Шу куни Саида опа негадир ўзининг ёшлиги, адабиётга илк қадам қўйган йиллари ҳақида гапирди. Ойбек домлани эслади. Улуғ адиб ўқувчилар билан бир учрашувдан сўнг, кеч пайти қиз бола йигитлар орасида турмасин, деб машина кабинасидаги ўз жойини унга бўшатиб берганини ҳикоя қилди. Саид Аҳмад ака гапга бирон марта ҳам аралашмади… Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Har so’zning rosti bitilgay («Boburnoma»ni o’qib)
“Бобурнома”даги ўша давр ҳаётининг Бобурга хос талқини билан танишганда, энг аввало, бир жиҳат – муаллиф шахси ўқувчи эътиборини тортади. Томирларида Соҳибқирон Амир Темур қони оққан аслзода Бобур кўз ўнгимизда холис, адолатли адиб сифатида намоён бўлади ва асарда қаламга олинган ҳар бир воқеа ва шахс тасвири ортида бобурона муносабат, бобурона қараш турганини яққол ҳис этиш мумкин… Davomini o'qish
Qozoqboy Yo‘ldosh. Ikkinchi umr manzillari
14 (15) феврал — атоқли шоир Тўра Сулаймон таваллуд топган кун
Ўзи-ку бизда фолклордан таъсирланмаган ижодкор камдан кам. Лекин оғзаки ижоднинг таъсири бутун ёзганларида бўй кўрсатиб турадиган Тўра Сулаймондай адиб адабиётимизда бошқа йўқ. Бу ҳолнинг муайян асослари бор. Аввало, Тўра Сулаймон фолклор асарлари яратилиши ҳали давом этаётган даврда ва шундай муҳитда дунёга келиб улғайди. Бундан ташқари, унинг табиатида бахшилик унсурлари бор эди… Davomini o'qish
Nurulloh Muhammad Raufxon: Samimiyat — muallif yuragi bilan asari yuragi bir xil tepishidir
Таниқли ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхонни таваллуд куни билан чин юракдан қутлаймиз
Ўзим унча-мунча насрда ижод қилсам-да, ёш ўтгани сайин нимагадир шеърий китобларни кўпроқ ва маза қилиброқ ўқияпман. Бурноғи йили буюк шоиримиз Рауф Парфи “Сайланма”сининг бир неча нашри босилди. Қайта-қайта ўқидим. Чўлпон Эргаш, Шавкат Раҳмон, Аъзам Ўктам каби руҳлари менга яқин шоирларнинг китобларини нашрга тайёрлаш баҳонасида ўқиган бўлсам, босилиб чиққач энди бир ўқувчи ўлароқ ўқияпман. Хуллас, нуқул шеър. Davomini o'qish
To’ra Sulaymon. So’nggi she’rlar & Sirtlon. Voqea
14 (15) феврал — атоқли шоир Тўра Сулаймон таваллуд топган кун
Сочга бир-бир оқ тушмоқдадир,
Бундан кўнгил ёришмоқдадир,
Қор бўларми пастқам тоғларда,
Бошим кўкка туташмоқдадир… Davomini o'qish
Hasan Qudratullaev. Mirzo Bobur haqida uch maqola
14 февраль – Буюк ўзбек шоири, давлат арбоби ва тарихчи олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур мирзо таваллуд топган кун.
Қадриятларимиз тарихида Заҳириддин Бобурнинг мураккаб шахс сифатида тилга олинишига кўникиб қолганмиз. Ҳар гал адиб номини жаҳонга машҳур этган “Бобурнома” асарини, дилбар ғазалларини, меҳр билан таржима қилган Хожа Аҳрори Валининг “Волидия” асарини ўқиганда шахсиятидаги замондош ҳукмдорлардан устун жиҳатларни кўрамиз. Davomini o'qish
O’zbekiston xalq artisti O’lmas Saidjonov vafot etdi
Бугун — 13 февраль куни Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Саиджонов вафот этганини эшитдим. Ўлмас акани жуда яқиндан билмасам-да, неча йиллар аввал Бухоро ва Хива айёмларини ЮНЕСКО қароргоҳида ўтказиш учун бирга Парижга борганларимни эсладим. Ажойиб инсон, беназир ҳофиз эди. Аллоҳ раҳматига олсин!. Davomini o'qish
Uchinchi daryo mavjlari. O’zbekiston xalq shoiri Omon Matjon bilan suhbat
14 феврал — Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон таваллуд топган кун
Яхши шеър ёзиш истеъдодни, уни маромига етказиб ўқий олиш эса чинакам санъаткорликни талаб этади. Омон акага бунинг иккаласи ҳам насиб этган. Айниқса, шеърини ўзи ўқиганда бу ҳол яққол сезилади: сатрларни бўлиб-бўлиб, нозик жойларини оҳиста, залворли жойларини эса жаранглатиб ўқиганда шеърнинг қирралари биллурдай ярақлаб кетади, жозибаси бўртиб кўринади, тагмаънолари жилоланиб очилади……
Mavlono Jaloliddin Rumiy. «Ma’naviy Masnaviy». Birinchi kitobning yakuni
Мавлоно Жалолиддин Румий инсониятга қолдирган ўлмас хазина — «Маънавий Маснавий»нинг иқтидорли шоир ва мутаржим Одил Икром таржима қилган биринчи китобини тақдим этишни давом этамиз. Бугун асарнинг (биринчи китобнинг) якуний парчасини мутолаа қилишингиз мумкин. Мутаржимга эса асар давомини тайёрлашда куч-қувват тилаб қоламиз. Davomini o'qish
Turg’un Fayziyev. Zebuniso Begim.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур подшоҳнинг панневараси Абу Зафар Муҳийиддин Муҳаммад Аврангзеб (тахтбезаги) Оламгирнинг қизи. Унинг онаси Дилрасбону Шоҳнавозхоннинг қизи бўлиб, Бобурнинг Гулбадан бегим исмли қизига бориб туташади. Davomini o'qish
Mavlono Jaloliddin Rumiy. «Ma’naviy Masnaviy». Birinchi kitobdan o’ninchi parcha.
Мавлоно Жалолиддин Румий инсониятга қолдирган ўлмас хазина — «Маънавий Маснавий»нинг иқтидорли шоир ва мутаржим Одил Икром таржима қилган биринчи китобини тақдим этишни давом этамиз. Бугун асарнинг ўнинчи парчасини мутолаа қилишингиз мумкин… Davomini o'qish
Abdurauf Fitrat. Mavludi sharif yoxud Xayrul-bashar miroti (rasul oynasi)
Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат миллатимизнинг чинакам фарзанди, нурли ва буюк қалб эгаси эди. У зот бутун умрини халқ маънавиятини юксалтиришга бағишлади, миллий ғурур, ор-номус, миллий бирлик учун курашди. ХIХ аср охири ХХ аср бошларида мутаассиблик ботқоғига ботган амирлик тузуми, жаҳон тамаддунидан узилиб, ҳукмдорлар зулмидан эзилиб келаётган оддий, оми халқ осмонини зулмат қоплаган бир шароитда Фитратнинг миллат тақдиридан ташвишланаётган уйғоқ ўйлари, инсоният дарди билан ёнган маърифатчи юраги халқ учун йўл кўрсатувчи маёқ бўлди. Davomini o'qish
