Xurshid Do’stmuhammad. Og’zaki hikoyalar

Ashampoo_Snap_2017.04.11_21h52m43s_002_s.png    Хуршид Дўстмуҳаммад ижодини фақат ҳиссий ёндашувнинг ўзи билан таҳлил этиб, тушунтириб бўлмайди. Унда ҳиссиёт тўлқинлари ҳамиша тафаккур қирғоқларига урилиб туради. Бири иккинчисини ўзаро тақозо этади. Бинобарин, ўзан бор, бироқ, у қазилган каналдек тўппа-тўғри ўзан эмас, балки ҳаёт йўлларининг оддий кўзга ноаён энг теран хилъатлари, энг чекка пучмоқларини қамраган ўзан. Шулар қуйилиб, қисса, роман деган катта ўзанлар тўлиб, тўлиқиб оқади. (Шуҳрат Ризаевнинг «Яхши “ёмон” одам ёхуд янгиланган реализм» мақоласидан. Давомини мана бу саҳифада ўқинг) .

Хуршид Дўстмуҳаммад
ОҒЗАКИ ҲИКОЯЛАР
045

0_14c156_5783fe13_orig.jpgХуршид Дўстмуҳаммад 1951 йилнинг 8 январида Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тугатган (1973). У филология фанлари доктори.

Адибнинг дастлабки ҳикояси 1981 йилда «Гулистон» журналида эълон қилинган. Ёзувчининг биринчи қиссаси «Нигоҳ» номи билан 1987 йилда «Ёшлик» журналида босилди. «Ҳовли этагидаги уй» номли биринчи китоби эса 1989 йилда нашр этилган. Шундан кейин ёзувчининг «Паноҳ», «Оромкурси», «Сўроқ», «Соф ўзбекча қотиллик», «Маҳзуна», «Ибн Муғанний», «Ёлғизим — Сиз», «Кўз қорачиғидаги уй», айниқса, «Жажман» (1997) асарлари, шунингдек, «Ҳижроним мингдир менинг» (2000), “Қиссалар” (2011) қисса ва ҳикоялар тўплами, «Бозор» ва Сизиф» романлари нашр этилган.Шунингдек, қатағон қурбонларидан бирининг фожиали тақдирига бағишланган «Ҳамид Аъламовнинг айтолмаган гаплари» хотира-эссеси ва «Журналист бўлмоқчимисиз?» (2002) рисоласи, “Озод изтироб қувончлари” (2000), “Журналистнинг касб одаби муаммолари” (2007) китоблари, «Чаёнгул» киносценарийси муаллифи (2000)

045

стол

эрталаб хона ҳайҳотдай чароғон стол баҳайбат ёнғоқ дарахти рангдор ялтироқ кўз қамашади афтинг кўринади аксингдан столга гард юқади артасан доғ кетмайди кўзинг кўзингдан кўз узмайди нари кетасан бери келасан стол бақраяди телефон телефон телефон оппоқ садаффф қатор қатор қўша қўша қўл чўзасан истиҳола стол анграяди ўнғайсизланиш стол ўнг жавон уч қават бир икки уч очсаммикан сўл жавон уч қават бир икки уч тутқичлар шарақа шуруқ жаранго журунгг жаранго журунггг очсаммикан юрак гуп гуп гуп гуп гуп гуппп энтикиш истиҳола хииии ручкалар қаламлар дафтарлар ён дафтарлар тақвимлар эҳеееее китобчалар кўз қамашади стол кўз узмайди истиҳола масъулият хижолат

пешин стол ёнғоқ дарахти ёғочи рангдор кўз узмайди қўнғироқ қўнғироқ лаббай ўзим ўзим раҳмат қўнғироқ яна лаббай раҳмат телефон котиба қаҳва насиба ассалом ҳа энди миннатдорлик топшириқ рухсатми рухсат қабул диалог соғ бўлсинлар котиба насиба қабул табрик телефон лаббай хўп мутлақо ўша ўша шараф масъулият қабул қўнғироқ лаббай машварат машварат машшуваратт хўп албатта эътибор лаббай мумкинми мумкин мумкинми мумкин мумкинми мумкин эъзоз сукунат сокинлик котиба чой насиб насиба шом стол ёнғоқ рангдор ялтирайди телефонзор рақамзор сўззор шом котиба насиб насиба телефон саломат бўлсинлар қўнғироқ қилиб туринг бажонидил бажонидил сиз учун сиз учун қаҳва чой биз ҳамиша қоронғи ойнадевор шаҳар чироқлар стол ёнғоқ котиба хона оппоқ чой қаҳва насиба чарчоқлар вазифа стол қўнғироқ лаббай ялтироқ вазифа толиқиш қўнғироқ очиқиш вазифа йўл йўл уй оила стол ёнғоқ так так что да нууу алламбало алиё ҳмм нимага қўнғироқ қилинг қўнғироқ йўқ йўқ биз хизматчилик ҳаааа азизим нет нееет что вы қулоғим сизда лаббай хўп хўп бўлади ёзиб олдим бугуноқ ҳозироқ стол ёнғоқ қуйма хона нимқоронғи стол бақраяди толиқиш сукунат чарчоқ сокинлик қаҳва қаҳва қаҳҳваа ваҳҳааа хуфтон

чироқ

ҳу дийдоргинанг ўчсин ўчдими ҳар кунги пайт ўчди ўчса ўчар ухлайвер ухлаётгандим ҳовлидаги чироқ ўчгандан уйғониб кетдим ухлайвер дедимку ўзингизчи ўзингиз нега ухламаяпсиз мен ҳам уйғониб кетдим соат биру ўн уч тавба тағин бир вақтда ҳайронман ўн кундан ошдими саноқдан адашдим ўн кундан ошди биру ўн уч тўғри биру ўн уч ҳамма ухлаб ётганда ҳамма ухлаётганда зиёни йўқ нега зиёни йўқ бўларкан менга қаранг тағин биров атайин ўчираётган бўлсая эсингни едингми айтаманда кимга зарил ярим тун бировнинг чироғини ўчириш қўлгинаси синсин алжима алжийман бола уйғониб кетади мен алжимаганим билан ҳозир бошлашади ваҳимачи бўп қопсан жим ёт ваҳима қилаётганим йўқ ана эшитмаяпсиз қулоғингиз оғир сизга мазза ваҳима кўтарма дедим жиминг эшитинг қитирлаяпти йўғе шарпа келди секин ўғлинг устини ёп жим ётинг ана кўрасиз дарвозанинг ёнига тўпланишади йўқ нарсага намунча бўғилмасанг йўқ нарса дейсиз неча кундан бери ўзингиз эшитиб ётибсизку неча киши ўзи улар ётган жойимда уларнинг нечталигини қайдан биламан овозига қулоқ сол ғўнғир ғўнғир холос баланд паст ориқ бақалоқ дарвозага тармашгани тармашган қоранг ўчкурлар оғзингга қараб гапир уйингда иссиқ ўрнингда ётибсан иссиқ ўрним титраб кетяпман титрамаяпсан қалтираяпсан тишим такиллаяпти қўрқма қандайига қўрқмай ўраниб ёт ўранганим билан тарақа туруқ тарақа туруққ тутқич торта торт торта торт тортаверсин ке ухлай қоламиз тавба кейин тармашади тармашгани билан дарвозани ошиб ўтолмайди мақсади ичкарига кириш бўлса қўнғироқни чалмайдими қўрққанингдан миянг ишламай қоляптими сизга шундай гап бўлса чироқ бўлмаса қўнғироқ чалинармиди чироқ йўқлигини улар қаердан била қолади ўзинг айтдингку аввал чироқни ўчиришади сўнг келишади қоронғида нима қилади келиб нима ёруғда келсинми бўлди бас қил ёт ухла ҳозир ўғлинг хархаша бошлайди ана тарақа туруқ тарақа туруққ тақилламади дарвоза гурсс гурсс чиқиб очайми қимирламанг тарақа туруқ гурсс гурсс чақиради нечта иккитами олтитами бир гўр қуроли бўлса қуролга бало борми нима биз биз биз бизлайверма бир балони сезишганки келишяпти келса нега кирмайди кирмасдан ҳам билади нимани билади сен билан алжиётганимизни нафасингиз совуқ совуққ нафасим иссиқ совуқ иссиқ совуққ қоронғида нима дейсан қизиқ қизиққ эшитиш билиш керак лодон майда чуйда гап учун чироқни ўчириш қўйинг билағон жимгин овозингни ўчиргин тинч ётгин боланг бағрингга бос ёт овозинг даминг чиқмасин йиғи ўчир йиғи болани уйғотасан йиғи неча айтдим маҳаллага чиқинг улар ҳам билиб қўйсин дедим улар билади нимани билади ўлни билади қолни билади сениям маниям ҳамманиям билади қаттан билади маҳалла билмаган нарсаси йўқ билса бизда нима гуноҳ биз нима қилдик нега дарвозамиз тагига тўпланишади фақат бизникига эмас кимникида чироқ ўчса ҳамманинг дарвозаси олдига келишяпти ҳу қораси ўчсин кемай мана шунақа вайсашларингни билиб келади билса билар билса билар жим жиминг ана итаришяпти дарвоза ағдарилиб тушмасайди ағдарилса ундан нарига ўзи чириб адо бўлган ғала ғовур ғала ғовур бу сафар кўпроқми вой худойимей онааа ана уйғотдинг тарақа туруқ тарақа туруқ гурссо гурсс хунаса уйғонди опааа минггг ухла болам ухла дадааа мен шу ердаман шу ердаман ухла ухлагин дарвоза тарақа туруқ тарақа туруқ ғўнғир ғўнғир шовқин намунча қоронғи зимистон қорооннғғи шов­қин зўрайиши шарпалар тўдалашяпти чироқ ёниб қолармиди чироқ ёнади чироқ ёнса анавиларнинг қораси ўчади оннаа нннимма ухла болам жим жимгин секин ууууу бола йиғи чийоқ ёқ чийоқ онааа дадааа чироқ ёнса чироқ ёнади ҳаммаси кетади уфф нима кетади нимани кетади деяпсан бобов дадааа бобоввв

дарахт

дарахт ориқ новда елим варақ эълон икки хонали уй оламан эълон уч хонали уй сотаман эълон қоғоз келтирамиз эълон ғишт қуяман эълон ғишт тераман эълон сувоқчиман эълон ўрачи керакми эълон соч оламан дарахт мих эълон бит боқаман эълон семиртираман эълон оздираман мих елим эълон мих елим эълон мих елим эълон ўқишга киритаман кучукча сотаман сов­лиқ қочираман эълон бахтингизни очаман эълон арзон торт пишираман эълон машина сотаман урилмаган эълон гул сотаман дарахт эълон елим мих елим мих қоғоз мебел оламан эски туски керак эски туски эълон дарахтт елим мих эълон компьютер сотаман сотка тузатаман эълон елим ашула айтаман эълон мих уйим меҳмонхона эълон уйим карвонсарой эълон уйим дийдор ширин эълон соч бўяйман эълон соч ўстираман дарахттт эълон диссертация ёзиб бераман эълон дарахт экаман ўғриларни топаман эълон чириган гўнг бор тухум бор патир бор сомса бор зира бор думба бор китоб бор эски туски бор сим бор махси бор куй бор қўшиқ бор гул бор бор бор бор боооррр сотаман сотаман сотамааааннн дарахтттт йўғон қоғоз елим мих эълон эълон ээээълоооннн қасира қусур қааарррссс…

Манба: «Китоб дунёси» газетаси веб-саҳифаси

239559_main.jpgXurshid Do‘stmuhammad ijodini faqat hissiy yondashuvning o‘zi bilan tahlil etib, tushuntirib bo‘lmaydi. Unda hissiyot to‘lqinlari hamisha tafakkur qirg‘oqlariga urilib turadi. Biri ikkinchisini o‘zaro taqozo etadi. Binobarin, o‘zan bor, biroq, u qazilgan kanaldek to‘ppa-to‘g‘ri o‘zan emas, balki hayot yo‘llarining oddiy ko‘zga noayon eng teran xil’atlari, eng chekka puchmoqlarini qamragan o‘zan. Shular quyilib, qissa, roman degan katta o‘zanlar to‘lib, to‘liqib oqadi. (Shuhrat Rizayevning “Yaxshi “yomon” odam yoxud yangilangan realizm” maqolasidan. Davomini mana bu sahifada o‘qing) .

Xurshid Do‘stmuhammad
OG‘ZAKI HIKOYALAR
045

054Xurshid Do‘stmuhammad 1951 yilning 8 yanvarida Toshkent shahrida tug‘ilgan. Toshkent davlat universitetining jurnalistika fakultetini tugatgan (1973). U filologiya fanlari doktori.

Adibning dastlabki hikoyasi 1981 yilda «Guliston» jurnalida e’lon qilingan. Yozuvchining birinchi qissasi «Nigoh» nomi bilan 1987 yilda «Yoshlik» jurnalida bosildi. «Hovli etagidagi uy» nomli birinchi kitobi esa 1989 yilda nashr etilgan. Shundan keyin yozuvchining «Panoh», «Oromkursi», «So‘roq», «Sof o‘zbekcha qotillik», «Mahzuna», «Ibn Mug‘anniy», «Yolg‘izim — Siz», «Ko‘z qorachig‘idagi uy», ayniqsa, «Jajman» (1997) asarlari, shuningdek, «Hijronim mingdir mening» (2000), “Qissalar” (2011) qissa va hikoyalar to‘plami, «Bozor» va Sizif» romanlari nashr etilgan.Shuningdek, qatag‘on qurbonlaridan birining fojiali taqdiriga bag‘ishlangan «Hamid A’lamovning aytolmagan gaplari» xotira-essesi va «Jurnalist bo‘lmoqchimisiz?» (2002) risolasi, “Ozod iztirob quvonchlari” (2000), “Jurnalistning kasb odabi muammolari” (2007) kitoblari, «Chayongul» kinossenariysi muallifi (2000)

045

stol

ertalab xona hayhotday charog‘on stol bahaybat yong‘oq daraxti rangdor yaltiroq ko‘z qamashadi afting ko‘rinadi aksingdan stolga gard yuqadi artasan dog‘ ketmaydi ko‘zing ko‘zingdan ko‘z uzmaydi nari ketasan beri kelasan stol baqrayadi telefon telefon telefon oppoq sadafff qator qator qo‘sha qo‘sha qo‘l cho‘zasan istihola stol angrayadi o‘ng‘aysizlanish stol o‘ng javon uch qavat bir ikki uch ochsammikan so‘l javon uch qavat bir ikki uch tutqichlar sharaqa shuruq jarango jurungg jarango jurunggg ochsammikan yurak gup gup gup gup gup guppp entikish istihola xiiii ruchkalar qalamlar daftarlar yon daftarlar taqvimlar eheyeeyee kitobchalar ko‘z qamashadi stol ko‘z uzmaydi istihola mas’uliyat xijolat

peshin stol yong‘oq daraxti yog‘ochi rangdor ko‘z uzmaydi qo‘ng‘iroq qo‘ng‘iroq labbay o‘zim o‘zim rahmat qo‘ng‘iroq yana labbay rahmat telefon kotiba qahva nasiba assalom ha endi minnatdorlik topshiriq ruxsatmi ruxsat qabul dialog sog‘ bo‘lsinlar kotiba nasiba qabul tabrik telefon labbay xo‘p mutlaqo o‘sha o‘sha sharaf mas’uliyat qabul qo‘ng‘iroq labbay mashvarat mashvarat mashshuvaratt xo‘p albatta e’tibor labbay mumkinmi mumkin mumkinmi mumkin mumkinmi mumkin e’zoz sukunat sokinlik kotiba choy nasib nasiba shom stol yong‘oq rangdor yaltiraydi telefonzor raqamzor so‘zzor shom kotiba nasib nasiba telefon salomat bo‘lsinlar qo‘ng‘iroq qilib turing bajonidil bajonidil siz uchun siz uchun qahva choy biz hamisha qorong‘i oynadevor shahar chiroqlar stol yong‘oq kotiba xona oppoq choy qahva nasiba charchoqlar vazifa stol qo‘ng‘iroq labbay yaltiroq vazifa toliqish qo‘ng‘iroq ochiqish vazifa yo‘l yo‘l uy oila stol yong‘oq tak tak chto da nuuu allambalo aliyo hmm nimaga qo‘ng‘iroq qiling qo‘ng‘iroq yo‘q yo‘q biz xizmatchilik haaaa azizim net neyeet chto vы qulog‘im sizda labbay xo‘p xo‘p bo‘ladi yozib oldim bugunoq hoziroq stol yong‘oq quyma xona nimqorong‘i stol baqrayadi toliqish sukunat charchoq sokinlik qahva qahva qahhvaa vahhaaa xufton

chiroq

hu diydorginang o‘chsin o‘chdimi har kungi payt o‘chdi o‘chsa o‘char uxlayver uxlayotgandim hovlidagi chiroq o‘chgandan uyg‘onib ketdim uxlayver dedimku o‘zingizchi o‘zingiz nega uxlamayapsiz men ham uyg‘onib ketdim soat biru o‘n uch tavba tag‘in bir vaqtda hayronman o‘n kundan oshdimi sanoqdan adashdim o‘n kundan oshdi biru o‘n uch to‘g‘ri biru o‘n uch hamma uxlab yotganda hamma uxlayotganda ziyoni yo‘q nega ziyoni yo‘q bo‘larkan menga qarang tag‘in birov atayin o‘chirayotgan bo‘lsaya esingni yedingmi aytamanda kimga zaril yarim tun birovning chirog‘ini o‘chirish qo‘lginasi sinsin aljima aljiyman bola uyg‘onib ketadi men aljimaganim bilan hozir boshlashadi vahimachi bo‘p qopsan jim yot vahima qilayotganim yo‘q ana eshitmayapsiz qulog‘ingiz og‘ir sizga mazza vahima ko‘tarma dedim jiming eshiting qitirlayapti yo‘g‘ye sharpa keldi sekin o‘g‘ling ustini yop jim yoting ana ko‘rasiz darvozaning yoniga to‘planishadi yo‘q narsaga namuncha bo‘g‘ilmasang yo‘q narsa deysiz necha kundan beri o‘zingiz eshitib yotibsizku necha kishi o‘zi ular yotgan joyimda ularning nechtaligini qaydan bilaman ovoziga quloq sol g‘o‘ng‘ir g‘o‘ng‘ir xolos baland past oriq baqaloq darvozaga tarmashgani tarmashgan qorang o‘chkurlar og‘zingga qarab gapir uyingda issiq o‘rningda yotibsan issiq o‘rnim titrab ketyapman titramayapsan qaltirayapsan tishim takillayapti qo‘rqma qandayiga qo‘rqmay o‘ranib yot o‘ranganim bilan taraqa turuq taraqa turuqq tutqich torta tort torta tort tortaversin ke uxlay qolamiz tavba keyin tarmashadi tarmashgani bilan darvozani oshib o‘tolmaydi maqsadi ichkariga kirish bo‘lsa qo‘ng‘iroqni chalmaydimi qo‘rqqaningdan miyang ishlamay qolyaptimi sizga shunday gap bo‘lsa chiroq bo‘lmasa qo‘ng‘iroq chalinarmidi chiroq yo‘qligini ular qayerdan bila qoladi o‘zing aytdingku avval chiroqni o‘chirishadi so‘ng kelishadi qorong‘ida nima qiladi kelib nima yorug‘da kelsinmi bo‘ldi bas qil yot uxla hozir o‘g‘ling xarxasha boshlaydi ana taraqa turuq taraqa turuqq taqillamadi darvoza gurss gurss chiqib ochaymi qimirlamang taraqa turuq gurss gurss chaqiradi nechta ikkitami oltitami bir go‘r quroli bo‘lsa qurolga balo bormi nima biz biz biz bizlayverma bir baloni sezishganki kelishyapti kelsa nega kirmaydi kirmasdan ham biladi nimani biladi sen bilan aljiyotganimizni nafasingiz sovuq sovuqq nafasim issiq sovuq issiq sovuqq qorong‘ida nima deysan qiziq qiziqq eshitish bilish kerak lodon mayda chuyda gap uchun chiroqni o‘chirish qo‘ying bilag‘on jimgin ovozingni o‘chirgin tinch yotgin bolang bag‘ringga bos yot ovozing daming chiqmasin yig‘i o‘chir yig‘i bolani uyg‘otasan yig‘i necha aytdim mahallaga chiqing ular ham bilib qo‘ysin dedim ular biladi nimani biladi o‘lni biladi qolni biladi seniyam maniyam hammaniyam biladi qattan biladi mahalla bilmagan narsasi yo‘q bilsa bizda nima gunoh biz nima qildik nega darvozamiz tagiga to‘planishadi faqat biznikiga emas kimnikida chiroq o‘chsa hammaning darvozasi oldiga kelishyapti hu qorasi o‘chsin kemay mana shunaqa vaysashlaringni bilib keladi bilsa bilar bilsa bilar jim jiming ana itarishyapti darvoza ag‘darilib tushmasaydi ag‘darilsa undan nariga o‘zi chirib ado bo‘lgan g‘ala g‘ovur g‘ala g‘ovur bu safar ko‘proqmi voy xudoyimey onaaa ana uyg‘otding taraqa turuq taraqa turuq gursso gurss xunasa uyg‘ondi opaaa minggg uxla bolam uxla dadaaa men shu yerdaman shu yerdaman uxla uxlagin darvoza taraqa turuq taraqa turuq g‘o‘ng‘ir g‘o‘ng‘ir shovqin namuncha qorong‘i zimiston qoroonng‘g‘i shov­qin zo‘rayishi sharpalar to‘dalashyapti chiroq yonib qolarmidi chiroq yonadi chiroq yonsa anavilarning qorasi o‘chadi onnaa nnnimma uxla bolam jim jimgin sekin uuuuu bola yig‘i chiyoq yoq chiyoq onaaa dadaaa chiroq yonsa chiroq yonadi hammasi ketadi uff nima ketadi nimani ketadi deyapsan bobov dadaaa bobovvv

daraxt

daraxt oriq novda yelim varaq e’lon ikki xonali uy olaman e’lon uch xonali uy sotaman e’lon qog‘oz keltiramiz e’lon g‘isht quyaman e’lon g‘isht teraman e’lon suvoqchiman e’lon o‘rachi kerakmi e’lon soch olaman daraxt mix e’lon bit boqaman e’lon semirtiraman e’lon ozdiraman mix yelim e’lon mix yelim e’lon mix yelim e’lon o‘qishga kiritaman kuchukcha sotaman sov­liq qochiraman e’lon baxtingizni ochaman e’lon arzon tort pishiraman e’lon mashina sotaman urilmagan e’lon gul sotaman daraxt e’lon yelim mix yelim mix qog‘oz mebel olaman eski tuski kerak eski tuski e’lon daraxtt yelim mix e’lon kompyuter sotaman sotka tuzataman e’lon yelim ashula aytaman e’lon mix uyim mehmonxona e’lon uyim karvonsaroy e’lon uyim diydor shirin e’lon soch bo‘yayman e’lon soch o‘stiraman daraxttt e’lon dissertatsiya yozib beraman e’lon daraxt ekaman o‘g‘rilarni topaman e’lon chirigan go‘ng bor tuxum bor patir bor somsa bor zira bor dumba bor kitob bor eski tuski bor sim bor maxsi bor kuy bor qo‘shiq bor gul bor bor bor bor booorrr sotaman sotaman sotamaaaannn daraxtttt yo‘g‘on qog‘oz yelim mix e’lon e’lon eeee’looonnn qasira qusur qaaarrrsss…

Manba: “Kitob dunyosi” gazetasi veb-sahifasi

003

(Tashriflar: umumiy 3 383, bugungi 1)

1 izoh

Izoh qoldiring