Россиянинг Тува республикасида яшовчи Салгана исмли 4 ёшли қизча бувисига ёрдам чақиртириш учун ўзининг ҳаётини хавфга қўйиб, тайга бўйлаб 4 соат ичида 8 километр йўл босиб ўтди. Davomini o'qish
Bo'lim: Inson hayoti
Insoniylik haqida
Stiv Jobs. Xayolga oshno bo’l, xatodan qo’rqma!
Ҳаётлик давридаёқ машҳурликнинг энг юқори чўққисини забт этган дунёнинг ноёб шахсларидан бири Стив Жобс Стэнфорд университети талабалари ҳузурида сўзлаган ғаройиб нутқида мақсад ва амал ҳақида ҳикоя қилади. Бу нутқда нотиқлик ва драма санъатининг барча қоидаларига риоя қилинган. Бу нутқ замонамизнинг энг илҳомбахш ва кишини мақсад сари дадил одимлашга ундовчи нутқларидан бири сифатида тан олинган. Davomini o'qish
Omon qolsang, unutma, men seni yaxshi ko’raman, bolam!

Бу воқеа юз берганига 2 йил бўлди. Аммо, эсласам, ҳамон кўзёшимни тўхтатолмайман…
Инсоният тарихи битилган китоблар асосан халқларнинг шаклланиши,давлатларнинг таркиб топиши,урушлару бўҳронларни тасвиридан иборат бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас.Менга қолса, мактабларда «Инсон тарихи» ёки «Инсон қалби» фанини ўқитган бўлардим. Бу фан инсоннинг пайдо бўлиши,анатомияси,қобилиятлари ҳақида эмас,балки инсоннинг руҳияти,меҳру оқибати,унинг инсоний табиати ҳақидаги ҳикоялардан иборат бўлишини истардим. Худди юнон режиссёри Константин Пилавиоснинг «Бу нима?» номли митти фильмини илк марта кўрган чоғимда кўзларимдан ёш тирқирагандек,сизга тақдим этаётган оддий хабар юрагимни зирқиратиб юборди. Мен «Инсон тарихи» ёки «Инсон қалби» китобини мана шундай воқеалардан тузиб чиққан бўлардим.
Mehr-oqibat navbati.
Бу дунё гўдакнинг бир томчи кўз ёшигаям арзимайди… (Фёдор Достоевскийнинг «Ака-ука Карамазовлар» романидан) Davomini o'qish
