Omon Muxtor. Uzun yo’lakdagi ikki kishi.

033   Шу куни Саида опа негадир ўзининг ёшлиги, адабиётга илк қадам қўйган йиллари ҳақида гапирди. Ойбек домлани эслади. Улуғ адиб ўқувчилар билан бир учрашувдан сўнг, кеч пайти қиз бола йигитлар орасида турмасин, деб машина кабинасидаги ўз жойини унга бўшатиб берганини ҳикоя қилди. Саид Аҳмад ака гапга бирон марта ҳам аралашмади… Davomini o'qish

O’zbekiston xalq artisti O’lmas Saidjonov vafot etdi

055   Бугун — 13 февраль куни Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Саиджонов  вафот этганини эшитдим. Ўлмас акани жуда яқиндан билмасам-да, неча йиллар аввал Бухоро ва Хива айёмларини ЮНЕСКО қароргоҳида ўтказиш учун бирга Парижга борганларимни эсладим.  Ажойиб инсон, беназир ҳофиз эди.   Аллоҳ раҳматига олсин!. Davomini o'qish

Avliyoxon Eshon. Bedorlikka chorlov. Shavkat Rahmonni eslab

09    Ҳозиргача  Озод Шарафиддиновнинг адабиёт ҳақидаги мулоҳазаларини, Иброҳим аканинг ёшлар шеърияти борасидаги сўзлари-ю, Рауф Парфи ва Усмон Азимнинг самимий, дилкаш суҳбатларини эслаб, бир-биримизга гапириб юрамиз. Davomini o'qish

Nabijon Boqiy. Bolalikdan bolalikka qaytgan shoir

034    Атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул: “Аслини олганда, шоирнинг ҳақиқий умри ўлганидан кейин бошланади, агар ундан одамларга наф келтирадиган, “ишлайдиган” мерос қолган бўлса, шоир ҳеч қачон ўлмайди, минг-минглаб китобхонлар қалбида яшайверади. Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Тўра Сулаймон, Аъзам Ўктам каби ижодкорлар, илло, ўлмайдиган шоирлар сирасига киради”, деган эди. Davomini o'qish

Jamol Kamol. Halima Nosirovani eslab.

0557 декабрь – Бетакрор хонанда Ҳалима Носирова таваллуд топган кун.

    Уйга қайтаётиб, жўраларим “Нега йиғладинг?” деб сўрашди. “Билмайман” дедим. Нега йиғлаганимни ҳозир ҳам айтиб беролмайман. Балки Фузулий шеъри билан айтилган “Баёт” сабабчи бўлгандир. Балки “Ушшоғи Ҳалима” таъсирида йиғлагандирман. “Фироқ алангасида танда жон кабоб бўлди” деб бошланувчи ўша ашуланинг бир сатри юрагимга умрбод нақшланиб қолган… Davomini o'qish

Erkin A’zam. O’zi bir chinor edi

034    Устоз адиб Асқад Мухтор таваллуд топган куннинг 95 йиллиги олдидан

Шеър тинглаётган жўралар менга саволчан тикилади: ким, қайси шоиринг бу? Овоз таниш, жуда таниш, шу қадар юракка яқин, қадрдонки, баайни болаликдан бу оҳангларни тинглаб ўсгансиз, баайни ҳикматларга кон мўйсафид бобонгиз бошингизни силайтуриб ҳасратли бир кўйда арзу ҳол этмоқда. Davomini o'qish

Jamol Sirojiddinga bag’ishlov

017     Самарқанддан келган хабар: беғубор инсон, Мавлоно Хумий тахаллуси билан битган қувноқ ғазаллари юзларга  табассум, кўзларга шуур  улашган истеъдодли  шоир Жамол Сирожиддиннинг вафот этгани юрагимни сирқиратиб юборди. Яқиндагина, ёз ўртасида  60 ёшга тўлган куни нишонланган эди. Самарқандда яшаб ижод қилаётган шоирларнинг энг пешқадами эди. Ўз авлодининг ўзбек шеъриятига қўшган ҳиссасида унинг улуши салмоқли эди. Жамолдан «Бинафша бўй сочлигим”,»Танбур”, «Сиёб оқшомлари”, «Менинг касбим чўпонлик”, «Заҳҳок салтанатинда” каби бир қатор шеърий китоблар, «Асрлар қаҳқаҳаси”, «Меҳр-мурувват чашмаси”, «Ал-иксир – Жон малҳами”, «Асалари ибрати” каби драматик асарлар қолди. Davomini o'qish

Matyoqub Abdullayev. She’rlar va xotira-hikoya & Umid Bekmuhammad. Matyoqub Abdullayev kim edi?

09    1938 йилнинг 4-7 октябрида миллатимизнинг улуғ зиёлилари қатл этилган эди

Матёқуб Қўшжонов “Шарқ юлдузи” журналида 90-йиллар бошида хоразмлик Матёқуб Абдуллаев тўғрисида “Ўтмиш фожеаларидан бир лавҳа” деган мақола ёзган эди. М.Абдуллаев 30-йиллари адабий жараёнда фаол бўлган. “Қилич” номли роман ҳам ёзган. Бу ижодкор урушда асирга олиниб, легионерга айланади. Аммо М.Қўшжонов унинг олмонлар томонидаги тақдиридан бехабар эди. Davomini o'qish

O’zbekiston xalq artisti O’lmas Alixo’jaev vafot etdi

090     Бугун  25 сентябрь куни    Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев узоқ хасталикдан сўнг  оламдан ўтди. Таниқли актëр жума куни аср намозидан сўнг Тошкентнинг Минор қабристонига дафн этилди. Аллоҳдан марҳумни раҳматига олишни сўраймиз. Davomini o'qish

O’zbekiston xalq artisti Obid Yunusov vafot etdi

011

    Ушбу саҳифани салкам бир йил аввал  Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусовнинг 80 ёшга тўлгани муносабати билан тайёрлаган эдик. Бугун эса атоқли санъаткорнинг вафот этганини эшитдик. Ўлим ҳақ. Аллоҳдан устоз санъаткорни раҳматига олишини сўраймиз. Davomini o'qish

Odiljon Obidov. Jo’mard shoir haqida o’ylar

098    Атоқли шоир Шавкат Раҳмон таваллуд топган кунга 65 йил тўлди

   Ўш кўп улуғ сиймоларининг бешигини тебратган шаҳар. Бу даргоҳда ўтган асрнинг жўмард шоирларидан бири Шавкат Раҳмон дунёга келди ва камол топди, шеъриятнинг юксак чўққиларига кўтарилди. Беўлчов умр экан, бу дунёни эрта, 46 ёшида тарк этди. Davomini o'qish