Куни кеча АҚШнинг Техас штати Хюстон шаҳридан қайғули хабар олдик: ўша ердаги шифохоналардан бирида икки ойдан буён даволанаётган улуғ шоиримиз, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири, мустақил Ўзбекистон мадҳияси матни муаллифи, давлат ва жамоат арбоби, элимиз суйган азиз инсон Абдулла Орипов оғир хасталикдан сўнг вафот этибди… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Abdulla Oripov Chig’atoy qabristoniga dafn etildi & Ustoz shoir xotirasiga bag’ishlangan she’rlar
Бугун тунда 5 ноябрда Америкада 77 ёшида вафот этган устоз Абдулла Ориповнинг майити Тошкентга олиб келинди ва исломий урф-одатлардан кейин Чиғатой қабристонида дафн этилди. Меҳрибон Аллоҳ устозни раҳматига олсин, охиратларини обод қилсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Davomini o'qish
Abdulla Oripov: Men nechun sevaman O’zbekistonni?
Она-юртни куйламоқ ҳар бир ижодкор учун улуғ саодат. Ҳар қандай тузумда ҳам халқ манфаатини ўйлаб, адолатни тараннум этмоқ эса чинакам қаҳрамонликдир. Бундай шараф ҳамма ижодкорга ҳам насиб этавермайди. Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг шеърларини ёд олмаган, сўзи куй-қўшиққа кўчганда юракдан тингламаган бирорта юртдошимиз топилмаса керак. Davomini o'qish
Cho’lpon she’riy to’plamlarining asl nusxalari: ”Soz” (1935)
Абдулҳамид Чўлпон ҳаётлигида чоп этилган шеърий тўпламларининг асл нусхалари ва улар боғлиқ тадқиқотлари билан таништиришни давом этамиз. Шу пайтгача заҳматкаш ўзбек олими Хайрулла Исматуллаев (1937-2008) томонидан эълон қилинган Чўлпоннинг йилда нашр этилган «Ўзбек ёш шоирлари» ( 1922), «Уйғониш” (1922), ”Булоқлар” (1924), “Тонг Сирлари” (1926) тўпламлари ҳақидаги маълумотларни ва бу тўпламларга кирган шеърларини тақдим этдик. Бугун навбат шоирнинг ўзи тайёрлаган сўнгги шеърий китоблардан бири – “Соз” (1935) тўпламига етди. Davomini o'qish
Nosirjon Jo’rayev. Noyabr kuyi. Qissa
Ёзишдан тўхтадим-у бошимни илкис кўтардим. Кўзимнинг олди қоронғилашиб, бир муддат хонани, ундаги буюмларни идрок қилолмай қолдим. Эҳтимол, яна қон босимим пасайиб кетгандир. Пича ўзимга келгач, қоғоз-қаламни йиғиштириб, даҳлизга ўтдим. Аёлимни чақирдим — қуюқроқ қора чой дамлаб берса яхши бўларди. Қўшни овлаганми, ҳадеганда овози келавермади. Davomini o'qish
Ibodat Rajabova. May rangiga kirdi jiydazor
Ибодат Ражабова сатрлари замирида кечмиш келажак, ёмғир билан шамол, нур билан зулмат туташ яшаЙди. Бу шеърларни ўқиганингиз сари юрагингизда гуллаётган юлғунлар шивирини, кузак ботарида адашиб қолган шаббоданинг армонли нафасини туйгандек бўласиз. Сеҳрланасиз ва шеърдан топган янги манзараларингиз ичида яшагингиз келади… Davomini o'qish
Zarif Sultoniy (Benazir Muhammad). She’rlar
Бундан салкам уч йилча аввал мен ўша пайтда Беназир Муҳаммад тахаллуси билан ижод қилган Зариф Султонийнинг шеърларини биринчи марта сайтимиз саҳифасида тақдим этаётганда унинг шеърий усули хусусида бир оғиз сўз битиб, жумладан, мана бу гапниям ёзган эканман: Беназирни Сариосиёдан дедим. Сариосиё дегани айримлар тушунганидек «Осиёнинг боши» эмас, «Тегирмоннинг боши» ёки «Тегирмоннинг олди» маъносини англатади. Мен Беназирни сўз тегирмонида ишлаётган ҳолатда тасаввур қилдим. Ҳозир ҳам шу тасаввур кўз ўнгимда турибди..(Тўлиқ ҳолда мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish
Sharif Yusupov. Xonning so’nggi ilinji & Xudoyorxon va Furqat
Таниқли тарихшунос олим Шариф Юсупов бутун илмий фаолиятини Қўқон хонлиги тарихини ўрганишга бағишлаган фидойи тадқиқотчи эди. Унинг хонлик ва хонлар тарихи, ўша даврнинг кўзга кўринган арбоблари, хусусан, Фурқат шахсига оид ишлари катта эътиборга сазовор. Олимнинг ишларида кўзга ташланадиган битта қусур бор, бу ўша асрдаги Бухоро ва Қўқон муносабатлари ҳақида мулоҳаза юритганда албатта Қўқон тарафга қисман ён босиб фикрлашида кўзга ташланади. Мен Қўқон ёхуд Бухорога ён босишни бутунлай рад этаман. Олим тарихий ҳақиқат (ҳужжат) ва илмий холислик тарафга ён босиши керак деб ўйлайман. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Yoshlik devoni & Yo’ldosh Solijonov. Ruhiyatni yoritgan she’riyat
Устоз Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги олдидан
Эркин Воҳидов поэтик тафаккури ғоят кенг ва тиниқ шоир эканлигини таъкидлаш зарур. Ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга теран нигоҳ билан қараш, уларнинг туб моҳиятини англашга интилиш, қайси бири хайрли, қай бири сохталигини аниқлай олиш истаги шоирнинг илк ижодий қадамларидан буён йўлдош бўлиб келди… Davomini o'qish
Akutagava Ryunoske. Afsungarlik mo’jizalari & Akutagava siyrati
Айтишларича, ўлимидан илгари 35 ёшли Акутагава шундай деган экан: «Табиат менга жуда жозибали туюляпти, чунки мен дунёга сўнгги марта қараяпман!». Davomini o'qish
Iroda Umarova. She’rlar
Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева Ироданинг “Учинчи дунё” китоби сўзбошиси шундай ёзади: Мен яна бир найга дуч келдим. Унинг нолалари тугамагунча (тайёрланган китоб охирига етмагунча) кўнглимнинг титроқлари тугамади. То тугамагунча юрагим сел бўлиб эшитиб ўтиравердим. Davomini o'qish
Gulbadanbegim. «Humoyunnoma»dan & Muallif va asar haqida maqolalar
Гулбадан бегим (1522-йил, Кобул — 1603-йил, Деҳли) ўз замонасининг оқила, донишманд аёлларидан эди. У жияни Жалолиддин Акбар подшоҳнинг «Фирдавс макон ва жаннат ошён Ҳазрат ҳақидаги воқеалардан нимаики билсангиз, ёзингиз»,— деган ишорасига мувофиқ, «Ҳумоюннома» номли ажойиб ва муҳим тарихий асарини ёзишга киришади. «Ҳумоюннома» Бобур подшоҳ билан Ҳумоюн подшоҳнинг ҳаёт тарзи ва саргузаштларининг мухтасар тарихи бўлиб, мантиқан «Бобурнома»нинг давомидир. Davomini o'qish
