Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақаларининг ҳудудий босқичини kun.uz сайтида ёритиш мақсадида “Олтинкўл” жоме масжидида бўлганимда, жуда қизиқ воқеага гувоҳ бўлдим. Davomini o'qish
Bo'lim: Islom tarixi, adabiyoti va madaniyati
Muqaddas dinmiz islomga oid maqolalar, esselar, she’rlar, buyuk allomalar hayoti
Matnazar Abdulhakim. «Tafakkur chorrahalarida» kitobidan (2). Yaldoni yoritgan nur. Birinchi bo’lak.
Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китоби буюк мутафаккир,шоир, жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) меросини идрок этиш, рубоийларини таржима қилиш жараёнида мутафаккир қарашларини англашга бағишланган мақола,эссе ва суҳбатлардан ташкил топган. Бундан аввал сизга китобнинг «Иймон туҳфаси» бобини тақдим этган эдик. Бугун эса «Ялдони ёритган нур» номланган бобнинг биринчи бўлагини диққатингизга ҳавола этмоқдамиз. Davomini o'qish
Xoja Orif Revgariy. Orifnoma.
1993 йил Ҳазрат Баҳоуддин юбилейларидан сўнг Покистондан Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари Бухорога келиб, Етти пири комиллар қабрларини зиёрат этдилар. Ҳазрат Хожа Ориф ар-Ревгарий мақбараларида тиловат этгандан сўнг бир асардан парчани ўқидилар. У киши билан ҳамроҳ бўлган бухоролик олимлар: «Бу кимнинг асари, қандай гўзал асар?» деб ҳайратланиб савол берди. Ҳазрат Зулфиқор Аҳмад ҳам ҳайратланиб: «Ахир мен боболарингиз Хожа Орифнинг «Орифнома» асарларидан бир парчани ўқиб бердим-ку, наҳотки сизлар уни эшитмаган бўлсангиз?» дедилар. Davomini o'qish
Hakim Sanoyi. «Hadiqatul-haqoiq»dan rivoyatlar
Уч мусулмон Рум урушига бориб, тез орада душманга асир тушиб қолибдилар. Рум қайсари вакиллари орқали уларга шарт қўйибди: “Агар ислом динидан юз ўгириб, масиҳийликка ўтсангиз, омон қоласизлар, акс ҳолда, сизларни қатл этамиз” дебди… Davomini o'qish
Ye. E. Bertels. Zulf va yuz
Тасаввуф шеъриятини ўрганиш жараёнида, сўфий шоирлар фойдаланадиган тимсоллар (образлар) унча кўп бўлмаганини билиб олиш қийин эмас. Бу тимсоллар қисқа иборалар (формулалар)дан ташкил топган бўлиб, бир неча турлардан иборатдир. Davomini o'qish
Aziziddin Nasafiy. Komil inson haqida. Yettinchi risola. Ishq bayonida & Najmiddin Komilov. Tasavvuf. VII. Komil inson
Куни-кеча улуғ тариқат алломаси Азизиддин Насафийнинг «Комил инсон китоби» асари таркибидаги бешинчи рисола — «Сулук баёнида»нинг мумтоз адабиётимизнинг билимдон тадқиқотчиси Олим Давлат таржимасида тақдим этган эдик. Бугун эса еттинчи рисола — «Ишқ баёнида»ни мутолаа қилишингиз мумкин. Davomini o'qish
Aziziddin Nasafiy. Komil inson haqida. Beshinchi risola. Suluk bayonida & Najmiddin Komilov. Tasavvuf
Устоз Нажмиддин Комилов 2001 йили “Комил инсон китоби”нинг муқаддима қисмини таржима қилиб, “Туркистон” газетасида чоп эттирган эди. Домланинг оила аъзолари ва маслакдошлари таклифига кўра, ушбу китобнинг тўлиқ таржимаси мумтоз адабиётимизнинг билимдон тадқиқотчиси Олим Давлат томонидан ниҳояга етказилди. Бугун «Сулук баёнида» деб номланган бешинчи рисоланинг янги таржимасини, яқин кунларда эса еттинчи рисола — «Ишқ баёнида»ни тақдим этамиз. Davomini o'qish
Abdurahmon Jomiy. «Bahoristondan & Ja’far Muhammad. Jomiy hakamligi: Tasavvuf, kalom va falsafa bahslari
18 август — Улуғ шоир ва мутафаккир Абдураҳмон Жомий таваллуд топган кун
Амир Темур ва ундан сўнг бошқа темурий шаҳзодалар Имоми Аъзам ва Хожа Баҳоуддин Нақшбанд таълимотларининг сиёсий ҳомийлари сифатида майдонга чиқиб, шиддатли даврнинг ғоявий-мафкуравий курашларида ўз атрофларига Хожа Алоуддин Аттор, Хожа Аҳрори Валий, Саъдиддин Кошғарий ва Абдураҳмон Жомийдек маърифат пешволарини тўплашга эришган эдилар. Тарих ва тақдир эса ушбу даврнинг диний, ирфоний, илмий, адабий ва ҳатто сиёсий саҳналарида кўпроқ Мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий вужуди ва ҳузурини кўришни хоҳларди. Davomini o'qish
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Tavhid dostoni
Тавҳид – бу Аллоҳ таолони жамики инсонларнинг яратилишидан мақсад бўлган ибодатларда яккалигини исботлашдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади: “Мен (яъни Аллоҳ) Инсон ва Жин тоифасини фақат ўзимгагина ибодат қилишлари учунгина яратдим (яъни бошқа бир махлуқларга эмас)” (Зариёт сураси, 56-оят). Davomini o'qish
Imom Termiziy. Sunani Termiziy. 1-jild & Jamila Ergasheva. Ma’rifat yo’lchisi
Абу Исо Муҳаммад Ат-Термизийдан: Ушбу китобни тасниф қилганимдан кейин, уни Ҳижоз, Ироқ ва Хуросон уламоларига тақдим этдим. Улар розилик билдириб, қабул қилдилар. Кимнинг уйида бу китобдан бўлса, ўша хонадонда Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) гапираётгандек бўлур… Davomini o'qish
Shams Tabriziy. G’azallar & Domla Hindustoniy Mavlono va Shams Tabriziy haqida & Sirojiddin Shams. Nay o’rgangay sendan navoni
Шамс Табризий ғазалларининг жозибаси, синоати унинг самимий ва ҳақиқий ишқ соҳиби тилидан тўкилганида. Ўқувчи истайдими-йўқми унинг ижодиёт оламига сингиб кетади: “Овоза қилгил сарбасар, биз бир тану бир жонмиз”. Davomini o'qish
Abdulhamid Qurbonov. Tasavvufiy ma’nolar olami
Сўфиёна фалсафага кўра, Оллоҳнинг оламда ўзини намоён қилиши Унинг лутфи бўлса, ўзини олам пардаси ортига яшириши Унинг қаҳридир. Тасаввуф фалсафасида Оллоҳ лутфининг жилваси жамолий тажаллий, қаҳрининг намоён бўлиши эса жалолий тажаллий номланган. Davomini o'qish
