O’tkir Hoshimov. bilan suhbat (2011) & Qalamdan to’kilgan hayot. Adib haqida film

03   Бундан 50 йилча аввал сўз санъаткори Абдулла Қаҳҳор Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Чўл ҳавоси” қиссасини ўқиб: “Бирдан лов этиб аланга билан бошланган ижод­нинг келажаги порлоқ бўлади. …Шу аланга ҳеч қачон пасаймасин, ижодингиз ҳеч қачон тутамасин!” деб тилак билдирган эди. Орадан йиллар ўтди. Буюк Абдулла Қаҳҳорнинг дуолари ижобат бўлди. Ўзбек адабиётида ёзувчи Ўткир Ҳошимов қаламига мансуб гўзал қиссалар ва ҳикоялар пайдо бўлди. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Qiyofadosh & Qalamdan boshqa qurolim yo’q

Ashampoo_Snap_2017.08.10_19h27m00s_004_.png    Ҳар қандай асар муаллифнинг шахсий иқрор ва эътирофларидан озиқланади-да. Танлаган қаҳрамонларию воқелик шунинг ифодачиси бўлади. Муаллифнинг қараш ва эътиқодига зид воқеликни акс эттирган бирон асарни биласизми, айтинг. Замонлар ўтиб у ўзгача талқин қилиниши – эътибор топиши ёки инкор этилиши бошқа масала. Одам ўз бўйидан баланд сакрай олмайди деймиз-ку. Демак, гап ана шу эътиқоднинг нечоғли аҳамиятли эканида. Davomini o'qish

Zahiriddin Muhammad Bobur. E’tiqodiyya & Suyima G’anieva. E’tiqod va irfoniy qarashlar.

Ashampoo_Snap_2018.02.13_13h03m56s_001_.png   Бобурнинг ирфоний қарашлари унинг ижодиётида ҳам, «Бобурнома», «Аруз рисоласи», «Мубаййин», мактублари, ҳатто фармонларида ҳам акс этган. Бобурдаги орифлик илмга, ҳаётга, давлатга муносабатда рўйи рост кўринади. Маънавий баркамоллик, илм-маърифатга интилиш Бобур муножотларининг ҳам, Бобур пандларининг ҳам, Бобур фаолиятининг ҳам марказида турган. Davomini o'qish

Jamila Ergasheva. Ajdarko’l

04   Шомга яқин туман қуюқлашди. Иброҳим шаҳар четидаги ойнаванд дўконининг бир бурчагида оёқларини чалиштирганча ташқарига асабий термулиб, тутундек тарқалаётган туманнинг аста-секин йўл четидаги дов-дарахт учларини, паст-баланд биноларнинг томларини қандай қоплаб олаётганини кузатиб ўтирарди… Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Boborahimning sariq gullari & Boborahim Mashrab. Agar oshiqligim aytsam

Ashampoo_Snap_2017.12.16_23h45m46s_003_.png  Ёзнинг бошларида боғнинг аёғдаги қизил жаноқи олмалар пишди. Хожам гарчи нафсига бандиликдан қутилган бўлсада, лекин бу қизил олмаларнинг пишишини сабирсизлик билан кутади. Нечукдир уларни ёлғиз Бобораҳимга тердиради. Бобораҳимдан ўзганинг қўли теккан олмани эмайди. Шунинг учун савр ойи ўтгач, Бобораҳимни йилқидан озод қилади ва уни таҳсилга ўтқазади. Davomini o'qish

Ozod Sharafiddinov. Fitrat va uning ikki maqolasi («Tilimiz», «Yopishmagan gajjaklar») & Abdurauf Fitrat. Tanlangan asarlar. 1-jild

08   Эътиборингизга ҳавола қилинаётган икки мақола: «Тилимиз» ( 1919 йилда «Иштирокиюн» газетасида босилган) ва «Ёпишмаган гажаклар» (1929 йилда «Қизил Ўзбекистон» газетасида эълон қилинган) Фитратнинг услуби ҳақида, Фитрат шахсиятининг баъзи бир қирралари, унинг хатарли ҳаётининг маълум босқичлари тўғрисида яхши тасаввур беради. Davomini o'qish

Luqmon Bo’rixon. Sirli muallim. Qissa & Jaziramadagi odamlar. Roman

03   Сафар муаллимни бундай алфозда учратаман деб ўйламаган эдим. Оёғида лойга ботган этик, устида пахтаси чиқиб кетган чопон, белини эса арғамчи билан боғлаб олган, бошида телпак, соқолига яқин ўн беш кунда устара тегмаган… Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Mangu latofat & Hayo — xaloskor & Odil Hotamov. Nurli so’z ohanrabosi

04   …Сўзлар борки, шуълани, нурни ютиб, ўзидан фақат совуқлик чиқаради. Иброҳим Ғафуров сўзлари эса ич-ичидан нурланади, кўнгилларни нурлантиради. Уларда ҳаётбахш қудрат устувор. Нурли сўзнинг эса оҳанрабоси бўлади… Davomini o'qish

G’ulom Karim. Xalil Sulton tahsini

045    Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” асарида ушбу темурий ҳукмдор ҳақида шундай ёзади: “Халил Султон — Ҳазрат султон ус-салотиннинг воқеасидан сўнгра Самарқанд тахтида салтанат қилди. Зурафо ва шуаро мажлисида жамъ бўлурлар эрди. Машҳурдурким, ўзи шеър айтур эрди. Davomini o'qish

Sherbek Bobonor o’g’li. Jome’dagi jom

05   Тан оламан: бул мутафаккир номи остида ёзилиб-тарқалмиш рубоийларни ўқиб, ёдлаб, ўзимча оғзимнинг таноби қочиб, такрорлаб юргичидим яқин-яқингача. Талай ширакайф давраларда, қаёқдаги улгуржи улфатларнинг қистови билан жомсўз ўрнида валдираганим ҳам бор (Ўзи кечирсин!). Энди-энди таассуфини торти-иб ўтирибман… Davomini o'qish