Йирик давлат арбоби, шоир ва олим, носир ва драматург, маърифатпарвар Абдурауф Фитрат таваллудининг 130 йиллиги олдидан
…Муқаррарки, салим ақл доимо соғлом баданда бўлади. Бинобарин, сиҳат ва офият дунёвий саодатнинг асоси деб айтиш мумкин. Фақат бу дунё саодати учунгина эмас, балки охират саодати учун ҳам сиҳат ва офият лозим. Зеро, биз сайъ-ҳаракатсиз икки дунё саодатига эришиб бўлмайди, деб такрор ва такрор айтдик. Davomini o'qish

Асли исми Юсуф бўлган илк турк достоннависи Болосоғунда туғилган. Хос Ҳожиб (айрим манбаларда Юсуф Болосоғуний) шоирнинг унвони бўлиб, унинг асари ҳукмдорга тортиқ қилингандан сўнг шундай номга сазовор бўлган. Муаллифнинг бизгача етиб келган ягона асари хижрий 462 (1069-70)да ёзиб тугалланган «Қутадғу билиг» («Бахтлиланиш билими») бўлиб, муаллиф ўз асарини 18 ойда ёзиб тугатган. Асардаги тўрт рамзий қаҳрамон Кунтуғди (адолат), Ойтўлди (давлат), Ўгдулмиш (ақл) ва Ўзғурмиш (қаноат) тимсоллари орқали Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг ижтимоий-сиёсий, адабий-фалсафий қарашларини ифода қилган.




