Мавлоно Жалолиддин Румий инсониятга қолдирган ўлмас хазина — «Маънавий Маснавий»нинг иқтидорли шоир ва мутаржим Одил Икром таржима қилган биринчи китобини тақдим этишни давом этамиз. Бугун асарнинг тўққизинчи парчасини мутолаа қилишингиз мумкин… Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Saodat Fayziyeva. Yangi she’rlar
Саодат Файзиева шеър ёзиш билан бирга ўтган асрнинг 20-йиллари ўзбек таржима тарихида кечган жараёнларни ўрганиш, тадқиқ қилиш билан ҳам шуғулланиб келмоқда. Ҳар икки ишига ҳам муваффақият тилаб, шоира қизимнинг янги шеърлари билан танишишга таклиф қиламан. Davomini o'qish
Xuan Ramon Ximenes. She’rlar. O’ktamoy Xoldorova tarjimasi
Атоқли испан шоири, Нобель мукофоти совриндори Хуан Рамон Хименес шеърлари ўзбек китобхонига яхши таниш. Унинг шеърларини Шавкат Раҳмон, Хуршид Даврон ўзбек тилига таржима қилишган. Бугун испан шоирининг Ўктамой Холдорова томонидан ўзбекчалаштирган шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Bugun ertalab
Ақллилар ақлсизларга ақлини пеш қилиши, ақлсизлар ақллилар олдида ўзини ақлли кўрсатишга уриниши, ақллилар жанжали, ақлсизлар можароси ва бошқа-бошқаларнинг, бандасининг гўзаллигию бузғунчилиги бўлмиш Мувозанат олдида нима деган гап?! «Тўқсон фоиз банда туғма виждонсиз бўлар экан», деб аюҳаннос соладиган билимдонлар «Одамларнинг бари Илоҳий мувозанат назарида тароқнинг тишидек тенг», деган ҳадиси шарифдан бехабар-да!
Suyima G’anieva. Alisher Navoiy nasrida nazmning o’rni
Алишер Навоий насрий асарларининг белгиловчи хусусиятларидан бири — уларнинг ўта ҳассос шеърий даҳо қалами остидан чиққанлигидир. Навоий прозасида наср билан назм биргалиқда ҳам ғоявий, ҳам бадиий жиҳатдан узвий алоқада қўлланилади. Назмий парчалар насрий баёнда маълум мақсадларда истифода этилади, бинобарин улар асар таркибида муайян ролларни ўтайди. Davomini o'qish
Adib Xolid. O’zbekiston: Millatning tavallud topishi
XIV юзйиллик мобайнида маҳобатли салтанатга асос солган жаҳонгир амир Темур номи билан юритилаётган хиёбон XIX аср сўнгида Тошкентнинг рамзий марказига айланган эди. Бир замонлар бу жойда Туркистон ўлкасининг дастлабки генерал губернатори Константин Кауфман (1818-1882), сўнгроқ эса Карл Марксга атаб ўрнатилган ёдгорлик ўрнини бугун Темурнинг отлиқ ҳайкали забт этган. Davomini o'qish
Mavlono Jaloliddin Rumiy. «Ma’naviy Masnaviy». Birinchi kitobdan sakkizinchi parcha.
Мавлоно Жалолиддин Румий инсониятга қолдирган ўлмас хазина — «Маънавий Маснавий»нинг иқтидорли шоир ва мутаржим Одил Икром таржима қилган биринчи китобини тақдим этишни давом этамиз. Бугун асарнинг саккизинчи парчасини мутолаа қилишингиз мумкин… Davomini o'qish
Najmiddin Komilov. Jon va jonon mojarosi. Alisher Navoiy g’azaliga sharh
Атоқли олим Нажмиддин Комиловнинг мазкур Алишер Навоий ғазалларига битган шарҳлари 1991 йилда «Камалак» нашриётида нашр этилган «Алишер Навоий. Ғазаллар. Шарҳлар» тўпламидан жой олган эди. Бундан аввал ҳазрат Навоий ғазалларига ёзилган шарҳлар «Шарқ юлдузи» журналида бирин-кетин пайдо бўла бошлаган, Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Majolis un-nafois. Yettinchi majlis.
Султон Соҳибқироннинг ҳумоюн валодатлари замонидин рўзафзун давлатлари даврониғачаким, қиёматғача барқарор ва олам инқирозиғача пойдор бўлғай, улча фақир эшитибмен, аммо хизматлариға етмаймен ва улча хизматлариға етибмен, аммо ҳоло бу фано дор ул-ғуруридин бақо дор ус-суруриға интиқол қилибдурлар ва улча ҳоло бу фаррух замонда намояндадурлар ва ул ҳазрат зоти малакий сифотиға мадҳ сарояндадурлар, жамъ қилилғай ва ҳар қайсининг натойижи табъидин бирор нима нишона нўсунлуқ ёзилғай. Чун бу мақсудға етилди, они секкиз қисм этилди ва ҳар қисми нафис бир мажлисға мавсум бўлди ва мажмуъиға «Мажолис ун-нафоис» от қўюлди. Davomini o'qish
Oybek. Bola Alisher. Qissa

Устоз Ойбекнинг «Болалик» ва «Бола Алишер» қиссалари менинг болаликда ўқиган ва бир умрга меҳр қўйган китобларимдир. Аввал «Болалик»ни ўқиганман, қайта-қайта мутолаа қилганман. Йиллар ўтиб «Бола Алишер»ни топганман. Бу икки асар болалигимнинг севимли китоблари Миркарим Осимнинг «Ўтрор»,Ананяннинг «Қоплон дара асирлари»,Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» ва эртак тўпламлари қаторида эди. Davomini o'qish
Olmos Ulviy (Binnatova): Boqiy do’stligimiz timsoli
Ўзбек ва озарбайжон халқларининг дўстлик ришталари узоқ асрларга бориб тақалади. Ўзбек мумтоз адабиёти ва Алишер Навоий ижодининг тадқиқотчиси, Озарбайжон Миллий Билимлар Академияси бош илмий ходими, филология фанлари доктори, профессор Олмос Улвий (Биннатова) билан суҳбатда икки қардош халқ адабий дўстлиги, бу дўстликнинг боқий тимсоллари Низомий ва Навоий ҳақида сўз юритилади. Davomini o'qish
Guljamol Asqarova. Hazrat haqiqati
Беш юз етмиш беш йил ортга қарасангиз ҳам Мажнун ҳамон Лайли остонасида, Фарход мудом Ширин ҳасратида, одамизотнинг саралари мудом ўзини англаш учун Ҳазратнинг “Лисон ут тайр” асаридаги Талаб, Ишқ, Маърифат, Истиғно, Ҳайрат, Тавҳид, Фақру фано водийларида жон чекиб юрибди. Қолгани мулозамат, очкўзлик, хушомад, ишёқмаслик, бойлик, мансаб деган чангалзорларда ботқоқ кечиб юрибди. Davomini o'qish

