Anor. Vahima

09

Ўруч дўхтир ҳаётидан нолимасди. Соғлиғи жойида, қирқ бешни қоралаган бўлса ҳам, ҳозиргача лоақал қаттиқроқ тумов билан оғриганини эслолмасди. Оиласидан ҳам кўнгли тўқ. Ўзидан олти ёш катта хотини Покиза рўзғорбоп аёллардан. Уй-жойни саранжом-саришта сақлайди, пишир-куйдирга ҳам уста, ўзи эса хокисор, камсуқум, оғир-босиқ хотин. Бирор марта эрига: “Қаёққа кетувдингизу, қаердан келяпсиз, эрта ёки кеч қайтдингиз”, дея иддао қилмаган. Davomini o'qish

Anvar Suyunov. Asrlarni qaritgan Yilboshi

006     Қуёш ҳисоби билан белгиланадиган Янги йил эрониларда Наврўз дейилади. Туркийлар Йилбоши деб атаган. Ҳар икки истилоҳ ана шу халқларнинг тийнатини очади. Бинобарин, маросимлар негизида кўпминг йиллик қадриятлар, урф-одатлар, умуман мифологик тасаввурлардан бемисл тараққиёт изларигача жам бўлган. Агар халқшунослик илми таомили бўйича мушоҳада юритсак,  муддаога етишувимиз осон кечади. Бироқ… Davomini o'qish

Olimning o’limi Islomdagi bo’shliq, uni zamonlar o’tishi to’ldira olmaydi…

003

  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафот этдилар. У зот собиқ иттифоқ ҳудудида жаҳонга танилган ягона Ислом уламоси эди ва шундай ҳам бўлиб қолади. Агар МДҲ мусулмонларнинг раҳбари бўлишга лойиқ бўлган киши ҳақида гапирадиган бўлсак, бунда, авваламбор, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг исмини эсламасликнинг иложи йўқ. Унинг сўзларини президентлар, қироллар, вазирлар ҳамда ер шарининг турли жойларидан миллионлаб оддий инсонлар тинглашар эди. Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar. Gulnoz Mo’minova tarjimalari

011

  Бундан роппа-роса беш кун аввал севимли «Ёшлик» журнали 2015 йилнинг илк сонидан бошлаб мунтазам равишда жаҳон шеъриятидан таржималарни ҳам бериб бориши ва шу мақсадда янги саҳифа жорий этиб, уни «Дилкўприк» деб номлагани ҳақида ёзган эдим. «Дилкўприк»да тақдим этилган Анна Ахматова шеърлари ва таржимон Гулноз Мўминованинг машҳур рус шоираси ҳақида ёзилган мухтасар сўзидан олдин мазкур таржималар хусусида фикр-мулоҳазаларимни билдирган эдим. Бугун (12.03) эса Гулноз Мўминовадан хат олдим… Davomini o'qish

Atoqli alloma Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf olamdan o’tdi

1426085065103.jpg   Атоқли аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 10 март куни вафот қилганларини эшитиб, бу нурли инсон ҳақига Қуръони Карим тиловат қилдим, Аллоҳдан содиқ бандасини ўз раҳматига олишини сўрадим. Шайх ҳазратлари билан учрашуву суҳбатларимни, менинг таклифим билан истиқлол арафасида «Камалак» нашриётида «Имон» номли китобларини нашр этган пайтларни эсладим. Кутубхонам тўрида сақланаётган аллома совға қилган китобларни олиб, варақладим. Шайхдан улкан мерос қолди, бу мерос асрларча Ислом оламининг энг нодир хазинаси сифатида эъзозланишига шубҳам йўқ. «Хуршид Даврон кутубхонаси»  интернет саҳифаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига таъзия изҳор этади. Davomini o'qish

Odil Ikrom. She’rlar

043    Одил Икром ўзбекнинг катта шоири, ўзбек китобхонини кўҳна Шарқ адабиётининг, бугунги тожик шеъриятининг энг нодир намуналари билан моҳирона қилган таржималари билан мунтазам таништириб бораётган мутаржим. Davomini o'qish

Sanobar To’laganova. «Quroq»ning ko’zi

033

  Адиб сўзнинг жонини, юрагини ҳис қилиш, тафтида исинишга қандай ноил бўлдийкин? Бизнингча, бунинг туб илдизлари ҳаммаси бориб оилавий муҳити, унинг шаклланиши, наслий имконияти ва ато қилинган истеъдодига бориб тақалади. Унинг “Эртак билан хайрлашув” китобида “Гапни ўзимдан бошласам” деб ёзилган кичик ҳасби ҳолда ёзувчи бибиси ва “ҳар бир гапига мақол-матал қўшиб гапирадиган ва буларнинг барчасини ўзлари тўқийдиган” онаси ҳақида бир оғиз гапириб ўтади. Davomini o'qish

Iqbol Qo’shshaeva. Darvozasiz qolgan dunyo

011

  Биз “ички дунё”, “руҳий олам”, “руҳият манзаралари”, “кўнгил мулки” каби ибораларни ишлатишни хуш кўрамиз. Шу жумлаларни ишлатмасак, гўё, нутқимиз рангсиз, жонсиз, “ўзига хос” чиқмаётгандек.  Ўзимча ўйлаб қоламан… Чиндан ҳам нима у “ички дунё”? Davomini o'qish

Mahmud Abulfayz. Hikoyatlar va badialar

002

   Бу ёзмаларни балки биз ўрганган расмана адабиёт деб бўлмас. Лекин журналистика ё публицистика ҳам эмас бу. Дарвоқе, тайин бир жанрга мансублик шартми? Дард билан, самимият билан ёзилиб, уни ўқиган одам завқланса, қониқиш ҳосил қилса — кифоя-да… Davomini o'qish

Nargiza Odinayeva. She’rlar

007Бундан бир неча йил бурун Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим Наргиза Одинаева ҳақида ёзган мухтасар мақоласида шундай ёзган эди: «Наргизанинг шеърларида олифтачилик йўқ. Шеърлари аллақачон ўзлаштирган йўлларда ёзилган. Аммо, улар ажиб бир – кутилмаган – чиройда балқийди. Демак, юрилавериб увадаси чиққан йўлларни истеъдод янгилар экан-да?!» Davomini o'qish

Lev Tolstoy. Faqirlar

022

Жанна беморнинг қаерда ётганини кўриш учун фонарни кўтарди. Кўзига энг аввал ташланган нарса, эшикнинг рўпарасидаги тўшакда ётган бемор бўлди. Қўшниси чалқанча тушиб, мурда сингари қимир этмай ётарди. Жанна фонарини яқинроқ тутди. Ҳа, бу ўша эди. Боши орқага ташланган; совуқ, кўкариб кетган юзида ўлим сокинлиги. Davomini o'qish

Sayidali Ma’mur. She’rlar

Ashampoo_Snap_2016.12.11_15h31m26s_001_.png    Саидали Маъмур тожик китобхони учун авлоддошлари Лоиқ Шерали, Бозор Собир, Сорбон, Гулназар ва Гулрухсор каби севимли шоирдир. Унинг шеърлари аллақачонлар китобларидан кўп сонли мухлислари юракларига кўчиб ўтган. Davomini o'qish