
Рамиз Равшан (Ramiz Rövşən Məmmədəli oğlu) таниқли озарбайжон шоири. У 1946 йилнинг 16 декабрида Бокуда туғилган. Озарбайжон Давлат Университетининг филология факультетида, Москвада Олий сценарийнавислар курсида таълим олган. Унинг сценарийлари асосида ўнлаб бадиий фильмлар тасвирга олинган.
Рамиз Равшан йигирмадан ортиқ шеърий китоблар муаллифи,унинг шеърлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган.
Тўрт кунча аввал саҳифамизда Рамиз Равшаннинг шеърларидан қилинган таржималарни эълон қилган эдик. Davomini o'qish

Олдинги саҳифаларнинг бирида ёзиб ўтганимдек, 2-3 кун олдин қўшним, «Ёшлик» журналининг бош муҳарири Собир Ўнардан янги чиққан журнал сонини (2012 йил,4-сон) сўраб олдим. Мурод Муҳаммад Дўстнинг мақоласини ўқимоқчи эдим. Мақола айни шу сонда босилишини билардим. Мақолани синчиклаб ўқиб чиқдим ва энг қизиғи, мана шу сайт саҳифаларида бир-икки ой ичида эълон қилган мақолаларимда (хусусан,»Давомли мактублар» туркумида) акс этган айрим мулоҳазаларимга уйғун фикрларни ўқиб, таниқли адиб билан фикрдошлигимдан қувондим.







