15 декабрь — шоира Зебо Мирзони таваллуд топган куни билан қутлаймиз
«Хуршид Даврон кутубхонаси» ўз саҳифаларида бугунги шеъриятнинг таниқли вакилларининг нафақат янги шеърларини, шу билан бирга, уларнинг адабиётимиз майдонига кириб келган йилларда адабий нашрларда эълон қилинган илк туркумлари билан ҳам таништириб келмоқда. Бугун сизнинг диққатингизга ёрқин шоираларимиздан бири Зебо Мирзонинг чорак аср аввал, 1989 йили «Шарқ юлдузи» журналининг 8-сонида чоп этилган шеърларини тақдим этамиз. Айни ўша йиллари Шавкат Раҳмон бир суҳбатда «Зебо Мирзо – мунис дард шоири» деб эътироф этган эди… Davomini o'qish





Худди эртак саргузаштларини эслатадиган реал ҳаётий ҳодиса-воқеалар ўқувчини ларзага солади, чуқур аламли мушоҳадаларга толдиради. Асарнинг энг муҳим, бениҳоя ибратли, ёрқин жиҳати шундаки, ана шу гирдоб зулмати исканжасида ҳам ўзлигини, асл инсоний фазилатларини йўқотмаган, зулматни ёритишга, унинг темир қафасларини ёриб чиқишга, ёниб, тутқунлик азобларига кўниккан ғафлат бандаларини уйғотишга қодир асл инсонлар ҳам бор.