20 февраль – машҳур япон шоири Ишикава Такубоку таваллуд топган кун
Буюк япон шоири Ишикава Такубоку (1886 – 1912) шеърияти инсоний меҳр ва муҳаббат заминига илдиз отиб юксалган юксак дарахтга монанд. Унинг шеърларини мутолаа қилиш ўқувчидан юксак ички маданият ва чуқур инсоний комилликни талаб қилади. Умуман, япон шеъри умумжаҳон адабиётидаги бирон бир бошқа шеъриятга ўхшамайди. У гўё, бошқа шеърий маданиятлардан фарқли равишда, қатъий шакл ва оҳангга бўйсунмайдигандай, гўё инсон юрагининг самимий кечинмаларининг эркин ифодаси бўлиб кўринса-да, аслида фақат унгагина хос «кўзга кўринмас» қоидалар ва талаблар асосида ривожланган. Бу қоида ва талаблардан келиб чиққан мақсад битта: Инсон туйғулари: муҳаббат, соғинч,изтироб, қувонч очиқ эмас, ботиний ишоралар орқали ифода этилиши, калит каби берк эшикларни очиб, сизни ичкарига — қалб оламига олиб кириши керак. Davomini o'qish