизни он полностью посвящает сбору хадисов — священных высказываний пророка Мухаммеда. Он сумел собрать более 660 тысяч хадисов и наставлений, 300 тысяч из которых знал наизусть. Из них около 100 тысяч считаются сахих — достоверными. Из этого числа он дает толкование 7275 хадисам, записывает в 40 тетрадях, что впоследствии превращается в солидный четырехтомный труд. Его этот труд под названием “Ал Жомиъ ас-сахихи” (“Достоверный сборник”) являлся второй книгой после Корана и почитался во всем исламском мире. Кроме того, известны еще 20 больших его работ по различным направлениям. После 42 лет он возвращается в Бухару. По некоторым данным, из-за разногласия с Бухарским эмиром. Переезжает на массив Челек, под Самаркандом, оставив Бухару. Но по другим источникам, причиной переезда великого ученого была научно-культурная атмосфера тогдашнего Самарканда. В селе Хартанг в это время проживал известный хадисовед Абу Мансур Галиб ибн Джабраил Хартанги.
Имам Бухари умер здесь же, в 870 году. Это место и сейчас является одним из самых почитаемых среди исламских паломников. Здесь сейчас сооружен грандиозный комплекс в честь 1225-летия великого ученого-богослова.
Постановлением хокима Самаркандской области за № 565 от 28 декабря 1994 года бывшая улица Кайруанская
г.Самарканда переименована в улицу имени Имама аль- Бухари.
С первых лет нашей независимости мы поставили перед собой цель превратить мавзолей Имама аль Бухари в
прекрасный комплекс, достойный славы этого благородного человека, дающий мусульманам,пришедшим на поклонение к этому святому — месту,духовно-нравственную силу.

2. МАВЗОЛЕЙ ШАХИ ЗИНДА

Кусам ибн Аббас Шахизинда (Живой царь) приходится племянником пророку Мухамеду (сын дяди Аббаса). Он приезжает в Самарканд в 676 году для распространения ислама и погибает в бою. Похоронен в юго-восточной стороне городища Афросиаб. О Кусаме ибн Аббасе в известной исторической книге “Кандия” говорится: “Ни один могильник не стал так величествен, как кладбище Шах-и Зинда. Кусам ибн Аббас — тот, кому пришлось увидеть последним лицо пророка”. А также сохранился хадис пророка Мухамеда: “Кусам ибн Аббас наиболее схож со мной по внешности, характеру и слаженности, действиям”.
Мавзолей Кусама ибн Аббаса состоит из могильника, зияратханы, мечети и чиллаханы. В возведении здешних строений основную роль сыграли Амир Темур и Мирзо Улугбек. Их потомки и близкие захоронены рядом с мавзолеем Шах-и Зинда. Темуром были построены мавзолеи Улжаойин, Тугли Текин, Ширинбека (младшая сестра Темура), Туркан око (старшая сестра Темура), Туман око (жена Темура), Улугбек от имени сына Абдулазиза построил великолепные ворота. В комплексе Шах-и Зинда имеются более 20 архитектурных памятников.

3. МАВЗОЛЕЙ ХОДЖИ АХРОРА
(Самаркандский туман, поселок Улугбек)

Ходжа Убайдуллах Ходжа Ахрор Вали родился в Ташкенте, в 1404 году. Генеалогические корни отца Ходжа Убайдуллы Ходжа Махмуда восходят к Мухамеду Номи Багдади. Этот великий ученый еще в Х веке приезжает из Багдада в Шаш (Ташкент) и обучается у известного шейха Абувакра Мухамеда Каффала и навсегда остается здесь. Его мать являлась дочерью проживающего в Бустанликском районе в селе Багистан Ходжи Довуда, сына известного Шейха Хованди Тахур (Шайхантаур).
В 20 лет он приезжает в Самарканд, где обучается год, затем еще два года — в Бухаре. Пять лет учится в Герате под покровительством семьи Саида Касыма Табризи (Касым Анвори). Потом возвращается в Шаш (Ташкент). Только через два года после смерти Улугбека он приезжает в Самарканд. Он умер в возрасте 94 лет в Камангароне и похоронен в Самарканде. Старший визирь бухарского хана Имомкулихана Нодир Девонбеги в XVII веке был инициатором и организатором построения медресе и мечети рядом с его могилой.
Алишер Навои в своей книге “Насойимул- мухаббат” (“Любовь правоверных” возвеличивает имя Ходжи Убайдуллаха, назвав его именем “муршиди комил” — “старец безгрешный” (или человек достигший всего).  Действительно, он был великим представителем учения Накшбандия. Он всю жизнь строго соблюдал правила  праведных, разработанные Бахоуддином Накшбандом “Дил ба ѐру, даст ба кор”, — “Душа в любви, руки в работе”. Он развил эту теорию. По мнению Ходжи Ахрора Вали, человек должен жить своим трудом, а не подаяниями. И он сам всю жизнь соблюдал этот принцип.   Еще одна большая заслуга Ходжи Ахрора Вали – это вклад в развитие идеи толерантности. В настоящее время имя Ходжи Ахрора Вали присвоено бывшей улице Авиационной г.Самарканда.

4. МАВЗОЛЕЙ МАХДУМИ АЪЗАМА
(Акдарьинский туман, поселок Дагбит)

Махдуми Аъзам (настоящее имя — Саид Ахмад Ходжа Касани), родился в 1461 году в городе Касан Ферганской долины. По инициативе одного из крупных военачальников Шейбанихана Джонибека Султана Саид Ахмада Хасани он переселяется в долину Маенаул — на территорию нынешнего Дагбита. И здесь остается до конца своей жизни — до 1542 года.
Генеалогическое древо Махдуми Аъзама восходит к самому пророку Мухамеду. Сведения об этом сохранены в таких источниках, как “Джамеъул-макомат”, “Равойихул- кудс”, “Тухфа ул-зоъирин”, “Тазкираи азизон”, “Хидоятнаме”. Его наследие — это 29 книг по таким различным наукам, как философия, ислам, вопросы нравственного воспитания. Они вошли в сборник под общим названием “Мажмуаи ул-рисоил”, (“Сборник трактатов”).
Махдуми Аъзам — крупный теоретик и шейх учения накшбандия. Автор известного труда “Самария” Абу Тохирходжа писал о его провидческих способностях. Памятник на его могиле был построен Ялангтушем. В настоящее время улица Орловская г.Самарканда переименована в улицу Махдуми Аъзама.
В книге историка Комилхона Каттаева “Махдуми Аъзам ва Дахбед” приведен список надгробных плит, стоящих рядом с могилой святого. Мы ниже приводим его с точностью:

1. Хазрат Махдуми Аъзам (умер в 1542 г.)
2. Хазрат Мухаммад Амин (Ходжа Калонходжа, умер в 1596 г.)
3. Хазрат Ходжа Ходам (умер в 1635 г.)
4. Хазрат Ходжа Мусо ибн Ходжа Хошим (умер в 1642 г.)
5. Хазрат Мусохан Ходжа ибн Исоходжаи Дагбеди (умер в 1776 г.)
6. Хазрат Ханходжа ибн Мусаханходжаи Дахбеди (умер в 1784 г.)
7. Авлиѐходжа ибн Ханходжа (умер в 1802 г.)

А также на установленных ниже могильных плитах прочитано:
1. Ялангтушбий Баходир бин Бойходжибий — год 1066 хиджры (1655-56).
2. Амир Султонкуш — год 1067 хиджры (1656).
3. Принцесса Икшидбону Ялангтушбий кызы — год 1068 (1657).
4. Принцесса Ойбин Ялангтушбий кызы — год 1077 (1666).
5. Шах Хидоят ибн Шах Касым — год 1079 (1668), царь Афганистана.
6. Шах Саодат ибн Шах Хидоят — год 1100 (1688), царь Афганистана.

011

SACRED PLACES OF SAMARKAND

This booklet gives the information about the most famous historical monuments of the city and about the history and value of sacred places of Samarkand, which are still kept in hearts and minds of our people. The secrets of these places were revealed and verified by true historians and The booklet is said to be used as a reference book on the history dealing with our spiritual heritage.

Suvonkulov Inoyatulla. Samarqand qadamjolari by Khurshid Davron on Scribd

0034

(Tashriflar: umumiy 984, bugungi 1)

Izoh qoldiring