Nuriddin Egamov. Uch maqola: O’g’limni qaytarib bering & Xo’sh, innankeyinchi? & «Alvastijon»ga ochiq maktub

Ashampoo_Snap_2017.03.27_21h45m58s_001_.png    Дунёда нима гаплар бўлаяптию, дунёбехабар, фақатгина ўз ҳаловатию кайфу сафосини ўйлаган, оми, калтафаҳм, банги мардумнинг гурунгини қаранг. Улардан бири китоб титкилаб, ўз “саховатпеша” ҳомийлари “Ҳожи бобо”га савол бериб қолди. Кун бўйи бекорчихўжалар китоб титкилаб, баҳслашган “долзарб” саволни қаранг: “Або Муслим Носири Сайёрни муборак гурзилари билан урганларида ул зот тиззаларигача ерга кириб кетганларми ёки белларигача? Бултурги китобда тиззаларигача, деб ёзилганди, бу йилгисида белларигача…” Davomini o'qish

Tillaniso Eshboyeva. Ko’z yoshimning ichida bor edi bari…

Ashampoo_Snap_2017.04.15_15h28m23s_001_d.png    Тилланисонинг шеърларини бир ярим йилча аввал сайтда тақдим этар эканман, мухтасар гапимни илова қилган эдим: «Шоира  Бахтинисо почтамга Тилланисонинг шеърларини юборибди. Ўқиб кўриб, ёш шоира ўзига хос дунё яратишга интилаётганини кўрдим. Davomini o'qish

Abdulla Xolmirzayev. Olis sadolar yoxud shoira Ra’no Uzoqova izlarini izlab

Ashampoo_Snap_2017.04.11_21h52m43s_002_a.png     Қуйида баён этилаётган воқеалар ўйлаб чиқарилмаган. Унда иштирок этаётган кишилар ҳам ўзининг ҳақиқий исми ва фамилиясига эга бўлган тирик одамлар. Муаллиф юртдош шоира ҳаёти ва фаолияти бўйича олиб борган изланишларини, бу борадаги қувончу ташвишларини баён қилади, шу билан бирга барчамиз соф инсоний туйғуларга менгзаб қўллайдиганимиз—беғубор орзу, покиза ният, самимий ишонч ва олижаноб қадамларни ҳаётда қадрлаш ва аксинча ҳолатлар борасида ҳам фикр юритади… Davomini o'qish

Shoira Qalandarova. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.04.11_15h40m24s_001_a.png  Шоира Қаландарова асосан ғазал ёзади. Камина эса ғазал ёзадиганларга ҳавас қиламан. Ўзимнинг қўлимдан келмайди. Қўлидан келмаса ҳам ғазал ёзадиганлар адабиётимизда жуда кўп, аммо, афсуслар бўлсинким, уларнинг кўпи аслида бармоқ ёзади, ғазал илмидан бебаҳра. Ғазалдек гўзал мўъжиза адабиётимиз майдонини асло тарк этишини истамайман. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Og’zaki hikoyalar

Ashampoo_Snap_2017.04.11_21h52m43s_002_s.png    Хуршид Дўстмуҳаммад ижодини фақат ҳиссий ёндашувнинг ўзи билан таҳлил этиб, тушунтириб бўлмайди. Унда ҳиссиёт тўлқинлари ҳамиша тафаккур қирғоқларига урилиб туради. Бири иккинчисини ўзаро тақозо этади. Бинобарин, ўзан бор, бироқ, у қазилган каналдек тўппа-тўғри ўзан эмас, балки ҳаёт йўлларининг оддий кўзга ноаён энг теран хилъатлари, энг чекка пучмоқларини қамраган ўзан. Шулар қуйилиб, қисса, роман деган катта ўзанлар тўлиб, тўлиқиб оқади. (Шуҳрат Ризаевнинг «Яхши “ёмон” одам ёхуд янгиланган реализм» мақоласидан. Давомини мана бу саҳифада ўқинг) . Davomini o'qish

Muhammadali Qo’shmoqov. Go’ro’g’li Chambili tobora obod (Islom Hamroning “Go‘ro‘g‘lining o‘limi” kitobi haqida)

Ashampoo_Snap_2017.04.04_17h19m17s_002_.png    Ислом Ҳамронинг айтишича, “Гўрўғлининг ўлими” ўттиз йил мобайнида қўлёзма ҳолида ётди. Ниҳоят у 2017 йилнинг илк ойида китоб бўлиб чиқди. Аммо муаллиф бу китобнинг ягона муаллифлигига даъвогар эмаслигини алоҳида таъкидлайди. Зеро, мазкур асар 108 ёшида дунёдан ўтган бувиси Ҳайитгул Даминованинг айтимлари асосида дунёга келган, қолаверса, тўлиғича ўзбек халқ оғзаки ижоди йўлида яратилган. Davomini o'qish

Habibullo Qodiriy. Eski Toshkantda. Qissa

07     Янги ёзаётган «37-хонадон» китобимга маълумот излаб, дадамнинг архивларини кўздан кечиришга тўғри келди. Иттифоқо, қўлёзмалари ичидан «Эски Тошкантда» (тарихий қисса) асарлари чиқиб қолди. Қиссани ўқиб чиқиб дадамнинг: «Тошкант ҳақида бир нарса ёзиш ниятим бор. Битса, ёзганларимнинг энг зўри бўлса керак», деган гаплари ёдимга тушди. Davomini o'qish

Enver Xurshut. «Amir Umarxonning kanizi» yoki «Mehrobdan chayon» romanidagi tarixiy voqea haqida mulohazalar

0_5bb_orig.png      Абдулла Қодирий ният қилган янги романга айнан шу Қўқон хонлиги тарихидаги энг фожеий даврларни ҳикоя қилувчи врқеалар асос бўлмоғи керак эди. Эҳтимол, бу боб, Ўрта Осиё тарихининг бирмунча аввалроқ даврини, ўша давр урф-одатлари ва сиёсий воқеаларини қамраб оладиган ўша янги роман олдидан ўзига хос бир тайёргарлик бўлган бўлиши ҳам мумкин… Davomini o'qish

Porso Shamsiyev. Abdurahmon Jomiy va Alisher Navoiy.

Ashampoo_Snap_2017.04.02_18h56m07s_001_.pngСаҳифа атоқли навоийшунос ва матншунос олим Порсо Шамсиев  таваллудининг 120 йиллигига бағишланади.

   Машҳур матншунос олим Порсо Шамсиев Жомий ва Навоий» мажмуасининг муқаддимасида ёзган эдилар: «Чин инсоний хислатлардан сабот, матонат, ғайрат, толмас меҳнаткашлик бу икки дўстнинг муштарак хусусиятлари бўлиб қолди. Бу муштарак хусусият булардаги буюк ижодий куч ва маҳоратнинг деярли бир мезонда борганлигида кўринади. Жомий бирор асар ёзса, биринчи галда Навоийга тақдим этар, керак миқдорда ислоҳ этишни, камчилик ва нуқсонларни кўрсатиб беришни талаб этар эди. Навоий Жомийни ўзига мададкор, қийналганида мушкулларини ҳал қилувчи ва ишларга рағбатлантирувчи улуғ ҳомий ва мураббий деб билар эди. (П.Шамсиев. Улуғ дўстлик лавҳаларидан. Жомий ва Навоий (тўплам). Тошкент, «Фан», 1966.). Davomini o'qish

Iqbol Qo‘shshayeva. Savdoga qo‘yilmaydigan yagona bisot…

Ashampoo_Snap_2017.04.06_22h16m43s_001_.pngҲеч унутолмайман. Қанча кулгули бўлса, шунча нохуш. Хаёлан эслаб, ўзимча ёйилиб кулаётган чоғда “Эй, лодон, сен кимнинг устидан куляпсан?”, деган савол кайфиятнинг нақ белидан тепади-қўяди-да… Davomini o'qish