10 may — Аtoqli rejissor Yo’ldosh A’zamov tavallud topgan kun.

аъзамов

Йўлдош Аъзамов ўзбек кино санъати тарихида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаган ижодкорларидан биридир. Унинг фильмлари 70 йилдан зиёд вақт давомида ўзбек томошабинларига таниш. Айниқса,унинг «Мафтунингман», «Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаён» фильмлари халқимизнинг энг севимли фильмлари қаторидан ўрин олган. Бу фильмлар болалигимиздан бошлаб то шу бугунгача ҳамроҳимиз бўлиб келмоқда. Davomini o'qish

«Dunyo adabiyoti» turkumi: Borxes.

09
Борхес ўз ижодида ва мутоалага бағишланган мақолаларида Ғарбу Шарқни яхлит кўролган адибдир. У ўз асарларида ва адабий эътиқодида ана шу икки қутбни бирлаштиришга уринган ва бунга бир қадар эришган ҳам. Истеъдодсизлик ўзига бошпана излайди, ўзини шу бошпанага яшириб қўйиб, фош бўлишидан қўрқиб, турли тамғалар отиб, айюҳаннос солади. Истеъдодга эса ўзини нима деб аташларининг қизиғи йўқ; у худди айсбергларни ёриб кетаётган музёрардек тушунча, тасаввур, имконият, миллий қамров чегараларини ёриб, олдинга кетаверади. Davomini o'qish

«Risolat» filmi. (O’zbekcha subtitr bilan)

777

Ҳазрати Пайғамбаримиз ҳаёти ва фаолиятларига бағишланган фильмларнинг энг машҳури Мустафо Аққод томонидан суратга олинган “Рисолат” фильми десак, муболаға қилмаган бўламиз. Бу фильмни кўрмаган, асри саодат лавҳаларидан завқланмаган одам бўлмаса керак. Довруғи бутун дунёга таралган бу фильм кўпгина халқларнинг тилига, жумладан ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Бироқ, мустабид тузум шароитида бундек хайрли ишга етарли эътибор бўлмагани боис, таржиманинг сифати анчагина қониқарсиз чиққан. Ўша пайтда фильмни она тилимизга таржима қилган мутахассисларнинг фидокорлигига таҳсинлар айтиб, уларнинг меҳнатини заррача бўлсин пастга урмаган ҳолда айтиш жоизки, фильмнинг арабча матнини қайтадан тиклаб, уни ўзбек адабий тилига таржима қилиш кераклиги ҳеч кимга сир эмас эди.
Шу муносабат билан islom.uz порталининг ижодий гуруҳи фильмнинг оригинал матнини синчиклаб ўрганиб чиқиб, шу матн асосида “Рисолат” фильмининг ўзбек тилидаги субтитрларини тайёрлади. Бу хайрли иш яхши ниятлар билан Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларига бағишланди (Матн forum.islom.uz саҳифасидан).
Davomini o'qish

Смерть ростовщика. Фильм-притча (Таджикфильм,1966)

090

Старая Бухара, действие фильма происходит в начале февраля 1917 года.В счет неоплаченных долгов бедняка Хамро ростовщик Кори Ишкамба забирает в наложницы его сестру и продает ее другому богачу.В фильме с исключительной психологической глубиной выведен образ скряги — Кори Ишкамбы, отвратительного стяжателя и эксплуататора, ханжи и лицемера, имя которого стало нарицательным. Davomini o'qish

Dunyo adabiyoti: Bekket. Film.

083
ХХ аср бадиий тафаккурида кескин бурилиш ясаган, янги оқим сифатида бутун дунёда шов-шув қўзғаган Беккет мансуб «абсурд театри» буюк янгилик эди. Беккет томошабиннинг ҳисларига эмас, заковатига мурожаат этилади ва ана ўша ерда саҳна тасаввур саҳнасини яратади. Тасаввур қилишга заковати етмаганлари учун Беккет асарлари шунчаки чўпчак бўлиб туюлади. Davomini o'qish

To’xtasin Jalilov hayoti va ijodi haqida

Ashampoo_Snap_2017.05.05_20h34m38s_008_.png    Атоқли бастакор Тўхтасин Жалилов 200 дан ортиқ халқ севиб эшитадиган дилбар қўшиқларнинг муаллифиир. У ўз қўшиқларида ўзбек халқ мусиқаси услубининг ўзига хослигини, табиийлигини, қочиримларга бойлигини сақлаган ҳолда, халқ қўшиқлари, куйларига янги оҳанг, янги мазмун бахш этди. Davomini o'qish

22 mart — buyuk mutafakkir olim,astronom va matematik,tarixchi va davlat arbobi Mirzo Ulug’bek tavalludi kuni.

1449Мирзо Улуғбек илмий меросининг энг асосийси, маълум ва машҳури унинг «Зиж»и бўлиб, бу асар «Зижи Улуғбек», «Зижи жадиди Гурагоний» деб ҳам аталади. «Зиж»дан ташқари унинг математик асари «Бир даража синусини аниқлаш ҳақида рисола», астрономияга оид «Рисолайи Улуғбек» (ягона нусхаси Ҳиндистонда, Алигарҳ университета кутубхонасида сақланади) ва тарихга дойр «Тарихи арбаъ улус» («Тўрт улус тарихи») асаридир.
Davomini o'qish

Uyg’ur bulbuli Dilbar Yunus kuylaydi.

Дилбар Юнус (Дилбар Юнусий) — ноёб лирик сопрано овозга эга машҳур уйғур хонандаси. У 1958 йилда Кошғарда туғилган. Дилбар Юнус бир қатор халқаро совринлар соҳиби, дунёнинг энг таниқли оркестлари билан ҳамкорлик қилган. Davomini o'qish

4 mart — Sevimli bastakorim Pol Moria (1925-2006) tug’ilgan kun.

44456

Поль Морианинг  оҳанрабо мусиқаси, у раҳбарлик қилган  оркестрнинг суюкли нағмалари ёшлик йилларимдан бошлаб бутун умрим давомида ҳамроҳим бўлиб келмоқда. Унинг мусиқаси дунёга келиб орттирган бойликларимдан бири  десам,адашмайман.
Поль Мориа (Paul Mauriat) 1925 йилнинг 25 мартида дунёга келиб, 2006 йилнинг 3 ноябрида оламдан кўз юмган. Буюк бастакор саксон йилдан сал зиёд умри мобайнида миллионлаб мусиқа мухлислари меҳрига сазовор бўлган асарлар яратди. Энг ғаройиб жойи шундаки,миллионлаб одамлар унинг номини билишмаса-да,мусиқасини билишади,севишади. Davomini o'qish

27 fevral — mashhur Enriko Karuzo (1873-1921) tug’ilganiga 240 yil to’ladi.

333

В 1900 году Карузо впервые вышел на сцену театра Ла Скала в Милане с партией Неморино в опере «Любовный напиток» Доницетти. В 1902 году он впервые выступил в театре Ковент-Гарден в Лондоне (Герцог в опере Верди «Риголетто»). Триумф оперного певца Карузо связан с театром Метрополитен-опера в Нью-Йорке, где он был ведущим солистом в период 1903-1920 годов. Davomini o'qish

«Mashrab» . Hujjatli-badiiy film.

Ўтмишни атоқли шоири ва файласуфи Бобораҳим Машраб қисмати ҳақида портрет-киноочерк.
«Машраб» —  бадиий-ҳужжатли фильм
Сценарий муаллифи: Иброҳим Fафуров
Режиссёр: Р. Шарипжанова
Оператор: Э. Мамедов
Davomini o'qish

Minorayi Kalon. Buxoro. Aerofotopanorama

Image

Бухородаги Минорайи Калоннинг аэротасвирга олиш билан тайёрланган ушбу видеони томоша қилар экансиз ҳаяжонга тушишингиз табиий. Шундай такрорланмас мўъжизанинг она юртимизда мавжудлигидан ва видеони томоша қилаётганда қушга айланиб парвоз қила бошлашингиздан ҳаяжонга тушасиз. Ҳозирча ҳажмининг катталиги жиҳатидан уни саҳифамизга жойлаштиришнинг иложи йўқ. Кичик ҳажмли видео эса тайёрланиши кутилмоқда. Аммо,биз қуйида жойлаштирган линк (боғлама) орқали уни томоша қилингиз мумкин. Davomini o'qish