Сен лом-мим демадинг, бироқ бирдан чопиб келиб, бўйнимдан қучоқлаб олиб, мени ўпа кетдинг. Сенинг қўлчаларинг мени меҳр-муҳаббат билан қисар, Худованди каримнинг кўнглингга солган бу меҳри менинг эҳтиётсизлик билан йўл қўйган муносабатимни ҳам буткул ювиб юборган, адойи тамом қилган эди. Шундан сўнг сен жажжи оёқчаларингни бир-бир босиб, зинадан юқорига чиқиб кетдинг.
Шундан кейин менинг қўлларимдан газета сирғалиб тушиб кетди, бутун вужудим даҳшатли, кўнгилни айнитадиган бир қўрқув қамраб олди. Davomini o'qish
Bo'lim: Maktubot
Dunyo madaniyati, adabiyotidagi maktubot namunalari, Ijodim, hayotim, kechagi va bugungi kuzatishlarim, sizga aytmoqchi bo’lgan gaplarim goh maktub, goh kichik esse shaklida taqdim etiladi
Zebo Rahimova. Seni sog’indim. «Jo’natilmagan maktublar» turkumidan.
Сени ҳаммадан қизғанардим. Сен буни сезмасдинг ҳам. Кўчадан кириб биринчи қиладиган ишим сени излаш эди. Бу уйда сендан бошқа ҳамма сени ахтарарди. Сен деярли ҳеч қаерга чиқмас, аҳён-аҳёнда тўй-маъракаларга борардинг. Сен йўғингда илгакдаги кўйлагингни ҳидлаб, йўлингга чиқиб кутиб ўтирардик. Davomini o'qish
Evril Turon: Nega Toshkentda o’zbekcha atamalar kam?
Она тилимизнинг бугунги аҳволи ўзбекман деган кишини мутлақо қониқтирмайдиган даражада эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бунга шубҳа қилган кишига шундоққина уйи теварагидаги кўчаларни бир айланиб келишни маслаҳат берамиз. Биз олдин ҳам бу масалага диққатни қаратиб, хусусан, умрининг сўнгги дақиқасигача тилимизнинг бугунги аҳволини ўйлаб куйинган фидойи ёзувчи Аҳмад Аъзамнинг туркум мақолаларини эълон қилган эдик. Davomini o'qish
Assalom,muhabbat…Xayr,muhabbat…(Napoleon bilan Jozefina qissasi)
Менинг тенги йўқ Жозефинам, сендан йироқларда бутун дунё менга якка қолган кимсасиз саҳро бўлиб кўринади. Ўйлаганим сен, фақат сен: инсон деган зерикарли махлуқлар жонимга тегиб кетганда ҳаётни лаънатлагим келади – Шунда ўз-ўзидан қўлимни юрагимга қўяман, чунки юрагимда сенинг сувратинг бор: унга қарайман, муҳаббат мен учун тўла-тўкис бахтдир… Davomini o'qish
Behzod Qobul. Ota bo’lib…Esse.
Улар жўнаб кетишгач, бир-икки кун яйраб, бемалол ишладим. Китобларимга тартиб бердим. Иттифоқо, анчадан буён излаб юрганим — бир ёзувчи оғамизнинг қўлёзмасини жавон тагидан топиб олдим. Ўғлимнинг енгсиз, сарғимтир куйлакчаси уни тўсиб турган экан. Ўтган куни қўлёзма йўқолганидан хунобим ошиб, болаларимни, хотинимни жеркиб ташлагандим. Ҳайрият, топилди. Бироқ, энди менинг кўксимда нимадир йўқолаёзган эди… Davomini o'qish
Murod Muhammad Do’st.Toshkentdan maktublar: Ne’mat Aminov teatri.1 qism.
Неъмат Аминовнинг раислари, “катта одам”лари шу қадар кўп эдики, баъзида уларни адаштириб ҳам юборардик. Бир қарасанг, у ёш ва керагидан ошиқ даражада ғайратли бўлади. Яна бир қарасанг, раис етмишларни қоралаган кекса одамга айланади. Мункиллаган чолга айланадию Бухоро радиосининг кимдир эски бойдан қолган кўрдеворли, чорбурчак мусулмони ғишт тўшалган ҳовлисида, намозшомгул ва гултожихўроз экилган бир парча ерда донлаб юрган чумчуқларга узоқ тикилиб қолади. Кейин секин овоз беради:
–Ўртоқ Аминў–ўф, бу тараф келинг… Davomini o'qish
Murod Muhammad Do’st.Toshkentdan maktublar: Said Ahmad (02). Klara Setkinning tug’ilgan yili.
Оқсоқолнинг энг машҳур саволи Олтариққами, Яйпангами, ишқилиб, водийнинг гўзал гўшаларидан бирига меҳмон тушган чоғларида, узоқ суҳбатлардан ҳориб уйқуга кетган Эркин Воҳидовни туртиб сўрагани: “Анув…Клара Цеткин дегани… нечанчи йилда туғилган эди, Эркин?..” Davomini o'qish
Frans Kafka. Milenaga maktublar (2).
Франц Кафка Прагада туғилган, немис тилида ижод қилган, аммо ёзиш услубига кўра, Австрия адабиётига мансуб ёзувчи. Унинг чех журналисти Милена Есенскаяга хатларини ўзбек тилига таржима қилишдан мақсад буюк ва сирли Кафканинг инсоний ҳиссиётлари билан ўқувчиларни таништиришдир.
Маълумки, Кафка ўзининг «Жараён», «Қалъа», «Америка», «Эврилиш», «Жазо колонияси» каби асарлари билан ХХ аср адабиёт дунёсини ларзага солди. Бироқ унинг ижоди ва ҳаётини ўрганишга бағишланган юзлаб асарлар яратилганига қарамасдан, Кафка сирлилигича қолиб келмоқда. Davomini o'qish
Seneka. Maktublar.
СЕНЕКА (Seneca) Луций Анней (тахм. мил. ав. 4, Кордова, Испания — мил. 65, Рим) — Рим файласуфи, ёзувчи, давлат арбоби. Рим императори Нероннинг тарбиячиси ва маслаҳатчиси; унга суиқасд қилишда айбланган ва ўзини ўлдирган. Сенека юнон фалсафасидаги окимлардан бири — стоицизмнинг йирик вакилларидан бири. У табиат ва инсон моҳияти ҳакида кенг билимга эга бўлган, адабий услубни жуда яхши эгаллаган. Сенеканинг фалсафий қарашлари зиддиятли. У фалсафани ҳаётда ахлоқий-диний қўлланма деб билган. «Луцилийга хатлар» фалсафий асари, «Ҳиммат ҳақида», «Раҳм-шафқат ҳақида», «Руҳий хотиржамлик ҳақида» ва б. рисолаларида таркидунё қилиш, ўлим ва тақцирни назар-писанд қилмаслик, эхтирослардан холи бўлиш, кишиларнинг ахлоқий тенглиги масалалари ёритилган.
Frans Kafka. Milenaga maktublar (1).
Франс Кафка ((Franz Kafka)) ўзигача ўтган ёзувчиларнинг ҳеч қайсисига ўхшамайди. Ва, айни пайтда Кафкага эргашиб, тақлид қилиб ҳам бўлмайди. Жаҳон адабиёти тарихида ижод тарзи, услубига феъл-атвори, дунёқараши, шахси, туйғу-кечинмалари, ҳатто хасталигигача бу қадар уйғунлашиб кетган ундан бошқа бир ёзувчини топиш қийин.
Кафка қўрқув исканжасида севди, севиб туриб қўрқувга тушди. “Миленага мактублар” бунинг далили. Чех журналисти Милена унинг ҳикояларини таржима қилган ва шу баҳона хат ёзишиб, улар севишиб қолишган.Муҳими, Милена фаросатли, жуда оқила аёл бўлган, телбанамо Кафканинг кимлигини билган! Davomini o'qish
Xurshid Davron. Shavkat Rahmonga maktub.
Ўтган ойнинг бошларида Дўрмондаги ҳовлингизга борган эдим. Шветсариялик қирққа яқин исломшунос талабалару олимлар Ўзбекистонга сафарга келишган экан. Улар билан ажойиб суҳбат қурдик. Аммо, ҳозир бу воқеани эслашимнинг сабаби бошқа. Сабаби: набираларингизни кўрдим. Кўрдиму “Шавкат ака умрининг давоми!” деб ўйлаб қувондим. Уларнинг ҳар бирида сизни эслататадиган аломатларни кўрдим: Сизни уларнинг қиёфасида кўрдим… Davomini o'qish
620 yil avval Kolumb Amerika qit’asini (yevropaliklar uchun) kashf etgan edi.
Роппа-роса 620 йил аввал — 1492 йилнинг 12 октабрида Христофор Колумб Америка қитъасини европаликлар учун кашф этган эди. Европаликлар учун дейишимнинг сабаби осиёликлар,хусусан қадимий турклару хитойликлар қадим-қадимдан Европа учун номаълум бўлган қитъа билан таниш эдилар.Уларнинг қадамлари Колумбдан олдинроқ бу тупроққа етиб борган эди. Қолаверса,Абдулла Орифнинг «Колумбда бор аламим маним» сатриниям асоси бор. Davomini o'qish