Ҳар бир яхши ижодкорни унинг янги асари орқали янгидан танигандек, уни ўзим учун қайтадан кашф қилгандек бўлавераман. Усмон Қўчқорнинг янги туркум шеърларини ўқиётганимда ҳам шундай бўлди. Гўё мен яшаётган оламдаги ҳамма нарса бирдан тўхтаб қолди, бир зум тўхтаб турдию яна жонланиб кетди. Бу мендаги ҳайрат туфайли эди. Шоирнинг менга тушунарли бўлган, мен гаплашадиган тилда ёзилган шеърларини “таржима” қилиб бериш ниятим йўқ. Бироқ мени ҳайратга солган нарса нелигини билгим, англагим келаверади. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Taniqli shoir Usmon Qo’chqor vafot etdi
Lutfiy. She’riyatidan namunalar & Sensan sevarim. Devon
Лутфийнинг ҳаёт йўли сингари, ижодий тақдири ҳам жуда ибратли: у 99 йил яшаган. Умрининг асосий қисми ўқиш, ўрганиш ва бадиий ижод меҳнати билан ўтган. Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» тазкирасида маълумот берилишича, Лутфий умрининг охирларида «офтоб» радифли бир шеър ёзган, ўша замоннинг кўп шоирлари унга татаббуъ қилганлар, аммо улардан ҳеч бири Лутфийнинг «панжасига панжа» ура олмаганлар. У сўнгги нафасигача шоирлик бурчи ва илҳомига содиқ қолиб, ўзбек шеърияти хазинасини бири биридан қимматли назм дурдоналари билан бойитди. Шу билан бир қаторда, шоирлик нечоғлик «маъруф ва машҳур» бўлмасин, «дарвешлик тариқини дағи иликдан» (Навоий) чиқармаган эди. Davomini o'qish
Bobo Ravshan. Ikki hikoya
«Маърифат» газетасида ҳар мавсум якуни бўйича «Фаслнинг энг яхши ижодкори» ички танлов ўтказилади. Боборавшан Ғозиддиновнинг «Полвон» ҳикояси мазкур куни-кеча якунланган танловнинг «Ўқишли бадиий асар» номинациясида ғолиб бўлди. Доимий муаллифимиз бўлмиш Дилмурод Дўстнинг тавсияси билан ёш ижодкорнинг икки ҳикоясини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Shoirning o’zi o’qigan she’rlar & Shuhrat Matkarim. Ustoz haqida so’z
Бугун атоқли шоир Матназар Абдулҳаким хотираси куни
— Мен Матназарга, ҳангома қилиб бўлса ҳам, кимлигини айтганман, — дедилар устоз Абдулла Орипов бир гурунгда. – Унга, Сен адабиётнинг маҳак тошисан, деганман!.. Устознинг гапига қўшимча қилиб, Матназар ака нафақат адабиётнинг, балки инсонийликнинг ҳам маҳак тоши эди, дегимиз келади. Davomini o'qish
Olim Otaxon. «Oqshom xayollari» turkumidan birinchi hikoya
Куй жўшқин эди, серзавқ эди, бироқ унинг оҳанглари бағрида яширинган маъюс, шикаста садоларни иккови баравар ҳис қилган, мана шу шикаста садолар қалбларига баробар таъсир этган ва бу таъсирни иккови ўша замониёқ сезган эди. Бу ҳис-туйғу уларни бир-бирига яқинлаштирди… Davomini o'qish
Muhammad Iqbol. Ruboiylar & Kulliyoti forsiy
Аждодлари асли Самарқанддан бўлган Муҳаммад Иқбол (1877 1938) — Шарқ ва Ислом оламининг буюк шоири ва файласуфидир. Унинг «Тур лоласи» туркумига кирган рубоийларини таниқли шоир Одил Икром таржимасида мутолаа қилинг. Davomini o'qish
Ryunoske Akutagava. Biseyning ishonchi
Саҳифа Акутагава Рюноскэ таваллудининг 125 йиллигига бағишланади
Кўприкда аллақачон ҳаракат тинганди. На бирон қадам товуши, на от туёғининг тақир-туқури, на от-араванинг жаранги — у ёқдан бирон бир сас эшитилмасди. Шамолнинг шилдираши, қамишнинг шитир-шитири, сувнинг шалоплаши… кейин қаердадир қарқара қулоқни тешиб юборгудек чинқирди. У эса ҳануз келмасди. Davomini o'qish
Gulnoz Mo’minova. Yangi she’rlar & Xurshid Abdurashid. Rangin hislar musavviri
18 сентябр — Шоира Гулноз Мўминова таваллуд топган кун. Чин юракдан қутлаймиз!
Гулноз Мўминова – туйғуларини, кечинмаларини биз кўра олмайдиган рангларда чиза оладиган ижодкор. Шоиранинг шеърларини ўқир эканман, у ерда табиатан ожиз яралган аёлнинг маҳзун товушини эмас, ўз кечинмаларини мардонавор куйлаётган дадил овозни илғайман. Davomini o'qish
Dante. Ilohiy komediya. Do’zax & Rustam Ibragimbekov. Dantening «Ilohiy komediya»sida timsollar talqini
Эътиборингизга ҳавола этилаётган кичик тадқиқотда улуғ итальян адиби Данте Алигьери (1265-1321) қаламига мансуб “Илоҳий комедия” достонининг “Дўзах” кантикасидаги образлар турли жиҳатларга кўра таҳлил этилган.Шунингдек, саҳифада «Илоҳий комедия»нинг Абдулла Орипов таржимасида мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish
O’rxon Kamol. Bezori
15 сентябрь — Ўрхон Камол таваллуд топган кун
Кундузги чироқ билан ёритилган ресторан деразасининг рўпарасида ўтирган бақалоқ амаки жулдурвоқига бақрайиб қараб турарди. Бир вақтлар унинг ўзи ҳам мана шундай безори бўлиб, апрелнинг совуқ кунларида тош кўчаларида оёқ яланг юрар, кийимлари ҳам худди шу йигитчаникига ўхшарди, ресторан ойнаси орқали кавшанаётган хўрандаларга оч кўзлари билан тикилиб қарарди. У ҳам отасиз, онасиз ҳамда хола-аммасиз ўсди-ю, лекин бари бир одам бўлиб етишди.. Davomini o'qish
Ikki shoir: Jaloliddin Sayid & Adhamjon Maxsudov. She’rlar
«Хуршид Даврон кутубхонаси» саҳифасида фаол иштирок этган шоир укаларим баъзан-баъзан ўз тенгдошлари шеърларини кутубхонамизда эълон қилиш учун тавсия қилишади. Бугун сизга шеърлари тақдим этилаётган Жалолиддин Сайидни Жонтемир, Адҳамжон Махсумовни Байрам Али тавсия қилишган. Сиз бу шоирлар ижодини қандай баҳолайсиз? Davomini o'qish

