Nozim Hikmat. Inson manzaralari

09915 январ — Турк оламининг буюк шоири Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун

     Ўзбекистонда Нозим Ҳикмат ижодига қизиқиш 1928 йилдаёқ бошланган. Ғафур Ғулом, Шайхзода, Миртемир ва бошқалар Нозим Ҳикматнинг кўплаб асарларини ўзбек тилига таржима қилган. «Туркия ҳақида ҳикоя» пьесаси ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театрида, «Бир севги афсонаси» пьесаси асосидаги балет эса Навоий номидаги давлат академик катта театрида саҳналаштирилган. Шоирнинг муаззам асари «Инсон манзаралари» атоыли шоир Рауф Парфи томонидан щзбекчалаштирилган.

09

09Нозим Ҳикмат Ран (Nâzım Hikmet Ran) (1902.15.1, Салоники — 1963.3.4, Москва) — турк шоири ва жамоат арбоби. Турк шеъриятига янги ритм ва эркин шеър жанрини олиб кирган. Ҳарбий-денгиз билим юртида ўқиган. «Қирқ ҳаромилар асири» шеъри (1920) Туркиянинг мустамлакачилик кишанларига тушаётганига қарши ёзилгани учун инглизлар ва султон саройи томонидан таъқиб этилган. Ғарб давлатларининг мустамлакачилик сиёсатига қарши кураш ғоялари таъсирида Москвага келиб (1922), Шарқ халқлари меҳнаткашлари коммунистик университетида ўқийди. Ватанига қайтгач (1924), адабий фаолият билан шуғулланади. 1927 й. она юртидан қувғин қилинган Нозим Ҳикмат яна СССРга келади. Шоирнинг «Қуёш ичганлар қўшиғи» номли дастлабки шеърий тўплами Бокуда чоп этилади (1928). Нозим Ҳикмат бу даврда Маяковский эстетикаси таъсирида интим туйғулар тасвиридан онгли равишда қочиб, минбар шеърият намуналарини яратади. Шу йили Туркияга қайтиб, газета таҳририятида ишлайди, Кўп ўтмай у яна қамоққа ташланади.
1950 й. озод бўлган Нозим Ҳикмат яна шўролар мамлакатига кўчиб келиб (1951), умрининг охиригача Москвада адабий ва ижтимоий фаолият билан шуғулланади.
Ўзбекистонда Нозим Ҳикмат ижодига қизиқиш 1928 йилдаёқ бошланган. Ғафур Ғулом, Шайхзода, Миртемир ва бошқалар Нозим Ҳикматнинг кўплаб асарларини ўзбек тилига таржима қилган. «Туркия ҳақида ҳикоя» пьесаси ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театрида, «Бир севги афсонаси» пьесаси асосидаги балет эса Навоий номидаги давлат академик катта театрида саҳналаштирилган.

08

(Tashriflar: umumiy 2 375, bugungi 1)

Izoh qoldiring