Хожа Аҳрор тарих саҳифасига киргач, у мансуб бўлган нақшбандия тариқатининг мухлислари янада кўпайди. Бу мухлислар орасида ўша даврдаги ижтимоий табақаларнинг – подшоҳлар, вазирлар, мударрислар, толиби илмлар, санъат ва ҳунар аҳли, илм ва маданият намояндалари, деҳқонлар, хуллас, барча ижтимоий гуруҳларнинг намояндалари бор эди. Ана шулар қаторида машҳур шоир ва мутафаккирлар Абдураҳмон Жомий ҳамда Алишер Навоий, истеъдодли давлат арбоби, шоир, носир, муаррих, адабиётшунос Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар ҳам бор эди. Биз қуйида уларнинг Хожа Аҳрорга муносабатлари ҳақида қисқача тўхталмоқчимиз. Davomini o'qish
Bo'lim: Video, Audio,Foto
Audio va video materiallar
Boturxon Valixo’jayev. Buyuk ma’naviy murshid. Birinchi qism & Xoja Ahror Valiy majmuasi. Videolavha
ХV асрнинг йирик сиймоларидан бўлмиш Хожа Убайдуллоҳ Шоший – Хожа Аҳрори Вали нақшбандия тариқатининг кўзга кўринган муршиди бўлиш билан бирга ўз замонасидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий ҳаётда катта из қолдирган арбоблардандир. Бу даврда унинг шуҳрати фақат Мовароуннаҳрдагина эмас, балки Хоразм, Дашти Қипчоқ, Хуросон ва Ҳиндистонгача бўлган Кенг жуғрофий минтақада таралган эди. Davomini o'qish
Fyodor Dostoyevskiy. Kulguli odamning tushi. Audiohikoya & Vladimir Solovyov. Dostoyevskiy xotirasi
Достоевский оддий романнавис, салоҳиятли ва тафаккури теран адибгина эмас. Унинг бу таърифлар доирасига сиғмайдиган алоҳида фазилати бор эди ва айни фазилати билан бошқалардан алоҳида ажралиб турарди, айни шу фазилат бошқаларга кўрсатган таъсири негизини ташкил қилади. Буни исботлайдиган далиллар бисёр. Davomini o'qish
Ayriliq, xiyonat va mukofotlar (“Detektiv qirolichasi”ning hayotidan) & Agata Kristi. O’g’irlangan million dollar. Audiokitob
Агата Кристи ўзи ёзган асарларини яхши деб ҳисобламаса-да, ёмон деб баҳоламасди. “Ҳинд журналистларидан бири мендан “ўзингиз ёмон деб ҳисоблаган асарни нашр қилдирганмисиз?” деб сўради. Мен жаҳл билан “йўқ” деб жавоб бердим. Менинг барча китобларим ўзим ўйлаб топганларим асосида чоп этилган, ҳаммасидан кўнглим тўлган, агар ростдан ҳам бирорта китобим ёмон бўлганида мен уни ҳеч қачон нашр қилдирмасдим”, деб ёзган эди Агата Кристи ўзининг таржимаи ҳолида…. Davomini o'qish
Abdulla Qahhor. Sarob & Rahmon Qo’chqor. Sarobning paydo bo’lishi & Tobutdan tovush. Radiospektakl
17 сентябрь — Абдулла Қаҳҳор туғилган кун
Мазкур мақола асосида Абдулла Қаҳҳор ижодини тушуниш истаги ётади. Бунда хулоса битта — Қаҳҳор катта истеъдод соҳиби сифатида ХХ аср ўзбек адабиётини бадиий мукаммал, психологик жиҳатдан теран, ўлмас асрлар билан бойитди. Айни чоғда Қаҳҳор ҳушёр дунёқараш соҳиби ва ўткир интивитив ёзувчи сифатида замонадаги сиёсий-ижтимоий ўзгаришларни нозик ҳис қилди ва асарларининг моҳиятига буни моҳирлик билан сингдириб юборди. Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. She’rlar. BBC Jahon Xizmati va Storyscapes dasturi loyihasi & Shoirning ilk kitobi: Rangin lahzalar
12 СЕНТЯБРЬ — АТОҚЛИ ШОИР ШАВКАТ РАҲМОН ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
BBC жаҳон хизмати ва Storyscapes дастури лойиҳасидан ўрин олган таниқли ўзбек шоири ва таржимони Шавкат Раҳмон шеърларига бағишланган аудиовидео-слайдни сизга тақдим этамиз. Шеърларни таниқли адиб Ҳамид Исмоил ўқиган. Davomini o'qish
Og’akeldi Allanazarov. Shavkatni eslab & Shavkat Rahmonning o’zi o’qigan she’rlar
12 сентябрь — атоқли шоир Шавкат Раҳмон таваллуд топган кун
Шавкат Раҳмон ўқимишли, билимдон ва ўта китобхон йигит эди. У доимо келажак ҳақида фикр юрита олганлиги билан бизлардан ажралиб турарди… Davomini o'qish
Rauf Parfi. Ona Turkiston & Ona Turkiston. Shoirga bag’ishlangan videofilm
Туркистоннинг буюк шоири Рауф Парфи туғилган кун олдидан
Турон. Туркистон. Ватан. Кўз ўнгимизда туркийларнинг қадимиятдан Она Ери, Турк дунёсининг тарихий Ватани — салобатли жуғрофий ҳудуд намоён бўлади. Туркистон ғояси халқларимизнинг азалий муқаддас орзуси, миллий мафкурасидир. Она Туркистон мавзуида бутун умри мобайнида изчил ижод қилган шоир — Рауф Парфи Ўзтуркдир. Davomini o'qish
Adib Murod Muhammad Do’st bilan suhbat & Ikki qissa: Mustafo & Galatepaga qaytish
Жамият, адабиёт, хусусан, ўзбек адабиёти, унинг таҳлиллари юзасидан қатор суҳбатлар уюштириб, ўқувчилар эътиборига ҳавола этиб келаётган Kun.uz’нинг навбатдаги суҳбатдоши ўзбек адабиётининг таниқли вакилларидан бири, адиб Мурод Муҳаммад Дўст бўлди. Davomini o'qish
Xurshid Davronga bag’ishlangan ko’rsatuv TRT AVAZ telekanalida (turk tilida)
Ўзбекистон Мустақиллиги куни арафасида (31 август ва 1 сентябрь кунлари) Туркиянинг TRT AVAZ телеканалидаги «Kültür Sanat Avaz» дастури Хуршид Даврон ҳаёти ва ижодига бағишланди. 30 дақиқалик ўрсатувда Овроосиё Ёзарлар бирлиги бошқони Ёқуб Умарўғли Хуршид Даврон ижодининг тадқиқотчиси доктор Жансу Далибалта билан суҳбатлашди. Ёқуб Умарўғли кўрсатувда «Хуршид Даврон кутубхонаси» ҳақида гапираркан, уни телетомошабинларга тавсия этди. Davomini o'qish
«Uyg’onmoq dunyo bilan barobar yashamoqdir». Xurshid Davron bilan suhbat.
Биз адабиётга кириб келган йилларда адабий жараён юксак тоғдан шарқираб оқаётган сойга ўхшарди. Олаётган нафасимиз ҳам шеър билан, ижод билан тўйинган, янги чиққан китобгина эмас, газетада босилган ҳикоя, ҳатто биттагина шеър юз минглаб юракларни ҳаяжонга солганини кўриб, билиб, ҳис қилиб турардик. Бу руҳ бизни тинимсиз изланишга даъват этарди. Бирон бир яхши шеър ёки ҳикоя назардан қолмасди. Бугун Тошкентда, қайсидир ўқув юрти ётоқхонасида жаранглаган шеър эртагаёқ Қўқон чойхонасида, Хивадаги мактабда, Чироқчидаги шийпонда акс садо берарди. Адабий ҳаёт дарёдай ҳайқириб оқарди. Davomini o'qish
Ulug’bek Hamdam. Shoirlik — havas, shoirlik — qismat & Abduhamid Parda «E’zoz» teledasturida
Шоирлик ҳавас дейишади. Шоирлик – қисмат, дейишади. Шоирликни дард пайдо қилади, дейишади. Назаримда, Абдуҳамид Парда деб танилган ижодкорнинг қўлига қалам олишига дастлаб ҳавас сабаб бўлган бўлса, кейин унинг баридан дард тутди. Дард йўлбошчилик қилди. Davomini o'qish