Ibrohim Haqqul. Asrori Halloj

Ashampoo_Snap_2016.11.10_16h07m04s_004_.png    Тасаввуф ташаббуси билан дин, адабиёт, мусиқа ва фалсафада мисли кўрилмаган яқинлик, ўзаро ҳамкорлик юзага келган эди. Аммо айрим масалалар хусусидаги тортишувлар, инкорни инкорлар муросасиз курашга ҳам йўл очарди. Шундай курашларнинг қурбонларидан бири дунёга донг таратган мутасаввиф, мутафаккир ижодкор Мансур Ҳаллож эди. Davomini o'qish

Abu Mansur Moturidiy. Pandnoma & Al-Moturidiy hayoti va merosi

Ashampoo_Snap_2016.10.23_14h26m46s_001_.png Орзу-умид фарзанди бўл. — Хорлик истасанг хиёнатчи бўл. — Доно кўринган нодондан ҳазар қил. — Ҳар кимнинг нонини ея берма, аммо ҳаммага нон едир. — Беъманилардан ҳазар қил. — Нодонни тирик санама. — Сабрли бўл, муродингга етасан. — Ҳар бир ишда ҳамкор изла. Davomini o'qish

Burhoniddin Marg’inoniy. «Hidoya» va boshqa asarlaridan parchalar

00623 сентябрь — Буюк фақих, имом Бурҳониддин Марғиноний  куни

   Шарқ мусулмон оламида «Ислом дарахти Арабистонда кўкариб гуллаган бўлса меваси Мовароуннаҳрда етилган». деган ҳикматли эътироф бор. Айни шу эътирофнинг пайдо бўлишига сабабчилардан бири ислом ҳуқуқшунослигининг улкан намояндаси Бурҳонниддин Марғинонийдир… Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Arba’in (Qirq hadis)

09   Ислом-Шарқ адабиётида «арбаъин» анъанаси мавжуд бўлиб, халқ орасида машҳур, энг саҳиҳ ҳадислардан 40 тасини саралаб олиб, унинг мазмунини бир рубоийда талқин қилинган.
Абдураҳмон Жомийнинг «Чиҳил ҳадис»ини Алишер Навоий туркийга таржима қилган. Шоирнинг нияти, асар муқаддимасида таъкидланганидек, «форсийдонлар идрок айлаган» қирқ ҳадис моҳиятидан туркийзабонларни ҳам баҳраманд қилиш эди. Бу ҳадисларни шеърга солишда эса барча шоирлар уларнинг осон тушунилишини, ёдда сақланилишини ҳам назарда тутганлар.
Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Shayx Abulhasan Haraqoniy haqida risola

001     Абулҳасан Ҳарақоний (933 – 1037 йй.) – инсоният тарихида катта фаолият юритган буюк азиз-авлиёларнинг биридир. У зот ҳозирги давримизда бутун дунё олимлари, зиёлилари томонидан энг илғор, ижобий ва тараққиётга етакловчи деб тан олинган “Хожагон – Нақшбандия” тасаввуф тариқатининг вужудга келишига фундаментал асослар яратган зотлар кетма-кетлигининг еттинчи поғонасида туради. Davomini o'qish

Muhammad Alining uyi oldidagi daraxtni arilar qurshab oldi & Muhammad Ali: Men musulmonman!

03    “Капалак каби учиб, ари каби чақаман” деган сўзлари билан дунёда из қолдирган Муҳаммад Алининг вафотидан сўнг, унинг уйи олдидаги дарахтни арилар қоплаши барчани ҳайратга солди. Davomini o'qish

Ro’zai ramazon (Ramazon ro’zasi haqida)

0456 июн — Рамазон ойининг биринчи куни

    Ҳижрий тақвимнинг 9-ойи бўлмиш Рамазон илк бор шиддатли жазирама иссиқ кунларига, куйдирадиган ҳароратли кунларга тўғри келгани учун “Рамазон” деб аталган. Рамазон дегани “рамз” сўзидан олинган бўлиб, “қизимоқ”, “қизиб чўғ бўлмоқ”, “куйдирмоқ” маъноларидадир. Жазирама иссиқда қолган қўйлар куйиб, қорайиб, ўлиб қолар экан. Шунинг учун мазкур ойда рўза тутган одамнинг гуноҳлари куйиб, йўқ бўлади, айбу нуқсонлари Рамазоннинг савоблари жилоланиб турган муборак қуёшида ўлиб кетади, деган тушунча пайдо бўлган. Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar & Baxtiyor Karimov. Jaloliddin Rumiy ma’naviy merosining umuminsoniy madaniyatda tutgan o’rni

003

Мавлоно Румий ўзидан кейинги авлодларга 5 муҳим ва қимматбаҳо асар қолдирди: 1. «Девони кабир», «Девони Шамси Табризий», «Девони шамсул ҳақойиқ» деган номлар билан машҳур девон. 2. «Маснавийи маънавий» — 25700 байтдан иборат бебаҳо тасаввуфий-ишқий асар. 3. «Фийҳи ма фийҳи» («Ичингдаги ичингдадир») — Мавлононинг суҳбатларидан иборат фалсафий китоб. 4. «Мавоизи мажолиси сабъа» — бу асар Румийнинг этти ўгит ва панд-насиҳатларидан иборат. 5. «Мактубот» — Мавлононинг турли даврларда замондошларига ёзган мактубларидан ташкил топган тўплам. Davomini o'qish

Abu Ali ibn Sino. Salomon va Ibsol & Abdulla Sher. Uyg’oq aql dahosi

001    Абу Али ибн Сино “ат-Танбеҳ ва-л-Ишорот» асарида ёзади: «Агар сен мусаффо қалбларга роҳат бағишловчи “Саламон ва Ибсол”  қиссасини эшитиш бахтига мушарраф бўлсанг, билгилки, Саламон – сенинг бир ўхшашинг ва Ибсол сен тасаввуф тариқатида эришадиган юксак даражангдир. Агар сен дарвишлар аҳлидан бўлсанг, бу мажоз, масалнинг маъноларини тушуна оласан..» Davomini o'qish

Abu Abdurahmon Sullamiy.«Tabaqotu-s-so’fiyya”. Birinchi tabaqa shayxlari hikmatlaridan

067   Имом  Абу Абдураҳмон Сулламий  тасаввуф тарихида   сўфийлик илмининг шайхи, сўфийлар тарихи, табақотининг тафсирчиси сифатида ном қолдирган. Заҳҳабий у ҳақда «Тасаввуф аҳли ҳақидаги ҳадисларни тўплаган. Асарларининг сони юздан ортиқ”, деб маълумот беради.  Бугун  Сулламийнинг сўфийлик табақаларига бағишланган «Табақоту-с-сўфийя” (“Суфий табақалар”) асаридан биринчи табақа шайхлари ҳикматларини тақдим этамиз (Асарда табақалар бешга бўлинган ҳолда тақдим этилган). Davomini o'qish

Qudrat Do’stmuhammad. Qadimgilardan qadimroq

033    Трамвайнииг олд эшиги томонда бир киши баралла товушда тинмай жаврарди, Бундай жойларда одам деган секин-секин гаплашар эди, бу кимсанинг шанғиллаши ғашимга тегди. Ҳеч ким жавоб бермаса ҳам, тўхтамайди-я. Девонадир-да, деб ўйладиму беихтиёр қулоқ сола бошладим… Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Majolisi sab’a (Yetti majlis). Birinchi majlis

49    “Мажолиси сабъа ” рисоласи Жаяолиддин Румийнинг жума маърузалари асосида яратилган бўлиб, у Мавлононинг устози Шамс Табризий билан учрашмасидан аввал шогирди Ҳусомиддин Чалабий ёки ўғли Султон Валад тарафидан ёзиб олинган, дея тахмин қилинади. Davomini o'qish