Баъзиларнинг бир марта адо этилиши фарз бўлган ҳажга бир неча маротаба бориб кела бериши, албатта, унинг ихлоси туфайли, аммо бу сафар эвазига бошқа, қўли қисқароқ одамларнинг навбати кейинга сурилиб, эҳтимолки, кимлардир ҳаж армони билан дунёдан ўтиб кетадиган бўлса, наузанбиллоҳ, бошқаларни ноумид қилиш эвазига амалга ошган бундай сафари унинг учун савоб эмас, гуноҳ амаллардан бўлиб қолиши ҳам мумкин… Davomini o'qish
Bo'lim: Islom tarixi, adabiyoti va madaniyati
Muqaddas dinmiz islomga oid maqolalar, esselar, she’rlar, buyuk allomalar hayoti
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (5)
Биз инсоннннг барча ҳолларини бир-бир эсладик ва унинг вужуди-ю феъл-атворидан, қизиққонлиги-ю совуққонлигидан қилча ҳам нарса назаримиздан четда қолмади. Бироқ ундан боқий қолажак нарсанинг нима эканлиги очиқ-ойдин бўлмади, дедим. Мавлоно буюрдики: Агар уни билмак фақатгина сўз билан мумкин бўлсайди, инсоннинг бунчалар ишлашга ва турли-туман мужодалаларга эҳтиёжи қолмасди. Ҳеч ким ўзини қийнамас ва фидо этмасди. Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (4)
Халқ «Олам қадимдир» дейди. Бу гапни қабул қилиш мумкинми? Баъзилар борки, «Ҳодисдир» дейишади ва булар оламда яна-да қадим бўлган валийлар ва набийлардир. Улуғ Оллоҳ оламнинг яратилиш иродасини уларнинг руҳларида ҳосил қилгандан кейин олам майдонга келган. Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (3)
Ҳаёт суви қоронғу бир ерда бўлади. Бу ер валийларнинг жисмидир. Ҳаёт суви ўша ерда. Инсон бу сувга фақат қоронғуликда етиша олади. Сен эса қоронғуликни севмайсан, ундан нафратланасан. У ҳолда, ҳаёт сувига қандай етишасан? Қўрқоқлардан қўрқоқликни, фоҳишалардан фоҳишаликни ўрганмоқчи бўлсанг, кўпгина нохуш нарсаларга сабр қилишга тўғри келади. Йўқса, мақсадинг ҳосил бўлмас. Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (2)
Инсон буюк бир мўъжиза ва унинг ичида ҳамма нарса ёзилган. Бироқ зулмат ва пардалар борки, улар ёзувларни ўқишга имкон бермайди. Зулмат ва пардалар, турли-туман машғулотлар инсоннинг дунё ишлари борасида олган тадбирлари ва кўнгилнинг сўнгсиз орзуларидир. Зулмат ва пардаларнинг бўлишига қарамай, инсон ичидаги бир нарсани ўқий олади… Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (1)
Бу асар инсонни фикрлашга, фикрлаш орқали ўзлигини, ўзлиги орқали Ҳақни — Яратганни тушунишга ундайди. Шунинг учун ҳам «Ичиндаги ичиндадур»га бир марта ошно бўлган кўзи очиқ инсонки бор, умрбод ундан айрилмасам, дейди. Чунки асар, аввало, ўша инсон ҳақида — сиз ҳақингизда, мен ҳақимда, умуман, ҳаммамиз ҳақимизда. Бизнинг ўзлигимизни билишимиз ҳақида. Ахир оламда бундан қизиқарлироқ, бундан муҳимроқ яна нима бор? Davomini o'qish
Majdiddin Bag’dodiy. Ruboiylar & Xurshid Davron. «Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari» qissasidan
Шайх Кубро бўлиб ўтган машъум воқеадан сўнг шогирдидан қолган қоғозлар ичидан чиққан бир рубоийни эслаб, унсиз ларзага тушди. Бу рубоийни неча марта ўқимасин, ҳар гал унинг вужудида титроқ аралаш бир азоб зоҳир бўларди. “Наҳотки Маждиддиннинг ўзи ҳам қисматини олдиндан билган бўлса?” – дея ўйларкан, шогирдининг рубоийсини мунавваш ҳол шивирлаб ўқирди… Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Attor kashf etgan asror.
Аттор табиатан илҳом ва ижод кишиси эди. Унинг насри ҳам, назми ҳам илм ва маърифат устида қад ростлаган. У Шарқнинг Форобий, Ибн Синога ўхшаш мутаффкирлари ғоялари билан яхши таниш бўлган. Араб тасаввуф адабиётини пухта ўрганган. Фирдавсий, Хайём, Ғаззолийлар туғилиб камолга етишган юрт фарзанди эканидан у доимо фахр-ифтихор туйган. Энг муҳими, тасаввуф шеърияти ишқ ва кўнгил ойнаси эканига Аттор ҳаммани бирдай инонтира билганди. Буни инкор қилиш, Абдураҳмон Жомий таъкидлаганидек, зор йиғлашга кўникиш дегани эди.
Davomini o'qish
Abu Ali ibn Sino. “At-Tanbeh va-l-Ishorot»dan
Абу Али ибн Синонинг «Ат-танбеҳ ва-л-ишорат» («Танбеҳлар ва ишоратлар») асарида тасаввуф фалсафасининг асосий масалалари қисқача бир тарзда баён этилган.
Zahiriddin Muhammad Bobur. Mubayyin & Mirzo Kenjabek. Bobur Mirzoning «Mubayyin» asari
Нисорийнинг «Музаккири аҳбоб» (Севимли зотлар ёдномаси) асарида Бобур ҳақида бундай сўзлар бор: «Фиқҳ масалаларини яна бир рисолада мубаййан қилганки, ёзувчиси донишмандлигидан нишонадир. Туркий ва форсийда яхши шеърлари бордир. Ўшал фиқҳ рисоласининг номи «Мубаййин»дир»… Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Asrori Halloj
Тасаввуф ташаббуси билан дин, адабиёт, мусиқа ва фалсафада мисли кўрилмаган яқинлик, ўзаро ҳамкорлик юзага келган эди. Аммо айрим масалалар хусусидаги тортишувлар, инкорни инкорлар муросасиз курашга ҳам йўл очарди. Шундай курашларнинг қурбонларидан бири дунёга донг таратган мутасаввиф, мутафаккир ижодкор Мансур Ҳаллож эди. Davomini o'qish
Abu Mansur Moturidiy. Pandnoma & Al-Moturidiy hayoti va merosi
Орзу-умид фарзанди бўл. — Хорлик истасанг хиёнатчи бўл. — Доно кўринган нодондан ҳазар қил. — Ҳар кимнинг нонини ея берма, аммо ҳаммага нон едир. — Беъманилардан ҳазар қил. — Нодонни тирик санама. — Сабрли бўл, муродингга етасан. — Ҳар бир ишда ҳамкор изла. Davomini o'qish
