Abdulla Avloniy. Afg’on sayohati.

023

    Ҳиротға яқин Пар(в)она қишлоғиндан бошлаб товаришларимизнинг ораларига тафриқа тушди. Тафриқанинг сабаби ўртоқ Бровин афғон туфроғига ўтгандан сўнг ўзини(нг) женерол — чор ноил эълон қилмиш эди. Ҳамда бутун тутгон тактика, ҳатти-ҳаракатида Никўлайнинг генералларини(нг) рафториндан қолишмас эди. Бу ҳаракат бошқа ўртоқларимизға оғир келуб, Парвонада мажлис асносинда шу борда сўз очилди. Лекин «ғат-ғат этар карнайчи, балоға қолур сурнайчи» мақолинча ўз мақсад ва ғояларина ва ғарази шахсияларина мен бечорани олат қилдилар-да, мажлисда ўртоқ Бровинға хитобан «Ўртоқ Авлонийға бўйла қилдинг, ўйла этдинг, бизлара ўйла деди, бўйла деди»,— дедилар. Davomini o'qish

Bayram Ali. Qalbning o’z mantig’i bor

003   Адабиётимизда асрлар илгари янграб, миллий колорет даражасига кўтарилган гап бўларди: “Тўқсон алпни кураш тушиб енгганга, минг қадамдан танга пулни урганга.., оти учқур човоғонга тегаман!” Мазкур асар онгимдаги бу қолипни парчалаб, мени бироз мулоҳаза юритмоққа ундаб қўйди … Davomini o'qish

Ernest Heminguey. Ikki hikoya & Rolf Hoxhut. «Ovchi o’limi» asaridan parcha.

0_15a5da_e7d8a6bb_orig.png

… Ҳаётининг сўнгги йиллари кўзлари тез-тез ёшланадиган бўлиб қолган эди. Айниқса, у ёза олмай қолиш ҳақиқат эканлигини аниқ англаб етиши ўзини эртами-кечми, ахири гўрга тиқишини айтган пайт кўзи ёшга тўларди… Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Ernest Heminguey (05)

12Ҳемингуэй ўз ҳаётининг оддий солномачиси ёки тарихнависи эмасди. У яхши билган, ўз кўзи билан кўрган, бошидан кечирган воқеалар ҳақида ёзган. Шахсий ҳаёт тажрибаси эса у қураётган ижод қасрининг пойдевори бўлиб хизмат қилган эди, холос. Хемингуэйнинг ўзи ушбу тамойилни қуйидагича таърифлайди: “Роман ёки ҳикояни ёзиш – бу яхши билганинг асосида бадиий тўқима яратиш демакдир. Ҳақиқатда қандай бўлишини эслашга ҳаракат қилганингдан кўра, бадиий тўқима яхши чиққанда, ҳақиқатга яқинроқ бўлади”. Davomini o'qish

Jeyms Joys. Musavvirning yoshlikdagi shamoili & Nazar Eshonqul. Jeyms Joys.

Ashampoo_Snap_2018.02.02_11h36m19s_002_.png    Атоқли адиб Жеймс Жойснинг ҳаёт шамчироғи ўчганига 77 йилдан  ошди. Аммо, ўтган вақт адибнинг жаҳон адабиётига бўлган таъсири сўнмаганини кўрсатди. Бу таъсирни замонавий ўзбек прозасида ҳам кўришимиз мумкин. Уни энг аввало янги,ноанъанавий тарзда ижод қилаётган 2-3 адиб ижодида кўзга ташланаётганини сезиш мумкин. Бу таъсир «оммавий»  тус олмаслигининг сабаби бор. Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Jeyms Joys (04)

001   Жойс ўзининг “Улисс” романи хусусида фикр билдираркан, “… очиғини айтсам, матнни шундай бошқотирмалар билан тўлдирдимки, олиму тақризчилар, танқидчи-ю адабиётшунослар умрларининг охиригача тагига етмасдан, овораи жаҳон бўлсинлар”, деган экан. Романни рус тилига таржима қилган В.А. Хинкис ва С.С. Хоружий, ўзбек тилига ўгирган Иброҳим Ғафуров “матндаги бошқотирмалар”нинг калитини топа олдимиканлар. Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Marsel Prust (03)

002Француз адиби Марсель Пруст ижоди йигирманчи аср француз романчилиги таназзулга учраган бир пайтда унинг тараққиёт жараёнида кескин ўзгаришларни белгилаб берди. Адиб асарлари асосан 1912-1922 йиллар оралиғида, яъни бутун Европани ларзага келтирган биринчи жаҳон уруши ва ундан кейинги ижтимоий-сиёсий оқибатлардан танг ҳолатга тушиб қолган Франция ҳаётининг муҳим босқичида яратилган бўлиб, ўша давр руҳини ўзида тўлиқ мужассам этади. Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. XX asr modernizm prozasining tadrijiy talqini (02)

005   Модернизм Ғарбий Европа адабиётида XIX аср охири ва XX аср бошларида саҳнага чиқди. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, модернизм – бу замонавий санъат ва адабиётдаги янги услубий таълимот бўлиб, модерн (modern) сўзининг ўзи ҳам янги ва замонавий маъноларини англатади. Унинг адабиёт ва санъатда намоён бўлиши асло тасодифий эмасди. Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Modern va modernizm tushunchasi (01)

006   Модернизм – бу замонлар оралиғидаги тафовутни, “эскилик” ва “янгилик” ўртасидаги ихтилофларни ўз ғоявий қарашлари бош мезони қилиб олган юз йилликнинг маънавий қиёфасидир. Унинг ортида “худолар ўлими” (Ф.Ницше), Европа харитасини қайта тузган сиёсий инқилоблар ва илмий кашфиётлар, тоталитар тузумга асосланган диктатуралар, хунрезли урушлар, информацион портлашлар, цивилизациянинг коинотга чиқиши каби глобал ўзгаришлар ётибди. Davomini o'qish

Nurilla Chori. Bo’ron tingan kecha & O’rolboy Qobil. Bir hikoya talqini

09   Бошпуртсиз Жонузоқ араб ҳар сафар Ўртақўрғонга карвон тортганида Норбўта Шароф бўталар бўйнидаги қўнғироқ садолари эшитилмай, лўкиллаган нортуялару йўловчилар чанг йўлга сингиб,- лой изларга ботиб кетмагунча ортидан қараб қоларди… Davomini o'qish

Habibiy. Devon & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar va shoirga bag’ishlangan radiodastur & Iskandar Madg’oziyev. Nuktadon shoir

habibiy   Шоирлар, адиблар, олимлар, санъаткорларни халқ маънавиятининг заргарлари деб аташ мумкин. Шундай маънавият заргарларидан бири ўлмас асарлар ижодкори, шарқ мумтоз адабиётининг нозик билимдони, ғазалнавис, Ўзбекистон халқ шоири Мавлоно Зокиржон Ҳолмуҳаммад ўғли Ҳабибий(1890-1980)дир. Davomini o'qish

Tursunboy Adashboev. To’ra Sulaymonning maktublari va hangomalari.

Ashampoo_Snap_2017.10.14_15h05m59s_003_.png9 сентябрь — Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон хотираси куни

Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон мендан беш ёш улуғ эди. Акадан ижодкор дўстларга муносабатни, оқибатни, мактуб ёзиш санъатини ўргандим. Укаларга садоқат ва йўқлов борасида бизга ҳамиша ибрат бўлган.
Davomini o'qish