Нозим Ҳикматнинг ушбу асари шоирнинг тўртинчи, рус аёлларидан иккинчи рафиқаси бўлмиш Вера Тулякова бағишланган. 1961 йилда ёзилган достонда айни ўша йиллари шоир юрагини тўлқинлантирган шахсий ва ижтимоий воқеалар ўз аксини топган. Davomini o'qish
Teglar: Nozim Hikmat
Nozim Hikmat. She’rlar & Inson manzaralari
15 январь — Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун
ХХ аср шеъриятида Нозим Ҳикматчалик ўзбек шеърияти тараққиётига, ўзбек шоирлари изланишларига кучли таъсир кўрсатган бошқа бирон бир шоирни топиш амримаҳол бўлса керак. Davomini o'qish
Tilak Jo’ra. Sultonmurod Olim. Alisher Navoiy va Nozim Hikmat
Машҳур Француз адиби Луи Арагон 1955 йилда чоп этилган “Совет адабиёти” китобининг “Навоий деган махсус фаслида мана бундай деб ёзилади: “Замонамизнинг машҳур шоирлари чилилик Неруда, прагалик Незвал, испаниялик Альберти, кубалик Пельен, флодельфиялик Лоу Энфелис ва туркиялик Нозим Ҳикмат бугун Навоий ижодига таъзим қиладилар. Davomini o'qish
Jahon she’riyatidan Rafiq O’zturkning yangi tarjimalari
Рафиқ Ўзтуркнинг жаҳон шеъриятининг ёрқин сиймолари Хуан Рамон Хименес, Нозим Ҳикмат, Иосиф Бродский ва Чарльз Буковски ижодидан қилган таржималарини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Nozim Hikmatga bag’ishlovlar
Саҳифа буюк шоир Нозим Ҳикмат хотирасига бағишланади
Бугун ўғлим билан Канада санъат галереясига боришни мўлжаллаган эдик. Икки соатча томоша қилдик. Бироз шаҳар айландик. Ўғлимнинг шаҳар четидаги уйига кечроқ қайтдик. Озгина дам олиб, интернетга кирдим. Davomini o'qish
Fazıl Say. ‘Nazım Oratoryosu’ & Nozim Hikmatning o’zi o’qigan she’rlari
15 январ — Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун
Мен бу яқин йилларда шеър ва мусиқанинг бундайин омухта ва ҳаяжонли уйғунлиги намоён бўлган бошқа бирон бир асарни кўрмаганман, эшитмаганман. Буюк Нозим Ҳикматнинг бетакрор шеърияти, мусиқада мўжизалар яратаётган бастакор Фозил Сайнинг сеҳрли оҳанглари, шеърларни ўқиган Генжо Эркалнинг нодир ижроси, вокалда Сертаб Эренер, Гувонч Дагустун, Ирем Алпай ва қизалоқ солист Кансу Танжанинг диллларни ларзага солувчи овозлари мужассам бўлган буюк асар олдида бошимни эгаман.
Davomini o'qish
Aziz Said. Yurakni o’padi momoguldurak
15 январь – Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун
Сўзим билсанг шундайин, олтин кўмган ердайин, ёвга армон шердайин, унут бўлмас йилдайин, қорадан оқни, тўқдан очни, йиғидан кулгуни, урушдан омонликни, милтиқдан кетмонни афзал билган, овози бўғилганда бармоғи билан куйлаган, қўлига кишан тушганда юраги билан сўйлаган одам ҳақида. Davomini o'qish
Nozim Hikmat. She’rlar. Yangi tarjimalar & Inson manzaralari
3 июн — Нозим Ҳикмат хотираси куни
Ўзбекистонда Нозим Ҳикмат ижодига қизиқиш 1928 йилдаёқ бошланган. Ғафур Ғулом, Шайхзода, Миртемир, Миразиз Аъзам, Рауф Парфи, Тилак Жўра, Сулаймон Раҳмон ва бошқалар Нозим Ҳикматнинг кўплаб асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Бугун унинг шеърларини ўзбек тилига ўгираётган ёшлар, хусусан, Рафиқ Сайдуллонинг тажрибалари ҳам диққатга сзовор. Davomini o'qish
Nozim Hikmat. She’rlar. Buyuk shoir tavaludining 115 yilligiga
Саҳифа буюк Нозим Ҳикмат таваллудининг 115 йиллигига бағишланади
Нозим Ҳикматчалик ХХ аср ўзбек шеърияти тараққиётига, туркчада ижод қиладиган халқлар адабиётига, деярли барча ўзбек шоирлари изланишларига кучли таъсир кўрсатган бошқа бирон бир шоирни топиш амримаҳол бўлса керак. ХХI асрдаям туркча адабиётнинг порлоқ юзларидан бири бўлиб қолаётган Нозим Ҳикмат шеърларини ёш шоирлар ўзбек тилига ўзбекчалаштираётгани, табдил этаётгани мени қувонтиради. Davomini o'qish
Nozim Hikmat. She’rlar. Rafiq Saydullo tarjimalari & Nozim Hikmat. Inson manzaralari
15 январ — Буюк турк шоири Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун
ХХ асрда Нозим Ҳикмат ижодининг туркчада ижод қиладиган халқлар шеъриятига кўрсатган таъсирини бошқа бирон бир шоир таъсирига тенглаштириб бўлмайди. Бу таъсир янги асримизда ҳам давом этмоқда. Davomini o'qish
Nozim Hikmat. Piroyaga atalgan she’rlar
Таниқли турк шоири Нозим Ҳикмат ва унинг илҳом париси, садоқат тимсолига айланган рафиқаси Пироя хонимнинг буюк муҳаббати ҳақидаги «Инқилобий ишқ» номли асар 13-июн куни Голливуд Фринге фастивалида театр саҳнасида намойиш қилинди. Ёзувчи Фуля Динер қаламига мансуб мазкур асар International Kollektive Theatre жамоаси томонидан саҳналаштирилди. Нозим Ҳикмат ролини Брйсон Жонес Аллман (АҚШ), Пироя ролини актриса Элиф Саваш (Туркия) ижро этган. Davomini o'qish
Nozim Hikmat. She’rlar. Rafiq Saydullo tarjimalari
Бугун тилимизнинг порлоқ юзларидан бири бўлмиш Нозим Ҳикмат шеърларини ёш шоирлар ўзбек тилига ўзбекчалаштираётгани, табдил этаётгани мени қувонтиради. Буюк шоир дунёси билан юзма-юз туришга уринаётган ёш ижодкорлардан бири Рафиқ Сайдуллодир. Унинг таржималарига қандай баҳо беришингизни кутиб, унинг дастлабки таржималарини сизга мамнуният билан тақдим этаман. Davomini o'qish
