Кайковуснинг “Қобуснома”си минг йил олдин ёзилган, шунча вақтдан буён авлодларга панд-ҳикмат улашиб келяпти. Бироқ унда бугунги кун билан боғлиқ кўплаб масалалар ҳақида сўз юритилмаган. Ҳаётда биз дуч келадиган муаммолар китоб билан ҳал этилмайди. Китоб – қоғоздаги ҳикмат, у кишининг тафаккур даражасига қараб жонланади. Каримберди бувага ўхшаган нуроний отахонлар эса тирик ҳикматнинг ўзи. Улар бугунги ёки йигирма-ўттиз йилги хулосаларни айтмайдилар. Бундай панд-насиҳатларни улар оталаридан, боболаридан, улар эса ўз аждодларидан эшитган. Бобо айтган гаплар минг йиллардан бери наслдан наслга ўтиб келаётган ҳикматларнинг замонавий кўриниши. Davomini o'qish
Bo'lim: Naqllar, hikmatlar, rivoyatlar
Mazkur ruknda adibning har kundan olgan taassuroti, kun voqeasi, o’qiganlari, bilganlari haqidagi fikr-mulohazalari o’z ifodasini topadi. Bundan tashqari, bu yerda mashhur hikmat va rivoyatlar taqdim etiladi.
Fil haqidagi «haqiqat». Rivoyat.
Тоғлар ортида фақат кўзи ожизлар яшайдиган бир қишлоқ бор экан. Бир подшоҳ шавкатли лашкари билан ўтиб кетаётиб, қишлоқ яқинида вақтинча қўниб, чодирларини тиклабди. Подшоҳнинг қўшинида кўп жангларда душманларни қийратган бир жанговар фил ҳам бор экан. Филнинг овозасини эшитган кўзи ожизлар жамоаси у қандай ҳайвон эканлигини билиб келиш учун уч вакилини юборибди. Davomini o'qish
Qosimjon Sodiqov. Mangu qumaru.
“Қутадғу билиг”мангуликка дахлдор ёдгорликдир. Баласағунлик Юсуф Хос Ҳожиб уни 1069/1070 йили Кошғарда ёзиб тугатган. Асар ўн уч минг мисрадан ортиқроқ бўлиб, туркий адабиёт тарихида маснавийда битилган илк йирик шеърий асардир.Асарнинг илк, ўз даври қўлёзмалари сақланмаган. Унинг кейинчалик кўчирилган учта йирик қўлёзмаси қолган, холос: бири уйғур, иккиси араб хатида. Davomini o'qish
O’g’lining qotilini o’limdan qutqargan ona.
Бундан етти аввал Абдулло исмли ўспиринни пичоқлаб ўлдиришда айбдор, деб топилган Билол исмли йигит дорга тортилиши кутиларди. Билолнинг кўзи боғланган, бўйнига сиртмоқ солинган ва у ўлими олдидан тинимсиз ўкраб йиғларди. Davomini o'qish
Правила жизни Нельсона Манделы.
Нельсон Ролихлахла Мандела родился 18 июля 1918 года в семье вождя племени тембу в ЮАР. Он учился в колледже Форта-Хер, однако был исключён за участие в студенческой забастовке в 1940 году. Позднее он поступил в Университет Витватерсранда, после окончания которого получил специальность правоведа. В 1944 году Нельсон Мандела вступил в Молодежную лигу Африканского национального конгресса (АНК). Davomini o'qish
Alber Kamyu «kundaliklar»idan & Alber Kamyu. Begona. Vabo
Нобель мукофоти соҳиби Албер Камю «Бегона», «Вабо», «Бахтли ўлим», «Инқироз», «Калигула», «Қамал ҳолати», «Англашилмовчилик», «Сизиф ҳақида исотир», «Астар ва қиёфа», «Немис дўстш мактуб», «Исён қилаётган одам», «Никоҳ», «Ёз», «Ижод ва эркинлик», «Қувғинлик ва салтанат» ва бошқа асарлари билан жаҳон адабиёти тарихидан муносиб ўрин эгаллаган.
Қуйида эълон қилинаётган адиб кундаликларида қайд этилган фикрларда санъат ва ҳаётнинг азалий, демакким, даврлар ўтса ҳам эскирмайдиган муаммолари қамраб олинган. Davomini o'qish
Janob Morris Lessmorning g’aroyib uchar kitoblari. Falsafiy rivoyat.2012 yilda «Oskar» mukofotiga sazovor bo’lgan multfilm.
Удивительная и очень трогательная история молодого человека, мистера Морриса Лессмора, который посвятил всю свою жизнь книгам. Придя однажды в книжный храм, он не смог оттуда уйти. Книги стали его настоящей семьей, заменили ему друзей, и я уверен, что он был по-настоящему счастлив, ведь, какой бы долгой не была жизнь человека, «бумажные друзья» способны сделать её вечной. Davomini o'qish
Zamon eng buyuk sarmoyadir.
Агар бугун эрталаб, соғу саломат уйғонган бўлсангиз, кеча вафот қилган 330 минг кишига кўра омадли экансиз. Агар бу тонг касаллик сезмасдан уйғонган бўлсангиз, шу онда касаллигидан шикоят қилаётган бир миллиард кишидан омадли экансиз. Бирор хавф-хатар, қийноққа тушиш эҳтимоли, тирик қола оламанми каби қўрқуву таҳликада бўлмасангиз, 500 миллион кишидан сизнинг аҳволингиз яхши деганидир. Даромадингиз, ёки музлатгичингизда егуликларингиз, устингизда кийимингиз ва кириб ухлай оладиган бошпанангиз бор бўлса, демак сиз дунёдаги 3 миллиард кишидан бадавлат экансиз… Чўнтагизда ёки ишончли бир жойда пулингиз бор бўлса, дунёнинг энг имтиёзли бўлган бир миллиардлик кишилари орасидасиз… Агар бирор нарсалар ўқий олсангиз, демак, сиз, ўқиш ва ёзишни билмайдиган 2 миллиард кишилардан бириси эмассиз… Ота-онангиз соғ бўлиб, улар ажралишмаган бўлсалар, хотинингиз ва болаларингиз билан бирга бахтли бир оила бўлсангиз, сиз бу дунёдаги нодир кишилардан биридирсиз. Шундай экан, нега қараб турибсиз? Аҳволингизга шукрлар қилинг! Davomini o'qish
Asqad Muxtor.»Tundalik»dan bir fikr.
Асқад Мухтор
«ТУНДАЛИК»ДАН БИР ФИКР
Кузатишимча, одамлар гапираётган гапнинг, тахминан, етмиш-саксон фоизи ортиқча экан. Кимдандир эшитган эдим: бир товушни талаффуз қилиш учун фалончи энергия сарф бўлади, деб. Ундай бўлса, ҳарф ва рақамлар бу жиҳатдан ҳам жуда катта иқтисодий-молиявий кашфиёт экан. Бўлмаса, масалан, “учта уй” дейиш ўрнига фикрни тушунтириш учун ўша учта уйни кўчириб-кўтариб келтириш керак бўларди… Свифтнинг бир сатираси эсимга тушади. Лапут бойлари энергияни тежаш учун, айтиш керак бўлган нарсаларни ўзлари билан олиб юришармиш. Ҳангомалашгани борганда хизматкорлари ҳамма лаш-лушларини елкалаб келишар экан… Davomini o'qish
Norsafar Imom. Qabul.
Норсафар Имом
ҚАБУЛ
Бу ёз қишлоққа бордим …
Қўшни мақаллада тўй бўлаётган экан.
Тўйхона томон юрдим.
Бир тўда қора-қура болалар ўйнаб юришган экан.
Улардан бири ажралиб чиқди-да: «Мен сизни танийман, сиз Шукриллонинг отасисиз-а», – деди. Davomini o'qish
«Unutma, har bir qo’l telefonida musulmon O’zbek otaxoni yashirin!»
‘Унутма, ҳар бир қўл телефонида мусулмон Ўзбек отахони (аслида, донишманди,деса бўларди.Х.Д.) яширин!’
«Ҳар гал қўлингга мобил телефонингни олганда, унутма, унинг ичида мусулмон Ўзбек отахон яширин ўтиради!»
Атоқли Британ журналисти Эндрью Марр (Andrew Marr) жаҳон тарихи ҳақида Би-би-си телеканали учун тайёрлаган телекўрсатувиларидан бирида ал-Хоразмий ҳақида гапириб, худди ана шундай хитоб қилади. Davomini o'qish