Ўзбекистон Халқ шоири Усмон Азим ўзининг янги — “Сўнгсўзлар” асари устида ижод қилмоқда. Ушбу китоб маълум маънода, умр китобидир. Адабиёт, шеъриятнинг сирли олами, ижодкорнинг турмуш тарзи-ю ижодий йўли хусусидаги ўзига хос истеъдод эгасининг бу каби фикрлари ўқувчида қизиқиш уйғотиши шубҳасиз. Муҳими, бу китобдаги ҳар бир воқелик ва мулоҳаза барча-барчаси ШЕЪР билан, АДАБИЁТ билан кесишади. Қуйида китобдан айрим парчаларни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Davomini o'qish
Bo'lim: Xotira va yodnomalar
Ustoz va tengdosh shoirlar haqida xotiralar
Odil Yoqubov. Do’stlarim davrasida yoxud unutilmas lahzalar
Шундай қилиб, камина ҳам “классик”лар қаторига қўшилиб қолдим… Ўша йиллари Абдулла Қаҳҳорнинг 60 йиллик тўйи ўтадиган бўлди. Ёзувчилар боғи одамга тўла. Қўлида кетмон ушлай оладиган ҳамма боғда. Абдулла аканинг ўзлари эса чорбоғи ёнидаги бир туп гужум тагида Абдулла Орипов билан суҳбатлашиб ўтирардилар. Davomini o'qish
Sobir O’nar. Oybegimiz
1 июль — Устоз Ойбек хотираси куни
Адабиёт тарихимизда ўзининг муқим ўрнини эгаллаган Ойбек номи тилга олинганда, эътибор берганмисиз, кўнгилда мўътадил бир кайфият, мўътадил фикр зоҳир бўлади: у сўзсиз улкан адиб. Ортиқча эҳтиросга берилмаймиз, баҳс-мунозарага ҳам ўрин йўқ, ҳадеганда олқишлашга ҳам шошилмаймиз. Сиймосини, у ҳақдаги хотираларни эспаганимиз заҳоти, турли фитналар, алғов-далғовлар замонида яшаган эса-да, қалбимизга сокин бир салобат билан киради Ойбек. Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Og’u ham bol to’liq…
Бир куни Миртемир домла ўз оёғи билан кириб келиб, шу курсига лоп этиб ўтириб олса! Ҳа, ўзи кириб келди, менга бир бош ирғаб, шу курсига ўтириб олди. Асқад Мухторнинг муҳташам кабинети, Ваҳоб Рўзиматовнинг ҳайҳотдек хонасига кирмай, тўғри менинг олдимга келибди. Ўрнимдан сапчиб турдиму қайтиб ўтиришни билмай қаловланиб қолавердим. Davomini o'qish
Orziqul Ergash. Najot farishtasi.
Кўп ўтмай қандайдир маърака қилдик. Ҳайтовур домланинг омон қолганликлари шукрига худойи қилгандик, чамаси. Шунга домла ўша жувонни ҳам айттириб келдилар. Исми Санобархон эди. Кўҳликкина… Ҳа, эсладим, худди сизга ўхшаб кетадиган яхшигина жувон эдилар… умримда биринчи марта кўриб турибману, кўзимга шундай иссиқ чалинадики, ўз синглимдек бағримга босдим. Davomini o'qish
Nuriddin Shukurov. G’afur G’ulom saboqlari & Ibrohim G’afurov. Ko’ngildan o’chmaydi
16 май — Адабиётшунос олим Нуриддин Шукуров таваллудининг 85 йиллигига
Энди, сенга айтсам менинг шеърларимдаги бундай байтларни, бандларни чуқур тушуниш учун шу мисраларда тилга олинган тарихий фактлар ва ҳодисалар тафсилотини яхши билиш керак. Биласанми, бобирийлар сулоласига тегишли бўлган «Улуғ мўғул» деб номланган олмос жаҳондаги энг қимматбаҳо, катта олмослардан бири ҳисобланади. Инглиз империалистлари Ҳиндистонни босиб олганда жуда кўп бойликларни, олтину олмосларни қўлга киритганлар. Шу жумладан, «Улуғ мўғул» номли катта олмосни ҳам ўғирлаб олиб кетганлар..
Ulfatxon Ibrohimova. Non hidi

Мана шу одамларнинг ҳеч қачон кўнгли қолмайдиган тўйимли, мазали тандирда пишган буғдой ноннинг улуғ неъмат, буюк химмат эканлигини мен 1996 йил 10 сентябр куни Шавкат Раҳмон касалхонада умрининг охирги соатларини яшаётган дамларида, касалхона палатасига қўнғироқ қилган кайнэгачиси — Муҳаббатхонга: «Муҳаббат опа, агар Тошкентга келсангиз тандирда ёпилган нондан олиб келинг?», — дея илтимос қилган ва мана шу воқеа сабаб, Шавкат Раҳмон оддийгина инсон эмаслигини, ажабтовур шоир эканлигида бир ҳикмат борлигини ҳис қилиб келаман. Davomini o'qish
Ullibibi Otayeva. She’rlar
Ўзбек шеъриятида ўз изини қолдира олган шоира Уллибиби Отаева тирик бўлганда, баҳорнинг айни шу кунларида 67 ёшга тўлган бўларди. Бугун ҳам шоиранинг шеърларини ўқиган сезгир одам, сўз, бу қандай ўткир назар бўла олишини, нақадар мазмундор шаклларга кира олишини ва ҳамма ҳолларда инсон ички руҳий қуввати аёнлигини ҳис қилади. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Chavandoz ruh

Инсон ҳаёти, аслида, бир-бировнинг ёдида қоладиган ишларни амалга ошириш учун тинимсиз кўрсатиладиган фаолиятлар силсиласидан иборат.Биз кечираётган ҳар бир лаҳзамиз билан бир-биримизнинг хотирамизда яшаймиз.Ҳаётнинг моҳияти, аслида, ана шу. Davomini o'qish
Usmon Temur. Abadiyat oralab…

Уни илк бор кўрганимни эслайман. Адабиёт ихлосманди, ижод аҳлининг чин дўсти, мактаб муаллими Сирожиддин Нажмиддинов бир куни Турсунбой Адашбоев билан мени шаҳардаги 10- мактабга, учрашувга таклиф қилди. Юқори синф ўқувчилари ижодимиздан наъмуналар ўқишди, кутилган ва кутилмаган саволлар беришди. Сўнг домла иккимизга анча қўли келиб қолган икки ўқувчи ёзган шеърни тинглашни тавсия қилди. Буғдойранг, ориқ чирой, ерга қараганроқ йигит баҳор ҳақида ийманибгина шеър ўқиди. Davomini o'qish
Abdulla Jabbor. Men bilgan va bilmagan Mashrab & Ko’zgu parchalari
Наманганлик шоир ва драматург Абдулла Жаббор ажойиб инсон, зукко ва нозиктаъб ижодкор, ёшларга меҳрибон устоз эди. Уларни ўқувчилик йилларимдан бери биламан. Абдулла Жаббор бошлиқ хонадон водийлик кўплаб ижодкор ёшларнинг ўзига хос “қароргоҳ”ига айланганди. Бу масканда ўтказиладиган латиф давра суҳбатлари унча-мунча катта тадбирлар, назму наво кечаларидан аъло эди, десам нотўғри бўлмаса керак. Ёш қаламкашларга ота-онадек бўлиб қолган устоз Абдулла Жаббор ва Дилором оя (шоира Дилором Эргашева) уларнинг ҳар қадамини кузатиб бориш, ўрни келганда, рағбатлантириб, кўмак беришга шай турарди. Энди у кунларни “ўтган замон”да эслаётган бўлсак-да, яна давом этишидан умидланамиз. Davomini o'qish
Husayn O’zboy. «Men olamdan o’tdim…»
28 март — Рауф Парфи хотираси куни
Бу ажойиб инсон юз фоиз беғараз, холис шеърият ва Туркистон ошиғи, ҳатто телбаси эди. Менда жуда кўп кўргулик кўрган маҳзун кишидай таассурот қолдирди. Хаёлларини, ҳақиқати ва ғамларини тўлалигича шеърларига кўчирди. Хотиралари сероб, тушдек ва қўрқинчли. Мудом олдинга интилиб яшагани ҳолда, гоҳи-гоҳида мозийдан ёдгор қолган хотираларини шуурости теранликларидан чиқаради ва ҳақиқий санъаткор иродаси билан уларга умрибоқийлик бахш этади… Davomini o'qish
