Abdulla Qodiriy. Diyori Bakr & Xurshid Doʻstmuhammad. Ikki maqola & Abdulla Qodiriy va hayot. Ochiq dars

08710 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 129 ЙИЛЛИГИ

    Ушбу саҳифада Хуршид Дўстмуҳаммаднинг атоқли адиб Абдулла Қодирийга бағишланган мақола: «Отабек шуурининг оний сурати», «Жон Мильтон ва Абдулла Қодирий» ва телевидениеда намойиш этилган «Абдулла Қодирий ва ҳаёт» очиқ дарси, шунингдек, «Хуршид Даврон кутубхонаси»нинг ютубдаги каналида тақдим этилган «Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаён» аудиокитоблари билан танишасиз. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Qichqiriq & Shomirzа Turdimov. “Qichqiriq”ni tanidim

09  8 январь — Таниқли ёзувчи ва журналист Хуршид Дўстмуҳаммад таваллуд топган кун

 Султон эсини танибдики, ҳар йили ёз кезлари уч ё тўрт бола-бақра, гоҳо кап-катта ёшдаги эркак Қичқириққа ғарқ бўлади. Кунлаб, ҳафталаб бутун маҳалла-кўй оёққа қалқийди, изиллаб-бизиллаб қидир ҳо қидир давом этади, ғарқ бўлгувчи ўша куни ё эртаси топилса топилди, топилмаса, орадан беш, етти… ўн кунлар ўтгач анҳорнинг кунботар томонларида ё беридан, ё наридан шишиб, дўмбира бўлиб кетган жасад сув бетига қалқиб чиқади… Тамоман дом-дараксиз кетганлари ҳам бўлган…
Davomini o'qish

Ustoz Asqad Muxtorga bag’ishlov & Asqad Muxtorga bag’ishlangan “Go‘zal yozg‘ichlar” teledasturi (2017)

Ashampoo_Snap_2017.11.30_17h54m55s_011_a.png  23 декабр — Устоз Асқад Мухтор туғилган кун

Асқад Мухтор — XX аср ўзбек-турк дунёсини бутун фожиалари-ла, бутун парвозлари-ла мужассам қилган буюк адибдир. Бу аср не эканини, уни идрок этмак не қадарлигини биз — эргага кўмиладиганлар билмаймиз, Яратганнинг ўзи билади… Davomini o'qish

O’zbekiston xalq rassomi Javlon Umarbekov tavallud kuniga bag’ishlangan «Bugun» radiodasturi. 17.06.2022 & Xurshid Do’stmuhammad. Nurlar, soyalar jozibasi

03317 июнь — Ўзбекистон халқ рассоми  Жавлон Умарбеков таваллуд топган кун

    Рассом Жавлон Умарбеков билан мени Акутагава Рюноскэ таништирган. Улкан япон адибининг ижоди билан қизиқиб, унинг номини дунёга машҳур қилган “Расёмон дарвозаси” новелласини ўзбекчалаштирдим. Унга сурат чизишни Жавлон акадан илтимос қилдим. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Oqimga qarshi…oqqan gul & Xurshid Do’stmuhammad “Hayot va Xayol yo’llarida” teleloyihasida

0778  январь — Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад таваллуд топган кун

Адабиёт бўлмаса инсоният қандай яшар эди, деб сўрашади. Дунёни бадиий идрок этиш тўхтаса, дунё ғоятда ғариблашиб қолади. Бунинг иложи йўқ. Адабиёт йўқ дегани — ҳаёт тўхтади дегани! (Хуршид Дўстмуҳаммад билан суҳбатдан. Суҳбат мана бу саҳифада)

Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Sevgi qissalari & Quyosh tarozisi & Xurshid Do’stmuhammad. Mashhurlikning bir siri

0025 август — Атоқли ёзувчи Ўткир Ҳошимов таваллуд топган куннинг 80 йиллиги

… Ўткир ака Ҳошимов билан кўплаб марта ҳамсафар, ҳамсуҳбат бўлганимни ёздим. Ҳар доим у кишининг катта адиб ва беғубор инсон сифатидаги ўзига хосликларини ихтиёр-беихтиёр кузатаман. Ва яна у кишининг ўзига хосликлари орасидан яна бошқа бир ўзига хосликни топгандай бўламан: Ўткир Ҳошимов ҳаётда қандай бўлса, асарларида ҳам шундай, асарларида муаллиф “мен”и қандай бўлса, ҳаётдаги инсон сифатида ҳам шундай экан. Davomini o'qish

Baxtiyor Nazarov.Qodiriyning qudrati & Ibrohim G’afurov. Qodiriy siymosi & Nozima Habibullayeva. Oʼtkan Kunlar. Simfonik orkestlar uchun musiqiy miniatyuralar

 10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 127 ЙИЛЛИГИ

  Адиб Қодирийнинг ҳаёти, асарлари, жуда катта миқёсда олиб борган ижтимоий-маданий фаолияти тўғрисида олимларнинг аллақанча тадқиқот китоблари, замондошларининг баҳарнав хотиралари битилган, аксар ўқувчиларимиз улардан имкон қадар хабардорлар, бунинг устига ўтган асрнинг то йигирманчи йилларининг бошларидан бери ҳали ҳанузгача бу улуғ адиб ижодиётининг қирралари ва хусусиятлари борасида адабиётшуносликда ранг-баранг баҳслар ҳам тугаган эмас, чўғи сўнган эмас, алангалар дам кўтарилиб, дам паса­йиб туради, лекин ҳозирги адабиётшуносликнинг илғор намояндалари бўлиб ўтган баҳс­ларни сарагини саракка, пучагини пучакка ажратиб, ўз одил баҳосини беришга муяссар бўлди. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Adabiyot va hayot haqida & Al-A’rof. Fojia & Adib bilan onlayn suhbat

088 январ — Ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад  70 ёшга тўлди. Чин юракдан қутлаймиз ва энг эзгу тилакларимизни йўллаймиз!

   Бизни ёшликдан адаштиришади. Бу адаштиришларнинг жуда узоқ ва мароқли тарихи бор. Менинг эса 40 йилдан ортиқ вақтдан буён айтадиган гапим битта: Яхши одам, яхши ёзувчи билан адаштиришса. бу сенинг бахтинг!
Мана кечадан бошлаб неча киши менга қўнғироқ қилиб, «70 ёшингиз муборак бўлсин!» деб табриклашади. Раҳмат, дейман. Кўнглим юксалади. Адашимдек инсон борлигидан кўнглим юксалади.
Адаш, илоҳим, Аллоҳи Карим умрингизни зиёда қилсин, Фарзанду набиралар камолини кўринг!…
Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. «To’g’rilik to’nini kiygil…» & Xurshid Davron. Samarqand xayoli

034    Инсоний комиллик ўтмишни англашдан бошланади. Чинакам маърифат эгаси олис мозийдан озуқа олади, истиқобол ва истиқлол неъмати ана шундай зиёли мақомидаги қалб ва шуур соҳибларига кўпроқ баҳра беради – Хуршид Давроннинг тарихий мавзудаги бадиалари мазмун-моҳиятини мазкур ҳақиқатлар ташкил этади. Жумладан, “Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи”, “Босқинчилик қаҳрамонлик бўладими?”, “Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят” бадиалари 80-йиллар охиридаги ўзбек тарихий маърифатномасида ҳодисага айланди. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Kitobxonlik — kundalik hayot va turmush tarzi & Ikki kitob

011    Замонамиз одамлари бамисоли китоб ва мутолаа уммонида сузиб юрибди, бу уммонда жон сақлаш, эмин-эркин ҳаёт кечириш, яхшини ёмондан ажрата билиш ҳар кимнинг тушунчаси, дунёқараши, қизиқишлари, диди-фаросати ва албатта ниятига боғлиқ, аввало. Қизиғи, ҳар қандай тушунча, дунёқараш, қизиқиш, дид-фаросат, ният соҳиб ва соҳибалари эҳтиёжига яраша китоб топилади. Истаймизми-йўқми, ҳаётнинг қонунияти, ҳикмати шундай. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Kitob haqida 10 savolga 10 javob & Ikki kitob

Ashampoo_Snap_2017.02.01_18h33m31s_001_.png     Ҳаётим тўласича китоб билан, мутолаа билан боғлиқ. Бирор кунимни китобсиз тасаввур қилолмайман. Китоб ўқимаган кунимни беҳуда ўтган деб ҳисоблайман. Эҳтимол, «Гулхан» ўқувчилари учун бундай гап ғалати туюлиши мумкиндир, лекин мен бор гапни айтяпман. Чунки китобга меҳр қўйган одамлар учун бу жуда-жуда оддий ҳол. Davomini o'qish