Jaloliddin Rumiy. Ma’naviy masnaviy. 1-jild, 1-kitob & Najmiddin Komilov. Rumiyni anglash ishtiyoqi & Hz Mevlana’nın Hayatı. Çizgi Film

Ashampoo_Snap_2018.04.17_12h47m10s_001_.png      Жалолиддин Румий ўзининг барча қарашларида ислом фалсафаси, Қуръон ғояларига таянади. Пайғамбаримиз ҳадисларидан кўплаб мисоллар келтиради. Умуман олганда, чуқур ўйлаган одам Румий таълимоти исломнинг ўзагидан келиб чиқишини яхши англаб етади. Нега? Чунки ислом дини нисбатан янги дин бўлганлиги сабабли олдинги динларнинг ирфоний жиҳатини мустаҳкамлади, зотан, ислом бутпарастликка қарши курашиб шаклланган дин. Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. Tasavvuf & Najmiddin Komilov bilan suhbatlar (Video)

Ashampoo_Snap_2017.06.13_01h22m58s_001_.png   Саҳифа устоз ва муаллим Нажмиддин  Комилов хотирасига бағишланади

Бир воқеани доим эслаб тураман. Бу воқеа раҳматли Озод Шарафиддинов у кишини қандай юксак эҳтиром билан эътироф қилганига далил бўлади. Олимнинг “Тасаввуф” деган китоби эълон қилиниб, халқ ичида кенг тарқалган вақт эди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Malomatiylik va Navoiy & Navoiyga qaytish

033    Қадим Шарқ ўлкаларида ислом дини заминида футувват, тасаввуф, маломатийлик, ҳуруфийлик сингари бир қанча таълимот ва оқимлар дунёга келиб, одамларнинг онгу шуурига у ёки бу зайлда таъсирини кўрсатиб ўтган. Булар орасида тасаввуф умумбашарий мазмун ва миқёсининг устунлиги билан ажралиб турган. Davomini o'qish

Xoja Abdulxoliq G’ijduvoniy. Maqomoti Yusuf Hamadoniy

Ashampoo_Snap_2016.10.05_22h02m05s_005_.png    Мусулмон Шарқида машҳур тариқат пири, хожагон-нақшбандия силсиласининг асосчиси Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллигига бағишлаб чоп этилган ушбу мўъжаз рисола Марказий Осиё халқлари маънавий ҳаётида ёрқин из қолдирган хожагон тариқати буюк намояндаларининг ҳаёти, фаолияти, фикр-қарашлари, кашфу кароматлари ва ижод намуналари билан мухтасар тарзда таништиришни кўзда тутади. Davomini o'qish

Usmon Nuriy To’pbosh. «Masnaviy» bog’chasidan bir ko’za suv.

Ashampoo_Snap_2018.01.07_23h01m28s_001_.png  Таниқли тасаввуфшунос ва румийшунос олим Усмон Нурий Тўпбошнинг сизга тақдим этилаётган  китобида Ислом маърифатининг буюк намояндаларидан Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг “Маснавий”лари таҳлили  асосида ҳаётимизнинг маънавий қирралари ёритилади.  Davomini o'qish

Qutlug’xon Shokirov-Ediqut. Turkiston g’ururi & Alixonto‘ra Sog‘uniy “Unitilmas siymolar” teleloyihasida

0_165482_4f5b0890_orig.png21 март — Улуғ ватандошимиз Алихонтўра Соғуний туғилган кун

 Собиқ совет даврида Алихонтўра Соғуний ҳақида деярли ҳеч қандай расмий маълумот берилмас, бу шахс хусусида турли-туман, кўпинча бир-бирига зид бўлган фикр-мулоҳазалар юрар эди. Бир томондан халқ, эл-юрт орасида бу зотни улуғловчи сифатлар билан баробар душманлар томонидан тарқатилган ёлғон ва сохта миш-мишлар юрган. Davomini o'qish

Annemarie Shimmel. Jonon mening jonimda (4)

6a68524b36cd25be26d41206592d91b2.png   Исломий асарлардаги муслима аёллар образларини синчиклаб ўрганиб чиқиш идеалларга янада яқинроқ бориш имконини беради, деб ўйлайман, чунки ҳарамларда содир бўладиган эротик воқеалар тўғрисидаги ривоятлар ҳам, хотинларнинг ҳийла-найранглари тўғрисидаги  халқона латифалар ҳам Ислом маданияти даражасини белгиламайди. Бу даражани белгилайдиган юксак савиядаги асарлар сон-саноқсиз. Кимда-ким араб, форс, турк ва аввало ҳинд-мусулмон халқларининг (урду, синд, панжоб ва бошқалар) мумтоз асарларини тагмаъносига тушуниб, ўқиб чиқса, турли юзаки тасаввурларини бутунлай ўзгартириб юборадиган чўнг тушунчага эга бўлади. Davomini o'qish

Annemarie Shimmel. Jonon mening jonimda (3)

47468a29505440bf240654b824480bd7.png   Қуръони каримнинг 17-сура, 23-24 оятларида таъкидлаб ўтилганидек, ота-оналарини умр бўйи иззат-ҳурмат қилиш барча мусулмонлар зиммасига юклатилган асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Пайғамбар (с.а.в.) ҳадисларида инсоннинг ўз ота-онаси олдидаги бурчларига янада кучлироқ урғу берилган: «Ота-оналарингга меҳрибон бўлинглар, шунда фарзандларингиз ҳам сизларга меҳрибон бўлади. Хотинларингизга иффатли (покиза) бўлинглар, шунда хотинларингиз ҳам сизларга иффатли бўлғай». Davomini o'qish

Annemarie Shimmel. So’fiy ayollar. «Jonon mening jonimda» asaridan

   Басралик озод этилган қул аёл Робийа ҳақидаги ривоятлар сон-саноқсиз, чунки Басра мозийда кўплаб сўфийларнинг макони бўлган. 728 йилда вафот этган машҳур тақводор олим, сўфий Ҳасан ал-Басрий тўғрисидаги ривоятларда ҳам Робийанинг номи тилга олинади. Ислом оламининг машҳур солномачилари бу аёлнинг ҳаёт йўлини аниқ тасвирлаб беришган, чунки у инсоний баркамолликда «кўплаб эркаклардан устунроқ бўлган». Davomini o'qish

Annemarie Shimmel. Jonon mening jonimda (1)

bce62a13c94f4d8c2edc162679e8fdf9.png    Мен бу мавзуга фақат унинг адабий муҳимлиги учунгина эмас, балки авлиёсифат аёллар, Ислом дунёсидаги сўфий раҳнамо аёллар билан учрашганларимда, Туркия, Ҳиндистон ва Покистондаги номлари тилларда достон бўлиб қолган аёлларнинг қабрларини зиёрат қилганимда қалбимда аллақандай тасвирлаб бўлмас бир туйғу пайдо бўлиб, фақат борлиғимнимас, балки барча фикру зикрим, руҳимни ўзига ром этгани учун қўл урмоқдаман (Муаллифнинг китобга ёзилган сўзбошисидан). Davomini o'qish

Annemarie Schimmel. Jonon mening jonimda (2).

092
Кишининг улкан муҳаббат туфайли беҳуд-девона бўлиб қолиши тўғрисида ҳам анча-мунча ривоятлар мавжуд. Уларнинг ичида энг машҳури Шайх Санъон тарихидир. Шайх тўсатдан бир тарсо қизига кўнгил қўйиб қолади ва унинг висолига етиш учун қизнинг буйруғи билан май ичади ва ҳатто унинг чўчқаларини боқади. Ривоят ниҳоясида шайхни йўлдан оздирган қизнинг ўзи Ҳақ йўлига ўтиб, иймон келтиради ва шайх ўз муридлари ёнига қайтади. Мавлоно Фаридуддин Аттор ўзининг «Мантиқ ут-тайр» китобида бу ривоятни мумтоз асар даражасига етказиб ҳикоя қилгач, ривоят Шарқ ислом оламида маълум ва машҳур бўлиб кетди. Кашмир адабиётида ҳам, Малайзияда ҳам бу асарнинг ўша тиллардаги намуналари бор. 1994 йилда Бухорода бўлганимда таржимон қиз бу ривоятнинг Мир Алишер Навоий қаламига мансуб чиғатой туркча намунасини ички бир эҳтиром билан ҳикоя қилиб, мени жуда ҳайратга солди. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. «Tafakkur chorrahalarida» kitobidan (4). Ikkinchi muallim saboqlari.

0_167343_7cb3fc89_orig - копия - копия (2).pngАллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги олдидан

  Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китобида Шарқ мумтоз адабиётининг бетимсол сиймолари ижоди, адабий ва абадий ёдгорликлар моҳияти, тасаввуфда акс этган фалсафа табиати ҳақида мутаржимнинг қалб дафтарида қайд этилган кузатишлар, мулоҳазалар жамул жам бўлган. Шу пайтгача китобнинг «Иймон туҳфаси» ва, «Ялдони ёритган нур» бобларини ёритган эдик. Бугун китобнинг «Иккинчи муаллим сабоқлари» деб номланган қисмининг биринчи бўлагини тақдим этамиз. Davomini o'qish