4 октябрь — Шоир Аъзам Ўктам (1960-2002) туғилган кун
Ўзбек шеърияти боғидан Аъзам Ўктам дарахтини туйқус илғай оласиз. Бу дарахтнинг салқинларида, шамолларида неча бор йўқлик ва борлик ҳақида ўйлаганмиз. Унинг кўзлари ўткир, қулоклари зийрак, юрагининг қаърларида изтиробли сирлари бор эди. Дунёнинг аламли ғовурлари, аччиқ ғулувлари уни тез улғайтириб қўйган эди.

Тўққиз байтли бу ғазал рамали мусаммани маҳзуф баҳрида ёзилгап (фоилотун, фоилотун, фоилотун, фоилун). Мазмунига кўра ошиқона, яъни ошиқнинг ҳижрондаги изтиробларини, кечинма-ҳисларини ифодалайди. Шу жиҳатдан уни шарҳи ҳол усулида ёзилган асарлари сирасига киритиш мумкин. 
30 сентябрь — Буюк мутафаккир ва тариқат алломаси Мавлоно Жалолиддин Румий таваллуд топган кун.

Тарихимизнинг фожиали санаси, миллатнинг асл фарзандлари қатл этилган 4 октябрь куни яқинлашмоқда. Абдумажид Азимнинг янги шеърларида бугунги куннинг дарду қувончлари баробар ўша мудҳиш фожианинг изтироби янграйди.
Кумуш Абдусаломовани «Қақнус» телелойиҳасида ўқиган «Ота, яна мен келдим…» шеъри билан қутлаган эдим. Бугун шоира қизимнинг шеърларини тақдим этмоқдаман.
Хуршид Даврон 1990 йилда «Бибихоним қиссаси ёхуд чала қолган достон» қиссасини нима учун ёзган? Шунингдек, қиссадаги шеърлардан бир парча ўқийди. Шеърларни юборган қашқадарёлик адабиёт муаллимаси, илми бир адабиётшунос олимдан кам бўлмаган Хуршида Атауллоҳга раҳматлар бўлсин. Шеърдаги айрим исмлар ва атамаларни тўлиқ англашингиз учун асарни тўлиқ ўқишни истасангиз 

