Xurshid Do’stmuhammad. Qoyalardan balandda

0778 январь — таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад   туғилган кун

       Қоя тошнинг камгак еридан қуёшнинг беозор тилларанг нури кўринди-ю, ҳаво совиб кетди. Қуёш ўзидан совуқ пуркаётгандек бўлди, ундан таралаётган заррин изғирин қоя тошни ёнлаб-ялаб ўтиб, қоя ёқасида турган бургутнинг қанотига, бўйнига қадалаётган эди. Бургутнинг оёғи остида ғўдир тошга тегай-тегай деб осилиб қолган қўнғир қаноти елпиғичдай оҳиста тебранди.

Davomini o'qish

To’xtamurod Zufarov.Maqom zarblariga yo’g’rilgan yurak.

001 5 январь – Ўзбек маданиятининг ёрқин сиймоси, академик Юнус Ражабий туғилган кун   

1912-йил… Куз фасли эди. Юнус Ражабийнинг бир ўртоғи уни китоб севарлигини назарда тутиб, унга бир китоб кўрсатди. Кўрсатишга кўрсатди-ю, аммо Юнус Ражабийнинг: «Бир кўрий», деган илтимосига у: “Йўқ!” деб тегажоғлик қила бошлади. Юнус Ражабий яна илтимос килди, бўлмади. Ялинди… Davomini o'qish

Erkin A’zam. Ikki hikoya: Qor bosgan dovon & Yettinchi tulki

077     Бугун мен уни «Тошкент» меҳмонхонаси олдида учратиб колдим. Йўқ, учратишни кутмаган, ўйламаган эдим — тасодифан дуч келди. Ёнида ўзига ўхшаганроқ бир киши. Танимадим. Майдонда кезиб юришибди. Ҳасан-Ҳусандек бир хил кийинишган. Davomini o'qish

Eldor Boboyev. Musavvir. Qissaning davomi

01    У ижодхонасига кириб чироқни ёқди ва шу онларда ўзини нақадар бахтли одам эканига, балким умрида илк бор иқрор бўлди: борлиқ ҳаётининг давоми бўлган устахонаси, асарлари бор, қўлидан келадиган, кўнглига ёққан ҳунари бор ва шу пайтгача бешафқат ички овозига қулоқ солиб доимо кўнгли лойиқ кўрганини чизди, биронта чизиқни эътиқоди, матлабига зид тортмади, бинобарин қалби ишонган, ҳаётий нарсалар тўғрисида асар яратди – ижодкор учун шуни ўзи ҳам етади! Қолгани бари арзимас нарсалар. Davomini o'qish

Eldor Boboyev. Musavvir. Qissa

01

Шундай соҳа эгалари борки, улар тўғрисида доим ҳам китоб ёзилавермайди. Мусаввирлик ва мусаввир яратган асарларни ҳис қилиш эса, ёзувчидан алоҳида иқтидор талаб этади. Элдор Бобоевнинг қўлингиздаги қиссаси ана шу жиҳатдан диққатга молик. Унда рассомлик санъатининг кўпчилик англамас сир-синоати, куч-қудрати, уларнинг томошабинга таъсири бадиий акс эттирилган. Ўйлаймизки, у сизни бефарқ қолдирмайди. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Xorazmga talpingan Pushkin. Roman-esse (2)

334    Пушкин шоир сифатида довруқ таратган даврда Оллоқулихон  (1825-1842 йилларда ҳукмдорлик қилган) Хива хони эди. У Муҳаммад Раҳимхон 1 нинг фарзанди бўлиб 30 ёшида тахтга ўтирганди.Отасидан унга бой хазина ва қўшни давлатларга таъсири катта бўлган мамлакат мерос қолганди.Буларнинг ҳар иккаласиниям сақлаб қолиш учун ҳукмдор бир неча бор Эрон ва Бухорога юриш қилади….   Оллоқулихон Бекович фожиасидан сўнг Россия билан тўхтаб қолган алоқаларни ҳам тиклашга интилган.Иккала давлат ўртасида элчилик муносабатларини ўрнатишга ҳаракат қилган.Шу ниятда бир неча бор элчиларни Русияга йўллайди. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Xorazmga talpingan Pushkin. Roman-esse (1)

777    — Сиз буюк шоирсиз-а! Гоҳида сиз билан дўстлигимизни биладиган Петербургдагилар, ҳарбий вазир Чернишев ҳам, « Хивани забт қилмоқчи бўлган хаёлпараст, шоирлар билан дўстлиги яхшиликка олиб келмайди» деб куюнади,—хохолаб кулди Перовский ва гапида давом этди.—Мен эса хаёлпараст эмаслигимни, Пётр армонини ушалтириш мумкинлигини император аъло ҳазратларига исботлаб бердим. Жаноблари хонликка юриш қилишликка рози.Фақат молия вазири Кошкин хазинада пул йўқ дея нолияпди.Ахир хазинага пулни у ерни босиб олгач, тўлдириш мумкин-ку. Канцлер Несельрод эса Англиянинг Ўрта Осиёда манфаатлари бор ва у «хафа бўлиши мумкин» деяпти... Davomini o'qish

Jontemir. Yangi she’rlar

044    Жонтемир бир китоб бўлгучалик ҳажмда шеърлар юборибди. Уларнинг ҳаммасини бир саҳифада жойлаштиришнинг техник иложи бўлмагани учун, саралаб олдим. Бугун ана шу сараланган шеърларни сизга тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish

Sa’dulla Quronov. Isajon Sultonning ikki romani haqida

022   Мустақиллик даври ўзбек романчилиги ҳақида сўз борганда, қарийб ўттиз йилга тенг вақт оралиғидаги бадиий тафаккур намуналари назарда тутилади. Ўтган давр мобайнида турли мавзу ва йўналишдаги юзлаб романлар дунё юзини кўрди. Айниқса, истиқлолнинг дастлабки ўн йиллигида тарихий, ижтимоий мавзусидаги романлар кўп ёзилди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. She’r — kuygan yurak izhori

067

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камолнинг 80 йиллигига

  Ўзбекистон халқ шоири, адабиётшунос, публицист, атоқли таржимон Жамол Камол ҳам Аҳмад Дониш, Фитрат, Айнийга ўхшаб Бухоро фарзанди. У 1938 йилнинг 9 ноябрида Бухоро вилояти Шофиркон туманининг Читкарон қишлоғида дунёга келган. Мавлоно Жалолиддин Румийнинг эътирофига кўра, ул зотнинг умр мазмуни уч сўздан ортиқ эмас. Булар: Хомлик. Пишиш ва Ёниш… Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Xaroba shahar surati & «Men»dan mengacha» to’plamidan & Qora kitob

022     Шаҳарнинг кўчалари ростдан ҳам шунчалик таҳликали тасвирлангандики, суратга қараб туриб, ҳозир мен турган хонага хам шаҳарни вайрон этган босқинчилар бостириб келса-чи, деган хавотирга тушиб қолардингиз: Суратга қараган сайин сизни бошингизга тушиб келаётган қиличдек бир ваҳима чулғар, худди қиш бўйи оч қолган саёқ итлар каби пала—партиш манзараларни кўтариб турган қўнғир бўёқлар тўсатдан юзингиздан қопиб оларди. Дуд буркаган кўчаларни вайрона бинолар босиб қолган, у ер, бу ерда али ўчмаган аланганинг тутуни осмону фалакка ўрларди. Davomini o'qish