Isroil Shomirov. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.04.06_17h22m10s_001_.png    Исроил Шомировнинг шеърлари билан олдин ҳам таништирган эдик. Ўшанда унинг шеърларига илова қилинган мухтасар сўзимда шоирнинг «Сурхон ёшлари» газетасининг бош муҳаррири эканини қайд этиб, мана бу фикрниям билдирган эдим: Davomini o'qish

Abduvali Qutbiddin. She’rlar & «Nayson» va «Xayol kechasi» to’plamlari

Ashampoo_Snap_2017.01.18_14h53m39s_004_.png    Абдували Қутбиддиннинг илк тўплами “Найсон”га сўз боши ёзган устоз шоир Рауф Парфининг эътирофича:”Абдували шеърияти дунёни образли идрок этишнинг ажойиб намунасидир.У борлиқни яланғоч тасаввур қила олмайди. Қалбига ҳар бир лаҳзани, воқеа ва ҳодисани ҳис қилиб, камалакдек жило беради. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Qoraqush yulduzining siri & Yozuvchi bilan ikki suhbat & Boqiy darbadar

0_14932d_b3f23777_orig.png   6 апрел — Ёзувчи Исажон Султон таваллудининг 50 йиллиги

  Бугунимиздан ўша даврларгача оний йилдирим шиддати билан ўтган тасаввур халқимизнинг ниҳоятда қадимий ва улуғ эканини, жипслигини, ўз қутлуғ тупроғи узра маҳкам турганини, истилолар, урушлар, бўҳронлар қаддини бука олмаганини кўрсатаверади. Тупроқ дедик. Заминимиз мана шу бўлса, у ҳолда унда етилган бугуннинг авлодларининг руҳияти қанақа? Нимадан нафас олмоқда, нима ташвишлар билан яшамоқда? Тарихи шон-шавкатга бурканган муҳташам сулола болаларининг аҳволи қандай? Davomini o'qish

Bayram Ali. Ko’ngil siniqlari yoxud Vatan, odamlar va sevgi haqida o’ylar

Ashampoo_Snap_2017.03.31_18h30m36s_005_.png    Ватанидан айрилган инсон илдизидан айрилган дархтдирки, сал эсган шабадага синаман деб туради. Ватанидан айрилган инсон мазлумларнинг мазлумидирки, қувончлари ёлғон, кулгулари сохта, энг бахтиёр дамларида ҳам кўнглининг бир чети кемтиклигича қолади. Ҳар қандай жонзотни Ватанидан айириб кўниктириш мумкин, йўқ, инсонни кўниктириб бўлмайди. Идишга қатра-қатра томиб турган сув бир куни тошиб кетганидай, Ватан соғинчи ҳам йиғилиб-йиғилиб вужудни маҳф этади, хаста айлайди, даво чоралари кўрилмаса хароб қилади… Davomini o'qish

Dilfuza Komil. Adabiyot — millat o’bro’si

Ashampoo_Snap_2017.04.02_18h56m07s_001_a.png     «Миллатнинг обрўси унинг адабиётига боғлиқ. Адабиёти паст савияда бўлган миллатнинг бошқа халқлар назарида обрўси ҳам, эътибори ҳам бўлмайди», деб ёзган эди Туркистон  жадидларидан Ашурали Зоҳидий «Туркистон вилояти газети»да чоп этилган мақоласида. Davomini o'qish

Bibi Robia’ Saidova. Romanlarda tush ramzlari (A. A’zamning “Ro‘yo yoxud G‘ulistonga safar” va N. Dumbadzening “Abadiyat qonuni” romanlari misolida)

Ashampoo_Snap_2017.03.31_18h26m09s_004_.png      Назарда тутилаётган биринчи дунё ичида яна бир дунё бор, у – “ички табиат”, яъни инсоннинг ўзига берилган мўъжизалар оламидир. Туш ана шундай мўъжизалардан биридир. Шунинг учун ҳам қадим-қадимдан то ҳозиргача ижодкорлар яратаётган асарларини – иккинчи оламларини мукаммал қилишда, ўз фикр ва қарашларини, ғоя ва фалсафаларини чуқурроқ етказишда туш мотиви воситасидан фойдаланиб келишмоқда. Davomini o'qish

Erkin Usmonov. Ikki hikoya & Ozod Mo’min Xo’ja. Tushimdagi va o’ngimdagi Erkin Usmonov

Ashampoo_Snap_2017.03.23_23h40m31s_006_a.pngСаҳифа Эркин Усмонов таваллудининг 65 йиллигига бағишланади

    Янги йил киргандан сўнг, бир неча кун ўтгач, эрта тонг туш кўрдим: Ёзувчилар Уюшмаси аъзолари Дўрмон боғига ўхшаган бир масканга йиғилаётган эканлар. Сал вақтлироқ бориб, дарахтлар тагига, бир нечта ижодкорлар йиғилиб турган жойга борсам, у ерда оқ куйлак ва оқ шим кийиб турган Эркин Усмоновга кўзим тушибди. Davomini o'qish

Bahodir Bahrom. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.26_17h00m38s_001_b.png  Баҳодир Баҳром  Қашқадарё вилояти Китоб тумани Палангдара қишлоғида туғилган. 2006-2010 йилларда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида таҳсил олган. “Қашқадарё”, “Маърифат”, “Маҳалла” газеталарида фаолият юритган.  “Энг сулув армон”, “Ўттизинчи февраль”  номли шеърий китоблари чоп этилган. Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Erkin Vohidov mutoyibalari & Jabbor Razzoqov. Qish kunlarining birida

Ashampoo_Snap_2017.02.20_16h14m20s_001_.png    Суюкли устозимиз, атоқли адибимиз Эркин Воҳидов ўзининг чуқур фалсафаларга бой шеърлари, мутафаккирона хусусиятлари билангина эмас, ўта самимий, ўта топқирона мутойибалари билан ҳам мухлислар қалбини забт этиб келган. Шуларни эслар эканмиз, Эркин ака, доимо ёдимиздасиз, ёнимиздасиз, дегимиз келаверади… Davomini o'qish

Ma’ruf Mengli. Oraliq. Epifaniya

Ashampoo_Snap_2017.03.28_00h08m49s_001_.png    Эрта тонг олтиндай товланаётга қуёш менга нигоҳини қадаб, тушларимдан тушларимга кўчиб юрган жиловсиз ўйларимга ёруғлик олиб киради. Тўрт девор оралиғида сиқилган миллионлаб ҳаёлларим сарҳадларидан ошиб чеки кўринмас томонларга ёйилиб мени тарк этади. Ва мен энди ўйсиз, фикрисиз, тушсиз қолдим. Кўзим ўнгида қиличдай ўткир нурлари ила қалбимга кириб олган офтоб кучидан мен ҳеч нарса, ҳеч ким ҳақида ўйламайдиган бўлдим. Davomini o'qish

Muslimbek Musallam. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h10m19s_011_a.pngМуслимбек Мусалламнинг шеъриятида ўзига мафтунликдан йироқ, хавфу умид орасида яшаётган, унутилган битта ғарибгина шеър орзусида Худованд томон покланиб бораётган Одамни кўраман. Шунингдек, адабиёт мулкида унинг “ўйчан сурати” билан бирга тирик сатрлари ҳам қолишига ишонаман (Одил Икромнинг сўзидан). Davomini o'qish