Адабиётимизда «Ўлимларни қолдириб доғда» деган сатрлар тез-тез учраб турарди. Хотира аслида, ўлимни доғда қолдириб, ҳаётнинг давом этишидир. Машраб Бобоев ҳақидаги хотирани мен «У тирик!» деган ишонч билан ёзяпман. Яқин йиллар ичи бирин-кетин вафот этган Шукур Холмирзаев, Неъмат Аминов, Рауф Парфи, Сафар Барноев, Маъруф Жалиллар ҳақида ҳам шундай дейман. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Mashrab Boboyev. She’rlar & Kitoblari
20 ноябр — Адиб,шоир ва драматург Машраб Бобоев таваллудининг 75 йиллиги
Бу ҳаётда Машраб Бобоевдек покиза ва софдил инсонлар кам бўлади. Қачонким акани эсласам, унинг ёруғ табассумли чеҳраси кўз ўнгимга «ялт» этиб келади. Ака биз укаларини беҳад суяр, биз ҳам ҳамиша унинг меҳрини ҳис этиб турардик. Машраб ака самарали ижодкор эди: шеърлари, пьесалари, ҳикоя ва қиссалари, таржималари ўзбек адабиёти бағрини тўлдириб турибди. Davomini o'qish
Sobir Sayhon. Yurt sog’inchi
“…Ватан! У нима ўзи?! Сувмикан, ё нонми, ёки ошми, ажабо?! Нега ота-онам Ватан отлиғ бу рўиётни бот-бот тилга олишади?! Қизиқ, нега отам у ҳақда гап кетганда, чуқур хўрсиниб, ўйга чўмади?! Нега онам уни эслаганда кўзлари жиққа ёшга тўлади?! Ҳаа!.. Тушунгандай бўлдим… Ота-онам томга чиқиб, “Ҳууув, ана у ёқда Ватанимиз!” –дея ишора қилишаяпти бир-бирларига! Демак, у нарса узоооқда… Davomini o'qish
Nargiza Odinaeva. Oltin beshigini axtaradi oy
Сурхондарёнинг Қизириғидан бўлмиш Наргиза билан 2 йилча аввал Термиздаги бир адабий учрашувда танишганман. Аммо, ғойибан унинг истеъдодидан хабардору шеърларининг мухлиси эдим. Ҳозир ҳам унинг янги шеърларини кутиб юраман. Яқинда унинг бир туркуми «Ёшлик» журналида босилди. Бугун ўша шеърларни сизга тақдим этишдан мамнунман. Davomini o'qish
Bibi Robia Saidova. Kakku ovozi & Parvoz. Hikoyalar to’plami
Ўша куни ҳамма ишлар тугагач, қуёш ботмасдан кетишга шайланди. Шу пайт телефонига хабар келганини билдирувчи какку овози янгради. Одатдагидай уяли алоқа компаниясидан рекламалар ёки ФВВдан хабар, деган ўй билан беэътиборгина телефонига назар ташлади. Йўқ, номаълум рақам. Davomini o'qish
Abduqayum Yo’ldosh. Qotil & Yaxshi asarning dunyoga kelishi — mo’jiza (Yozuvchi bilan suhbat)
Билмадим, қачонлардир ҳар қандай инсоннинг умрида кўрган-кечирганлари, мушоҳадалари, хулосалари бир китобга жам бўлади, деб ўқигандим. Балки шу сабаблидир ижодкорнинг кейинги китоби муҳим, деган қараш ҳам бор эди. Яъни айнан иккинчи китоб истеъдод мезони бўла олади. Бироқ, афсуски, Абдулла Қаҳҳор таъбири билан айтганда, “адабиётга тутаб кирган”, биринчи асари ҳам “танқиддан тубан” бўлган графоманлар иккинчи… ўнинчи китобларини ва ҳаттоки зарҳал муқовали танланган асарларини чоп эттириб чарчашмаяпти… Davomini o'qish
Bahodir Abdurazzoq. U. Qissa
Улар дарёдан ўтиб олганлариданоқ чек-чегараси йўқ саҳрога дуч келдилар. Ҳозиргина қўлбола солда ваҳимали дарё билан олиша-олиша қирғоққа қадам қўйганларида елкадан тоғ ағдарилгандек енгил тортган бўлишса-да, бироқ лоп этиб пайдо бўлган тушуниксиз, дарёдан-да ваҳшатли бу сарғиш-қорамтир, тиккайган бута ҳам кўзга ташланмайдиган, кимсасиз кенглик олдида шунчалик ожиз ва ғариб эдиларки, асов дарёнинг туғёнларини енга олганлари туфайли қалбларида пайдо бўлган музаффарона масрурлик шамолга сочилган кулдек бир зумда тарқаб кетди. Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. So’z sog’inchi. Yangi she’rlar
15 ноябрь — Шоир ва таржимон Абдунаби Бойқўзиев таваллуд топган кун
«Абду Наби “Беш наво”ларидан бирида “Ўз Қалбимга Қургум Энди Тожмаҳалларни” деб орзу қилган эди. Умид шулким, ижодкорнинг бу орзуси амалга ошиб, бисотида беш қаватли Тожмаҳаллар тобора кўпаяди, такомиллашади ва албатта, ҳар бири муаллифнинг ўзи бир шеърида “Шеърим, Келсанг, Келажагинг Билан Кел!” дея таъкидлаганидай “Келажаги Билан Кел”ади» (Йўлдош Солижоновнинг «Беш наво»нинг хуш ҳавоси» мақоласидан.Мақолани мана бу саҳифада мутолаа қилишингиз мумкин). Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev bilan uchrashuv & Shukur Xolmirzayev. Yovvoyi gul
Мен ёшлигимдан табиатга қизиқар эдим. Менинг «Ёввойи гул» асарим ҳам бор. Бир вақтлар «Гулистон» журналида ишлар эдик. «Темир тузуклари»ни журналда чиқарганимиз учун ҳайдалиб кетганмиз. Энди «Ёввойи гул»ни ёзишимга ҳам бир нарса сабаб бўлган. Биз бир куни хотиним ва мен тоққа чиқдик… Davomini o'qish
Usmon Nosir. She’rlar & Abdulla Oripov. Usmon Nosir haqida so’z
13-ноябрь — Усмон Носир таваллуд топган кун
Усмон Носир деганда биз кимни тушунамиз. У шундай истеъдод эгасики, бамисоли теккан жойини куйдиргувчи оловдир. Шоирнинг ғоят қисқа умрига назар солган киши жуда узоқ ўйларга толиши шубҳасиздир. Чунки бу чақмоқдек умрда бениҳоя катта имкониятлар ёниб кетганлигини кўриб ва ҳис қилиб турасиз. Davomini o'qish
Abdulla Oripov — o’zbekning buyuk shoiri vafot etdi
Nodir Jonuzoq. Vido manzaralari
Ўзбенинг буюк шоири Абдулла Орипов шахсияти нафақат бугуннинг, келажак шоирларини ҳам ҳаяжонга солишига шак-шубҳа йўқ. Зеро, Абдулла Орипов бамисли Абдулҳамид Чўлпон, Усмон Носир, Ойбекдай ўхшаши йўқ шоир эди! Davomini o'qish

