24 декабрь — Шоир ва драматург Пўлат Мўмин туғилган кун
Таниқли шоир Пўлат Мўмин таваллудининг тўқсон олти йилликлари арафасида унинг ўзи яшаган давр, устозлари ва замондошлари ҳақидаги хотираларини диққатингизга ҳавола этмоқдамиз. Davomini o'qish










Энди асирликда ўтган ўн йил воқеаларини бир бошдан ҳикоя қилиб берай. Мен тутқунликда ҳаёт кечирган йилларда Хивақда тўрт марта тўс-тўпалон ва сарой тўнтаришлари -қонли воқеалар бўлиб ўтди. Замоннинг зайли билан тўрт киши хон бўлиб тахтга ўтирди.Муҳаммад Аминхон икки ярим йил хонлик қилди. У Марвга қарши юриш қилганлиги учун азиз бошидан жудо бўлди.Ундан сўнг Абдуллахон бир йил хонлик қилди ва Юмралидаги жангда ҳалок бўлди. Унинг ўрнига Қутлимурод Муҳаммадназар Иноқ тахтга ўтирди, у туркманлар томонидан қатл этилди. Сўнгра Саидмуҳаммад ҳукмронлик қилди. Унинг хонлик тахтига ўтирганига олти йил тўлганда, бошимга бахт қуши қўнди.Мен асирликдан қочдим.