
Аксолотллар тўғрисида обдон ўйлаган вақтларим кўп бўлган. Ботаника боғидаги аквариумга борар ва уларнинг сезилар-сезилмас ҳаракатларидан, қотиб туришидан кўз узмай, соатлаб тикилиб турардим. Энди ўзим ҳам аксолотлман. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Shoyim Bo’tayev. Tog’lar olisdan ayon ko’rinadi.
24 март — атоқли адиб Шукур Холмирзаев таваллуд топган кун
Шукур Холмирзаевнинг барча асарлари умумтурк адабиётининг юксак намуналари эканига шубҳа йўқ. Фақат бу асарлар туркий тилда сўзлашувчи дунё халқларига ҳали етиб бормади, етиб борса, улар ёзувчи яратган қаҳрамонлар орқали ўз уруғларини, яқинларини, қондошларини дарҳол таниб, топиб оладилар. Шукур Холмирзаев феномени ҳали қўриқлигича очилмай турибди.
Basta Sakalli. She’rlar

Бугун дўстимиз, адабиётшунос олим Маъруфжон Йўлдошев фейсбукдаги ва ўзининг «Дилдаги гаплар» номли муаллифлик саҳифасида Шимолий Қибрис (Кипр) Турк Жумҳурияти адабиётининг, ХХI аср турк шеъриятининг порлоқ вакили сифатида дунёга танила бошлаган Баста Сакалли (Beste Sakalli)нинг «Ва» деб аталган ажойиб шеърий туркуми билан бизни таништирди. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. «O’zbekning soddasi»
23 март — Шукур Холмирзаев таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
Шу кечаси бир маҳалгача кулбада ўйин-кулги қилиб ўтиришдилар. Ташқарида ҳам давом этди. Мен ўзимни ухлаганга солиб ётар эдим. Йигитлар келиб, чироқни ёқишгач, мен тўғримда тўнғиллай-тўнғиллай ўтиришди. Кўпчилигининг кайфи бор эди. Кайфдаги одамнинг гапига ишониш қийин-у, лекин… ҳа-ҳа, ўша, худди ўйлаган гапингиз бўлди: пушаймонлик… Э, бири қўйиб, бири олди, бири қўйиб, бири… Чамаси ҳаммасининг оғзи теккан экан ўша гўштга. Davomini o'qish
Go’zal Ro’ziyeva. Sukunatga cho’kayotgan qichqiriqman
Ўтган йил кузининг сўнгги куни (30 октябрда) туғилган куни билан табриклаб, бухоролик истеъдодли шоира Гўзал Рўзиеванинг бир туркум шеърларини сайтда эълон қилган эдим (Мана бу саҳифада ўқинг). Гўзал фейсбук тармоғи саҳифаларидан топган ёш ижодкорлардан бири эди. Бугун шоиранинг «Ёшлик» журналининг шу йилги 2-сонида босилган шеърий туркумини сизга тақдим этишдан мамнунман. Davomini o'qish
Dono Bekchanova. «Etakdagi kulba» shukuhi
Бугунги кунда тинимсиз ўқиладиган, инсонлар қалбига эзгулик уруғини сочиб, маънавиятини юксалтира оладиган, Ҳессе таъбири билан айтганда, яхши нашрлар сони анча кўпаймоқда. Шундай нашрлардан бири, шубҳасиз, Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг “Этакдаги кулба” китобидир. Китобга адибнинг турли йилларда ёзилган ҳикоя, қисса ва киноқиссалари жамланган. Davomini o'qish
Shoir Tesha Saydaliyevga bag’ishlov (1)
Теша Сайдалиев кимга нафас қилган бўлса, у кам бўлган эмас. Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим Теша Сайдалиевга бағишланган бир шеърида устознинг «ҳали катта шоир бўласиз», деб нафас қилганини ёзганди… Нафас кетди, Усмон Азим катта шоир бўлди, Бугун ўзбек адабиётида у ёки бу даражада ўринга эга бўлган, эътибор топган Эркин Аъзам, Муҳаммад Раҳмон, Нодир Норматовлар ҳақида ҳам шу каби фикрларни айтиш мумкин. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Yangi she’rlar (fevral-mart)
21 март — атоқли ва ардоқли шоир Абдулла Орипов таваллуд топган кун
Абдулла ака, шубҳасиз, ХХ аср ўзбек адабиётининг бармоқ билан санарли номаяндаларидан биридир. Унинг шеъриятида Ойбекка хос нозик поэтик ташбеҳ, Чўлпонга хос ҳиссиёт, Ҳамид Олимжонга хос жўшқинлик, Ғофур Ғуломга хос донишмандлик уйғунлашиб, 60-йилларда ўзбек шеъриятини одам қалби билан баробарлашган поғонага кўтариб қўйди… Абдулла Орипов шеърлари миллатга дахлдор эди. Унда ўша даврнинг кечинмалари, дардлари, ҳиссиётлари ясатниб ётарди. Биз матбуотда ўқимаган кўнгил ва миллат ҳақиқатларинии бу шеърлардан ўқиб англардик (Назар Эшонқулнинг мақоласидан). Davomini o'qish
Ne’mat Arslon. Sanggisopoltosh
Роз айтиш учун суҳбатдош топиш мумкин, аммо дардкаш топиш қийин. Бугун имкон туғилганда бор дардимни “Ёшлик”ка тўкиб солмоқчиман, “Санггисополтош” шунга ишора. Онам раҳматли сўзлаб берган эртаклар орасида “Санггисополтош” ҳам бор эди… Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Modern
Ота уйқудан уйғониб тушида ўралашиб қолган воқeлардан суғурилиб чиқиш учун бошини чангаллаб ўтирди. Шу пайт уй эшигини кимдир қоқиб, Отани ташқарига чиқишини сўради. Эшик ортида одамлар ғала-ғовури, ўқ овозлари эшитиларди. Ота бу ҳолатдан сeргакланди. Аёли ва ўғлини қидирди. Уйдагилар қаёққадир ғойиб бўлишганди. Davomini o'qish
Muhayyo Rustam qizi. She’rlar
Ўтган йилнинг охирида сайтда Муҳайёнинг шеърларини тақдим этар эканман, мухтасар сўз ёзгандим. Бугун ҳам ўша сўзимни илова қиламан: Муҳайёнинг шеърлари ҳам ҳаётийлиги, ҳам хаёлийлиги билан, ҳам шеър, ҳам ҳикоя бўлиб юрагимга кириб келди. Бу шоира исмини адашим — Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ҳайрати олиб келди. Анна Ахматованинг сокин шиддати, туғёнли шивирлари юрагимни сармаст этган олис йилларни эсладим Davomini o'qish
Xolmuhammad Karimiy. Buni hayot deydilar

Холмуҳаммад Каримий. Буни ҳаёт дейдилар / Х.Каримий. — Тошкент: Аkademnashr, 2014. — 128 б. / Xolmuhammad Karimiy. Buni hayot deydilar / X.Karimiy. — Toshkent: Akademnashr, 2014. — 128 b.
Холмуҳаммад Каримийнинг бу тўпламида оддий одамларнинг тўю азаси, ғам-ташвишлари, орзу-умидлари, тирикчилик кўйида елиб-югуришлари – барча-барчаси самимият билан қаламга олинади. Содда ва самимий суҳбатдош топасиз бу китобда. Айрим ҳикояларда қўшнингизни, бошқасида узоқ (ёки яқин) қариндошингизни ва, эҳтимолки, қаердадир ўзингизни таниб қолиб, топиб олишингиз ҳам мумкин. Davomini o'qish
