Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (3)

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h03m57s_002_.png    Ҳаёт суви қоронғу бир ерда бўлади. Бу ер валийларнинг жисмидир. Ҳаёт суви ўша ерда. Инсон бу сувга фақат қоронғуликда етиша олади. Сен эса қоронғуликни севмайсан, ундан нафратланасан. У ҳолда, ҳаёт сувига қандай етишасан? Қўрқоқлардан қўрқоқликни, фоҳишалардан фоҳишаликни ўрганмоқчи бўлсанг, кўпгина нохуш нарсаларга сабр қилишга тўғри келади. Йўқса, мақсадинг ҳосил бўлмас. Davomini o'qish

Naapet Kuchak. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.23_23h10m19s_004_.png   Наапет Кучак (туркча Қучоқ сўзидан)нинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида бирон бир ишончли маълумот сақланиб қолмаган. Ривоятларга кўра, у XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошида Арчиқ кўли яқинидаги Хараконис деган қишлоқда туғилган. Тахминларга кўра 1592 йилда вафот этган. Наапет Кучак ўша даврда турк бахши шоирлари — ошиқлар (ашуклар) анъанаси йўлида ижод қилган, янада аниқроқ айтсак, туркий халқлар фольклори таъсирида арман шеъриятида ҳам пайдо бўла бошлаган ҳайран — тўртликлардан иборат шеърлар ёзган. Турк ва армани тилида баробар шеър ёзган. Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (2)

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h08m56s_009_.png    Инсон буюк бир мўъжиза ва унинг ичида ҳамма нарса ёзилган. Бироқ зулмат ва пардалар борки, улар ёзувларни ўқишга имкон бермайди. Зулмат ва пардалар, турли-туман машғулотлар инсоннинг дунё ишлари борасида олган тадбирлари ва кўнгилнинг сўнгсиз орзуларидир. Зулмат ва пардаларнинг бўлишига қарамай, инсон ичидаги бир нарсани ўқий олади… Davomini o'qish

Muhammadali Qo’shmoqov. Go’ro’g’li Chambili tobora obod (Islom Hamroning “Go‘ro‘g‘lining o‘limi” kitobi haqida)

Ashampoo_Snap_2017.04.04_17h19m17s_002_.png    Ислом Ҳамронинг айтишича, “Гўрўғлининг ўлими” ўттиз йил мобайнида қўлёзма ҳолида ётди. Ниҳоят у 2017 йилнинг илк ойида китоб бўлиб чиқди. Аммо муаллиф бу китобнинг ягона муаллифлигига даъвогар эмаслигини алоҳида таъкидлайди. Зеро, мазкур асар 108 ёшида дунёдан ўтган бувиси Ҳайитгул Даминованинг айтимлари асосида дунёга келган, қолаверса, тўлиғича ўзбек халқ оғзаки ижоди йўлида яратилган. Davomini o'qish

Hasan Qudratullaev. “…Hech kim Mir Alisher Navoiychalik javob yozolmagan”

045      Заҳириддин Бобурнинг “Бобурнома”, “Аруз рисоласи” ва бошқа асарларида, Муҳаммад Ҳайдарнинг “Тарихи Рашидий” асарида Алишер Навоий ҳақида билдирилган фикрларни қиёсий ўрганиш мумтоз адабиётимизни янада теранроқ тасаввур этишга имкон беради, деган умиддамиз. Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (1)

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h07m27s_007_.png     Бу асар инсонни фикрлашга, фикрлаш орқали ўзлигини, ўзлиги орқали Ҳақни — Яратганни тушунишга ундайди. Шунинг учун ҳам «Ичиндаги ичиндадур»га бир марта ошно бўлган кўзи очиқ инсонки бор, умрбод ундан айрилмасам, дейди. Чунки асар, аввало, ўша инсон ҳақида — сиз ҳақингизда, мен ҳақимда, умуман, ҳаммамиз ҳақимизда. Бизнинг ўзлигимизни билишимиз ҳақида. Ахир оламда бундан қизиқарлироқ, бундан муҳимроқ яна нима бор? Davomini o'qish

Habibullo Qodiriy. Eski Toshkantda. Qissa

07     Янги ёзаётган «37-хонадон» китобимга маълумот излаб, дадамнинг архивларини кўздан кечиришга тўғри келди. Иттифоқо, қўлёзмалари ичидан «Эски Тошкантда» (тарихий қисса) асарлари чиқиб қолди. Қиссани ўқиб чиқиб дадамнинг: «Тошкант ҳақида бир нарса ёзиш ниятим бор. Битса, ёзганларимнинг энг зўри бўлса керак», деган гаплари ёдимга тушди. Davomini o'qish

Enver Xurshut. «Amir Umarxonning kanizi» yoki «Mehrobdan chayon» romanidagi tarixiy voqea haqida mulohazalar

0_5bb_orig.png      Абдулла Қодирий ният қилган янги романга айнан шу Қўқон хонлиги тарихидаги энг фожеий даврларни ҳикоя қилувчи врқеалар асос бўлмоғи керак эди. Эҳтимол, бу боб, Ўрта Осиё тарихининг бирмунча аввалроқ даврини, ўша давр урф-одатлари ва сиёсий воқеаларини қамраб оладиган ўша янги роман олдидан ўзига хос бир тайёргарлик бўлган бўлиши ҳам мумкин… Davomini o'qish

Porso Shamsiyev. Abdurahmon Jomiy va Alisher Navoiy.

Ashampoo_Snap_2017.04.02_18h56m07s_001_.pngСаҳифа атоқли навоийшунос ва матншунос олим Порсо Шамсиев  таваллудининг 120 йиллигига бағишланади.

   Машҳур матншунос олим Порсо Шамсиев Жомий ва Навоий» мажмуасининг муқаддимасида ёзган эдилар: «Чин инсоний хислатлардан сабот, матонат, ғайрат, толмас меҳнаткашлик бу икки дўстнинг муштарак хусусиятлари бўлиб қолди. Бу муштарак хусусият булардаги буюк ижодий куч ва маҳоратнинг деярли бир мезонда борганлигида кўринади. Жомий бирор асар ёзса, биринчи галда Навоийга тақдим этар, керак миқдорда ислоҳ этишни, камчилик ва нуқсонларни кўрсатиб беришни талаб этар эди. Навоий Жомийни ўзига мададкор, қийналганида мушкулларини ҳал қилувчи ва ишларга рағбатлантирувчи улуғ ҳомий ва мураббий деб билар эди. (П.Шамсиев. Улуғ дўстлик лавҳаларидан. Жомий ва Навоий (тўплам). Тошкент, «Фан», 1966.). Davomini o'qish

Migel de Servantes. Don Kixot & Rustam Ibragimov. Donkixotcha mahdudlik yoxud zamonga begonalik

Ashampoo_Snap_2017.04.04_16h55m29s_001_.png    Маҳдудлик – инсонни тўғри йўлдан чалғитувчи даҳшатли сароб. Бу сароб домига тушганлар эса реаллик ва хаёл дунёси орасида сарсон бўлгувчи мажруҳлардир. XVI-XVII асрлар Испаниясининг Ламанч вилоятида яшаган дворян Дон Кихот (Алонсо Кехано) ана шундай кишилардан бири эди. Davomini o'qish

Iqbol Qo‘shshayeva. Savdoga qo‘yilmaydigan yagona bisot…

Ashampoo_Snap_2017.04.06_22h16m43s_001_.pngҲеч унутолмайман. Қанча кулгули бўлса, шунча нохуш. Хаёлан эслаб, ўзимча ёйилиб кулаётган чоғда “Эй, лодон, сен кимнинг устидан куляпсан?”, деган савол кайфиятнинг нақ белидан тепади-қўяди-да… Davomini o'qish