
Бадиий асар, жумладан, ғазални шарҳлашнинг ўз талаблари бор. Биринчи шарт шуки, шарҳ бу ҳамма вақт асарнинг ўзини англаш учун ёрдамчи восита, у ҳеч қачон шоир асарининг ўрнини боса олмайди. Шарҳ, шу каби, том маънодаги адабий ¬танқид ёхуд тадқиқот ҳам эмас, гарчи унда тадқиқотий ва интерпретацион хусусиятлар бўлса ҳам, шарҳнинг бош мақсади, таъкидлаганимиздай, асарнинг (жумладан ғазалнинг) қийин иборалари, кўп маъноли мураккаб ўринларини соддароқ қилиб тушунтиришдир. Davomini o'qish











