12 сентябр — Шавкат Раҳмон туғилган куннинг 70 йиллиги
Шоир катта бир муҳит ичида, ёр-биродарлари даврасида бўлса-да, негадир ўзини ёлғиз ҳис этган кўринади. Ижоди аллақачон тан олинган, шахс сифатида миллатнинг мустаҳкам устунларидан бири эканлиги кундай равшан бўлган муҳитда ўз яқин улфатлари, ён-атрофида бўлган кишилар орасида ўзи истаган мард, дили очиқ дўстни негадир у учратолмайди. Ҳатто бунга кўзи етмайди ҳамки, денгиз-уммонларни қўмсаб қолади. Денгиз, уммонлар шиддатигина унинг беором қалбига таскин бера олиши мумкин эди, илло… Davomini o'qish

Асрор Мўмин узоқ йиллардан буён таниқли доғистонлик авар шоири Расул Ҳамзатов ижодининг фидойи тарғиботчиси, шоир асарларининг моҳир таржимони сифатида адабиёт ихлосмандларига яхши таниш. Бугунги саҳифамизда унинг яқиндагина «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган «Расул Ҳамзатов» драмаси ва суюкли авар шоири достони асосида ўтган асрнинг 70-йилларида Ўзбекистон радиосида тайёрланган радиоспектакл билан танишасиз.
Саёҳатимнинг қувонтирадиган жиҳатлари ҳақида айтсам, бу энг аввало, Самарқанднинг тарихига бўлган қизиқишим туфайли бу қадимий шаҳарни ўз кўзим билан кўра олишга муваффақ бўлганимдир… Яна шуни англадимки, Самарқандга келган ёзувчининг бу шаҳар ҳақида асар ёзмаслиги гуноҳдир… 
Ўзбек адабиёти ва тарихчилиги ривожига, хусусан, Амир Темур шахсияти ва давлатчилиги тарихини изчил тадқиқ этишга муносиб ҳисса қўшган, миллий тарихимизга оид кўплаб бадиий асарлар муаллифи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Поён ака Равшанов вафот этди.Илоҳим, Яратган ўз раҳматига олган бўлсин. Инна лиллаҳи ва илаҳи рожиун.
Ўтган асрнинг 50-йилларида форс адабиётига Муҳаммад Зуҳрий, Ҳушанг Соя, Нодир Нодирпур, Сиёвуш Касройи, Фаридун Муширий, Жола Исфаҳоний, Халил Сомоний, Симин Беҳбаҳоний сингари истеъдодли ёшлар кириб келди. Улар анъанавий услубда шеърлар ёзиш билан бирга, кейинчалик «Шеъри нав» («Янги шеър») деб ном олган адабий оқимга асос солдилар.
Болалигимнинг қишлари касалхонада ўтарди. Кечалари онамни ҳидини соғиниб йиғлар, аммо бошқа болаларгаям, ҳамшираларгаям ҳечам буни сездиргим, дардимни айтгим келмасди. Ўшанда ҳам одамови эдим. Эсимда, бир куни қўлингизда мандарин солинган пакетни кўтарганча баланд чинорлар тагидаги ўриндиқда атрофга ҳавотирли нигоҳларингизни тикиб мени кутиб ўтиргандингиз…
Суруш бугунги тожик адабиётида ўз ўрнига эга ижодкорлардан бири. Унинг шеърларини йиллар давомида ўзбек ва тожик адабиётининг ўзаро яқинлигига хизмат қилиб келаётган таниқли ўзбек шоири Авлиёхон Эшон таржима қилган.
Камончининг садоғида ўқлар мўл бўлган дам у ўз мақсадига осонгина эришади. Аммо тирдонда ўқлар уч дона қолган бўлсачи? Энди иш мушкул кечади. Бироқ шоир Бахтиёр Аминий айни шу мураккаб йўлдан бормоқчи. Бу кўҳна, ҳаяжонлари мўл, муқаддас йўл – китобхоннинг Қалбидир…
Шу кунларда гўё еттинчи осмонда учиб юргандекман, ниҳоят узоқ ва минг машаққат билан ёзилган китобим нашр этилиш арафасида турибди. Унинг устида озмунча тер тўкдимми ахир! Бунинг устига биласизки, қалин китобларини чоп эттириш доим ҳам амалга ошавермайдиган ҳолатдир. Хуллас, елкамдан тоғ ағдарилгандек қушдек бўлиб ўтирибман… 
2020 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган ёш ижодкорлардан бири бўлмиш Зулфира Нўмонова шеърларини тақдим етмоқдамиз.