Жиззахлик шоира Шаҳло Аҳророванинг жуда кўп шеърлари қўшиқ бўлган. Шоира халқона оҳангларда ёзишни яхши кўради. Бугун унинг бир туркум шеърларини сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Malak Vorisova. She’rlar va tajimalar
Малак Ворисова (Машҳура) – Самарқанд вилояти Оқдарё туманида туғилган. 2010-2014 йилларда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университети Роман-герман филологияси факультетида таҳсил олган. Ҳозирда Оқдарё туманидаги “Оқдарё овози” газетасида муҳаррир ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Сайтда унинг ижод намуналарини эълон қилишдан муродимиз, энг аввало, Малакнинг таржимонлик ишларини қўллаш истагидан келиб чиққанини таъкидлашдан иборат. Davomini o'qish
Xorxe Luis Borxes. O’lim va Bussol
Лённротнинг ақл ва заковатини такомиллаштирган беҳисоб жумбоқлар орасида “Трист-ле-Руа” чорбоғида хотима топган бир хил тусдаги, ғайриоддий қонли воқеалар ҳали бўлган эмас эди. Davomini o'qish
Behzod Fazliddin. Kutganimga juda o’xshaysan,bahor! & Sen qachon gullaysan. She’rlar to’plami
Қиш қиличини астойдил қайраган кўринади. Аёз ўз ишига қаттиқ киришган. Тинимсиз ёғаётган қор завқ-шавқдан ҳам кўра кўпроқ хавотир уйғотаётгандек… Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov. Zulfiya siymosi & Shoiraga bag’ishlan ko’rsatuv va film
1 март– Атоқли шоира Зулфия таваллуд топган кун
Менга Зулфия шеърияти бошдан оёқ қиррадор бўлиб туюлади. Бунда ҳар бир сўз, қофия, ибора, жумла қиррадор. Зулфия чақмоқ ташбеҳига тез-тез мурожаат этади. Нега? Чунки унинг шеъри интиутив тарзда қиррадорликка интилади. Чақмоқ қиррадор. Олмос қиррадор. Илдиз қиррадор. Булар қиррадор бўлмасайди ҳаёт деган нарсани яратмасди. Davomini o'qish
Fozil Farhod. Ko’klam kuyi
Шумхабар бемаҳал овул оралаган бўридай хаёлим ва ҳаётимни остин-устун қилиб юборди. Қўрада ҳуркиган қўйлар орасида совлиқни йўқотган қўзидай нима қиларимни билмай қолгандим. Ер ўқидан чиқиб кетгандай эди. Ҳаммаси эрталабки соат саккизда дўхтирлар қўлимга қандайдир қоғоз тутқазганидан кейин бошланди… Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Attor kashf etgan asror.
Аттор табиатан илҳом ва ижод кишиси эди. Унинг насри ҳам, назми ҳам илм ва маърифат устида қад ростлаган. У Шарқнинг Форобий, Ибн Синога ўхшаш мутаффкирлари ғоялари билан яхши таниш бўлган. Араб тасаввуф адабиётини пухта ўрганган. Фирдавсий, Хайём, Ғаззолийлар туғилиб камолга етишган юрт фарзанди эканидан у доимо фахр-ифтихор туйган. Энг муҳими, тасаввуф шеърияти ишқ ва кўнгил ойнаси эканига Аттор ҳаммани бирдай инонтира билганди. Буни инкор қилиш, Абдураҳмон Жомий таъкидлаганидек, зор йиғлашга кўникиш дегани эди.
Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Ikki hikoya
Бу менинг бор саргузаштим. Энг ёмони шундаки, ҳозир ҳам уни телбаларча севаман. Бирор аёлга кўзим тушса, доим уни излайман. Ҳамма нарса уни эслатади. У доимо мен билан бирга, қалбимда яшаб келмоқда… Davomini o'qish
Mahmud Abulfayz. Buyuk sevgi qo’shig’i o’lmas
Бир соатча олдин Сирожиддин Иброҳим Термиздан қўнғироқ қилиб, ёзувчи Маҳмуд Абулфайз Тошкентдаги касалхонада оламдан ўтганини хабар қилди. Юрагим зир титради. Бирдан Маҳмуд аканинг Сурхоннинг ардоқли шоири Теша Сайдалиевга бағишланган мақоласидаги савол ёдимга тушди: «Бу дунёда шоирдан нима қолади? Қолса сўз қолади, бошқа ҳеч нарса…» Маҳмуд акадан ҳам шак-шубҳасиз Сўз қолади. Яратган Эгам илоҳим бу ажойиб инсонни раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Амин. Davomini o'qish
Olmos Ulviy: Navoiy haqida so’z yuritish men uchun sharaflidir
Бугунги кунда Алишер Навоий ҳақида ёзиш, санъаткорлик қудратини тадқиқ этиш, ижодий асарларини тарғиб этиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир. Чунки бугунги жамият учун унинг идеалларига эҳтиёж бор… Davomini o'qish
Erix Fromm. Sevgi san’ati (III)
Ҳозирги замон кишиси ўзлигидан, яқин ёру биродарларидан, табиатдан бегоналашган. У товарга айлантирилган ва ҳаётий куч-қувватини мавжуд бозор муносабатлари шароитида имкон қадар кўп даромад келтирувчи капитал-сармоя деб билади. Инсоний муносабатлар, моҳиятан, бир-биридан бегоналаштирилган автоматлар муносабати тусини олиб, ҳар бири оломондан ажралмасдан, фикр-мулоҳазалари, ҳис-туйғулари, хатти-ҳаракатлари билан фарқланмасдан хавфсизлигини таъминлайди. Бошқалардан имкон қадар фарқ қилмасликка интилиб, ҳар бири тамомила якка-ёлғиз бўлиб қолади; оқибатда ўзига ишонмайди, ваҳима ичра гуноҳкордай изтироб чекади, инсон ёлғизликни енголмаганида ҳамиша шу кўйга тушади. Davomini o'qish
Avarlar deydiki…
Аварлар Доғистонда яшовчи элатлар орасида нуфус жиҳатидан энг йиригидир. Шоир Расул Ҳамзатов ижоди билан дунёга донғи таралган бу халқ тоғликларга хос мағрурлиги, ўр табиати билан бошқа халқлардан ажралиб туради. Ўзига хос анъаналарини неча асрлардан бери эъзозлаб келаётган аварларнинг ҳаётий қараш ва хулосалари лўнда, қисқа. Ортиқча бўяб-бежалмаган содда ва равшан фикрлар ифодаланган авар мақоллари миллат атворини яққол ифодалаб кўрсатади. Davomini o'qish
