Milorad Pavlich. Hikoyalar / Милорад Павич. Хазарский словарь — Фрагменты

011
Милорад Павич номини тилга олишганда, энг аввало, унинг илк романи бўлмиш «Ҳазар луғати» эсга тушади. «Роман-луғат»,»мифологик роман», «роман-миф», «роман-метафора» ва яна аллақандай таърифлар берилган бу асар том маънода ХХ асрнинг сўнгги чорагида яратилган энг машҳур романлардан бири бўлиб қолди. Роман  таркиби уч: қизил, яшил ва сариқ китобдан иборат. Умумий сюжет эга бўлмаган асарда VIII аср охири — IX аср бошида бўлиб ўтган тарихий воқеа: турк қавмига мансуб ҳазарлар томонидан қайси динга ўтиш масаласи мана шу уч китобда қайд этилган насроний, исломий ва яҳудий ҳужжатлар, нақлу ривоятлар асосида ёритилади.
Асарнинг «эркак» ва «аёл» версиялари бор.Адибнинг ўзи бу хусусда шундай деган эди: «Мендан кўп маротиба эркак ва аёл версияларининг фарқи нимада деб сўрашади. Гап шундаки, эркак дунёни ўзидан ташқари ҳолатда ҳис этса, аёл борлиқни ўзида сақлайди… Бу версияларда парчаланаётган вақт (замон) ичидаги эркакнинг жамоавий (кўплик шаклидаги) ва аёлнинг индивид (бирлик) шаклидаги қиёфаси акс этади». Мен «Ҳазар луғати»ни ташқи томонини айтдим, ички моҳиятини англаш учун романни қайта-қайта мутолаа қилиш лозим. Ҳар бир мутолаа мобайнида воқеаларнинг янгиланаётганини ҳис қилиб турасиз.

Хуршид Даврон

01

033Серб ёзувчиси Милорад Павич (1929-2009) дунёнинг энг кўп ўқилаётган ёзувчиларидандир. Ёзувчининг “Ҳазар луғати” (1984) роман-луғати унга мислсиз шон-шуҳрат келтирди. “Чой билан чизилган манзара” (1988), “Шамолнинг ички қиёфаси” (1991), “Константинополдаги сўнгги муҳаббат” (1994), “Юлдузли мантия” (2000), «Етти кечирилмас гуноҳ» (2002) романлари адабиёт оламида кўп шов-шувларга сабаб бўлди.
Сирлилик, аниқлик ва афсунгарлик ўртасига қурилган кўприк, тубсизлик устида қад ростлаган “ақл ва руҳ бинолари” ўқувчини ўзига тортади. Ҳар бир предмет ёки воқеликни, умуман бошқа, тескари, минг-минглаб бўлакларга бўлиб кўришга, ҳис қилишга ўргатади. Адибнинг насрий асарларидаги ўлчамсизлик, тилининг фантазия ва юморга бойлиги, қочиримли “ўйинлар” туйғуларингизга таъсир ўтказмасдан қолмайди.
Милорад Павич серб адабиёти тарихи бўйича мутахассис. Байрон ва Пушкин асарларини серб тилига таржима қилган. Париж, Вена, Фрайбург, Регенсбург, Белград каби Европанинг нуфузли университетларида дарс берган. Асарлари дунёнинг 80 дан ортиқ тилига таржима қилинган.

01

929
Милорад Павлич
ҲИКОЯЛАР
021
Русчадан Гўзал Бегим таржимаси

АСЛ ҲОЛ

Урушнинг дастлабки йилларида Югославияда бир тўп қочоқлар немислар босиб олган ҳудудлардан чиқиб кетишга уринишди. Мамлакатнинг италияликлар забт этган қисмида, ҳатто лагерларидаям шимолий-шарққа қараганда аҳвол бирмунча яхшилиги кўриниб турарди.
1942 йилнинг баҳорида Албанияга қараб йўлга чиққан қочоқлар орасида икки нафар эркак ва бир аёл бор эди. Уларнинг паспорт ва қолган бошқа ҳужжатларидаги расми, муҳрлари рисоладагидай бўлса ҳам йўл бўйи кўп қийинчиликларга дучор бўлишди. Эркаклардан бири – баланд бўйли, кекса кишини Првуд Балочевич деб аташарди. Елкасида кабоб сихига ўтказилган карамни кўтариб, хаёлчан ва жим борарди. У йўл бўйи дарахтлар билангина ҳол-аҳвол сўрашди. Иккинчи қочоқнинг исми-шарифи паспорт бўйича — Матия Врана, унинг ёшини аниқ айтиш қийин, бел камари остига озроққина балиқ уни боғлаб олганди. Анастасия Делянович исмли ёш ва гўзал аёлнинг ёнбошида осилиб тушган иккита узун қўлқоп буғдой дони билан тўлдирилган. Унинг паспортида ҳомиладорлиги қайд этилган, бу кўзга ҳам ташланиб турарди. Қочоқлар Рудникдан ўтиб, Ибара водийси орқали Косовога қиялаб тушдилар. Дам олиш учун тўхташар экан, бир деҳқондан қайнаган сув олиб, унга тўғралган карам, балиқ унидан солиб, шўрва тайёрлашди. Қочоқлар Косоводан олислашишар экан, оёқ кийимларини ечиб, орқасини олдга қаратиб кийишди, мўлжалдаги йўлни яёв босиб ўтишди. Тоққа кўтарилишса, оёқ излари тоғдан тушаётган одамнинг изларидай бўлиб турарди. Бироқ, уларни тез орада қўлга тушириб, Италиядаги унча катта бўлмаган сузиш лагерига олиб боришди. Лагерни немисларга хизмат қилувчи маҳаллий аҳоли қўриқларди. Эркак ва аёлларнинг ҳужжатларини текшириш учун қандайдир марказий немис идорасига жўнатишди. Бу лагерда қочоқлар ўзлари кўзлагандан ҳам узоқроқ қолиб кетишди, бу орада лагер бошлиғи горнизондаги қўриқчилар бир неча марта алмашинди.
1943 йилнинг охирларида икки нафар эркак ва аёлнинг лагерга келиши ҳақидаги гувоҳнома қўлга текканида аёл аллақачон фарзанд кўрганди. Балочевич ва Врананинг ҳужжатлари Анастасия Деляновичникига қараганда анча вақтли тайёр бўлди. Италиядан чиқиб кетиш визасини эркаклар лагердаги қолган қочоқларнинг катта қисми билан биринчилардан бўлиб олишди. Лагерни тарк этаркан, Анастасия ва унинг ўғлини ёнларига олишди. Ҳужжатлар текширилаётганда номувофиқлик юз берди: паспортда аёлнинг ҳомиладорлиги кўрсатилган, айни пайтда Анастасия Делянович оғироёқ эмас, бунинг устига, паспортдаги сана ҳам чаплашиб кетганди. Нечоғлик тушунтиришга уринишмасин, аёлни лагерда қолдиришди, паспортдаги ёзув нарсаларнинг асл ҳолатига тўғри келмасди.
Болани олиб лагерни тарк этган икки нафар эркак Враж ҳудудида қолган аёлнинг сирли гўзаллигини узоқ вақтгача унутишмади. Аёл пичоқни қандай ушлаганини, киприкларининг узун ва қайрилганини, куйлаганда овозидан таралган тўлқинни эслаб, такрор-такрор ҳайратланишди. Катта ва юмшоқ нонни қандай кесганини, иссиқ нон ҳароратини кўкрагига босиб иссиқ, майин хўрсинганини, маҳзунликлар аёл кўксига бир маромда сингиб кетганини кўз олдига келтиришди. Сўнг ҳар қайсиси бир бўлакдан нон олишди. Кейинроқ шуларни хаёлда жонлантиришдики, лагерда ҳеч қандай нон ҳам, пичоқ ҳам бўлмаган.
Тасаввур нарсаларнинг асл ҳолатига номутаносиб эди.

Tаржима «Китоб дунёси» газетасида босилган.

ГУЛЛАШ МАВСУМИДАГИ АЛЛЕРГИЯ

1973 йилнинг баҳор ташрифи яқинлашди. Яхши биламанки, илк майсалар ва гулчанглар пайдо бўлиши билан қирқ уч йиллик ҳаётимда ўттиз тўртинчи марта гуллаш мавсумидан аллергияга дуч келаман. Бу касалликка қарши олиб борган уринишларимдан шуни билдимки, касалликнинг ягона давоси (албатта, вақтинча) – денгиз. Фақат угина мени йилнинг бу мавсумидаги чорасиз, чалкашиб кетган кўзларим, лабларим, бурун тешиги ва териларимни тобора кучли забт этаётган турли ҳидлардан ҳимоя эта олади. Гуллаш бўрони фақат қулоқларимгагина раҳм-шафқат қилди, холос. Денгиз буғланиши, тузли шамол, йод, сув ости ўтлари, қирғоққа урилаётган тўлқинларнинг майин ифори, эҳтимол, қуруқ ва намчил ҳавонинг тўқнашуви, қуруқликдаги гиёҳлар жангига дучор бўлиш ҳолати – булар ҳаммаси мени жуда осон ўз измига олди. Тоққа қилган саёҳатим ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Водийда гуллайдиган гиёҳлар тоғларда кечроқ гулга киради. Тепага ҳаракатланиш одамни хасталикка солгандек туюлади. Мен эса денгиз тубигача тушишим зарур. Ҳар йили ёзни қора нон ва оқ шароб тамадди қилиб ўтказадиганим – Стона эмас, бу гал жанубий қирғоққа боришга аҳд қилдим. Йилнинг гуллаш мавсумини ҳеч бир дўстим мен билан ўтказишни хоҳламади. Кийимларим солинган кўк сумка, бир шиша вино, янги терилган қўзиқорин, консерваланган ловия, дудланган иккита колбасани олдим-у, машинага ёлғиз ўтирдим. Аллергияга қарши истеъмол қилган дориларимдан ўзимни тетик ҳис қилиб, Ниш ва Ускуфнинг қисқа йўлларидан Эгей денгизининг жанубий соҳилларига жўнаб кетдим.
Кун ботаётганда Стобида қисқа муддатга тўхтаб, машинадан вино ва егуликлар олдим. Рим амфитеатри ортидаги иссиқ булоққа пиёда етиб бордим. Бир қарашда у ерлар майсазорга айланган, ичкариси оз-моз қўру қувватини йўқотган. Лекин йиллар у ердаги бир юз йигирма ўринлик томошабинлар ўриндиқларига ўз соясини ташламаган эди. Намчил ҳаво, тошлар билан ўралган бу жойда қуёш ҳамда гул чангидан хайиқмай бемалол дам олса бўлади.
Актёрлар учун мўлжалланган йўлакдан юриб кирарканман, шишани, егуликлар солинган идишни саҳна ўртасидаги катта тош устига қўйдим-да, у ердан шитоб билан узоқлашдим. Қуриган шох-шаббаларни йиғиб, саҳнага олиб келдим, гулхан ёқишга чоғланиб, ўт қаладим. Гугуртнинг “чирт” этган товуши амфитеатрнинг энг охирги қаторигача етиб боришини кутгандим. Бироқ майсалар, дафна ва брусникалар ўсиб ётган амфитеатр ҳовлиси чеккаларида ҳеч бир товуш тарқалмади. Ҳар хил пўпанак ва ботқоқ ҳидларидан халос бўлиш истагида оловга туз сепдим, қўзиқоринни вино билан ювиб бурчакка қўйдим. Сояда ўтириб, қуёшнинг бир жойдан иккинчи жойга енгил кўчиб, ботишга қай тахлит ҳозирлик кўришини томоша қилдим. У театрни тарк этганида қўзиқорин ва колбасани оловдан олиб, ловияли банкани очдим, тамадди қилишга ўтирдим.
Амфитеатр ҳовлисида таралаётган товушлар шу қадар бенуқсон эдики, уларнинг қайсидир бир бўлаги оғзимга кирар, биринчидан саккизинчи ўриндиққача ҳар бири бирдай тушунарли акс-садо қайтарар, бироқ мен томонга қайтаётганда турфа хилда жарангларди. Овқатланаётганда акс-садолар мен билан бирга тамадди қилаётгандай, ҳеч бўлмаганда томошабинлар менга ҳамроҳ бўлиб оғзини иштиёқ билан чапиллатаётгандай туюлди. Тош ўриндиққа кимнингдир исми ёзилганди. Қайси бир исмлар аёлларга даҳлдор эди. Нима бўлмасин, бир юз йигирма жуфт қулоқ ҳар бир акс садони мароқ билан тинглар, Стоби театридаги хатти-ҳаракатларимни синчков кузатар, колбасани мен билан бирга кавшарди. Агар ейишдан тийилсам, улар ҳам томоғига бир нима қадалгандай тўхташар, менинг ҳаракатга келишимни пойлашарди. Бундай кезларда пичоқ бирор жойимни кесиб юборишидан, бармоғимдаги янги жароҳат ҳидлари мени мувозанатдан чиқариши мумкинлигидан, икки минг йилдан бери томиримда қийналаётган қонлар менга ташланиб, бўлак-бўлаклаб ташлашидан ҳайиқаман.
Тушликдан сўнг бир бўлак колбасани чўққа ташлаб, қизариб пишишини кутдим, сўнгра оловни вино билан ўчирдим. кўмирнинг чирсиллашида амфитеатрдан эшитилаётган “ш-ш-ш” товуши панасида манзараларни кузатдим. Пичоқни ғилофга соларканман шамол беозор эсди, саҳнада гулчанглар айланди, акса урдим-у, бехосдан қўлимни кесиб олдим. Томчилаётган қондан тошга илиқлик югурди…
Агар мен тўғри тушунган ва хотирлаган бўлсам, бундан сўнг нималар юз бергани, бу сўзларни ким ёзаётгани мавҳум эди.

ДЕНГИЗ ТЎЛҚИНЛАРИ РАНГИДАГИ ЁМҒИРПЎШ

Ҳар бир инсоннинг умри давомида қайта-қайта кўрадиган туши бўлади. Масалан, менинг тенгқурларим етуклик шаҳодатномаси олишга топширилаётган имтиҳон лаҳзаларини тез-тез туш кўрадилар. Мен бу ҳолга тушмаганман. Бу ёшим билан боғлиқ бўлса керак. Мени шу кунгача бир туш таъқиб қилади. Ота-онам 1872 йили мени – ўн уч яшар болани фаранг тилини мукаммал ўргансин деб Швецариядаги ёзги курсларга ўқишга жўнатишди. Қўлимизга савдо-сотиқ маълумотномаси, коллеж ҳаёти учун зарур бўлган буюмлар рўйхатини тутқазишди. Ўғил болаларга мўлжалланган рўйхат шундай бошланарди:
* байрам ва тантаналарда кийиш учун костюм – 1 дона.
* камзул, уни буклаганда белбоғ ҳолида ишлатишга ҳам яраши лозим – 1 дона.
* уйда кийиладиган халат – 1 дона.
* ёмғирпўш – 1 дона.
* ёмғирда кийишга мўлжалланган бош кийими – 1 дона.
* бир жуфт резина ботинка – 1 дона
* денгиз тўлқинлари рангидаги ёмғирпўш – 1 дона.
* бир жуфт алпинистлар киядиган тишли ботинка – 1 дона.
* оёқ кийимлари учун қоп – 1 дона.* шахсий гигиена буюмлари солинган сумка – 1 дона.
Кетиш соатлари яқинлашди, узун рўйхат бўйича менда бўлмаган нарсаларни харид қилишга киришдик. Ишнинг охири кўринмасди. Ҳар куни янги харидлар учун дўконга чиқардик: янги камзул, калта шим, ботинка…
Машғулотларнинг бошланиш санаси аниқ белгиланган, шу боис кўрсатилган буюмларнинг катта қисмини сотиб олмасданоқ йўлга тушдик. Ёшим ва бўй-бастим янги-янги мураккабликларни келтириб чиқарарди. Ҳали уйдалигимдаёқ, сафарга чиқишдан бир неча кун олдин, менга зарур ҳамда тўғри келадиган буюмларни ахтараётганимизни туш кўрибман. Йўлда ҳам Италия, Швецария бекатларида тўхтаганимизда рўйхатда кўрсатилган нарсаларни сотиб олишга уриндик. Бироқ хаёлимда менинг ўлчамимдаги кийимлар ҳеч қачон мавжуд бўлмагандек: ўн уч ёшли болага тўғри келадиган ингичка елка, узун енгли уй халатини топиш қийин эди. Менинг ёшимдаги ўспиринларга мос шляпа ва денгиз тўлқинлари рангидаги ёмғирпўшни ҳеч қаердан тополмадик: чўнтагига герб тасвири туширилган саноқсиз кўк ёмғирпўшларни кийиб кўрдим, бирортаси тўғри келмади. Ниҳоят, ҳориб-чарчаб ахтарганимиздан сўнг белгиланган куни Оллон қишлоғига етиб келдик. Зарур буюмларнинг аксарияти – халат, ёмғир учун шляпа, денгиз тўлқинлари рангидаги ёмғирпўш ҳам менда йўқ эди. Шундан буён то ҳозиргача пешонадаги ўжар ёзиғимиз – 1972 йилда Италия шаҳарчалари орқали Триест, Венеция, Милан, Стрес, Луганога ҳайдаб солганини, денгиз тўлқинлари рангидаги ёмғирпўшни, табиатда умуман бўлмаган ғаройиб нарсаларни Швейцариянинг немис шаҳарчаларидан излаганларимиз тез-тез тушимга киради.
Узоқ вақтгача бу тушларни маънисиз ва ҳатто ёқимсиз деб ўйлаб юрдим. Маънисиз нарсаларга кўп эътибор сарфлаш, ҳатто тушда бўлса ҳам вақт йўқотишнинг нима кераги бор? Кутилмаган мўъжиза боис бу йўсинда фикр юритишдан, ўз тушларимдан хижолат бўлишдан ва денгиз тўлқинлари тусидаги ёмғирпўшни ахтаришдан халос бўлдим. 1983 йили мен ҳарбий ҳужум чоғида Юнонистон яқинидаги “Иблис тер томчилари” қишлоғига бориб қолдим. Кунларнинг бирида қисмдаги аскардан, гарчи у машғулотлар давомида, ундан сўнг ҳам бир оғиз гапирмаган бўлса-да, билдирги ёзиб беришини талаб қилишимга тўғри келиб қолди. Аскар ҳар бир топшириқни ҳеч қандай эътирозсиз бажарарди. Ундан нега жим юришини сўраганимда, биз жойлашган ернинг номланишини билиш-билмаслигимизга қизиқди. Ажабландим. Қишлоқ номи қандай маъно англатишини сўрай туриб яна аскарнинг ўзи қўшиб қўйди: 1355 йил декабр ойида “Иблис тер томчилари” қишлоғида серб императори Душан вафот этган экан. Тақдир тақозоси билан бу жойга келиб қолган аскар кун давомида марҳум ҳарбий қўмондонни хотирлаб, бир оғиз гапирмасдан кунни тик оёқда ўтказишга аҳд қилибди. У шу йўл билан ўзининг ҳарбий қарзини адо этмоқчи бўлибди. Суҳбат давомида биз билдиргидан тортиб, “Иблис тер томчилари” мавзуси атрофида айландик.
— Тангри уч қават нур билан қоплангани каби инсон ҳам уч қават тер билан ўралган, – дея гап бошлади аскар. – Уч тер ўзида уч хил ўрамни ёки аниқроғи, қоплама ва астарни акс эттиради. Бу ўзида уч қаватли ёмғирпўшни ифодалайди, гўё. Биринчи тер ёки ёмғирпўш, моҳиятан, ҳамманинг чекига тушади, умумий аслиятимиздан андоза олган. Бу тер инсонлар вужудига урушлар ва бузғунчиликлар даврида қуйилган бўлиб, эгнимиздаги либосларимиз шундан бичим олган. Тер томчиларининг бу турини китоб мундарижасига ўхшатса бўлади, умуман, янги китоб муқоваси остида унга тамоман даҳлсиз бошқа бир китоб жойлашгандай. Иккинчи тер ёки ўрам – оила ва уруғнинг талабларидан келиб чиққан. У биринчи терга шу қадар мувофиқки, ҳар бир қоплама моҳиятига кўра ич кийим уст кийимга мос келганидай тўғри келиши лозим. Бу айни пайтдаги оила ва насл-насабга тааллуқли алоқаларнинг асли – ҳалоллик дарси ёки таҳликасидир. Сирли китобни ошкор қилиш керак, холос. Учинчи тер ёки ёмғирпўш астари шахсимизни ўзида гавдалантиради, вужудимизга қоришиб кетади. У умумий эмас, ҳар кимнинг ўз тери, ёмғирпўшнинг эски қаватидан назар ташланганда кўзга чалинмайди.
Учинчи тер илоҳий китоблардаги каби бизнинг эртанги кунимизни башорат қила олади. Одам — уч бора чоп этиладиган китоб, бироқ у нима сабабли терга ботганини ҳеч ким билмайди.
Суҳбатдошимнинг кутилмаган фикрларини тинглаб, ўзимни ўраб турган уч ўрам, ёмғирпўш астарининг сир-асрорларини излашга киришдим.

929
Макс Фрай
Два способа чтения «Хазарского словаря»
021

«Я уже давно пришел к пониманию того, что есть искусство «обратимое» и «необратимое». Я всегда хотел превратить литературу, необратимое искусство, в обратимое. Поэтому мои книги не имеют ни начала, ни конца в классическом понимании этого слова.» Это признание Милорада Павича дает своего рода индульгенцию всякому, кто вознамерится писать о его книгах: автору удалось создать тексты, стремящиеся к бесконечности — следовательно, мы можем говорить о них все что угодно, не стараясь быть точными, не стремясь как-то обосновать свою правоту, не пытаясь сделать сколь-нибудь логичный вывод, поддающийся внятной формулировке, и снабдить его должными доказательствами. Необходимо соблюдать осторожность, когда описываешь завершенную конструкцию, но нет нужды беспокоиться тому, кто пытается завести речь о бесконечности: любое высказывание о ней будет совершенно бессмысленным и пугающе точным одновременно — в силу своеобразной природы объекта исследования.

Колдовская сила «обратимой» прозы Милорада Павича столь велика, что в глубине души я до сих пор полагаю «Роман-лексикон в 100 000 слов» своим собственным наваждением (в то время как сам Павич наверняка склонен считать наваждением меня, читателя); каждый абзац этой книги — дверь, ведущая по ту сторону слов. У меня есть ключи от нескольких десятков дверей, у кого-то, возможно, несколько сотен, у кого-то — всего дюжина, а некоторые читатели забредают в лабиринт его текста, не имея под рукой ни одного подходящего ключа — что ж, к их услугам гулкое великолепие коридоров. Подозреваю, что полным комплектом ключей не обладает никто, в том числе и сам автор. Любой кусочек в этой волшебной мозаике заслуживает отдельного разговора, продолжительность которого может быть ограничена разве что числом дней, отведенных на этой странной земле каждому из собеседников; нет ничего удивительного в том, что и мне придется удовольствоваться одним-единственным абзацем — тем самым, который отличает «мужскую» версию «Хазарского словаря» от «женской».

Когда в моих руках оказалась «мужская версия» книги (в русском переводе она увидела свет на год раньше «женской»), я тут же принялся изводить издателей «Хазарского словаря» настойчивыми расспросами: в чем, собственно, состоит отличие между «короткими, выделенными курсивом фразами». Внятного ответа я так и не получил: очевидно, мои собеседники сочли этот великолепный жест не более чем забавной выходкой мастера, решили, что значение следует придавать самому факту существования жеста, не утруждая свой разум попытками расшифровать его содержание. Помню, кто-то из редакторов издательства «Азбука» наконец сообщил мне, что выделенная курсивом фраза в «мужской версии» проникнута гневом, в то время как соответствующая фраза в «женской» — нежностью; годом позже, сравнив обе версии, и не обнаружив там ни намека на гнев или нежность, я понял, что мой собеседник излагал мне собственные (и на удивление романтические) представления о различиях между полами. К содержанию выделенных курсивом фраз его комментарии не имели решительно никакого отношения.

А ведь автор не зря сулил читателям, что книга «сложится для них в одно целое, как партия в домино» и «перестанет иметь для них какой бы то ни было смысл» после того, как будут прочитаны ОБЕ фразы. Ничего удивительного: речь там идет о самом процессе чтения, вернее, о двух разных методах (техниках?) чтения. «Мужская версия» предлагает читателю более традиционный, рациональный и последовательный метод «линейного постижения» вербального пространства; «женская» наглядно демонстрирует технику иррационального восприятия, которая предоставляет читателю возможность (впрочем, было бы правильнее сказать: «дает шанс») мгновенного и полного погружения в текст.

В обоих версиях «Хазарского словаря» Дорота Шульц получает от д-ра Муавии ксерокопии «Хазарских проповедей» и тут же принимается их читать. В «мужской версии» их пальцы не соприкасаются; Дорота лишь видит руки человека, которого только что собиралась убить: «…мой взгляд остановился на пальцах сарацина с ногтями, напоминавшими скорлупу лесных орехов, и я вспомнила о том дереве, которое Халеви упоминает в книгах о хазарах. Я подумала, что каждый из нас представляет собой такое дерево: чем выше мы поднимаемся наверх, к небу — сквозь ветры и дожди — к Богу, тем глубже должны наши корни уходить в мрак, грязь и подземные воды, вниз, к аду. С такими мыслями читала я страницы, которые дал мне зеленоглазый сарацин». Таким образом, руки, передающие рукопись, являются лишь зрительным впечатлением и становятся для Дороты своего рода эпиграфом к тексту, который настраивает разум на внимательное, вдумчивое чтение. В «женской версии» их пальцы соприкасаются, чувственный опыт предваряет опыт интеллектуальный. Прикосновение в качестве «эпиграфа» пробуждает память тела и заставляет умолкнуть разум; следовательно чтение перестает быть чтением в привычном смысле этого слова и становится чем-то иным (назовем его «не-чтением» по причине отсутствия более четкой терминологии). «…начав читать предложенный им текст, я на мгновение потеряла нить мысли и потонула в своих чувствах. В эти мгновения моего отсутствия и погруженности в себя вместе с каждой прочитанной, но непонятой, или непринятой строкой протекали века, и когда спустя несколько секунд я вздрогнула, пришла в себя и снова установила контакт с тем, что читаю, я поняла, что тот читатель, который возвращается из океана своих чувств, принципиально отличается от того, кто совсем недавно в этот океан вошел. Не прочитав этих страниц, я получила и узнала из них очень много…»

Соотнесение двух версий «Хазарского словаря» с понятиями о «мужском» и «женском» кажется мне лирической условностью. По крайней мере, я уверен, что не обязательно быть женщиной, чтобы освоить иррациональный метод погружения в текст; успехи прекрасных дам на поприще гуманитарных наук свидетельствуют, что и рациональный метод чтения не требует переизбытка мужских гормонов в организме. Метафора, тем не менее, хороша, поскольку отсылает нас к красивой легенде о дуальности человеческой природы (а словосочетания «иньская версия» и «янская версия» выглядели бы на редкость претенциозно и нелепо). Как и большинство запойных читателей, я давно овладел обоими способами чтения (вернее, это они овладевают мною, подчиняясь скорее ритму движения облаков, или лунных циклов, чем моим желаниям); как всякий читатель, испытавший оба метода, я совершенно уверен, что тот, кто ограничивается одним из них, все еще не научился читать.

Рекомендация автора «Хазарского словаря» сверить выделенные курсивом абзацы обеих версий тождественна совету прочитать книгу дважды: постигая ее смысл разумом и погружаясь в текст, как в чувственное событие. Мне остается добавить, что таким образом следовало бы читать всякую книгу…

071

(Tashriflar: umumiy 120, bugungi 1)

Izoh qoldiring