28 март — Рауф Парфи хотираси куни
Бу ажойиб инсон юз фоиз беғараз, холис шеърият ва Туркистон ошиғи, ҳатто телбаси эди. Менда жуда кўп кўргулик кўрган маҳзун кишидай таассурот қолдирди. Хаёлларини, ҳақиқати ва ғамларини тўлалигича шеърларига кўчирди. Хотиралари сероб, тушдек ва қўрқинчли. Мудом олдинга интилиб яшагани ҳолда, гоҳи-гоҳида мозийдан ёдгор қолган хотираларини шуурости теранликларидан чиқаради ва ҳақиқий санъаткор иродаси билан уларга умрибоқийлик бахш этади… Davomini o'qish








Зулфия опа хонадонига кириб келганимизда жуда кўп шоиралар суҳбат қуриб ўтиришарди. Улар орасида Зулфия опа иссиқ юлдузи ва маъсум табассуми билан ажралиб турарди. Опа мен билан кўришиб, пешонамдан ўпиб қўйдилар. Қайсидир бир шеъримдан тўрт қатор айтдилар. Ўша пайтда кўнглим осмон билан қовушди. Ва негадир синфимиз хонасидаги Зулфия опанинг суратини, адабиёт дарсини ва шеър тинглашга келган қалдирғочларни эсладим. 

