Ойбек. Наъматак

НАЪМАТАК

Нафис чайқалади бир туп наъматак
Юксакда, шамолнинг беланчагида,
Қуёшга кўтариб бир сават оқ гул,
Виқор-ла ўшшайган қоя лабида,
Нафис чайқалади бир туп наъматак…

Майин рақсига ҳеч қониқмас кўнгил,
Ваҳший тошларга ҳам у берар фусун.
Сўнмайди юзида ёрқин табассум,
Яноқларни тутиб олтин бўса-чун
Қуёшга тутади бир сават оқ гул!

Davomini o'qish

Xurshid Davron & Mustafo Bafoyev. Buxoroyi Sharif. Doston-opera. Lavhalar

Ashampoo_Snap_2017.07.17_13h55m17s_001_a.png    Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари асосида таниқли бастакор,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мустафо Бафоев басталаган «Бухоройи Шариф» достон-операси қадимий Бухоронинг 2500 йиллигига бағишлаб тайёрлаган эди. Davomini o'qish

Шуҳрат Ризо. Усмон Азим ижодий портретига чизгилар

085
Назаримда, Усмон Азимда доим ёшлик уфуриб туради. Бинобарин, мен таниган чамаси ўттиз йиллардан бери Усмон Азимни ҳамиша навқирон бир алпозда тасаввур этаман. Гарчи бир оз сергаплиги ошиб бораётган бўлса-да, қилиқлари ўша-ўша, ёниб-куйиши ўша, эҳтирослари ўша, сабрсизлиги, «мақтанчоқ»лиги, ёқимтой «жинни»ликлари ўша. Шу санаганим ва яна санамаганим хислатлари ичра Усмон Азим ҳамиша шоир, файласуф шоир, катта шоир. У ҳамма нарсани шеър қила олади, ҳамма нарсадан шеър ясай олади. Йўқ, шеър деганда, туроғу қофиянигина назарда тутаётганим йўқ. Бу-ку ўз-ўзидан. Унинг шеър дегани ҳамиша фикр, одам, тийнат ва табиат… Davomini o'qish

Mixail Lermontov. She’rlar.

077

Михаил Юрьевич Лермонтов [1814.3(15).10, Москва — 1841.15(27).7, Пятигорск] — рус шоири. Болалик чоғлари Пенза губернясидаги Тархан (ҳозирги Лермонтов) қишлоғида кечган. 1827 йилда бувиси Е.А.Арсеньева билан бирга Москвага кўчиб борган ва 1828 йилда Москва университети қошидаги пансионнинг 4-курсига ўқишга кирган. Дастлабки шеърлари, «Черкеслар» (1828) ва «Кавказ асири» (1929) достонлари шу ерда ёзилган. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov: Klod Lorren suvratlarini ko’rganman & Xurshid Davron. She’rlar

077

    Клод Лоррен сувратларини кўрганман.Уларда қасрларнинг вайроналари жуда қадим замонлардан қиссалар айтаётгандай.Сокин кўрфазлар,қанотли малоикалар,кўпириб ётган оқ булутлар,тонглар,тунлар,сўлим чошгоҳлар.Эски ғишт кўприклар чуқур оқаётган дарёлар узра…Дарахтлар эса…Клод Лоррен сувратларида дарахтлар доим марказда,доим борлиқ узра юксалиб сирли ҳикоятлар сўйлайдилар.Улар гўё кўп юриб,заминни айлана-айлана ҳориб шу ерда чўккандайлар,нафас ростлаётгандайлар.
Хуршид Даврон шеърларини ўқиганда Клод Лоррен сувратлари ёдимга тушади.Ўхшашлик бор эди улар ўртасида. Davomini o'qish