Abdulla Qahhor. Muhabbat. Qissa & Dadaxon Nuriy. Ustozning so’nggi bahori.

Ashampoo_Snap_2017.04.03_22h22m15s_001_.pngАбдулла Қаҳҳор таваллуд топган куннинг 110 йиллиги олдидан

   Чингиз домланинг зиммамга юклаган вазифаси мен учун аввалига мутлоқ амалга ошириб бўлмайдиган мушкул ишдай туюлиб юрди. Тўғри-да, эрмак учун онда-сонда суратлар чизиб қўядиган мендай “чалашогирд” қаерда-ю, Абдулла Қаҳҳордай одамга қараб туриб суратини ишлашга журъат қаерда! Davomini o'qish

Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (6) & Maxfiy kundalikdan

08      Энг асосийси, сизлардан яқин ва узоқ қариндошлардан сўрайманки, мени мақташга зўр берманглар (мен шундай қилишларингизни биламан, ҳаётим давомида бу жуда нўноқ тарзда амалга оширилди, агар асарларимни тарғиб қилмоқчи бўлсангиз улар орасида худонинг хоҳиши билан адо этилган ва мен ҳаётим давомида амал қилиб келган ўринларга урғу беринглар. Худонинг иродасини тарғиб этаётганимни қалбдан ҳис қилган дақиқаларим кўп бўлган. Баъзан манфурлик қилиб, ўз хоҳиш истакларимга қул бўлган кезларимда ўзимдаги жаҳолат туфайли ана шу ҳаёт нури хиралашди, аммо бу ҳақиқат нури вужудимни доим ёритиб турди, бу умримдаги энг бахтиёр дамларимдир… Davomini o'qish

Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (5).

08    … Шу кунларда Шекспир ҳақидаги қарашларимни текшириб кўриш ва унга салбий баҳо бериб, адолатсизлик қилаётган бўлсам, бунга бутунлай барҳам бериш мақсадида “Қирол Лир” ва “Ҳамлет”ни қайта кўрдим… Davomini o'qish

Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (4).

08     Айблашни, дил-дилдан таъна қилишни хоҳламайман, қаттиқ ачинаман ва қўрқаман. Дабдабабозлик қилаётганлар ва қашшоқлик мусибатини тортаётганлар ўртасидаги зиддияг кучайгандан кучайиб бормокда, бу аҳвол шундай давом этиши мумкин эмас… Davomini o'qish

Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (3).

08    Масаланинг пулга боғлиқ жиҳати арзимаслигидан ташқари, зарарли ҳамдир. Пул ишлайман деб асар ёзишдан худо асрасин. Масала шундаки, сўзни исроф қилмасдан уни одамларнинг манфаати йўлида сарфлаш керак… Davomini o'qish

Nodir Normatov. Shuhrat Bobojonga xat

007    Сизнинг “Расм дарслари” туркумидаги “Расм кўрилади, мусиқа тингланади» деган мақолангизда “Ўзбекистон санъати” деган журналда Нодир Норматов бошчилигидаги адабиëтчилар рассом чизган расмни “тушунтириб” мақола қилиб беришар эди. “Мен бу расмдаги деҳқон кўзларида дард кўрдим¸ фалон кўрдим писмадон кўрдим” деган гаплардан энсаларим қотар эди”, деб ёзганингизни ўқиб қолдим… Davomini o'qish

Fozil Farhod o’g’li. Maktubning umri tugadimi?

09   Вақт ва пулни иқтисод қилиш учун оддий, жайдари гаплар, қисқартма терминлар, абревиатуралардан фойдаланиш авж олди ва бу амалиёт ўзига хос қоидага айланиб улгурди. Биз интернет тилини компьютер соҳасидаги мутахассислар, ўсмирлар, талабалар ва идора хизматчилари ишлатадилар. Назаримда, келажакда бу тилдан фойдаланувчилардоираси янада кенгаяди. Глобаллашувнинг таъсиришу бўлса керак-да! Ишқилиб, бора-бора ёшлар “4” рақами кириллча “ч” ёки “ш” ҳарфи лотинча “w”дан келиб чиққан деб ўйламасалар бўлди. Davomini o'qish

Gi de Mopassan. Maktublaridan namunalar

003

   Камина сизни икки маротаба Париждаги ўз уйингизда кўрмоққа ҳаракат қилган эдим, ноилож, энди хат ёзишга мажбур бўлдим. Фавқулодда қувонч билан шуни айтишим жоизки, мен сизнинг “Баҳор еллари” романингиздан нақадар чуқур, қанчалар чек-чегараси йўқ таассуротлар олганимни таърифлашга сўз топа олмайман. Бу мен мутолаа қилган барча улуғ китоблар ичидаги энг ажойибидир. Ва у ўзининг ботиний дунёси, одамлар ва предметлардаги теран фалсафаси билан, мазмун-моҳияти билан мени ларзага солди (Мопассаннинг Иван Тургеневга ёзган мактубидан). Davomini o'qish

Xorazmiy. Muhabbatnoma

082
Хоразмийнинг «Муҳаббатнома»си ўзбек мумтоз адабиётидаги нома жанрининг илк ёрқин намунаси саналади. Албатта «Муҳаббатнома» фақат номалар йиғиндиси эмас, унда ғазал, қитъа, фард каби кичик лирик жанрларга хос асарлар ҳам мавжуд. Лекин асардаги ўн бир нома асар тузилишининг бош хусусиятини белгилайди. Шоир шундан келиб чиқиб “нома» сўзини асар номига ҳам чиқазган. Хоразмийнинг номанавислик анъанасини адабиётимизда Хўжандий «Латофатнома»си, Юсуф Амирий «Даҳнома»си, Саид Аҳмад «Таашшуқнома»си, Саййид Қосимий «Ҳақиқатнома»си ва «Садоқатнома»си билан давом эттирди. Davomini o'qish

Odil Ikromdan Olima Nabizodaga ikki maktub

044
Мактубот азалдан ўзбек адабиётида мавжуд бўлган. Биргина Алишер Навоий мактубларини эслаш кифоя. Аммо, афсуски, замонавий ўзбек адабиётида ижодкорларнинг ўзаро ёки турли сабаблар билан ёзилган мактублари бармоқ билан санарли ҳолатда қолиб кетмоқда. Ҳолбуки, мактуб жанри адабиёт ва адиб дунёқарашини, ижодий оламини англашга хизмат қилувчи нодир манба ҳисобланади. Бу соҳада ҳам ўнгланиш бўлади, деган умид билан  сизнинг назарингизга истеъдодли шоир Одил Икромнинг шеъриятда ўз йўли, ўз овозига эга Олима Набизодага ёзган икки мактубини тақдим этамиз. Davomini o'qish