Nodira Afoqova. Sanobar Akramova. Xurshid Davron she’riyatida ijodkor shaxsning ijtimoiy pozitsiyasi muammosi

07    Хуршид Даврон лирикаси ўзбек шеъриятининг ўзига хос саҳифаларидан бирини ташкил этади. Бу ўзига хосликни характерлайдиган жиҳатлар кўп, албатта. Бу сирада алоҳида образларга (бола, от, тун, дарахт, қуш каби), алоҳида мавзуларга (болалик, уруш, тарих, санъат, пейзаж каби) кўп мурожаат қилиш; бадиий тасвир тизимининг ўзига хослиги; аксарият шеърларда замоннинг аниқлиги; бадиий тасвирнинг ёрқинлиги кабиларни санаш мумкин. Davomini o'qish

Shoira Ahmedova. Xurshid Davronning adabiy-estetik qarashlari xususida

044    “Хуршид Даврон ижодининг маънавий- маърифий аҳамияти” мавзусида ўтказилган республика илмий конференциясида тақдим этилган мақолада Хуршид Давроннинг адабий-эстетик қарашларини ўзида жамлаган баъзи суҳбат, адабий-танқидий, тарихий- маърифий мақолалари таҳлилга тортилган. Davomini o'qish

Mirzo Kenjabek. Xurshid Davron — davr adibi

034 Хуршид Даврон сермазмун ва сермаҳсул ижоди билан, ватанпарварлиги ва миллатпарварлиги билан, хусусий фаолияти ва ўрнак бўлгулик одобу ахлоқи билан, ҳақиқатгўйлиги, ҳақиқат ва адолат майдонидаги собитқадамлиги билан устоз мақомига етган шахсдир. Унинг ижод карвони абадият манзилини кўзлаган ва бунга ҳақдор бўлган ҳаёт ва маърифат карвонидир. Davomini o'qish

Barno Isakova. So’z haqida so’z (Nizomiy Ganjaviy va Alisher Navoiy asarlari asosida).

021 Алишер Навоий чексиз оламнинг бошланиши ва охири сўздир, дея таърифлайди. У дунё яралишидан аввал СЎЗ пайдо бўлганига, Аллоҳ “Бўл” деди ҳаммаси бўлди, дунё яралди, деганидек, энг аввалги садо ҳам сўз бўлди ва охирги савтға ибтидо ҳам сўз бўлади, дея ўз муносабатини қуйидаги каби тасвирлайди: Davomini o'qish

Sheʼrlarini hokimdan tortib, yosh shoirlargacha sevib oʻqiydigan oʻzbek shoiri 70 yoshda

67Oʻzbekiston xalq shoiri Xurshid Davron 1952-yil 20-yanvarda Samarqand shahri yaqinidagi Chordara qishlogʻida tugʻilgan. Shoirning “Shahardagi olma daraxti”, “Tungi bogʻlar”, “Uchib boraman qushlar bilan”, “Toʻmarisning koʻzlari”, “Bolalikning ovozi”, “Qaqnus”, “Bahordan bir kun oldin”, “Bibixonim” singari kitoblariga kiritilgan sheʼrlar xalqimizning sevimli asarlari qatoridan joy olgan. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shayx Kubro tushlari & Samarqand xayoli & Naim Norqulov. «Shayx Kubro tushlari» haqida & Shayx Najmiddin Kubro. Videofilm

Ashampoo_Snap_2016.12.22_22h42m48s_007_.png    Ёшларимиз Хуршид Давроннинг “Самарқанд хаёли”, “Соҳибқирон набираси” номли тарихий бадиаларини севиб ўқишади. 1991 йилда унинг “Самарқанд хаёли” номли тарихий бадиалар тўплами нашр этилди. Ундан тарих шайдоси бўлган шоирнинг “Аждодлар ёди”, “Ватан чегараси”, “Тарих – боболар боғи”, “Муқаддас китобни варақла”, “Мустақиллик нима”, “Маърифат шижоатдир”, “Ҳақиқат чироғини ёқайлик” каби бадиалари, “Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи”, “Бибихоним қиссаси ёки тугамаган достон”, “Самарқанд хаёли” каби тарихий қиссалари ўрин олган эди. Davomini o'qish

2022 yil 19 yanvar kuni “Xurshid Davron ijodining ma’naviy–ma’rifiy ahamiyati” mavzusida respublika ilmiy-nazariy anjumani onlayn tarzda o’tkaziladi

07 Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти “ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён” бўлими томонидан 2022 йил 19 январь куни “Хуршид Даврон ижодининг маънавий – маърифий аҳамияти” мавзусида республика илмий-назарий анжумани онлайн тарзда ўтказилади. Davomini o'qish

Bolalikning oppoq ranglari. O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan suhbat. «Gulxan» jurnali. 2021-yil 12-son

khurshid-davron-gulxan Мен қачон хурсанд бўламан, биласизми?! Маънавияти, маданияти баланд Инсонлар билан суҳбат қилганимда! Жамиятимизга ҳар томонлама ибрат, намуна бўладиган зиёлилар ҳақида мақола тайёрлаганимда! Келажак авлодга одоб ва ахлоқнинг, камтарликнинг намунасини кўрсата олганимда!
Бугун мен ана шундай Инсон билан “Гулхан” журналимда суҳбат ташкил қилганимдан беҳад хурсандман (Мазкур суҳбатни тайёрлаган Нилуфар Жабборованинг фейсбукдаги саҳифасидан). Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Navqiron yomg’ir & Xurshid Davron. «Qadrdon quyosh» to’plamidan she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.07.26_15h04m40s_003_.png   Адабиёт ихлосмандларига  кўпроқ  ёзувчи  сифатида танилган   Аҳмад Аъзам (1949-2014) ўз ижодини адабий танқидчи сифатида бошлаган эди. У ўтган асрнинг 80-йиллари ,маълум маънода, айни ўша пайтда адабиётга кириб келган ўзи тенгқур авлоднинг дунёқараши,ижодий матлаблари билан ўзбек китобхонини таништиришга  бел боғлаган, Иброҳим Ҳаққул билан бирга янги авлоднинг  адабиётшунослик майдонидаги овози бўлди. Davomini o'qish

Abdulla Ulug’ov. Vatanga muhabbatdan paydo…& Xurshid Davron Turkiyaning TRT AVAZ telekanalida. (31.08.2019)

Ashampoo_Snap_2018.03.06_18h55m23s_002_.png   Хуршид Давроннинг шеърлари, қиссалари унинг юрт тарихини юракдан ҳис қилишини намоён этади. У ватанимизнинг ўтмиши, бугунги кунини одамлар тўғри тасаввур этиши, ҳар бир киши юрти равнақи учун чин дилдан фидойи бўлишини истайди. Шоир Ватан тўғрисидаги шеърларида чинакамига дилини очади, ўзини ўйлантирган муаммоларни инсоннинг асл қиёфасини кўрсатадиган маънавият билан боғлайди. Шоирнинг ижоди худди шу жиҳати билан эътиборни тортади. Davomini o'qish

Dilnoza Nusratulloyeva. Xurshid Davron lirikasida davr va shaxs masalasi talqini

022Хуршид Даврон ижодига назар ташлайдиган бўлсак, унинг шеърларида аввало, ватанга муҳаббат, буюк аждодлар руҳига эҳтиром ва самимиятни кўриш мумкин. Унинг шеърларини ўқир эканмиз, қайноқ қалб соҳиби томонидан ёзилган ҳароратли мисралар бевосита ўқувчи руҳиятига ҳам ўз таъсирини ўтказишига гувоҳ бўламиз… Davomini o'qish