Sobir Sayhon. Yurt sog’inchi

Ashampoo_Snap_2016.11.16_21h12m59s_001_.png“…Ватан! У нима ўзи?! Сувмикан, ё нонми, ёки ошми, ажабо?! Нега ота-онам Ватан отлиғ бу рўиётни бот-бот тилга олишади?! Қизиқ, нега отам у ҳақда гап кетганда, чуқур хўрсиниб, ўйга чўмади?! Нега онам уни эслаганда кўзлари жиққа ёшга тўлади?!  Ҳаа!.. Тушунгандай бўлдим… Ота-онам томга чиқиб, “Ҳууув, ана у ёқда Ватанимиз!” –дея ишора қилишаяпти бир-бирларига! Демак, у нарса узоооқда…

Қани, бориб кўрайчи, нима экан?! Уни албатта олиб келиб, ота-онамни хурсанд қиламан! Шунда, отам кўксини чангаллаб, хўрсинмайди. Онам… Онамнинг юзларига табассум югуради!

Кетдим!!!”

Афғонистон. Мозори-Шариф. Туркистондан кўчиб келган Холмуҳаммадхўжанинг 4 ёшли ўғли Собиржон йўқолиб қолганмиш! Бутун қишлоқда шу гап! Кун кеч бўлди ҳамки, қидирувдан натижа йўқ… Шу пайт саҳро тарафдан келаётган карвон кўринди. Карвонбоши қишлоққа кираркан, воқеадан хабардор бўлгач, олис саҳрода бир гўдакка кўзи тушганлигини, аммо унинг кўзларида ҳеч қандай қўрқув ёки адашиб қолганлик ифодасини пайқамаганлигини, аксинча, болакайнинг кўксини ғоз тутиб, ишонч билан дадил одимлаб кетаётганлигини кўргач, ота-онаси шу атрофдадир деган хаёлда хотиржам ўтиб кетганлигини айтади.

Собиржоннинг ота-онаси саҳро томонга югуришади. Ҳайриятки, ғира-шира пайти уни аранг топиб олишади. Она-да, “Бу нима қилганинг?!” – дея шапалоқ тортади боланинг юзига. Шунда, Собиржон йиғламсираб: “Ватанни кўрмоқчи эдим…” – дейди. Бу гапни эшитган Биби Улуғ хоним бирданига важоҳатидан тушади ва ўғлини маҳкам бағрига босиб, ўксиб-ўксиб йиғлайди…(Ёзувчи Собир Сайҳоннинг Гулбаҳор Сатторова оққа кўчирган хотираларидан).

Собир САЙҲОН
ЮРТ СОҒИНЧИ
Қисса
07

14980753_1025404400916401_3326664993797135027_n.jpgТаниқли ўзбек адиби — Собир Сайҳон 1931 йил Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидага таваллуд топган. Отаси — Холмуҳаммадхўжа Асомиддинхўжа мингбоши ўғли ўтган асрнинг 20-йилларида Афғонистоннинг Қобул шаҳридаги махсус ҳарбий мактабни тамомлаб, Туркистон миллий озодлик ҳаракатида фаол иштирок этган. Онаси — Биби Улуғ Пошшо қизи ўқимишли, зиё таратувчи отинойи аёл бўлган.

Шўро ҳокимиятининг зуғуми туфайли 30-йилларнинг бошларида бошқа туркистонликлар қатори унинг ота-онаси ҳам жон сақлаш умидида Афғонистонга йўл олишади. Ўша пайтлар Собиржон ҳали чилласи чиқмаган 30 кунлик чақалоқ эди. Ярим кечаси қайиққа ўтириб Амударёни кечиб ўтишда, бир томондан, орқадаги қизил аскарлар, иккинчи томондан, олдиндаги афғон сарбозлари ёғдирган ўқ ёмғиридан қанчадан-қанча бегуноҳ юртдошлари, қўни-қўшнилари ҳалок бўлишади. Аммо ўттиз кунлик чақалоққа Аллоҳнинг раҳми келиб, у ота-онаси билан бирга шўроларнинг “қил кўприги”дан тирик ўтади. У афғон тупроғидаги хорлик ва зорликлардан ҳам эсон-омон чиқади. Шундан сўнг ёш Собирнинг ҳаёти сарсон-саргардонликда — Ҳиндистонда, Покистонда, бир муддат Ироқда кечади.

Тақдир унга Туркиянинг тоза ҳавоси билан нафас олиб яшашни ҳам раво кўрган экан, 1952 йили бошқа туркистонлик ватандошлар каби уларнинг оиласи ҳам Туркияга кўчиб ўтади. Собир Сайҳон Туркияда, олдин Адана шаҳрида, 1964 йилдан бошлаб эса Истанбулда истиқомат қилиб келмоқда. Ёшлигидан адабиётга ҳавас қўйган Собир Сайҳоннинг шеърлари, илк ҳикоялари, мақолалари 1953 йилдан эълон қилина бошлаган. Кейинчалик унинг ватан ишқи, фидойилик ва миллийлик руҳи билан суғорилган бир қатор асарлари Ўзбекистон ва Туркияда бир неча бор чоп этилди.

Собир Сайҳон бутун онгли ҳаёти давомида Ватанга соғинч ҳиссини бир дақиқага бўлса-да йўқотмади. СССР деган темир қўрғоннинг деворлари нурай бошлаши билан у ўз қишлоғи ва ҳамқишлоқларини, осмонида истиқлол қуёши порлаган ўзбек диёрини кўргани, она-Ватан ҳавоси билан тўйиб нафас олгани келди. У Ўзбекистонга биринчи бор 1972 йилда ўша вақтда хориждаги ватандошлар билан алоқа қилиш учун ташкил этилган “Ватан” жамиятининг таклифи билан ташриф буюрган. Шундан бери ҳар йили Ватанга келиб кетади. Ўзбекистон мустақиллигини бошқалар қатори у ҳам катта хурсандчилик билан кутиб олади.

Собир Сайҳоннинг Ўзбекистонда 1992 йилда “Тижорат ва ҳалол ош” маърифий-тарбиявий рисоласи, 1996 йилда “Адашганлар” адабий асари, “Тўлғаной” ва “Емирилган ғурур” ҳикоялар тўпламлари чоп этилган. Бундан ташқари, 2006 йилда “Ватан қидирган йигит”, 2009 йилда “Буғдой экиб, арпа ўрганлар”, 2010 йилда эса “Эгасини ғажиган ит” қиссалари нашр этилди. Шунингдек, Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган “Юрт соғинчи” номли қиссаси ҳам ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилган.
Адибнинг асарлари асосида “Ватан ягонадир”, “Бир сиқим тупроқ”, “Бировнинг қариндоши” каби телевизион филмлар яратилган. 1995 -1996 йиллар Собир Сайҳон ссенарийси асосида мамлакатимизда “Силсила” номли тарихий, бадиий филм суратга олинди.
sayhon3.jpg

Собир Сайҳон атоқли ўзбек адиби Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” асарини турк тилига ўгириб, туркиялик китобхонларга тақдим этган. У “Сайҳон” тахаллуси билан шеърлар ҳам ёзади.

Собир Сайҳон Ўзбекистонда ва хориждаги ватандошларимиз орасида кенг жамоатчиликка маълум, катта ҳурматга эга адиб. Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Беруний номидаги Давлат мукофоти лаурияти, филалогия фанлари доктори, профессор Наим Каримов Собир Сайҳон ҳақида шундай ёзади:
“Собир Сайҳон насрий асарларининг менга, айниқса, манзур бўлган жиҳатларидан бири ўзбекона рангин тилидир. Замона зайли билан 30-йилларда ўз ватанларини ташлаб, хорижий мамлакатларда яшашга мажбур бўлган ватандошларимизнинг, хусусан, Собир Сайҳоннинг қисса ва ҳикоялари тили ва услубида оҳори тўкилмаган сўзларни, лисоний соддалик ва табиийликни, ўзбекона услуб жилоларини кўриб, қувонмай иложингиз қанча”.

Собир Сайҳон бошидан кўп яхши ва ёмон воқеаларни ўтказгани, ундан ҳам кўпроқ яхши ва ёмон кишиларни кўргани туфайли унинг насрий асарларидан у яшаган, у орзу қилган, унга қанот бағишлаган ҳаёт нафаси уфуриб туради…

07

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланади

ОНА ВАТАНИМ!

Бунчалар яктосан, жону таним,
Табиат чиройин сенга атаган.
Сен ёниқ армоним, орзумсан маним,
Боқий қуёшимсан – меҳрини тўккан!
О, Ватан! Ватан, Она Ватаним!

Тоғларинг ғурурим юксаклигидур,
Боғларинг сурурим охорига ранг.
Сен ширин озорим, кўзларимга нур,
Абадий алламсан: беғубор оҳанг!
О, Ватан! Ватан, Она Ватаним!

Қуёш кокилини қошингда ўрар,
Тунда ой қўриқлар хур жамолингни.
Бу юрак интилиб, талпиниб яшар,
Соғинч изҳоридан таскиним қонар!
О, Ватан! Ватан, Она Ватаним!

Муқаддима

Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму?
Хаста кўнглим чекмаган дарду балоси қолдиму?
Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Ашрафи махлуқот1 сифати билан мушарраф одам зотини инсон мартабасига кўтарган илмдир. Кишиларнинг фазилатли бўлишига сабаб шу чиройли Ватанга садоқат каби маънавий бойликдир. Бу олий неъматни тотган сайин, бандаси ишонч билан Яратганга бўй-суниб, юрт муҳаббати қалбларга ўрнашиб, киндик қони тўкилган она Ватанга хизмат йўлида, хайрли ишлар қилишга ҳаракат билан виждоний вазифасини ижро қилиш ниятида бўлади. Чунки виждон кишиларга масъулият юкловчи бир куч. “Киши ўз ҳаётида икки муҳим йўлдан бирини танлашга мажбур” деган сўз бежизга айтилмаган. Инсон ё жамиятга фойда келтириш учун бир соҳада ўз меҳнати, ижоди билан ҳаракат қилади ёки нопок инсонлар таъ-сирида, улар етаклаган томон бош эгиб, элига яхшиик қилиш ҳис-сидан маҳрум қолади. Ўз иродаси билан ҳур фикр юргизолмай, бўйинтуруқ остида манфаатпарастларга қул бўлиб яшайди. Азалда пешонада ёзилгандай, зеҳнлар дангасалашиб, инсоний ҳислар тубанлашиб, тафаккур чўғини кул босиб, ҳатто сўниб, чарчаб, ҳар аҳволга рози бўлиб, бошига тушган савдоларни қисмат дея қўяқоларкан. Киндик қони тўкилган муқаддас Ватан тупроғини тарк этиб, чет ўлкаларга кўчиб, жаннатмакондан ажраб, ғурбату мусофиротни танлаганларни ана шу қарор беролмаган иккинчи синф қаторига қўшилиб қолганлар деса бўлади. Ватанни иккинчи бор қайта кўролмай, ғурбатда ғариб бўлиб, фоний дунёдан ўтганлар ўз юртларида бургут бўлолмай тақдирга тан беришиб, жабру жафо ва дарбадарлик даврида хору зор оёқ ости бўлишса-да ҳеч бир замон ўз анъана, она тили, Ватанини унутмай, доим ишонч билан она-юртга қайтиш шиори билан чин кўнгилдан садоқат кўрсатишган. Юз йилга яқин давр мобайнида елкама-елка сарсону саргардон бўлгани ҳолда олий туйғу доғлаган юракларида борган сайин умид уруғи сўниб, дуогўй бўлишлари таҳсинга сазовор ва садоқатларининг исботидир. Олис элларда яшаб, фироқ ичра Ватан озодлиги йўлида жидду жаҳд билан меҳнат қилиб, ибратомуз синовга дош беришлари, албатта, тарих варақларига кўчади. Бир замонлар Ватанда яшаб, химмату жасорат билан кишан занжирини парчалаб, чилпарчин қилиб, озодлик неъмати ва мустақиллик лаззатини тотганлар ҳам бу воқеалардан хабардор бўладилар. Аммо кеча-кундуз Ватан ҳасратида куйган мажнунсифат мафтун, ғурбатзадалар дарди, баъзи ёшларга ибрат бўлиб қолгудекдир. Мустақилликдан кейин ўз иқтисодиётини тиклаб олиш учун қонуний йўллардан чет ўлкаларга бориб, ҳалол меҳнат қилиб, Ватанга қайтган, пешона тери билан ҳалол топган маблағни юртига олиб бориб, ободончилиги учун сарфлаган опа-сингил, ака-укаларни табриклаш ҳар бир инсофли пок кишининг виждоний бурчидир. Лекин ҳуррияту озодлик маъносини билиб-билмай ёт ноғорачилар ўйинига ўйнаб, адашаб, алданиб, чет ўлкаларга қочиб, она тили ва ўзлигини йўқотганларни кўз олдига келтирганда бир асрга яқин вақт давомида Ватан ишқи билан яшаганларнинг садо-қатларини ҳам қадрламаслик мумкинми? Чархини елкасига ортиб, ўтмас пичоқларни қайраб, дунё ўлкаларини пиёда босиб, тўғри-ликлари билан миллатлар кўнглида жой топган, ўз ҳаётларини достонга айлантирган кишилар ҳам бор. Бу мавзуда камина аввал ҳам бир ҳаётий қисса ёзиб, чоп этган эдим. Ёқубжон Яквалхўжаев “Қайтар дунё” деган роман ёзди. Камина яна ҳаваскор қаламим садоқатига ишониб, аламзадалар дунёсининг мингларча драма-сидан ёлғизгина биттасини ибрат учун битишни маъқул кўрдим. Жон бера туриб ҳам, калимаи шаҳодат қатори Ватанни эслаб, фоний дунёдан абадиятга кўчган дўстлар каби 80 йилдан бери азиз ватандан жудо ва маҳрум яшаганлар Ватан қадрини яхши била-дилар. Одамзоднинг хайрлиси бани Одамга яхшилик қилгувчилар дейилган-ку! Элу улусдан бехабар, кошоналарда умр кечириб, ҳаётини фақат ошқозон деб ўйлаганлар билан парвосиз, судхўр ва талончилик билан умр ўтказганлар орасида нима фарқ бор?

Бир ўйлаб кўрайлик: дунёвий тажрибалардан ибрат олиб, Ва-тан ва халқи каби муқаддасотлар учун курашган қалам эгаларини қадрлаш лозим! Тақлидчи ҳайвону паррандаларга ҳунар ўргатиш мумкин, ҳатто замонамизда ҳар жонлининг ўхшаш нусхасини яратиб ясаш жудаям қулай иш бўлиб қолди. Лекин қалблардаги садоқат, аҳдга вафо ва ватанпарварлик туйғусини тақлидий синг-дириш асло мумкин эмас! Тўғри йўлни излаб, қидириб, топиб фойда-ю зарарини виждон тарозусида салмоқлаб, садоқат йўлида қатъиятли бўлиш, одамийлик учун фазилат бўлиб ҳисобланади. Яхшини ёмондан ажратиб, оқу қорани идрок қилиб, кези келганда юксак мақомларга кўтариб, ўтганларни хайр билан эслаш ва қадршунослик мартабасида яхши ишларини қилиш ҳар бир кимга ҳам насиб бўлмайди. Элимга арзим бор, Ватанимдан қарзим бор, бу муқаддас Ватан учун мен нима қилдим деган дунёқараш билан яшаш, киндик қони тўкилган Ватанига чин кўнгилдан хизмат қилиш ҳар бир кишининг муқаддас бурчидир. Ватанга муҳабати сусайиб, ишончига садоқат кўрсатолмаганларни аросатда қолган-лар дея таърифласак, ҳақсизлик бўлмаса керак! Кичиклигида боши-дан ўтганларни ифодалашда ожиз воқеаларни бугунги ақлу фаро-сати билан ҳикоя қилиб ҳатто ўз қарашларини аниқлаб олиш имко-ниятига эга бўлган қаҳрамонимиз Сарсон тоғанинг тили бурро-лиги тақдирга шоён. Сарсон тоғанинг азму жазми соясида рўёбга чиққан қиссани вақт сарфлаб, ўқиган ўқувчилар ундан қаноат ҳо-сил қилишсалар, бас! Ўшанда Ватанни қайта кўролмай, юрт ҳас-ратида маънан чўкиб, жисман ўлиб кетганларнинг руҳини ҳам шод қилган бўласиз! Ана шу умид ва ишонч билан қўлга қалам олар эканман, Истиқлолинг муборак бўлсин Ватаним дейишга ҳақлиман.

I боб

Бошидан ўтган аччиқ кунларни ҳикоя қилиб берган Сарсон тоға мени кўргач, сўзни чўзмасданоқ зеҳнида сақланиб қолган ўз қисса дафтарчасини очгандай узоқларга назар ташлаб туриб, ўз тарихини бир-бир баён қилгани бошлади! 90 ёшлардаги кўм-кўк кўзли, сариқ сочли бу зот сўзини эринмай баён қилишини олдин-дан билардим. Ҳазилкаш, нуктадон, лекин алифни кўрса, калтак дейдиган саводсизлардан эди. Аммо шафт деса шафтолини пайқа-ган ёшига кўра тетик, бардам. Сўзга бошлар экан, борлиқни ҳис қилиб, йиғлаб уқтириши ҳар қандай юраксиз, гумроҳ кишини ҳам эритиб, миллий туйғуни қўзғаб, ўзига келтириб қўярди. Ўткир кўзи чақмоқ-чақмоқ, бағри қон инсон деган ватанпарвар мухожирни йиғлатмай қўймасди. Лақаби Сариқ Сарсон тоға хорижга кўчганда исмига қўшимча фамилия, ном ҳам олган. Лекин камина Сарсон тоға исмини уйғун кўриб, шу ном билан зикр қилишга қарор Бер-дим! Косонсойда туғилганман, дея йиғламсираб сўз бошлади Сар-сон тоғамиз. Чақалоқлигимда сой бўйида югуриб, лолақизғалдоқ ва кўзчумчуқ каби ранг-баранг дала ўсимликларини тўплаб, ариқча-лар лабидаги ҳиди оламга тарқаб, бурқсиган ёввойи ялпиз, жамбил бўйини ичимга сингдириб яйрардим. Кичик бўлишимдан қатъий назар ўша пайтлардаёқ яхши-ёмон ҳиднинг фарқига бориб, хилма-хил райҳонларни сўлиб қолмасин деган ниятда томири ва бутаси-дан қўпариб узмасдим. Кўзим ўнгида ҳанузгача қизил гуппича Ки-йиб, ялангоёқ кўкаламзорда парвона мисоли учиб юрганларим хаёл бўлиб кўринади. Ҳатто ҳар кеча тушимда ўша чиройли саҳналарни қайта-қайта кўриб, йиғлаб уйғонаман десам, кулгили бўлар. Бир кун тўсатдан визиллаб пешонамга қўнган чиройли сариқ арини қуваман дея талпинганимда оёқ остидаги юмалоқ тошга урилиб, тезоқар сувга юмалагач, додлаб, чинқириб, бақириб юборгандим. Йигирма қадамча нарида ариқча тозалаб, ер безаб турган боғбон, уста Очил чапдастлик билан икки оёғимдан ушлаб кўтарди-ю, бо-шимни ерга қарата силкиди. Шунда оғзимдан шалағай1 аралаш, сув шарақлаб оққанида кўзим ялт этиб очилиб, аммо кўз ўнгимда хилма-хил учқун учиб, ботгандай гаранглашиб қолгандим. Уста Очил қучоқлаб ҳовли томон югураркан, қоқилиб йиқилганда ўзим-га келиб, қаҳ-қаҳа отиб кулиб юборган эканман. Ёқимли баҳор ҳавоси бор эди. Онажоним дудуқланиб, сочу бошимни ювгани бошлаб, «шамоллаб қолмасин» дея қўрқув аралаш шафқат билан усти-бошимни ечгани бошлаганларида, шўхлигим устун келиб кулиб юборсам, «Нимага куласан, жоним болам, ўзингни тут» дея хавотирланиб, жар солиб, йиғлагани бошлагандилар. Болалик ти-лим билан «Онажон, йиғласангиз, қўрқаман» деганимда, онам ўзла-рига келиб, қўрқув туйғусидан қутилиб, маҳкам қучиб, меҳри-бонлик кўрсатгандилар. «Очил амаки оёғимдан тутганда ҳаёт, та-моман бошқача кўринганди, шу эсимга тушиб куляпман» деган-дим. «Боласи тушмагур» дея ёноғимдан ушлаб севгандилар» деб узоқларга кўз тикиб дам олгандай бўлардилар Сарсон тоға. Кейин «биласизми» деб кўзини нигоҳимга тақаб, «ҳозир бу эсдаликлар қаёқдан ёдимга тушиб, нима учун завқланиб кетганимни ечолмай-ман». Лекин томдан тараша тушгандай, «дунёга ғаму жафо торт-гани келганимни пайқаб, ўксийман» деди-ю ғаму андуҳ билан оҳла-ди тоғажоним. Кейин «эй, укам-ей» деди косонсойлик Сарсон тоға, — у дамларнинг хаёли ҳам умрга умр қўшаркан, энди билсам. Қани энди у дақиқалар, қани дарахтлар новдаларига қўниб, она тилида наво қилган ёқимли, ранг-баранг қушлар. Баъзан кошки, ўшанда сойда оқиб кетсайдим-у қабрим Ватан тупроқларида қолсайди дегани Худодан қўрқаман. Чунки шу азим шаҳарда яшамоқ насиб бўлган экан. Ҳали бу ёшдан кейин ҳам бошимиздан нималар ўтади. Яратгандан барча қатори итни ҳам ватансиз қилиб қўймасин дея кеча-кундуз дуо қиламан, дерди оҳ тортиб Сарсон тоға. Ўқиб одам бўлганимда – кўз армонларимни ифодалаб, достон ёзардим-а, ле-кин ўтган кунларга саловот, афсусланишнинг фойдаси йўқ энди. Ариқ бўйларида озод ўсган ёввойи чечакларнинг хандон ғунча-сидай кулимсираган хушбуй гулларнинг ёқимли ҳиди бир умрга тенг экан энди билсам. Гулдан гулга қўнган ариларнинг меҳри заҳар оққизганда ҳам гўё, ҳаётда эканлигини эслатар экан кишига. Пишиб ерга тапиллаб тушган хилма-хил меваларни ювмасдан есам ҳам қорнимни оғритиш ўрнига маза бериб, гўё ором олиб яйрар-дим. Мана, пул топдим-у аммо соғинч, фироқ, армонларим юра-гимни эзади. Қисқа ўтган масъуд, бахтиёр кунларим, ота-онамнинг «болам, болажоним» деган меҳру шафқатли товушларини ўксиб эс-ласам, шариллаб оққан сойларнинг зилол сувлари билан ҳамоҳанг эди десам, хато бўлмайди. Афсуски, яқин хомийларимни рақиблар тутқин қилиб, кишанлаб олиб кетишганди. Ўшанда опажоним Дилоромхон мени қучоқлаб, ҳовли бурчагидаги тандир орқасида жойлашган ўтинхонада жон сақлагандик. Ўша азобли шомдан ке-йин гўё шабкўр деган очиқ кўр бўлиб, аъзойи баданим карахтла-шиб қолганди. Ҳовлимиз ҳувиллаб, гўристон зиндонидек қўр-қинчли эди. Қўшнилар хазар қилишар, аҳволимиздан хабар олиш-дан қўрқишарди. Бир неча бало-кулфат, машаққатлар ичида гўё ўлик-тирикдай яшагандик. Моддий томондан тинч, лекин гўлахи1 мисоли ёвузлик азоби ичра безовта эдик. Ота-онам, қавму қарин-дошлар дом дараксиз, қўни-қўшнилар қўрқувдан ўзи билан овора, гўё. Ер ёрилганди-ю одамни ютиб, овози ўчганди. Бир кун эрталаб 7-8 безори, бадбашара одамлар қўлларида қурол билан кириб ке-лишди. Мени етимхонага олиб кетишмоқчи. Опажоним қанотига олиб, оёқ тираб, додлаганида аёл кишига ҳурмат кўрсатиш ўрнига, бечора опагинамни ваҳшийларча отиб ташлашганди. На қиларимни билолмай югурганимча сой бўйидаги ёғочлар орасига жону жаҳ-дим билан ўзимни уриб бекингандим. Ўша кундан буён бутунлай ўзгариб, бир муддатгина қайтиб, туғилган она маконимни кўрол-май ғаму андуҳ ичида етмиш йил овора бўлдим. Токи азиз халқим-нинг ҳиммати билан мустақил бўлган кунгача… Ота-онам, яқинла-рим ва маҳалладошларим нима бўлишди, қаерда қолишди билол-май, 1993 йилгача довдираб юрдим. Мустақиллик туфайли муқад-дас ватан тупроғига оёқ босган кун, гўё иккинчи бор туғилган эдим. Ота-онам, опам қадам босган тупроқларни ялаб, кўзимга тў-тиё қилиб, ўпдим. Сой бўйида йўқотганларимни эслаб, ҳўнграб йиғлаб, ҳақларига дуо қилдим. Чунки ўз Ватанимда йиғлашнинг ўзи неъмат эканлигини пайқагандим. Лекин жигарбандларимдан асар ҳам йўқ эди. Қариндошларингизмиз деганлар билан ҳасрат-лашиб, аждодимни эсладим. Аммо, афсуски, кўрганларим орасида сезиларли даражада онг фарқи бор эди. Фикрий келишмовчилик «сан-манга» бориб қолганди. Ўшандай бўлса-да Ватан яна ўз Ватаним, халқим — жону жигаримдир. Чеккада шоҳ бўлиб яшаган-дан кўра юртимда гадо бўлиб юриш, мен учун дастурдир. Ҳиндистонда юрган пайтларим Бобуршоҳ ҳақида ажойиб, улуғ сўзлар эшитгандим. Ватан, хуррият ва озодлик ҳамда ўзбошим-чалик ҳақида фильмлар томоша қилгандим. Кўча маддоҳларининг Бобуршоҳнинг ички дарду аламлари ҳақида ҳикоя ва насиҳат эшит-гандим. Шоҳ бўлиб туриб, фироқу фиғони, нолаи зори қулоғимни жаранглатарди. Мен ким эдим ўзи? Биз мухожирлар мустақиллик имкониятларидан етарли даражада баҳраланмай ёт халқлар қаторига қўшилиб, етимча бўлиб қолгандик десам хафа бўлганлар чиқиб қолар. Аммо бу аҳволимиз ҳам ўзимизнинг ношудлигимиз-дан бўлса керак деб овунгандай бўламан. Ўшандай бўлса-да кеча-кундуз Ватан ҳасратида ёнган мажнунсифат, ғурбатзада бизлар-нинг дардимизни пайқаб, ибрат ололмаган ватан севмасларга кўр-ган-ибратомуз воқеаларни дарс сифатида эслатиб, миллий вазифа-мизни адо қилиш ниятида жар солиб нидо қиламизки, «Ватани-мизни асраб, жонфидо раҳбарингизни қадрланглар». Ўткинчи қи-йинчиликлар Сизларга оғир келмасин, яхши кунларга йўл олмоқда-сизлар, ойдин кунлар яқин. Борди-ю, синчков бўлсангиз, меросхўр оилангиз ва уларнинг болалари кўришар, бахтли бўлганда Ватан тупроқларини мерос ташлаб кетган аждодимиз ҳақига дуо қили-шади. Бизу Сиз ҳам нурафшон кунларни ўйлаб, бу азиз тупроқ-ларга эга чиқайлик. Сиз бахтли халқимизга саодат ва ютуқ тилаган-лардан ибрат олиш Сизлар учун миллий вазифа дея жону жига-ридай йиғлаб Ватанда яшовчиларга дуо насиҳат қиларди Сарсон тоға. Шиоримиз садоқат, манфаат кутмай, ватан омон бўлсин деганларданмиз. Чунки она Ватан омон бўлса, рангу рўйинг сомон бўлмас деганлар. Бизга Ватан соғ бўлса бас, бегоналик қатори қадрлансак, бошимиз кўкка етади, — дея бир оз ўйланиб фикр юри-тарди ҳурматли Сарсон тоға сўзларига сўз улаб, яна қўшимча қиларди. Чунки биз Ватан эгаларига ўзимизни лойиқи хислатимиз билан танита олмадик. Чет элларда бахти очилиб, мол-мулк эгаси бўлиб қолган бизлар киндик қонимиз тўкилган муқаддас Ватанга нима қилиб қўйдик ўзи? Моддий важни хаёлга ҳам келтирмай, оғзимизга олмадик. Дудуқланиб ҳатто бориб-келишлар ҳам маъна-вий янглиш — хатоларга сабаб бўлиб, уларни ўзимиздан совитдик десам, оғринманг, дея сўниброқ қолган нигоҳини кўзимга тақа-ганди Сарсон тоға.

Тўғри сўзга жавоб тополмай ҳайронмиз. Тўғри сўзлаганни етти қишлоқдан қувишади деган мақолни эслатиб тоғамиз билан тортишганмиз. У шу сўзларни адо қилар экан, худди мен Вата-нимга хиёнат қилиб қўйгандек қаҳр билан боқиб қўрқитганди тоға жаноблари. Мен илжайиб калла лиқиллатиб, тўғри маъносида ҳур-мат кўрсатиб эшитардим. Тасдиқлаш учун ортиқча сўзнинг кераги йўқ эди, назаримда. Ҳақ сўзни ҳурмат қилиш ота-онамдан мерос эди менга. Ватанга борганимда дардимга даво топиш учун яқин-ларимни қидирсам дейман, дерди афсусланиб, Сарсон тоғам. Асли-да бу сўзларидан қатъи назар ҳақиқатни асалари уясидай қабул қилиш керак. Ғурбат ҳаётига чидашдан бошқа чоралари қолмаган ғурбатзадаларнинг бошидан ўтганларни хотирлаб қўйиш одамий-лик бўларди. Бунинг учун кўп нарсадан кечиб яшадик. Мана, Ху-дога шукр, букунларни кўриб, истиқлолга ишонганим учун ҳаётим-даги кўрган-кечирганларимни ҳикоя қилмоқчи бўлдим, жиян! Кўзидаги жиққа тўлган ёшни қўлининг кафти билан артди Сарсон тоғам, отам-онам ва ўтганларни Худо раҳмат қилсин, маконлари жаннат бўлсин дея, жовдираб дерди яна тоғажон!

Косонсой сойчасига чегарадош боғимиз бўларди, дея узоқларга тикилди яна. Ички, ташқи бўлимдан иборат, манзилимиз пишган ғиштдан бино бўлиб, пахса девор уйларнинг катта кўчасига бориб тақаларди. Кенг равоқли дарвозасидан катта ғилдиракли қўқон-арава бемалол кириб чиқарди. Саккиз ёшли ўспирин бўлганим учун ким ўзига тўқ, ким қашшоқ эканлигининг фарқига бормаган-дим-да, ҳовлимизга келиб-кетадиганларни назарда тутганда ўзи-мизга етарли даражада тинч бир хонадон бўлсак керак деб ўйлай-ман. Отам узун бўйли, истараси нуроний бир киши. Лекин онажо-ним, ўрта бўйли, мўмингина аёл эдилар. Сўзларига қараганда бир ўғил ва бир қизлари қазо қилган. Опам, мамнун эди ҳаётдан. Жуда ҳам эрка яшарди. Ташвишларга ишорат қилган Охун амакининг Ойгул номли рафиқаси бор эди. Лекин у уруш йиллари номаълум жойларга кетиб қолган эдилар. Яхши, тўғри сўз инсон эдилар. Менга худди ўз болаларидек қараб, асрашарди. Кўп вақтлар улар хонадонида бўлиб, ҳатто баъзан ётиб қолардим. Бир кун тўсатдан шамоллаб қолдим. Ўтган воқеалар уларни маъюслантириб, мендан хабар олиш учун ғамхўрлик қилиш ниятида кириб келишган. Шу вақтдаёқ етимхонага олиб кетишга келганларни фарқига борган эру хотин ҳайрон бўлишиб, кўзи билан имлаб, очиқ турган боғ дарво-засини кўрсатганди. Болаликданми ёки қўрқувданми, билолмайман одамларни чалғитиб дарахтлар орасига кириб кетганман.
Ўша дақиқалар ҳамон ёдимда. Қанча ўтди ноаён. Уйғонсам, оёғим титраб, туришга мажолим йўқ. Бош устимда Охун амаки ва рафиқаси ўлтиришарди. Кўзимни очиб, атрофга боқиб ҳайрон бўл-гандим. Шунда иккалалари: ҳайрият-э, Худога шукур, дея хотир-жамлашиб, шошилиб, кўтар-кўтар қилиб икки маҳалла наридаги қўшни ҳовлисига олиб боришганди. Вужудимни уқалашарди. Ам-мо баданим жимирлар эди. Ҳаво мулойим. Бир қултум сув, кейин шўртак атала ичиришганди. Ўрнимдан, худди учгандек енгил тор-тиб тургандим. Лекин ҳеч нарсани эслай олмай, мижжа қоқмай бир нуқтага қараб михдай қотиб қолганимни ҳис этардим-у, аввалётим1 ва нада ота-онам эсимга тушмай, теварагимдагиларни таний олмай, бир қанча кун шам ёқилган хонада ётганимни билолмай яна исит-малаб, инқиллаб, қўрқитдим шекилли атрофимдагилар фиғону но-ла, доду фарёд кўтариб «вой-войлаб», йиғлашиб «калимаи шаҳодат» ўгирганликларини сезгандек бўлардим. Шу номаълум муддат ичи-да гўё болаликдан қутилиб, юқорига қадам ташлагандай миямда яхши-ёмонни ажратиб қарор бериш мартабасига эришгандек сер-гаклангандим. Ана шу тонг билан кундуз орасидаги бир муддат вақт ўтмишимни эслашга сабаб бўлиб, ўтган кунлардан бошимга тушган машаққат, умр уқубат савдоси кўз ўнгимда намоён бўлган. Доду фарёд билан йиғлаб ўрнимдан шошиб тургандим. Бомдоддан сўнг ўнга яқин оқсоқол отахонлар тўпланишиб, меҳмонхонада ти-ловат қилишиб, дуои фотиҳа тугагач, нонушта қилинди. Эллик ёш-лардаги бир амаки тожикчалаб: «биё», яъни «кел» маъносида бар-моқ ишораси билан ёнига чақириб, «ўғлим» деб меҳрибонлик кўр-сатди. Ҳурматли отанг дастурхонида йиллар давомида туз-намак бўлган оила-дўстларимиз. Қариндоши оз бўлса-да маҳалла кўй, бу-тун қишлоқ аҳли ул зотга жуда яқин эди. Босқинчи золимлар қў-лида нима ва қандай кун кечираётганини Худо билади, хабар олишга қурбимиз етмай, хижолатмиз! Ватан озодлиги учун тоғу тош, оч-тўқ демай жон фидо қилганларга моддий-маънавий кўмак-лашиб, бор-будини аямай хизмат қилганлардан эдилар. Сен биз-ларга ул зотдан табаррук нишонасан. Лекин бу муқаддас юртда ха-тардасан. Зудлик билан ҳимоя қилиш зарурати бор. Шу масъулият сабаб сани Болтабойга-ю, уни Худога омонат қилиб, узоқ пана жойларга жўнатиш керак. Чунки бу кишининг ўзи ҳам оталаринг каби хавф остидадир. Сабабини сенга уқтириш қийин. Бу кишига амаки сифатида ҳурмат кўрсатиб, муте бўлсанг, Худо хоҳласа, анжоминг бахайр бўлади дея атрофга кўз югуртирди.

Ўтирганларнинг кўзлари ёшга тўлиб, пиқиллаб йиғлашарди. Қўлимдан ушлаб Болтабойга топширгач, Худо ёринг бўлсин дея йиғламсираб, юзини яширган эди. Болтабой маҳкам қучиб, ўғлим-дан зиёд кўриб асрагайман, Худо хоҳласа, деб ўтирганларга мардларча сўз бериб қўл қовуштирган ва дуога қўл тортган эди. Ўтирганлар оқ йўл тилаб, дуо ва оминдан сўнг силжишганди.

II боб

Бўлиб ўтган суҳбатларга қараганда ўтган асрнинг 30-йиллари бўлса керак Болтабойнинг қон-қариндоши хавф остида афғонга кўчмоқчи бўлишиб йўлга тушганда қўлга тушиб, барчаси ҳалок бўлишган. Болтабой душманлардан ўч олиш учун кўнгилликлар сафига қўшилиб сезиларли хизматлар бажарган бўлса-да, кейинча-лик сир фош бўлиб, хатар остида қолган. Кўз остидан узоқроқ жой-га кўчиш керак бўлган. Йўлга чиқиш учун сафарга дуоталаб бўл-ганмиз. Ўша пайтлар оқ йўллар тилашиб, дуога қўл кўтарганлар-нинг юзидаги саросима, ҳадик ҳамон кўз ўнгимда. Ўша аҳвол бола-лигимда ҳам умр эгови бўлиб титратганди. Эртасига йўлга тушган-дик. Ҳовлимизни яна бир бор кўриш орзусида яна бир бор талпин-гандим, аммо айғоқчи агентлар сезишса, ниятимга йўл бермай кўз ёшим дарё бўлиб, анчагача кетга қараб, йўл йўлакай йиғлаганман. У вақтлар киндик қоним тўкилган макон муқаддас ватан маъно-сини жовдираб, тахмин қилолмасам-да болалик чоғидаги ялангоёқ тупроқ тафтини ҳис қилгандек, ҳамон энтикиш билан эслайман. Ўша дамларни қўмсаб афсусланиш, умр бўйи миямни қотирди. Тақдир тақозосими ёки халқимизнинг соддалигиданми, жаннат юр-тимиз босқинчилар, келгиндилар оёғи остида увол бўлганлигини энди-энди билиб, жигарим эзилади. Ота-онадан ажраб, ватандан жудо бўлишлик қанчалик оғир кулфат десангиз, ватан ҳасратига жавоб беришим мумкин. Ҳижрат маъносини етарли даражада ҳазм қилолмай кўчганларнинг умр бўйи азоб-уқубатда юрган эканлик-ларини ватандан айри юрганлар билади холос.

Ота-она ўлими албатта оғир… Лекин у азалий мерос. Ота-она-сиз яшамоқ мумкин, аммо ватансиз, асло. Ота-онаси ўлмаган ким бор? Сарсон тоға шу жумлаларни айтар экан, ҳолсизланиб юраги минг бўлакка парчалангандек оҳ тортиб, узоқларга тикилиб, бола-лик чоғи-ю зилол сувларни эсларди дея ўйлайман. Бармоқлари билан ўтирган жойини силаб, гўёки ватан тупроғини эслагандек бе-ҳуд эди. Яна бир зумдаёқ ўзига келиб мулойим овозда пешонага ёзилганидан қочиб, қутулиш ожиз бандасининг иши эмас экан дерди Сарсон тоға. Ватан чегараси ҳайбатли кенг дарёга етиб бор-гунча, бошга тушган азият тошларидан ҳоли эмаслигини ишора қи-ларди. Чунки ватаннинг энг узоқ ҳудудларида ҳам барчамиз учун она тупроқ, она ватан экан билсам деди кўзлари порлаб Сарсон тоға. Дарёдан ўтарканмиз, “бошланди ватансизлик дарди, Худодан бошқа додимизни эшитадиган мададкоримиз йўқ”, деган фиғонни кўзидан англамаслик мумкин эмасди. Ичи ҳаво билан шиширилган қўй, ҳўкиз терисидан иборат меш қайиқ тезоқар дарё ғазабини ўзи қандай азоб эканини бошига тушмаганларга уқтириш жуда ҳам қийин, чунки томдан тушган дардини томдан йиқилган билади деган мақол бор. Катта бойлик эвазига чегарадан ўтказиб қўйган биродар туркманларнинг ўта ҳақоратомуз ҳаракатлари виждонан қийнайди. Ана шунда ҳам ватансизлик, мусофирлик маъносини мийямда чақиб кўрганман. Бечора сарсон халқ аҳволини кўриб, ҳануз сесканиб кетаман. Ҳамёнимиздаги охирги чақани олиш учун кўрсатилган найранг, ҳунар ва хийлалар қочоқлар маъносидаги имолари ватандан мажбур кетаётганлар учун қиёмат куни эди. Хусусан, қочоқ, қўрқоқ каби сўзларни тинглашдан бошқа чора ҳам йўқ эди, чунки оғир сўзларга қаршилик қилиб, қайиқ ҳаракатига ҳалақит бериш, дарёнинг қоқ ўртасидан лапанглаб қалқиб турган кезда, қазо эҳтимоли аниқ кўринган ҳақиқат…

Бу ачинарли саҳнани қайта яшаётгандек, ҳаяжонланиб уқти-рарди Сарсон тоға. 9-10 ёшларда бўлсам керак, бир инсон итнинг боласини асраганини кўриб, додлаб йиғлаб юборганман. Бир ҳай-воннинг шафқати олдида қайиқчиларнинг раҳмсизлигини кўриб, инсонлигимдан жуда чўчиб, ит боласидай қадрланмай хўрланган-дан кўра душман билан ёқалашиб, ўлмак афзалроқ эмасми дея афсусланаман. Келажак наслларга бундай савдони Худо насиб эт-масин дея, хўнграб йиғларди Сарсон тоға.

Чегарадаги душман аскарларига хабар бериб, дарённиг энг чу-қур жойида мухожирларни қип-яланғоч қилиб, олинган даромадни душманлар билан бўлишганлар ўз биродарларимиз эди-ку бу ноба-корлар?! Бу биродарларимиз душманлар қаторига нега ўтишганди? Бу бадбахтлар. Кулма қўшнингга, келар бошингга, деган сўз маъ-носини бошларига шунга ўхшаган савдо тушганда пайқашади, ле-кин ҳайит ўтгандан хино керак бўлмай қолганда, афсусланишнинг фойдасизлигидан бехабар эдилар. Худонинг меҳрибонлигию, яхши ҳамроҳларим ёрдамида Афғонистоннинг Хонобод шаҳрига етиб боргандик, лекин хануз балоларга йўлиқиб, барибир йўл олиш ке-рак эди. Ҳимоясизлиги сабабли ҳамроҳларим тум-тарақай ҳар бири бир панага кириб, жон сақлаш мажбуриятида қолишган. Болтабой қандайдир туҳмат билан ушланиб, бола-чақаси кишанланиб, қаер-гадир жўнатиларкан боласи хаёл қилишиб, ушлашмоқчи эди, лекин гувоҳлар кўрсатиб, аҳдга вафо вазифасини адо қилиб, ўзи тақдирга тан бериб, мендан розилик тилаб кетганди. Мухожирларнинг кўпчилиги чолу кампир, содда мусулмон кишилар, мен каби уч бола бор, холос. Хонобод шаҳрида довдираб қолгандим. Аср ва шом ораси, ҳаво илиқ. Уст-бошимдан тери ва кир ҳиди уфурарди. Юртимда покизагина кийиниб юрганим, онажонимнинг тер ҳиди-дан ҳазар қилишини эслардим. Ўксиб ичимга туз сепгандек бўлар-ди. Ҳамроҳларимнинг бошига нималар келди, қандай бир-биримиз-дан айрилдик — бу муаммони ҳозиргача ечолганим йўқ. Ифлос кўчаларда итлар қатори дайдиб, не қиларимни билолмай юрсам, «Ўғлим, йўлингни йўқотдингми?» деган ўзбекчага яқин овоз уйғот-ганда чўчиб кетгандим. Елкамга зилдай оғир бир қўл ёпишганди. Негадир ичимда бир енгиллик ҳис этиб, энтикиб йиғлаб юборган-дим. Қарасам, оқ кийимли, бошида дўппи бир киши кўзимга илаш-ди. Онам Хизр, фаришта сўзларини кўпроқ ишлатардилар. Миямга сингдириш учун тўғри, қалби покларни қўриқлаган сифатни таъ-рифлаб, тушунтирардилар. Ўша сўзлар миямни ёритгандек, Хизрга учрадим шекилли дея ўйлаб ичимдан қувонгандим. Лекин улар уст-боши кирларга учрамайди деб иккиландим. Энди билсам ҳар маънода, хусусан, маънавий маънода экан. Сўзини қайтариб, ёнимга келиб, бор бўйимга осмонга қарагандай «Ҳа, амакижон ўзимни йўқотдим» деганимни биламан йиғламсираб. Ундан кейин нима бўлди билолмайман.

Кўз очганимда кир кўрпача устида ётганимни пайқадим. Бо-шимда муздай нарсани пешонамга босган ҳалиги фариштанамо одамни кўриб эсладим. Бегона одам юпатди: қўрқма, ўғлим, номим Абдураззоқ Охунд. Уч кун олдин кўчада мажолсиз, бехуш Юрга-нингни кўриб, олиб келгандим. Худога шукр, яхшисан, деганда ду-доқларим бир-бирига қовушмай дудуқландим. Хаёлим алғов-дол-ғов, бошим ошқовоқдай, базўр-базўр кўз очганлигимни эслайман. Кейин нималардир алжираганимни ҳис этгандек бўлдим. Қанча вақт ўтди, Худо билади. Ўзимга келганимда ичимни ит тирнаган-дек очлигимни ҳис қилдим, иштаҳа карнай бўлганди. Ичимда чақ-моқ чақиб, ўқчиб юборгандим. Бурчакда Охунд амаки эски-туски ковушларнинг у ёқ бу ёғини текширар, пойгакдаги сермўйлов киши билан ғужуллашгани қулоғимга чалинарди. Кейин кўз учи билан назар ташлаб, секин ўрнидан туриб ёнимга келиб, пешо-намни силаб, ўзича «хайрият» маъносида дудоғини ўйнатиб, тиш оқини кўрсатди ва бир коса сув билан бир бурда нон олиб келиб, кўз ишорасида «марҳамат» кўрсатди. Лапанглаброқ, ўрмалаб эги-либ ўтирдим. Кейин лабим қора сопол косадаги сувга тегди ва қот-ган нонни сувга ботириб, суяк ялаган итдай ковшагани бошлагандим.

Охунд хурсанд, кулимсираб, илжаярди. Чунки бир бурда нон увоғи ўртада қолмаганди. Икки кун деганда ўзимга келиб, тетапоя қилиб, Охунднинг келишини кутмай, у ўйламаган чаққонликда дў-кон муюлишида торгина йўлакни сувлаб, пок-покизалаб қўйган-дим. Охунд бир томони очиқ дўконнинг тахта-пахтасини кўтариб, узоқдан саломлашиб, лойқа сув оқаётган ҳазон тўла ариқча суви билан йўл чангини тинчитган бўлди. Йўлнинг нариги қирғоғидаги сомсапаз пиширган емакларнинг ҳиди димоғимга гупуллаб, очлик туйғусини ошириб, қамчилар, ичимдаги ажойиб, кучли иштаҳа бе-зовта қиларди. Ишнинг қизиғи кўча тозалаганимиздан хурсанд со-тувчи хўжайин «раҳмат» дегандек кенг саллали калласини от ми-соли ўйнатиб қўяқолган. Ёлғондан бўлса-да, куйган–пуйган ёки қозон қирмочларидан ҳам совға қилиш ниятида эмас эди. Хаёлан тандирдан нон узаётган онамни кўраётгандек бўлгандим. Пиш-гунча сабр қилолмай эркаланганимни, баъзан пишган нонни коса-даги сувга ташлаб еган ноннинг мазасини татигандек бўлгандим. Юртида одам боласидай қорним тўйиб, ҳатто қилтомоқлик қилиб онажонимни қийнаганларим эсимга тушиб, кўз ёшимни тия олмас-дим. Бу фалокат хўжайин «кўз ҳаққи» деган одатлардан хабари йўққа ўхшайди. Дашном бердим ўз-ўзимга: хонадоним кўзи тўқ, дастурхоним очиқ, мўл-кўл яшар, меҳмон, хусусан, гадо келиб қол-гудек бўлса, ўзи еб турган егуликни зудлик билан баҳам кўришар-ди-ку, деб ажабланардим. Шу-шу ерларга келиб, томоғи хириллаб, хўрлиги келиб, нафасини ичига қамарди Сарсон тоға. Оз кунда, қисқа замонда кўз қарашим ўзгариб, ақлли йигитлардай бошимга тушган савдони сабр билан муҳокама қиладиган бўлиб қолгандим. Келажак учун ўйланар, лекин ўтган кунлар кўз ўнгимдан хоҳласам ҳам кетмас, бир қадам ҳам ташлай олмай сарсону ҳайрон эдим. Охунд ҳар кун бир коса сув билан қотиб қолган нонни раво кўриб, ўзи ичиб, сомса еб кўзим олдида баланд овозда Худога шукур қи-либ, сийрак соқоли-ю мўйловини силаб ўлтирарди. Жаҳлдан эмас, одамийлик туйғуси қаёнларга олиб кетса-да, аслида хурсанд эдим. Чунки оч қолсам ҳам супур-сидир қилиб, ётар жой бергани учун хушнуд бўлишим керак. Ҳар томонидан ғириллаб ел кириб чиққан вайрона дўкончадаги кир кўрпача устида ётиб туришимнинг ўзи Худо берган неъмат эди, аслида.
Кечалари нола зори билан яратганга сиғинар, сабр қилишни ўр-ганиб, кўникиб қолгандим. Чунки Худодан бошқа бир паноҳим йўқ. Кўчаларда сарсон қолсайдим кўча дайдиси, баъзан ахлоқсиз-лар қўлида ҳолим нечук кечарди. Расво бўлишим ҳеч гап эмас эди-ку. Акахон Сарсон тоға лабини тишлаб: «вой-вуй, Худойим» деб чарчаган кўзларини бир нуқтага тикиб, ҳикоясида давом этарди.

Катта бир азиятдан қутулиб қолгандек, осмонга қараб кўз ёши билан Худога шукр қиларди. Кир бўлиб қолган уст-бошимни, ас-лида бир фанор бонкасида қайта қайнатиб-қайнатиб ювсам-да, бадандаги қўланса ҳиднинг заррасини йўқотолмай бошим қот-ганди. Мавсум ёз, ариқчаларда чўмилиб кун кечирган болачаларни кўриб, мен ҳам каттароқ бир ариқчада чўмилиш орзусида бир пар-ча қора совун Охунддан тиланиб, маҳалла томон ялангоёқ юрган-дим. Чунки мунжи аждаҳо оғзи мисоли очилиб кетган ковушимни Охунд амаки михлаб берган бўлса-да, михлар қайта тикланиб, ко-вуш ёрилгани бошлаганди. Ялангоёқ юриш афзалроқ аслида. Тупроққа ботишни яхши кўрардик. Чунки болалик Ватанни эсла-тарди. Тинчоқар ариқ икки қулоч чуқур бўлса керак деган тах-минда ариқнинг андак-мундек ерларида дўппайган ҳарсанг тош ирғаб чиққанди. Болалар шу қояларга чиқишиб, сувга отишарди, ўйин қилишарди. Негадир ҳар томон чивин, пашша қони, кўзни безовта қилар, болаларнинг аъзойи бадани яра-чақа, кўзлари шил-пиқ, кўплари безгак балойи азимга дучор. Миш-мишга қараганда, Хонобод иситма касали билан шуҳрат қозонган. Бу ерда тандир ерга ўрнатилади. Нонлар орасидан, албатта, бир-икки пашша чиқа-ди. Лекин мухожир ва ерлик халқнинг тандирлари деворда, озода-роқ. Қовуни машҳур, чунки уруғи Фарғона томондан келган. Аммо ҳали пичоқ тегмай кишини иситма тутиб, қалтироқ тутарди. Еб қўйсангиз-ку балога қолардингиз. Халқда микробга чидамли, бего-нанинг ўлими кўпроқ безгакдан дегувчилар бор. Халқнинг ранги заъфарон. Хуллас, Ватандаги зилол сувлар билан суғорилган ғу-борсиз қовунларни-ю, қизариб пишган сингак нонларни эслаб, ҳар қандай одам чидай олмай, “… еб келдимми” дея ичим ўртанарди.

Сарсон тоғанинг кўзларидан афсусланиш ва надомат ҳисси яққол кўринар, оз нафас олиб, хириллаб қолган овозини ростлаб: «илвираб қолган кўйлагимни энди чиқариб турган эдимки, бир тўда болалар додлашиб орқасидан бодом гулли, қизил рўмолга ўралган бир аёлнинг «болажоним» дея ариқ томон югурганини кў-риб қолдим. Эллик қадамча нарида тўпланган болалар ғовур-шовур, шовқин билан ариқ бўйини қиёматга айлантиришган эди. Ҳайрон бўлиб мен ҳам югурдим, 5 ёшлардаги болани сувга ботиб чиққанини кўриб, ҳануз воқеага воқиф бўлмай, сувга ташланиб, яримжон болани одам бўйи чуқурликдаги сувдан қирғоққа олиб чиққандим. Шу аснода тўпалон орасидан 45 ёшларда қорақош бир киши боланинг оёғидан кўтариб оғзини пастга қаратгач, оғзидан шарақлаб сув оқиб, болани қучоқлаб олиб кетганди. Яна ҳар куни қотиб қолган нон еб, хизмат қилиб, шу мажбурият пешонамга от қашқасидай ёзилмаган бўлса керак деб ўйлардим, аммо ҳамёнда хемири йўқ, бор-йўғимни йўлда талатиб, икки бармоғим бурунда қолганди. Ўшанда ётар жойим юмшоқ бўлмаса-да, аниқ-ку деб Худоға шукр қилардим ва Ўзига сиғинардим.

Асли Охунд амакининг оғзи чатоқроқ. Хонадонимиздагилар ҳеч бунақа номақбул сўзларни ишлатишмасди. Одамзоднинг асли Ҳазрати Одамга бориб тақаларди-ку. Ҳолбуки Туркистон замини-дагилар бир қўлнинг 5 бармоғи биродар-ку. Аслида ўзи ҳам тожик эмас, уйида ўзбекча сўзлашарди. Мабодо, бир уйғур ҳамжинсим-нинг ҳақига тажовуз қилсам, ҳолим нима кечарди. Мен ҳақорат қилган кунгача нималигини билмасдим. Чунки биз яшаган атрофда ҳар нарса ва шева ривожда эди. Бир-бировимизга ёв қарамай ҳур-мат қилиб фахрланардик. Ватандалигимизда баъзан арслонсифат бегона ит кўчадан ўтса, думи қисиқ бўларди. Итбаччалар ўз кучига қарамай ёт итни ғажимоқчи бўлиб нариги чегараларгача қувиб қай-тишарди. Буни кўриб ҳайрон бўлардим. Ундай десам Охунднинг ўзи келгинди, бегона эди-ку. Ўшанда ўзини хўрланганлигини кўриб ўксирди. “Ким билади шу ният билан қаергача борарканмиз” деган хаёл чўчитарди. Шу номақбул одатдан афсусланади, одам. Бизларга тўғри йўлни топиш насиб бўлармикан дея хуноб бўларди Сарсон тоға. Бўлмаса-ку, биродарларимизнинг бизларга қилган зулми, оч қолишдан ҳам оғир келарди.

Кўз очиб кўрган туғилган қишлоғимнию дарахт новдаларидаги ғазалхон қушларни кўраман. Нимага шикоят қиласан, жаннатмак-қон Ватанни ташлаб қандай дарбадарликни қабул қилдинг, деган ғойибдан эшитилган овоз уйғотгандек бўларди. Ўша ёшда ўзимни 30 ёшларда ҳис этардим. Пешонамдаги ажинлар ғамдан қаватма-қават ортиб борарди. Баъзи жону жигарларнинг дийдиёларига му-рувват-ҳурмат ва илтифотга бўлган тубанликларни кўриб яна зид ахлоқий ҳаракатларга ҳайрон бўлардим. Бу мухожирларда ҳам уларда ҳам кўриниш бошқа-ю, амал бошқача эди. Мунофиқат, ғам, шафқат маъноларини пайқагандай бўлар, камчилигимдай бўлса-да бу туйғуларимга эга ва ҳурмат қилгани бошлагандим.
Моворауннаҳрдан кўчганларнинг энг бераҳими ҳам баъзи паш-тунлардан виждонлироқ дея ўзимни юпатардим. Чунки уларнинг кирдикори-ю баъзи адабсизликлари мен учун ибрат ойнаси бўлиб қолганди. Агар Ватан бўлса, ҳар қандай яхши-ёмон қилмишлар халқ орасида ҳазм бўлиб, бости-бости бўларкан. Номига бўлса-да афғон одоб-ахлоқ, урфлари бор. Қанча ғурурланиб бизларга таъна қилса арзиб, ярашарди. Сочим ўсиб кетган, орасидаги бит, сирка-ланиб кўпайган. Қандай қилиб йўқотишни билолмай, ўсган тирноқ-ларим билан доим «ғарт-ғуртлатиб» қашимоқдан бошқа чорам йўқ. Охунд амаки ҳазар ҳам қилмай, сўрамайдиям. Бир кун мункиллаб қолган афғон отанинг раҳми келди, шекилли, бир кирон пулни ус-тага кўрсатмай берди. «Гадой эмасман» демоқчи бўлдим ва чақа пулни қайтардим. Лекин Охунд амаки кўриб қолиб: садақа эмас, совға-бахшиш, ол дея қовоқ солди. Мажбуран ташаккур маъносида бош ирғаб, қабул қилгандим. Кейинроқ Охунд бу одам Фарғона халқининг мардлигини кўзи билан кўрган бир афғон деганди-да чиқиб кетганди. Номига яшар жойимизнинг занг босган қулфини илдиму сартарошга югурдим. Ҳали дўконга оёқ босмасдан мухо-жир эканлигимни пайқаб, бармоғини бигиз қилиб: қаердан, нимага келдинг демоқчи бўлиб калла ликиллатганди. Шошиб, қўлимдаги чақа пулни-ю сочимни кўрсатдим. Сартарош уста илжайганча: ўл-тир дея қўлидаги қайчи билан ерни кўрсатди. Ерга чўкиб: қал-тираб, эй Худо, қачон қутиларканман деган хаёл билан мизғиб қо-либман. Тушимда ҳовлимизни кўриб энди тандир ёнига борга-нимда, елкамга гурсиллаб оғир бир мушт тушганди. Сесканиб, кў-зимни очсам, сартарош уста дўқ қилиб, ерга чўкишимни буюрди. Йўқолиб қолди деган қўрқув билан ўшандаёқ чақа пулни устага бергандим. Ҳануз ўтирганимча йўқ, бошимга тушган гурзидай мушт кўзимда чақмоқ чақнатиб гангиратиб юборганди. Қорним ҳуштак чалиб юборганди. «Йўқол, тожик бачча, битинг билан дўконимни расво қиласан» дея писанда қилди. «Пул бердим-ку, амакижон», дедим дудуқланиб, йиғламсираб. Ўтирганларнинг ҳам-масида бит бор-ку дедим. Бошимга уриб қолмасин дея, икки қўлим билан бошимни қўриқладим. «Раҳм қилинг», дедим жоним халқу-мимга келиб. Булар ватан эгаси, бити ҳам ўзи билан. Аслида ўзи ҳам аламдан киноя қилмоқчи. Аммо орамиздаги фарқнинг, битга нима алоқаси бор, ҳалигача ечолганимиз йўқ. Кейин юмшоқроқ қи-либ деди: «бор, ювиниб-пувиниб кел». Ўшанда руҳан тубанлашиб, бит азобини унутгандим. Улар Ватан эгаси экан. Бу сўз жигаримни лахталаб, парчалаб, устига қалампир сепгандек ёқарди. Бошим лў-қиллаб, шу сўз таъсирида гоҳ кекса чоллардек жоним халқумимга келгандек туюларди. Бу қандай бедодлик. Пулимни олиб, раво кў-рилган муомаланинг эгаси фарғоналик бўлса-ю, ярашмаган гапни ўйламай хафа қилса кишини. Менинг битим билан бир афғон бити орасида нима фарқ бор эди, дедим тажанглашиб ўз-ўзимга. Бир пасда дўконни ўнтагина битим расво қиларкан-а, дедим. Эҳ, булар-ни қара-я, деркан бир отахоннинг сўзини эслагандим. «Балиқ СА-сиса туз, аммо туз сасиган бўлса-чи?» деганди. Аммо бошимга тушган бу савдо ўша тузнинг таржимасимикан, дея истеҳзо билан кўзини қисганди Сарсон тоға. Бу савдою адо гўё ўша кунларни қайта яшаётгандек жонсиз сариқ сочларим битланиб, терлаганди. Соддагина сўзлар билан у кишини юпатмоқчи бўлардим. Лекин бу зотнинг томоғида нимадир тиқилиб, ютинганди қийналиб. Ўшанда андишаси бор ёшгина аёл шафқат ва раҳмат, ҳурмат билан биргина совуқ чой ичирди ва нафас ростлаб, қайта сўзлай бошлади. Сар-тарошнинг кайфияти чатоқроқ. Қилиб қўйган ҳаракатидан пушай-монга ўхшаб, мияси айнигандек, кўзига ёш олганди. Мен кўз ёшимни артиб, кучли жаҳл билан итқараш қилиб, тиш ғижирлатиб, кўча томон талпингандим.

Юртим, туғилган жойимдан ажраганимдан бери минглаб Даш-номга дош бергандим. Инсонлар нега бунчалар золим? Ёш бўлсам-да ахир мен ҳам инсон эдим-ку. Қозоқ киму қирғиз ким, тожик ким, ўзбеку туркман ким ўзи… Тарихан чатишиб, пайғамбари, Ки-тобу урф-одати, анъанаси бир-ку. Қўшиғи-ю алласи бир бўлган одамнинг боласи эмасми? Бунгача давом этиб келган бу номаъ-қулчилик бир касаллик эмасми? Ватан жамоасидаги бу халқ бир тану бир жон бўлишган-ку ахир. Энди биз ҳам ақлларни чархлаб кўрсак, бу балоларнинг ҳаммаси тарихимизни билмаслигимиз эди. Ватансизлик телбаликка йўл топар, телбалик эса аҳмоқликни топар экан. Тўғриси, тақдирдан калтак еган Сарсон тоғанинг ҳаққоний сўзларига йиғлашни ҳам, кулишни ҳам билолмай қолардим. Савод-сиз бир туркистонликнинг ақли расо, ҳуқуқ ўқиган бир қозига тенг дунё кўришига ҳайратланардим. Нима учун Ватанимиз халқи пандавақи душманларга ром бўлган экан, деб миям ғовланганди. Душманлар бирлик ва бутунликка аҳамият берар экан. Биз беш биродарларнинг можаролашиб, бир-бировимизга балчиқ отишимиз аждодлар руҳини безовта қилмасмикан дея ачинардим.

Сарсон тоға яна булбулдай сайраб, сўзни бошладилар: “Қайтга-нимда негадир Охунд дўкон пинжида кутиб турган экан. «Очми-сан, тўқмисан», — деб сўраб, кўз ёшимни артиш ўрнига, бир тарсаки тушириб: «Қаерда юрибсан, тожикбачча», дея бақирганча қийшиқ дарпарчани очиб кетаркан, унутган бир халтачани олиб узоқлаш-ганди. Энди ўйлайман: «XIX асрда ахлоқ тубанлашгани учун шаф-қату одамийликдан узоқлашган эканмиз. Қуръони каримга амал қиляпмиз деган бизлар, амалдан узоқ, Ватан ва ҳурлик маъносини бутунлай йўқотиб, тарихимиздан воз кечган эканмиз. Шу жаҳолат орамизда нифоқ уруғини ундириб, шу аҳволларга тушиб қолган эканмиз», дея жон куйдирарди Сарсон тоға ёқамга ёпишмоқчи бўлгандек. Бир қашқарлик билан орамизда нима фарқ бор. Нечун қалбларимизда шайтон ҳунари чўлғаб олган, ахир? Иймонимизни манқуртлаштириб, бир-бировимизга қайраб, ёв қилиб қўйган экан душманлар. Ҳаётда хўрлангандан кейин пайқаб қолдик бу савдо-ларни. Лекин афсусланишнинг фойдаси йўқ эди. Шу аҳмоқона ҳақоратлар, озор беришлар мени ҳам «тожикроқ» қилиб қўйганди, десам хафа бўлманг, адашганлигимга ҳукм бериб, қўя қолманг. Хиёнаткор бўлиб қолиш осон эмас эди. Сўз эгаларининг фойдасиз қилмишларини қилиқларини фош қилмоқчиман. Унутманг, лекин лаинларнинг қилмишларини келажак наслга уқтириб қўйиш сизу бизларга инсоний, миллий вазифа. Садоқатингизга ишонганим учун бу дарду алам, жумбоқни елкангизга юклаб ўзимдан соқит қилиб енгилламоқчиман, деди йиғламсираб Сарсон тоға. Ҳикоя қизиқарли томон кўчмоқчи деган енгиллик билан эртанги кунга сўз бериб кўнглини олиб айрилганди.

III боб

Шукр қилиб, нафас ростлаб, таранглашган вужудини роҳат-латиб, жирканч бир воқеани эслаб, ҳазар қилгандек кўринарди. Аслида эмин-эркинроқ сўз бошлаганди Сарсон тоға. Ҳануз расо-лашмаган ақлим билан ўйлардим: “Кўчадан хилма-хил кийимда юзларча хотин, катта-кичик инсонлар, ҳатто жулдурвоқи тиламчи-лар ҳам пулга сомса сотиб олиб тамадди қилишга қодир. Бу ҳолат-ларни кўриб ҳавасланардим. Миямдаги асорат маъноси тарқарми-кан. Туғилган юртимда бойваччалардек яшаган дамларни эслаб, қуп-қуруқ дудоғимни ялаб, оч юргандан кўра тиланчиликка боргим келарди. Лекин бошқасига юк бўлмаслик шиори ва меҳнат билан ҳалол топиб қорин тўйғазишнинг фазилатига нима етсин деган ақидага эга эдим. Анъанамга боғлиқлигим оғир ботар, ор томирим мунгсиз инграрди. Мухожир бирор биродар кўриб қолса, орият маъносида миллат танини бўлган бўламан деган андиша ичимни кемириб, хуноб қиларди. Бугундан бошлаб афғон халқининг касби кафангадолик экан, деган ахлоқий ҳақиқатлар миямни қамраб олганди. Таваккал қилиб, бир бурда қотган нону бир пиёла сувга қачонгача сабр қилиб яшаш мумкин. Ваҳимаси чўчитиб юборарди. Ўшанда хаёл яна Ватанга кўчиб, бўйнида қора качкул, қўлида асо ҳеч иккиланмай халққа насиҳат берган, чидамли дарвеш–қаландар-ларни эслаб, таскин топардим. Саккиз ёшларимда ушбу сўзларни эртанги умид билан розима-рози эшитганмиз. Зора, бир кунмас бир кун омад юришиб, ёпиқ дарвозалар очилиб қолар деган умиду ишонч куч бериб, тирик тутарди. Мактаб кўрмаган бўлсам-да, бу-тун борлиғим билан Худога ишонар, оилавий тарбиям доимо худо-жўйлик ва яхшиликка етакларди. Ана шу ният ва орзуларим бир кун рўёбга чиқади деган бир туйғу ичимни ёритарди. Умидсиз шайтон дердим. Худо меҳрибон, сабрнинг сўнги саломат деган сўз бежиз айтилмаган экан. Маълум маконда эртани кутаркан, шундай ҳам бўлди.
Негадир бутун вужудимда бошқача роҳатни сезгандим. Ҳатто, бошим ва вужудимда оғриқ, чарчоқни фахмламай ухлаб қолибман. Тушимда туғилиб ўсган ҳовлимиз ва боғимиз чегарасидаги ариқда зилол сувни кўргандим. Ариқ лабидаги ёввойи жамбил, райҳон ва ялпиз ҳиди, гўё ётган жойимни мушки анбар билан қоплаганди. Қўшалоқ қушлар сайраши, узоқлардан қўзичоқларнинг маъраши эшитиларди. Шу пайт бостириб оқиб келаётган қизилга бўялган сувни кўриб, қирғоққа четланмоқчи бўлдим. Лекин кучим етмади. Бошимни бир тўнкага уриб, довдираб қолганимда, оппоқ соқолли нуроний киши даст кўтариб, қирғоққа чиқариб, бир дарахт нов-дасига ўтқазиб қўйганди. Жон ҳолатда ўз овозимдан уйғониб кет-гандим. Кир бўлган кўйлагимнинг енги бошқароқ туюларди гўё. Худога шукур, жиян, ахир хаёлим ўзимдамас. Юрагим гупулларди. Узоқдаги масжиддан бомдод азони эшитилар, хўрозлар қичқирар-ди. Синчиклаб қулоқ солсам, оҳанг ҳар галгидан бошқачароқ. Ёқимли оҳанг вужудимни эритгандек таъсирли. Ростини айтсам, шу бугунгача бирор кишини ранжитмай, отам-онам кичиклигим-даёқ мажбур бўлиб, узоқларга кетиб қолишганди. Охунд моддий жиҳатдан ёрдам қилмаган бўлса-да, диний вазифамга халақит қил-май келарди. Оғзидан саримсоқ ҳиди келиб турарди, ақли сустроқ эди. Обдаста олганини ҳечам кўрмагандим. Ўрнимдан сапчиб тур-гандиму билганимча ният қилиб бет-қўлимни ювиб, покланиб, ичимдан «Худо» дея оддий сўзлар билан Яратганга сиғиниб, «бисмиллоҳ» деб масжидга қараб қадам ташлагандим. Етиб борганимда муаззин энди қомат учун ўрнидан туриб фарзни адоси ниятида имомни кутмоқда эди. Кичиклигимда бомдод намози суннатини фарздан олдин ўқиб бўлмаслик керак деган сўзни меҳмонхонадагилардан эшитгандим.
Биров билан суннатни адо қилиб, фарз ўқимоқлик насиб бўл-ганди. Саждага борганда кўзимдан дувиллаб ёш оқа бошлади. Саломдан сўнг имом дуоларига чин кўнгилдан ўз тилагимни ҳам она тилида қўшимча қилиб, йиғлаб олишга қўл кўтаргандим. Вази-фани адо қилгач, масжиддан тарқалмоқчи бўлганлар атрофимни ўраб олишганда қўрққандим. Афтидан, жамоа унча гавжум эмас эди. Бироз Бадахшон аҳли, мухожирлар ва тўрт газ сурпдан иштон тиктириб кийдириб олганлар сони жуда оз. Уст- бошга аҳамият берган баъзилари қўланса ҳидимдан, сочимдан ҳазар қилишар, жирканишар, баъзилари афсусланиб раҳми келганлар ҳам бор. Буни боқишларидан сезгандим. Ичларидан паҳлавон бир киши қаради. У киши оппоқ салласини тузатиб, биз томон юрди. Ўзаро имо ва ишораси билан сўзлашиб, яқинимга келишдию покизагина кийинган киши: “ё Раббим, бу ўша бола” дея менга қараганда, ичим бўғзимга келиб, қўрқувдан михланиб қолгандим. Чунки ўша кунларда мухожирларнинг жуда кўпчилиги қўлга тушиши ва узоқ-ларга юборилиши ҳақидаги миш-мишлар оқар эди. У киши ёнимга келиб, бошимни силаб: “сан кеча ариқ бўйига борганмидинг?” дея сўраб, ўткир кўзини нигоҳимга қадаганди. Қилган ишим маълум бўлса-да, иккиланиброқ ғамимни ичимга ютгандим. Ҳайрат мени қамраб олганди. Аммо у қўрқма, ўғлим, мен сувда чўккан боланинг отаси бўламан, деди. Кўзим ялт очилиб, “ҳа” маъносида бош ир-ғадим. Қўлимдан маҳкам ушлаб, маҳалла томон қадам ташларкан, “уйда тушунтираман”, – деди. Мен шошиб: ётар жойим менга омонат, боришим керак, дея талпиниб дудуқландим. Орқароқдан турган дўконга имо қилдим. Чунки Охунднинг қанақа одамлиги эмас, кўчада сарсон юрганга ишониб бошпана бериши унингода-мийлигининг исботи эди. Болалигингда омонатга хиёнатчиларнинг охиратда аҳволи чатоқ бўлади, деган насиҳатомуз сўзлари қуло-ғимга қўрғошиндай ўрнашиб қолганди. Ҳалиги одам дўконга етак-лаганди. Нима бўларкин дея, ҳам хавотирланар, ҳардам хаёл эдим. Тасодифни қарангки, Охунд ака бизга қараб: Нима бўлдийкин, деб бирам андиша билан ранги заъфарон, довдираброқ: бола ўғирлик қилди-ю уни ушлаб олишди, ушланиб қолгудай бўлсам, мени ҳам узоқларга сургун қилишади, – дея хавотирлангандай кўринганди. Қўлимдан маҳкам ушлаб, Умарали бир менга, бир унга назар ташлаб қўли кўксида “Ассалому алайкум, уста” – дея таъзим бажо қилди. Охунд амаки, Худога шукр қилинг, дегандек юзи ёришиб: “Ваалайкум ассалом. Тинчликми, нима гап?” дея бошини тебратди. Умарали бор гапни бир зумдаёқ уқтириб қўяқолганди. Қарангки, Охунд ўзи ҳам қачон кетаркан деб ўйланиб турган экан шекилли, воқеадан хабардор бўлгач, севинч изҳор қилиб, бу болага яхшилик қилолмай ҳайрон эдим, раҳмат сизга, деди Умаралини қучоқлаб. Сўнг менга рўйхуш кўрсатиб “Рози бўл, болам”, – деди қандайдир бир аҳволда. “Сиз рози бўлинг, амакижон, оталик қилдингиз, турли балолардан қутулиб қолишимга сабаб бўлдингиз. Тузингизни яла-дим, – дея қўлини ўпиб, — хато ўтган бўлса узр”, дея розилик тилаб, ажрашган бўлганмиз. Ҳозирги ақл билан ўйласам, Охунд амаки қўлидан келмаган яхшиликни Умаралидан кутгандай эди. У бундан рози бўлди. Киши пешонасига ёзилганидан бошқасини кўрмайди. Чунки коинотни Яратганнинг қули золим эмаслигини, фаросатим билан пайқаб қолгандим. Ҳақиқат йўлини сабр билан кутиш бандасининг қўлида экан. Киши бошига тушган яхши-ёмон савдо ўз қўлида. Яъни ироданг жузъийга боғлиқ бўлса, бўларкан.
Синовларни тушунмаслик нодонликнинг ўзгинаси. Яхши ният билан оқкўнгиллилар бошига ҳам оғир кулфатлар тушиши мумкин-ку. Масалан, агар отам Марғилон томондан келган ватанпарвар мужоҳидларга ҳомийлик қилиб, уларга бошпана бермаганида, балки бугун душман қўлида ном-нишонсиз йўқолмаган бўли-шарди. Ҳали норасо бўлсам-да, Охунд амакига ҳурмат кўрсатиб, сабрли бўлишим, мени танимаганларга шу ор ва қарашларим ҳақида маълумот берган бўларди, деган ишончдаман.
Умарали хурсанд. Хуллас, унинг уйига борганимдаёқ меҳри-бонлигини сездириб, Охундга кўрсатган олий ҳаракатимдан, “Сени табриклайман” дегандек сўзлар баён қилганди. Ҳовлига қадам қўйишим билан қўл ювдириб, таом беришди. Кейин уст- бош қилиб, озода тутиб, ўз болаларидек бағрига босишганди. Ёшли-гимда онамиздек доим китоб ўқиб бериб, одоб ҳақида гапириб, ўзига ҳаммани қаратган бир нуроний киши бўларди. Мени икка-ласи мўъжиза деган сўзлар билан кўп мақтаб шафқат кўрсатарди. Мўъжиза деса жизза эсимга келарди. Сўз маъносини тўлиқ тушу-нолмасдим. Вақт ўтган сайин бу ҳикматли сўзга ақлим етиб, ўша оқсоқол кўз ўнгимда намоён бўларди. Чунки отам қорақош, онам-нинг сифати ҳам ўшанга яқин қора кўз, Худо берган юзга эга эди. Сариқ соч ва кўзимга қараб мўъжиза, мўъжиза дерди. Мана, мўъ-жиза деган сўзга маҳлиё бўлиб ёқа ушлаб Худога шукр қилардим ва мўъжизавий бир аҳволда орадан оз фурсат ўтди, ўтмади, қорним тўйиб, бетим қизариб, ғам-андуҳдан қутуилиб, баданим роҳатланиб қолганди. Гўё, Умарали отаю рафиқаси она ўрнида миямга сингиб, хонадан бир нималик бўлгандек эдим. Ҳатто улар ўз боласидек эркалатардилар, десам ёлғон бўлмайди. Анчагина замон шундай оқиб, шамолдай ўтиб, бир кун Умарали амаки чақириб, ниятим ҳақида сўраб қолганди. Улуғ киши ёнида жавоб беришга ожиз бўл-ганим учун жавоб тополмай, бўйин ютгандим. Ҳарчанд қистовга олиб, эътибор бериб, жавоб кутса-да, ич-ичимдан хурсанд, шафқат ва меҳрибонлигига раҳмат демоқчи бўлардим. Лекин ғурурим йўл бермасди. Охунд амакининг ўзи: “вой-воёв” деди. Бу шаҳарда биз шаксиз мусофирмиз, насиб бўлса, яқинда бутун жаҳонга чиқмоқ-чимиз. Ўйланиб: қандай сўйласам, дея сукут сақладим. Хоҳласан-гиз, художўй бир дўстим бор. Сизни омонат топширамиз, лекин рози бўлмасангиз, ўзим билан бирга олиб кетай. Аммо узун йўл-ларда бошингизга нималар келади, тахмин қилиш қийин, қийналиб қолгудай бўлсангиз, увол бўлмасмикан, деб қўрқаман, дея чуқур нафас олиб қаради. Тўсатдан ичим шувуллаб васвасага тушгандим. Ўз-ўзимга: эй Худойим, энди ўзимга келаман деганда, чидай олмай дувиллаб, кўз ёшим сел бўлиб ўксиб, йиғлаб юборганимни ҳануз-гача унутолмайман. Менга қўшилиб, амакимнинг кўзи жиққа ёшга тўлганди. Бошимни бағрига босиб, тобора ортган меҳри билан ғамхўрлик кўрсатганди. Йиғлаб, юрагимни қон қилманг, аслида мен сизни ўғлим ўрнида кўраман, лекин ўзингизни ёт тутманг деганди. Ҳануз унинг сўзи тугамасданоқ: мен ҳам сизни амаки ўр-нида ҳурмат қиламан, ҳимоянгизга муҳтожман, хизматингизда бў-лай, жон амакижон, дея ёлвордим. Илтимосим инобатга олинди шекилли, пешонамдан ўпиб: “Худо насиб қилганини баҳам кўра-миз, хотиржам бўлинг”, дея бағрига ота муҳаббати билан босганди.
Билолмайман, негадир Умарали амаки пешонасини чимириб, аёлига тараддудларни тезлаштириш учун тинмай буйруқ берар, им-кони борича бировларни хафа қилиб қўймаслик учун ғамгинсаро, унсиз кўринарди. Ёшингга қарамай ватандан чиқишгача ҳамроҳла-римнинг қўрқув тўла довдирашлари мени унчалик чўчитмагани қойил қолдирган эди, – деди Сарсон тоға. Ва оҳ ука, оҳ дерди, ичи-даги ватан соғинчини яширолмай, гўё мухожир юртдошларнинг жабру жафосини ифода қилиб, таржимон бўлгандай… Фироқу фи-ғон маъносини фарёд тариқасида ҳайқириб, адо қилмоқчи бўларди. Кейин майда-чуйдаларни йиғиштириб, бомдод намозидан олдин ҳувиллаб қолган ҳовли билан видолашиб, жадаллаб, йўлга талпин-гандик. Унинг қўлида чойнак-пиёла, яна боласи елкасида. Аёли бир тугунчаю, менга оқ бўз халтада егулик, нону қуруқ мева-чева топширганди. Қанча юрдик билолмайман, чарчагандим, кўприкка борганда бир от ва араваси билан бир киши кутмоқда эди. Ама-кининг берган маълумотига қараганда, кўприкнинг номи “Мухибўллохон кўприги” экан. Икки от қўшилган файтун ара-васига жойлашгандик. Мухолифлар билиб қолмасин дея иш тут-ганди, дея ўйлайман. Умарали амакининг келиб чиқиши лақай қабиласига бориб тақаларкан. Иброҳим лақайнинг фаолиятлари сабабли қора дафтарга ёзилиб қолганлигини ўзи ҳикоя қилиб берганди. Асосий сабабларига ақлим етмасди. Аммо халқ орасида эътиборга тушиб, адолатпарвар бўлганлар. У доим кузатув остида турар, хавф остида экан. У тез орада кўчиб, жон сақлаш ниятида экан. Афғон халқидан бўлиб, эски пашту балосига дучор бўлган ул зот мени ҳайратлантирарди. Биз-ку Ватанимизни душман босиб олгандан сўнг кўчгандик. Алифдан хабарим йўқ, аммо кўп ўтмай, фаҳмлай бошладим. Мусофирлик, ватансизлик алами юрагимда чигил тугун билан ўралашиб қолгани учун ҳамдард эканмиз деб ўйлаб, Умарали амакига ачинган эдим. Ҳамдард, сирдош топиш қанча қийинлигини кейинроқ тушундим, холос. Мусофир, мухо-жирларнинг, фақиру афтодаҳолларнинг феълу атвори маълум. Ҳатто бу қону жондан бўлиб туриб, бир-бировини камситганларни кўрганим учун бу бадбахт бечоралар ораcида ҳам бор экан бу касаллик дея кулгандим. Ўтиришда қорним тўқ, тетапоя қилиб юрганларим кўз ўнгимдан кетмасди. Шундай бўлса-да, шу ёшда ўзим кабиларнинг ғамига ғамдош бўлиб тасалли беришга уринар-дим. Шу боис Умарали амакининг дарди ҳам азият берарди. Шун-дай хору зорлик ичида танг кўнглим ҳомий топганига шукур қи-лардим. Қўлларда тугун, қишлоқма-қишлоқ, шаҳарма-шаҳар йўл олар эканмиз, жонимиз халқумимизга келганди. Арава тўхтамай жадаллаб бораркан, тоғлар орасида нега дам олишмайди деб ўйлар-дим. Аммо амакига сездиришга тортинар, анча-мунча арава ғилди-раги шикаст еганда бир амаллаб биргалашиб таъмирлаб йўл олар, отлар ҳам шунда емланиб, ҳордиқ чиқаришарди. Ҳориган отлар-нинг қора кўзлари жиққа ёшга тўлгандай, мўлтиллаб қарашарди. Раҳмим келиб пишқириб турган отларнинг аҳволини кўриб жигар бағримга ўқ санчилгандай бўларди. Қанча вақт ўтди ўйлашга қур-бим ҳам етмай, ҳайрон бўлиб йўл олар, балоқор шаҳарлардан ўтиб, Полихумри номли қишлоқнинг вайрона мусофирхонаси ҳамда айқонасига келиб қўндик. Аслида ҳайвонлар учун бино қурилган яланглик, бир томонда пастак лой уйчалар бор эди. Дарахт зотидан асар йўқ. Сасиб кетган уйда чанг шамолдан киши димоғини қўлан-са ҳид безовта қиларди. Биласизми, болалик чоғим ўтиб, белда қон қайнай бошлаган пайтга яқин, хом сут эмган инсон қорни тўйгач, нималар орзу қилмас экан. Қани энди, сердарахт боғимиздан ўтган сой сувида чўмилиб, ҳордиқ чиқарсам деган хаёлнинг ўзи ҳам куч берарди, менга. Икки кун, уч кечадан сўнг арава жой ҳақи тўлаб сафарга чиқаркан, аравакаш билан хайрлашгандик.
Мен ҳозир кўриб турган жойларда Афғонистоннинг суви жаннатий деса бўларди. Лекин дарахт зоти анқонинг уруғидай ноёб. Пушту халқи кўпчилиги умрбод дарбадарлик билан умри ўтаркан. Тоғдан сўнгги тупроқлар паштунларга макон. Шимолий Помирлар, ўзим томонлар туркийзабон, яъни Умаралиларнинг ўз ватани. Паштун халқи тут дарахтига ўчроқ, қишлоқларнинг акса-риси шу неъмат дарахти билан обод. Чунки тут халқона егулик-ларнинг энг сараси ҳисобланаркан. Лекин ипакчиликдан хабарлари йўқ. Буларнинг ибтидоийликларини пайқагандай бўлардим. Яна бир қизиқарли ҳақиқати шуки, тоғлар чўққисида оппок қор кўри-ниб турса-да, бошини тошдан тошга уриб ёқимли овозда қўшиқ айтиб оққан сой сувлари илиқ. Нега биздаги сой сувларидай муз-дай эмас, дея ватанни эслардим. Сой бўйидаги кўкаламзорлар мен таниган ўсимликларга ўхшамасди. Бу сўзларим бошқалар учун бач-кана туюлар, шу ўлканинг ҳозирчалик бир парчаси бўлган. Хонобод довонларининг қаъридаги бойликлари Ватанимизнинг бойликларига ўхшаб юрагимдаги дардга даво бўлгандай эди. Энди ўша озгина роҳат қаймоғи, маънавий ҳузурдан ҳам қуруқ қолиш қўрқуви вужудимни қамраб олганди. Йўлда кўринган қишлоқлар аҳолисининг аҳволига қушлар йиғларди. Хонободда бўлган пайт-ларда мендан қашшоқроқ кийинганларни кўриб юрагим орзиқарди. Энди кўрганларимни ўйласам, ўзим ҳам кўзимга ишонмасдим. Мустақил бир ўлканинг турмуши шу бўлса, дея ақлим етмай ҳайрон қолдим. Лекин хандон бўлган бу халқ бахтли бўлганлигини энди пайқагандим. Чунки улар ҳур ва мустақиллик неъматларидан фахрланишарди. Ўн кун деганда Чорикор деган бир оз одам-шавандароқ жойга, сўнгра Саройхўжага етиб келдик. Бу ердаги халқнинг кўпчилиги дурагай — панжири ҳазора макони. Ривоят-ларга қараганда Панжир водийси аҳолисининг келиб чиқиши Самарқанддан экан. Ҳам покизароқ. Деҳқончиликлари биз томон-дагиларга ўхшаш. Халқ одоблироқ эканликлари суҳбатлардан сези-ларди. Албатта, саводсиз, кичик бўлганим учун тажрибали кекса-лар сўзларига ақлим етмасди. Лекин бўлиб ўтган, эшитган сўзлар-дан хулоса чиқаришга уринардим. Дарҳақиқат, Панжирлар орасида ўзимни қариндошлар орасида юргандай ҳис қилар эдим. Энди ўйласам, ҳаётлари, қилиқлари, тиллари, ҳатто сурату сийратлари бизга ўхшарди. Аммо паштунлар таъсирида бизга ҳақорат маъ-носида ўзбек, ватанфуруш, каллахом, кафангадо, қочқоқ дея озор беришлари афғонлар тушунчаларига яқин эди. Икки ойгача замо-навий юк машинасида юриб, кун ярмида пойтахт Қобулга қадам босгандик. Илк бор ҳар томони ранг-баранг безанган ва у ерда юрган ҳар бир латта осилган ва гуриллаб юрган машиналарни кўриб, Ватанимдаги қабристонларда латта осилган дарахтлар ёдимга тушиб ўтганлар ҳаққига ўзимча дуо қилгандим. Умарали амакининг қайфияти жойида, хурсанд. Ҳақ йўлига яқинлашганини ўйлаб, Худога минг бор шукур адо қилгандай кўринарди. Ҳатто ватан ишқи уни мажнунсифатроқ қилиб қўйганди, десам ёлғон бўлмасди. Аслида бу ғам эмасди. Чунки унинг кўнгли тўқлиги менга маълум. Лекин туғилган жойидан узоқлашиб қолишни ўйлаб ҳамдард бўлиш йўлини тополмагандим. 8 ойча вақт ўтди. Хароба бир карвонсарой хоначаларида яшардик. Иш йўқ. Ошқозон ўлгур овқат сўрайди, иштаҳа карнай. Умарали амаки негадир икки-ланиброқ нима қилишини билолмай юрарди. Бир куни ҳовлига чақириб: “Ўғлим, — деди йиғламсираб, саҳросифат оғир қўлини ел-камга қўйиб, сен йигит бўлиб вояга етдинг, амаки сифатида сенга фойдали бўлган бўлсам, бахтлиман, аммо, — дея тўхтаброқ кейин давом этди. -Ҳаммамиз учун ҳужжат керак. Ҳозиргача бахтимизга йўлларда бало-қазосиз, тинч келдик. Бундан сўнграси қийин. Чунки чегаралардан ўтамиз. Менда уч кишилик афғон йўл изи бор” дея сўзини якунлади. Энг муҳими, ақча, пул дея сўзини сочиб, юзини ачинарли буриштириброқ: ёшим бир жойга бориб қолди, аянгни онанг ўрнида кўрсанг-да, номаҳрам ҳисобланаркан, дея ночорлигини сездирмоқчи бўлганди. Кейин агар малол келмаса, шу шаҳарда кўпни кўрган, асл-насаби маълум, виждонли бир танишим бор. Фалак гардиши билан Фарғона томонлардан келиб қолган. Хоҳласанг, сени ул зотга, у кишини Худога топширай, шояд инда-масанг яна ўйлаб кўрамиз, – дея ерга қараб жим қолганди, дов-дираб. Чунки бундай ҳалол, мард, кўзи тўқ, тадбиркор киши ўз амакимдан асраб, яхшиликларини олмаганди. Одамийликлари кучли. Жим бўлиб ерга қарагандим. Умарали амаки яна сўз бош-лаб: сўз бераман, Худо насиб қилиб ҳажга етиб олгудай бўлсам, бир йўлини топиб, албатта, чақираман. Ҳайрон бўлиб ўйлардим: рози бўлишдан бошқа чора йўқ. Чунки сўзлари ҳақ. Бундан бошқа кўнглида кир бўлмаса-да, мени омонат қилмоқчи бир кишидан сўз очар экан, унда сиздан дея мен ҳазар қилган Сиздан, биздан каби сўз оғзидан чиқиб, менга оғирроқ тушганди. Яна сўзга бошлаб: ул юртдошинг бўлган зотга ҳам уқтириб қўйганман, келгуси режа-ларим сенинг ризонгга боғлиқ, дея кўнглимда қолганди. Шуни бил-ки, ул зот ватанида ўзига эътиборли киши. Фарғоналик ватанпар-варлардан. Сени ўз ватандоши, ўз боласидай асрашини яхши била-ман. Ажаб эмас, ватанларингиз озод бўлиб сени ватанга етказса, деган умидим ҳам бор. Ишончим шул, ҳам бир ҳунарли бўлиб қолсанг ажабмас. Умарали амакимни болалик муҳаббати билан қучиб, ҳўнграб йиғлаб юборгандим. Бунинг икки сабаби бор эди. Биринчиси, шундай ҳалол одамдан ажраб қолиш, иккинчиси, ватан озодлиги-ю, ота-онамни эслатиши таъсири остида ўтмишим, бахтли пайтларим кўзим ўнгида намоён бўлганди. Ёш эмасдим. Энди ўйласам, ўзимга ҳам қизиқарли, маъқул аҳвол экан. Ўшанда у киши қўлини дуога очиб: “Эй Худо, сен қудратлисан, мухо-жирларга йўл кўрсат” дея илтижо қилдик. Ҳаволар анчагача илиқ, айвонга ёйилган бир палос устида қўлимга бош қўйиб, ватанга чақиргандек чарақлаб ётган юлдузларга қараб ўй суриб ухлаб қолибман.

IV боб

Миядаги қон юришиб, бир кечада 5-6 ёш ўсгандай ўз-ўзимча келажакка умид қилиб, таваккал кўчага киргандай, ичим ёришиб эрталаб бомдод намозини бирга адо қилдик, – деб эслайди Сарсон тоға.
Нонушта пайти амаки жавоб кутгандай иккиланиброқ қарарди. Чой ичсам-да қонмай, оғзим қуриб бўғзимга тиқиларди. Юти-нолмай ерга қараб ўтирардим. Онам ўрнидаги гўзал ая чуқур эн-тикиб, жайрондай энтикиб, нима қилишини билолмай ҳижолат-намо кўз ёшини ичига тўкарди. Укам ўрнидаги зийрак Ботиржон вазиятни сезар, егуликларга қўл узатмай отасининг бошлаб бери-шини кутар ва кўз остида менга назар ташларди. Шу пайт нотаниш киши айвондан чақириб қолди. Амаки зудлик билан чиқди-ю, “Салом, эй Пўлатжон, хуш келдинг, кутиб турувдим, қани-қани, марҳамат чойга”, – дея таклиф қилди. Лекин меҳмон раҳмат дегач, ҳовлига чиқишиб ғоят секин овозда суҳбатлашган бўлишди. Мавзуга тушунмасам-да, Ҳиндистон томонга йўл олиш масаласи эканлигини тахмин қилдим. Чунки эшик орасидан кўринган қўл ҳаракатлари ва Пешовар, Карачи, Мумбай деган сўзлар эшити-ларди. Бу шаҳарлар ҳинд томонда эканлигини Умарали амаки бир айтгандай бўлгандилар. Қўлларида бир қоғоз бор, бир нарсалар ёзишарди: ҳаражат ҳақида бўлса керак. Умарали амаки пешона чи-мириб, қўлини пешонасига қўйиб, ажабланиб, иккиланиброқ тўх-таб қолди. Кейин баланд овозда: “Худо пошшо, қўлимда ҳунарим бор-ку. Шу касб орқали…” дея сўзни қисқа қилгандилар. Оч қолсак ҳам майли Байтуллоҳга етиб олсак бўлди-да, эрталаб йўлга солиб қўярсан, дея сўзда давом этдилар. Аъзои баданим титраб, гўё жон-сиздай ичим шувиллаб юрагим оққанди. “Қоларканман-да” ажо-йиб, қўрқув аралаш бир туйғу мияни чулғаб олганди. На қила-римни билолмай гаранг бўлиб қолгандим. Пўлатжон бизга учра-масданоқ хайрлашиб жўнагач, амаки битта-битта қадам ташлаб, хонага кириб қучиб, пешонамдан ўпиб: омад ниятида мажолсиз кўзига ёш олиб тикилиб қолди. Амакижон, дея бўйнига осилдим, сиз нимани раво кўрсангиз – ўша, – дея ўпкам тўлиб қарадим. Амаки жавобни тезлаштиришимни кутгандай хурсанд. Ундай бўлса дея елкамга қоқиб: югур, аянг билан хайрлашиб, уканг билан кўришиб чиқ, унгача мен бет-қўл ювиб, кутаман, – дея буйруқ бердилар. Хонага кирсам, ая шошиб кўз ёшини арта бошлади. Демак, бутун бўлиб ўтган воқеани кузатиб турган экан. Заифа опага онамдай кўникиб қолган эканман. “Рози бўлинг, деганимда, укажонимни юзидан ўпганимда, Ботиржон маҳкам қучиб: “Ҳовлига чиқиб ўйнайлик” дея гапни чўзиб, эркалаганди. Жигарим эзилиб кетгудек қонга айланди. Хўп бўлади, укажон, бир жойга бориб келайлик, дадангиз кутадилар деган ёлғонни ишлатиб, кетса қайтмас ҳикоя сўзини тугатолмай кўз ёшимни ичимга ютдим. Эй Худо, дердим, иккимиз ҳам ўз Ватанимизда бўлсайдигу, мусофир-чилик, жудолик дардини чекмасайдик, дея яратганга орзуимни арз қилиб сиғингандим. Унгача ая тугунчада майда-чуйда, кийим-кечак ўраб топшираркан, маҳкам қучиб, Худо хоҳласа, дийдор насиб бўлар, ҳажга етиб боргач, албатта, сени олдирамиз, хотир-жам бўл болам, оғринма дея меҳрибонлик кўрсатиб йиғламсира-ганди. Доду фиғон юзида акс қилган болага икки қўли билан юзини тўсиб, қарашга ботинолмасди. Бир бурчакда ҳанг-манг бўлиб жимиб қолганди.
Ҳанузгача кўзим ўнгида, – дея бировнинг боласини қайта томо-ша қилаётгандай ҳансирарди Сарсон жаноблари. Ҳикояни тинглар-кан, бошимдан ўтган айрим воқеалар ватансизлик сабабли ғурбат-да хўрланиб, озор чекишлари ёдимга тушиб кўз ёши қилардим. Жудолик дардига чўмган Сарсон тоға кўз ёшимни фарқ қилиш у ёқда турсин ўзи бу ердаю ақли фикри Ватанда эканлиги аниқ ва яққол билинарди. Йўлларда чеккан азоб-уқубат билан овора. Анча тин олиб туриб, у улуғ хонадон билан видолашгач, дея сўз бош-лади. Четга боқишга ботинолмай, ҳовлига чиқдим. Амаки қайси хаёлларга толиқди, билмадим, аммо сабрсизлик билан кутарди. Қўлимдан ушлаб етакларкан: “Онаси, кечроқ қолсам хавотир олма, деган сўз бўғзидан зўрға чиққанди. Карвонсаройдан чиқаркан, отларнинг кишнашию, эшакларнинг ҳанграши, қўй, эчкиларнинг ўзига хос овози бир-бировига қарши гўё тарона бўлиб қулоғимга ёқиб маъюслашганди. Вақт-замон маъноси тўхтаб, каллам ванг. 2000 қадамча юрдик шекилли, шовур орасидан ортилган гўнг ҳи-дига чидаб бўлмас “Беадҳулуд” номи билан машҳур бир яқиндаги новдаси қуриб қолган тут дарахти остида дам олгандик. Йўл-йўлакай кўрганларим ҳайратга туширганди. Бу ернинг маркази ва кўчаларнинг икки томонидаги ифлослик, кишини димоғини жийиб кетган ҳаво, чанг-тупроқ туғилган қишлоғимнинг покизалигини эслатарди. Гўнг ўртасидан ўтган 70 қадамлар кенгликдаги Кобул дарёси гўё ахлатхона. Жилдираб оққан шалтоқ ўртасида чопонини бошига ёпиб олган, лозимини охирига тушириб, одоб ери очиқ ҳолда ҳожат чиқараётган ҳайвонсифат одамларни қилмишларига ачинмай ўтиш мумкинмас эди. Мен туғилган юрт кўчаларининг по-кизалигию ахлат тўкилмай асранган ариқчаларини эслардим. Йўл бўйидаги дарахт шохчаларида ғазалхонлик қилиб сайраган хилма-хил қушларнинг таронаси қулоғимни жаранглатгандек бўларди. 75 қадамча нарида ҳовуз мисоли сув ўртасида 15-20 ўрдак ғағилла-ганда оқар сув борлиги билинарди. Соҳилида бир қатор мевасиз дарахтлар ва атрофида бир қаватли лой дўконлар ва кўкат ювиб ётган бақироқ сотувчилар ўнгида тўхтагандик. Яна 30 қадамча нарига борганимизда нисбатан покизароқ дўкон ичида марғилон дўпписи кийган, билагида нимча, тандирдан нон узиб турган 35 ёшлардаги кишини кўриб, дунёга сиғмай севиниб кетгандим.
Умарали амаким овозига, ичкарида қорачадан келган, новча бир йигит “ваалайкум” дея қўлида ҳамир зуваласи билан қараб: хизмат, дегандек кўзлари порлаганди. Амаки иккиланиб бармоғи билан тандир билан овора кишини ишора қилганда йигит жиддий аҳволда ўз қўлини кўрсатиб “қулоғим оғирроқ” дея қисқа тушунтирган бўлди. Ва 3-4 қадам ташлаб новвойни кўрсатди. Ўшанда эътибор берган зот бизни кўриб қолиб: “Хуш келдингиз” дея бурро она тилида бир қўли кўксида қарши олганди. Ичкарига даъват қилиб, “Озгина сабр қилинглар, ҳозир бўшайман” деган маънода бош тебратди. Дарҳақиқат, 5-10 нон узгандан сўнг бафуржа қўл бериб хонасига етаклаганди. Умарали амаки мулойим муомала билан қўлидаги қоғозни кўрсатганди. Новвой амаки “Балли, ман у кишининг куёви Умархўжа бўламан, дея ҳурмат билан ўрнидан қўзғалиб, бемалол ҳаракатларига қараганда бугунги вазифаси охирига борганга ўхшарди. Чунки бизни хонага таклиф қилиб қўйиб орқадаги бўлимга кириб, покизагина башанг кийиниб чиққанди. Умарали амакининг ишорасига биноан мен ҳамиргир йигит ёнига чиққандим. Лекин ёшидан кўринганига амаки қўлу қош-кўз имолари билан кўнгилдан бир нарсаларни уқтираётганига шоҳид бўлдим. Ҳамиргир йигит кулимсираб, мени кутиб яқинлик изҳор қилганди. Ичкарида амакилар орасида яна қандоқ мавзулар борасида суҳбат бўлаётгани менга номаълум. Аммо мен ҳақимда сўз бораётгани аниқ.
Ички дунёмни кучли бир андиша қамраб олган. Қишлоғимдан чиқишдан олдин ҳам шундай дарду алам туйғуси ҳоким бўлганди. У замонлар ёшлигим сабабли бунақа ўртанганим йўқ. Энди-чи, ўз ота-онамдан ажраб қолаётгандай, маъюсланиб, ғам балчиғига ботгандим. Кўнглим шогирд ҳамиргир акада. Ҳатто лабхандон билан кулимсираб қўйдиму ичимда олов алангали тандир мисоли ёнмоқда. Дувуллаб оққан ёш кўзимни хиралаштирганди. Нариги томондан мен ҳам новвой бўлсаммикан, қорним тўйиб нон еб, ўзимга ўхшашларни тўйдириб юрсам, деган ҳавас бутун вужу-димга синггандай хаёлга толгандим.
Бир зумдаёқ бугунгача бошимдан ўтган уқубат ҳаётимдан ювилгандай, ичимда бир севинч ҳавоси ва умид уйғонгандай бўлди. Шу пайт чамаси 45 ёшлардаги ихчам соқолли ўрта бўйли, юмалоқ қорнига шойидан белбоғ тақиб олган нуроний бир зот салом бериб келдию, амакилар гурунг қилиб турган хонага ўтар экан: “Хуш келдингиз, йигитча”, – деб меҳрибонлик қилиб, ўткир нигоҳини қадаган эди. Унгача ҳамиргир бўлиб ўтганларни зудлик билан баён қилиб, хонада меҳмон борлигини имо билан ҳурмат кўрсатди. Ул зот келиб кетгач, ҳамиргир йигит мени огоҳлантириб қўйиш учун Асомиддин хўжа эшон мингбоши Рустамнинг қайноталари, ҳатто менга ҳам маънавий ота деса бўлади, – дея уқтирганди. Дувузлашиб қўлимни кўксимга қўйиб ташаккур маъ-носида ҳурмат кўрсатдим. Шу пайт кўзим орқа томондан пастлик-да оқаётган сувга тушиб, қўл-бет ювиб бир ўзимга келай нияти билан ўтмоқчи бўлувдим, шунда шогирд бола; “Укажон, мабодо у сувдан ичиб юрманг, хоҳласангиз ҳамирга ишлатиладиган ҳалол сув бор, оққан сув 3 юмаласа ҳалол, аммо бу сув 3 минг бор юма-ласа ҳам фойдаси йўқ, эҳтиёт бўлинг”, дегандек жонкуярлик қилди. Кулиб: “Раҳмат, шунчаки қизиқиб кўрмоқчи бўлдим” дедим. Ке-йин қўлида чойнак-пиёла билан меҳмонхонага чой бериб қайтди. Ичкаридан овоз чиқмас, сабр билан натижани кутишдан бошқа чорам йўқ. Бир соатча ўтди. Унгача шогирд ҳамир тахтасини пок-покиза қилиб устига майда-чуйда қанду мева тузаб, мени чақириб чой узатди. Ўша онда 2-3 бора амакилар бор хонага ҳам кириб чиқ-ди. Лекин орамизда аниқ бир гап ўтмади. Бир пайт иккалалари кўз-лари ёшли бўлиб, ёнимизга келишиб, Умарали амаки бошимни си-лаб ҳижрон туйғуси билан: “Ўғлим, – дея қучоқлаб, сени Эшон ама-кига топшириб, уларни Худога топширсам”, – дея хайрлашиб кетди.
Келганимга бир неча ой бўлди. Иш жойимиз бир қаватли иморат, ҳар томони бўр билан оқланган оппоқ. Ҳамиргир Ҳамид билан тоғорасини кунда бир бор бошдан оёқ поклаб озода тутишни одат қилганмиз. Бу ишни бошдаёқ таъкидлаб тайинлашган. Кир-чирини Умархўжа устам ҳар ҳафта уйда ювдириб келардилар. Кун-да камида бир бор ювиниб юришимни кўз остида тутишарди. Ус-тамнинг уйи бир соатчалик йўл, пиёда бориб келардилар. Мурда-шуси маҳалласига яқин. Ҳар куни эринмай бориб-келган Умархўжа амаки иш вақтидан кейинга қолмасдан етиб келарди. Тўғри, меҳ-наткаш. Қайноталари Асомиддинхўжа эшон мингбоши ота ҳафтада бир келиб, қизини, пошшо ва набираси Моҳтобхонни кўриб кечардилар. Егулик мўл-кўл. Хусусан, шогирд бола эшон отадан ўрганган тунука самоварда қиймали гўштли шўрва қайнатишига қизиқиб, лаззатига ўрганиб қолгандим. Мингбоши ота ҳар гал камчилигимни ўргатиб, ҳисоблашардилар. Шу аснода таомлар лаззатлироқ бўлиб татирди. Ҳар пайшанба миллий таом, сергўшт паловхонтўрани ота ўз қўли билан пишириб, қўни-қўшнига, ҳатто ён томондаги масжидда муаззимлик адо қилган пакана, қоп-қора домлани зиёрат қиларди. Бу одамни кафти сап-сариқ сомондай, бадани арабнамо. Ҳайрон бўлардим. Чунки биз томонларда бу да-ражадаги қора рангда одам бўлмаганди. Қадимги араблардан қол-ган лўлиларданмикан, дея ҳанузгача ўйлайман. Катта, риштонсо-пол лаганга сузилган паловни қошиқламай, қўл билан ошардик. Қора одамнинг ош ейиши бошқачароқ: қоринга ёстиқ тираб, мар-жоннамо оқ тишлари билан роса чайнаб, гўё «чўлпиллатарди». Баъзан лаганни еб юборгудек тозалаб, сўфийлигини исботламоқчи бўларди.
Ариқ бўйидаги дарахтлар новдасига 10 та бедана осилган. Бири сайраб, наригисига навбат берарди. Ватандаги боғимизни, беда-зорни эслатарди. Эзилган юрагим шувиллаб, орзиқиб кетарди. Унда-бунда Эшон отанинг йиғисига сабаб бўларди. Ўшанда хонага кириб, шогирд билан гурунглашар, дардлашар, жаннатмакон кин-дик қоним тўкилган макон – Ватанни эслардик. Эсдалик баъзида севинтириб, баъзида ғам-андуҳга ғарқ қиларди. Шогирд бола Қодиржон бу ерда яшамоққа мажбур эмас. Чунки ҳозирчалик аф-ғонлар қўлида бўлган бу тупроқлар Бадахшон, Имом шоир шаҳар-часидан бўлиб афғон фуқароси эди. Бундақалар инглиз сиёсати, истиқомати ва келишуви сабабли афғон ўлкаси ҳисобланарди. Дала-дашт уларга бўлиб берилган, маҳаллий халқ ҳақсизликка учраб, тумтарақай юртсиз бўлиб қолишган эди. Ота-онаси ана шу ҳақсизликка, зулмга чидай олмай қазо қилишганди. Бола тасоди-фан Эшон ота Асомиддинхўжага ота деб, ҳимоясида кун кечирар экан. Бечора аламзада эди. Бу ғарибнинг сўзларига қараганда, Эшон отанинг саноқсиз танишлари, дўстлари бор. Барчаси тенг-дош. Ҳар ҳафта машҳур Шермуҳаммадбекнинг Қобул, тўртинчи чап мавзеси Резбон чармфурушон маҳалласида катта кўчага яқин кенггина ҳовлисида Ватансизлик амалини беданабозлик билан уну-тишаркан. Лекин Эшон отанинг урушқоқ беданалари бўлгани ҳолда енг ичида олиб юрар, асло уруштирмас, Орифжон номли қўқонлик, жиян ўрнидаги бир йигитга омонат қилар экан. Чунки қушларга зиён бўлади, дея асраб уруштиришдан тонар экан. Қўшнинг кўр бўлса, кўзингни қис, сўзига биноан хўжа кўрсинга ва завқ учун бедана тарбиялар экан. “Раҳмдил бу зот агар диққат қилсангиз, ҳар куни камида 20 хонадонга нон юборади”, дея Эшонота сахийлигидан сўз очиб, мақтар эди, ўз отасини яхшилагандай шогирд бола. Дарҳақиқат, келганимга бир йилча бўлиб, ҳамиркорлик ва зувала ишини қовриб, кўрарда малака ҳосил қилиб, усталарни сўзига амал қилгандим.
“Яқинда усталик орзусида юрардим, – деди Қодиржон. У бева-бечораларга нон бериб туринглар”, дея тайинларди. Келган-кетган меҳмонларга кўрсатилган иззату муомалани кўриб, бу зот новвой-ликдан фойдаланиш ўрнига текинга ишлар экан, деб ажабланар-дим. Аммо барака, бахайру ҳосил, деган сўз мени ҳам сахийликка даъват қиларди. Атрофимизда афғон усулида пиширилган нонлар сотилмайди. Эгалари кетганда бизда ҳали тандирдан нон узилмай одамлар навбат туришарди. Ўзидаги ҳиммат, бизнинг дўконимиз-даги ахлоқий қоидаларга риоя қилиш муҳим эди. Масалан, сувни ариқдан эмас, пулга сотиб олиб ичардик, дориланган шаҳарнинг расмий, давлат суви эди. Покизалиги аниқ, қувур суви истеъмол қилардик. Чунки расмийлар томонидан тозаланиб, тиндирилган сув эди. Бу ёшга келганда одамийлик ҳаром ва ҳалол, ёрдам бериш маъносига тушуниб қолгандим. Саводсиз бўлсам-да, Умархўжа устам ишониб насиячилар ҳисобини бутунлай менга топшириб қўйган ва силлиқ дарахт новдасига насияга сотилган ҳар 5 дона нон чўпхатга бир белги билан ёзилар, шунга қараб ҳар ҳафта ҳи-собланар ва пул ундириларди. Ҳеч бир қолдирилмаётгани каби савоб ишлар учун тандирдан узилган нон ва чақа пул тайёр турарди. Ариқ бўйидаги маълум жойларга нон ушатиб, ғазалхон қушларни емлаш Эшон отанинг ажойиб хислат ва одатларидан. Новвойлар бир қоп куйган нонни ҳамирга қўшиб, пул қилишади, – деган шубҳа Эшон отани беҳузур қилар, асаларидек бошқаларга фойдали бўлишдан завқ оларди, десам ёлғон бўлмайди. Лекин ҳақсизликларга тоқати йўқ, чидай олмасди. Шу боис кўп ўйламай, мен ҳам шу одатларга бўйсунгандай одатлангандим. Масалан, кўчанинг нариги бетидаги девор остида дайди афғонлар доим ўти-рар, икки кўзи фақат бизларда. Бирор махфий воқеага назорат қилгандай қарашлари ғашимга тегарди. Ўшандай бўлса ҳам овқат-ланиш пайтлари раҳмим келиб, баъзан иссиқ нону баъзан овқат-повқат берар, яқинлик пайдо қилишга уринардим. Келган-кетган-лар билан қилиб турган қилиқларига ақлим етмас, иккиланардим. Чунки саводсиз эдим. Саводсизларнинг билгани ўзидан катталар-дан олган панду насиҳат ва эшитганларидан иборат холос. Шу тажриба туфайли Фарғона тарафдан келганларнинг қилмишлари текширув остида бўлса керак, дея ўйлардим. Эрталабдан шомгача итқараш билан бақрайиб кўзи бизларда, ҳатто кичик ҳожатини ҳам деворга қараб, ит мисоли бажарарди. Орамизда 30 қадамча масофа бор холос. Бир томондан, орқадан ҳар хил ахлатлар тўпланиб, оқиб бадбўйлик улашаётган ариқ, нариги томонда девордан таралган қўланса ҳид, ўтган-кетган, хусусан, бизларни безовта, ҳатто гаранг-латиб қўярди. Ҳар куни егулик жўнатиб, шу хусусда эслатиб, шу хусусда илтимос қилардим. Жума куни косада шўрва олиб бориб, мулойимлик билан яна бир бор илтимос қилдим. Лекин у дарий форсий тилида “ватансиз ит” дея сўкиниб, шўрвани устимга сочиб юборди. Жоним халқумимга келиб, ўзимни тутолмай қолгандим. Сариқ бўлганим учунми, бурним шишиб йигитликка қадам қўйганим учунми, қоним қайнаганиданми ҳақоратга чидай олмай, тўсатдан калласига бир муштласам, бир зумдаёқ пешонаси мома-талоқ бўлиб бўртиб чиқди. Додлагач, одамлар орасидан 2 махфий миршаб келиб, “Қани, кўтар-кўтар”лашиб, яқиндаги миршабхонага олиб боришди. Мени кўрган бошлиқ ҳали гап бошламасданоқ, “вой, хомкалла ўзбек, итбачча, ватанфуруш, ватанингдан қочиб, халқимиздан ёрдам олиб, қорнинг тўйиб, қутуриб, энди биздай расмийларнинг мушкул йўлини қиладиган бўлиб қолдингми”, – дея қатор-қатор, турли-туман дашном билан қўлидаги таёқ билан дўппослаб, савалай кетди. Калтакка чидасам ҳам, бир томондан, ғурурим, бошқа томондан, омонат қилинган дўкон нима бўларкин деб, додлаш алами билан уқтиргани бориб, арз қилдим. Лекин бу оҳу зоримни Худодан бошқаси эшитмасди. Сўкишларнинг энг қў-поли бўлган оғир сўзлар қулоғимни қиздириб, довдираб қолган-дим. Тасодифни қарангки, ўша пайт ўз иши билан милицияхонага учраган таниш мухожир бир юртдош аҳволни кўриб новвойхонага югурган. Шогирд бола энди келиб ҳавотирланиб ўтирган экан. Ҳодисадан хабардор бўлгач, тенгдошлари билан гап мажлисига қатнашган Эшон ота қаерда эканлигини аниқлаб, хабар туширган. Хуфтонга яқин ул зот ёнида бир зобит билан келишиб, маъмурни маълум йўлда хурсанд қилишиб, юпатишиб мени қутқазишди. Қи-либ қўйган хатоимдан ҳижолатлигимдан эзилиб важ тополмай, ерга қараб ишга қайтгандим. Лекин кўзимдан оққан ёш гўё Сирдарёнинг чаласидай телба оқар, мени гирдобига тўғри судраб завқ қилиб ютмоқчи бўларди. Эшон ота кейин ўзи билган усулда кўкарган яраларимни дорилаб, омонатнинг бағри юмшоқ бўлади, дея ўз-ўзига далда ва таскин берарди. Сабрига қойил қолиб, шукр қилмоққа мажолим қолмаганди. Ва анча ўтгач, Қодир акани чақи-риб: “Укангиз шу хонада дам олсин, мен йўқ бўламан, улфатлар хавотирда бўлиб, кутиб қолишмасин. Худога омонат бўлинглар” дея чиқиб кетдилар. Қодир “Хўп, Эшон ота”, – деди. Унинг итоат-корлиги, қўлини кўксига қўйиш одоби менга ибрат бўлиб, оилавий тарбиянинг нима эканлигини англагандай бўлардим. Отани хафа қилдингиз, дегандек, мўлтиллар, кўзини мендан узолмас, лекин индамас эди ва яхши дам олинг деб, хонасига чиқиб кетди. Ҳар за-мон Қодир ака билан нариги хонада ётиб турар, бомдод намозидан олдинроқ уйғониб, таҳорат ва намоздан сўнг озгина мизғиб олар, сўнг тандирга ўт қалаб, қизигач, Умархўжа амаки келиб нон ёпишни бошларди. Бу кеча мен учун жуда узун кеча бўлди. Чўзилиб, лат еган аъзойи баданим лўқиллаб безовта қилса-да, Қодир ака чойхонада шўрва пишириб, тонгда аччиққина шўрва олиб келиб ичириб, кўнгил олганди. Кайфият чатоқ, томоғимнинг тиқилишига парво қилмай шўрвани ичиб ухлаб қолибман.

V боб

Эрталабгача ишлар бажарилиб, уста Умархўжа ва Қодир ака нонуштага бошлашди. Мен ҳижолатнамо орқа томонга ўтиб, бет-қўл ювиб, қазо намозини адо қилгач, бош эгиб салом бердим ва дастурхон четига чўкдим. Шу пайт Эшон ота ёқимли иштаҳа ва ютуқли кунлар тилаб, иккаламизга илтифот кўрсатиб кетгандилар. Лекин пешонасидаги ажинлар ғижимсимон, ўзи билан ўзи гаплаш-гандай ниманидир ўйларди. Ичкарига чой олиб кирганимда қўли-даги кўк варақли қоғозга боқиш билан овора бўлиб, саломлашганда ҳам бош билан жавоблаб, кўз остидан кулиб, “раҳмат”, “чиқинг” маъносида имлагандилар. Бошим эгик ҳолда ҳижолат билан тиса-рилиб чиқиб кетдим. Бу ҳолат оғир келгач, таҳорат учун обдаста олиб, Умархўжани ташқарига имлаганди. Кўчанинг нариги томо-нида анчагача гурунглашишганди. Ораларида қандай суҳбат ўтган-лиги менга ноаён. Аммо устанинг юзидан ташвиш аломати сези-лар, чунки гарангнамо ҳаракатлари бошқачароқ. Уста бажонидил ишда давом этар, хоҳлагандан ҳам интизомли эди. Эшон ота ҳаф-тача кўринмадилар. Пайшанба куни аср пайти қўлида тугунча билан салом бериб кириб келдилар. Барчамиз билан жудаям соғинч ва меҳрибонлик билан сўрашиб, тўғри хоналарига кирдилар. Йўқ-ликларида деворларни оқлаб, анжомларни жобажо тартиблаб қўй-гандим. Оқшом ўша куни Қодир ака ичак шовла пиширганди. Тўртталамиз иш жойи, бурчакдаги ҳамиртахта устида овқатландик. Эшон ота ҳуфтонга яқин дастурхонга узундан узун дуо фотиҳа тортди. У зотнинг пиқиллаб йиғлаб дуо қилишларини илк бор кўр-гандим. Юзидан болалардай нур ёғилар, ихчам соқол толалари ора-сидан маржон доналаридай ёш оқишини ва титрашини ҳанузгача унутолганим йўқ. Дастурхонни тўпладик. Қозончада ортган шов-лани косага солиб, ҳар оқшом салом бериб, мушт еган дарвеш бобо ҳақи деб тайёрлаб қўйгач, Эшон ота учаламизни хонага чақирди-лар. Қайноқ чойни тўртта пиёла, новвот ва қуруқ мева-чева билан олиб киргандим. Ўшанда Қодир акага бир бухча сарпо топшириб турганликларини кўргандим. Мен киргач, устам қўзғолиб танча-даги бухчани “Бу сизга, отадан совға”, дея узатганди. Ҳушимдан кетгудек довдираб қолгандим. Чунки азиз юртдан ажраганимдан бери Умарали амакидан кейин илк бор отахон мени совғага лойиқ кўрганди. Чойхўрлик пайтида мингбоши отанинг насиҳатомуз сўзларидан сўнг нафас олиб: “Худо хоҳласа, жума куни эрталаб ҳаммомга бориб, кийиниб туринглар, насиб бўлса биргалашиб меҳмонга борамиз, ишни амакингиз ўзлари эплаб турадилар”, – дея буйруқ бериб, Худога омонат бўлинглар, деб чиқиб кетдилар.
Жума куни эрталаб, тор кўчалардан ўтиб, ҳароба бир ҳаммомга боргандим. Қобулдаги ҳаммомларнинг суви қудуқлардан олинар-ди. Ва кўчалардан тўпланган ахлатлар ҳаммом гулханида ёқилиб, сув иситиларди. Бошдан оёқ қоп-қора гулахи бир киши ўт ёқиб, куя устига тинмай ахлат солиб, шу хона учун иссиқ сув тайёрларди. Дошқозонда сув тўпланиб, ҳаммом ичидаги ҳовузчаларга тўлдири-ларди. Одамлар ўша сув билан ювиниб, кир чиқаришарди. Ҳаммом жуда тор, қора чироқ билан ёритилгани учун липиллаган пилтаси сабабли кўланкалар жин ва шайтон мисоли ўйноқи бўлиб акс этар-ди. Ғўла олган киши чиқаман деганида янги келган кўланкалар ёришарди, шунинг учун маънан ҳаромлашгани учун бизга яна бир бор покиза сув билан покланиш керак бўларди. Аммо бу иш ҳар кишининг ўз эътиқодига боғлиқ иккинчи бор тозаланиш шакли ҳи-собланарди. Одам озлигидан мўйлови янги терлаган йигитчалар-нинг ёлғиз боришлари хавфлироқ. Чунки “жинлар тўй қилишарди” деган ваҳима ва миш-миш бор. Мободо бир жинни босиб олгудек бўлса, балога қолади, деган гап-сўз юради. Аслида жинлар эмас, икки оёқли шайтонлар билан ҳар турли ахлоқсизлик содир бўлиши мумкин ва номига бидъатчи мусулмонлар орасида амалда ҳар турли муносабат намойиши деса бўларди. Кир чиқадию ҳақиқий маънавий покизалик ҳақида Худони ўзи билади, холос. Энди тоза-ланиб чиқаман деганда бошқа бир кишига ҳаром сув сачраб қоли-шини ақлдан узоқ тутмаслик керак.
Ювиниб жойимизга қайтгач, ҳаммом суви билан яна бир бор ғусл қилиб, совға матоларни кийиб масжидга жўнадик. Айтгандай, Умархўжа амаки озгина ҳамирни номига кўпчитиб қўйгандилар. Зудлик билан тандирни қиздириб, энди нонушта қила бошлагани-мизда Эшон ота салом бериб, агар ёғли патир пишиб, сизлар тайёр бўлсангизлар, кетдик дедилар. Аммо патир ҳануз тайёр эмасди. Шу боис хонага кириб, чой ичиб қўя қолдилар. Батамом ҳозирлага-нимизда, учаламиз устани Худога омонат қилиб, йўлга тушдик.
Тўғриси, севинч аъзойи баданимга сингиб, сайлгоҳга кетаётган болалардай ҳаяжонда эдим. Уста билан хайрлашиб, йўлга тушганда Эшон отадан озгина орқада қолиб, Қодир акага “қаерга бораркан-миз” дея сўрамоқчи бўлардим. Пайқаб қолган отахон бир зум тўхтаб, ўнг қўли билан мени-ю чап қўли билан Қодир акани маҳ-кам ушлаб, ўз қаторларига тортгандилар. Қодиржонни билмайману ўз отам етаклагандай, хаёлим Косонсой гузаридаги шод дамла-римга кўчиб, юрагим ҳапқириб, ота-онамни эслагандим. Кўзимдан ёш маржон доналари каби оқа бошлагач, бўкириб йиғлаб юбор-гандим. Эшон ота маъноли боқиб, табассум қилиб қўйди ва йўлида давом этди. Сезгирлиги, ичидаги дарду алам пешона жимиридан аниқ билинарди. “Диатюлон” номи билан шуҳрат қозонган, яъни Афғон қишлоғи маъносида, гўё Кобул энг обод ва халқ учун сайлгоҳ жойи эди. Аммо бу суҳбатни тасдиқлаш учун минг гувоҳ керак. Тор кўчанинг бошида ярим қуриган дарахт остида лой туп-роқдан қилинган супачага бориб ўтиргандик. Ўшанда ота белбо-ғини чиқариб, остимизга ёйиб, рўмолчасини менга бериб, “Ўзин-гизни тутиб, кўз ёшингизни артинг, ўғлим” дегандилар. Қодиржон-ни ёнимга ўтказиб, ўзи бошини икки қўли орасига олиб, анчагача жим бўлиб қолгандилар. Йигитлик чоғи таъсирими ё уялибми, ўзимни тетик кўрсатиш учун кўзимга чанг тушди, дея Қодир акага қарагандим. У табассум билан елкамга қоққанди. Томдан тушган аҳволини яна томдан тушган билади, деган афандининг гапи ақ-лимга келиб яна табассум маъносига етиб борганди. Иккаламиз дардлашиб Эшон отани унутган эканмиз. Ана шунда меҳрибон товушда “энди бас”, дея хаёл оламидан қутқазгандилар. Яна икка-ламиз икки қадам ортда юрардик эргашиб. Эшон ота негадир юзини кўрсатмай қадам ташлар, овозлари чиқмасди. Энди билсам, аҳволимизни сезиб, соқолу сумбатли отахон ҳам йиғлаган эканлар. Чунки учаламиз ҳам ватанидан жудо, узоқлардан келган ғариблар эдик. Қодир ака ўз ватанида туриб, зулм сабабли ғурбатда ғариб, жабрдийда. Бизлар эса ватандан бутунлай ажраб қолган мухо-жирлар эдик.
Беш-олти юз қадам юриб, яна Кобул дарёсининг қирғоғидаги қўпол қоя тошлар устига қўндик. Вақтли бўлгани учун ҳануз халқ батамом бозорлаганмас. У замонда Кобулда ишлаб чиқувчи каттароқ ишхона йўқ. Халқ майда-чуйда ҳунарлар ва қўл иши – косибчилик билан овора. Дангасаликда вақту замоннинг аҳамияти йўқ. Уйқусираб, банг билан шуғулланишарди кўпчиликлари. Дарё, десангиз маълум аҳволда. Ёзда қурғоқчилик, сув гўё, шаҳарда анқонинг уруғи. Дам олишга мажбурмиз.
Ўшанда отахон тебраниброқ сўз бошлаб, тажрибаларини онги-мизга сингдирмоқчи бўлгандай, қулоқ беринг, деган қараш билан нафас ростлагандилар. Икки-уч бор йўталиб ҳам қўйдилар. Лекин биз ҳали ҳам ширин ва зид хаёллар кетидан тушганимизни пайқади шекилли, силлиққина қилиб: “Жон ўғилларим, сизларни ўз ўғилла-римдан, ҳатто зиёдроқ кўраман. Шунинг учун ҳижолат қилиб қўй-май деб, баъзи хатоларингизни ҳам кўрмасликка олиб, кўз юмаман. Лекин баъзи ҳақиқатларни баён қилиш вақти келди, деб ўйлайман. Кобулнинг қуруқ тоғларига, шохлардаги манзарага назар ташлаб туриб, афғон халқи жудаям қашшоқ, сизлар ёш бўлганингиз учун ватанимиз билан бу ўлкани тарозига солиб, таққослашишингиз мумкин эмас. Лекин шуни билиб қўйингларки, бу халқ бахтли, масрур, бахтиёр. Чунки ҳур, озод, байрами бор. Ўзига хон, ўзига бек. Қанча мақташиб бизларга ёв қарашга ҳақли. Чунки ватан бу-ларники. Биз эса мухожир ватангадомиз, кўзга илашиб, тўрроққа ўрнашганлардан ибрат олиб, келажак учун соя кетидан юришимиз керак. Тўғри, буларнинг таъна-туҳматларига дуч келиб, думимиз қисиқ. Аммо ҳар кечанинг бир белгиси бор. Ажабмас, бир кун биз ҳам кулиб қолсагу булар ҳам бизга кўрсатган ҳақсизликларидан уялиб қолишса, Худо меҳрибон. Шунинг учун бу халққа ҳар томонлама инсонлигимизни исботлашимиз керак. Шошилиб қуруқ тоғлару атрофга кўз ташлаб деди: икки ўғлим бор эди: бири Холмуҳаммадхўжа. Ҳозир бола-чақаси билан Мозори Шариф шаҳрида. Худо хоҳласа соғ-саломатдир. Яна бири Юсуфхўжа. Ҳо-зир ўз ватаним – Марғилоннинг Варзак қишлоғида онаси билан. Худо ўз паноҳида сақласин. Душманлар сургун қилган бўлишлари мумкин. Билолмай, бошим қотган. Ватанимиз Туркистонни асрдан бери душманлар босиб олишган. Муқаддас тупроқлар аждод ёдго-ри, мерос. Лекин аксари халқимиз озодликнинг асл маъносини жаҳолатимиз сабабли бутунлай унутишган. Парокандалашиб, бего-налашиб, асорат панжасида эзилиб бормоқдамиз. Кўпчилик жаҳо-лат давридаги қабилачилик, бидъат, айирмачилик билан овора. Озчилик мажбуран чет элларга кўчаркан, Аму дарёсига кўмдик. Баъзиларимизни Худо асраб мухожир бўлдик. Лекин озод одамлар орасида сарсону саргардон, думимизни қисиб юришга мажбур бўл-дик. Инсоннинг боши Худонинг тоши экан, агар сабр маъносига риоя қилиб, чидаб, вазмин ҳаракат қилмас эканмиз, яна ҳам баттар-роқ аҳволларга тушиб қолишни ақлдан узоқ тутишлик катта нодонлик бўлади. Сизлар ҳали ёш, ўспирин, йўлнинг бошидасиз-лар. Одамзод киндик қони тўкилган муқаддас маконни қўмсаб, маънавий томондан чарчаб, чўкиши аниқ. Лекин мусулмон тақ-дирга тан бериши керак. Яратган бизларга оз бўлса-да бир ирода куч ато қилган. Ҳар қандай қийин аҳволга гирифтор бўлсак-да, ватанга қайтиш режасини миямизда доим тирик тутмаслик катта хиёнат. Аждод мероси азиз тупроқлардан душманларни қувмас эканмиз, Тангри таоло рози бўлмайди. Ҳижрат ватандан қочиш эмас, қайтиш учун ҳиммат ва ақл йўли билан пайт пойлаб ҳаракат қилиш, қабиҳ йўлларни жасорат билан йўқ қилиш учун йўл қидириш. Буни эса моддий-маънавий фидокорлик билан амалга ошириш мумкин.
Ҳозир милодий 1940 йил. Бу асорат яна қачонгача давом этади, Худо билади. Лекин дунё алғов-далғов, душманларимиз бошқа ўлкалар билан ўзаро итталош билан овора. Шу фурсатдан фойда-ланиб қолиш умиди пайдо бўлди, деган ишонч бизларни қамчила-ши керак. Ёш бўлганликларингиз учун сўзларимдан қанчалик баҳ-рамандланасизлар, билолмайман. Чунки мактаб кўрмай, саводсиз қолганлар сўз поёнига етиб бориши қийинроқ. Аммо қалбу меҳрингиздаги ватан ҳасрати-ю ғурбат сизларни қийнаётганини сезмоқ қийин эмас. Иймоним комилки, вақти, замони келганда ватан йўлида жонларингизни ҳам аямайсизлар. Келажакни тайин-лаб йўл топишга моддийан ва маънан қудрати етмаган миллатлар умрбод бошқаларга қул бўлишга маҳкум. Ўзим ҳам бу ҳақиқат маъносига ғурбатда етиб боргандайман. Миллат йўлида бош қўйган киши доим метин иродали бўлиб, ўзини англаб юриши керак. Жаҳл асалдан ҳам тотли, аммо уни тотган киши ўз қўли билан билагини кишанлаб балоларга йўлиқади. Хато йўлга кириб қолиши аниқ. Охири берк жойдан қутилиши осон бўлмайди. Бу сизларни адо қилар экан”.
Эшон ота менга кўпроқ назар ташлаб, насиҳатимнинг кўплари сенга тегишли, дегандай қилган хатоимга имо қилардилар. Сарсон тоға Эшон ота сўзига сўз улаб, ҳеч бир замон банданинг кучига ишониб бўлмайди. Ақлнинг йўли бир: ўзингни эр билсанг, бош-қани шер бил, деган, деди.
Бошидан ўтган яна бир ҳодисани табассум билан ҳикоя қилган-дилар. Бир муддат ерга қараб ўтиришдан бошқа иложим қолмаган-ди, ҳижолатнамо хатоимни англагандек бўлгандим. Мен ҳам Эшон отанинг у замонлар қилган насиҳатларига аскиянамо сўзлар билан ҳазиллашган бўлдим. Орадан бир соатча ўтди. Сарсон тоға сўз бошлаб: “Руҳи шод бўлсин Асомиддинхўжа мингбошининг”, дея хайр билан ёд қилганди. Кейин ота сўзига сўз улаб табиий бўлган ватанпарварлик шиору туйғусини тарбиялаш учун тажрибали кишилар суҳбатидан баҳраманд бўлишингиз керак, дея дам олди.
Эшон ота ҳикоя қилишда давом этиб, “Сизларни бугун дўстлар даврасидаги яқинларимга таништириб қўймоқчиман, ўз идрокла-рингизга қараб, қиссадан ҳисса чиқаришга уриниб, келажакда бизларни дуо қилсангиз, бас”, дея ўринларидан силжиб, катта бир сайлгоҳга олиб бораётгандек етакладилар.
Жамоатга етиб олиш учун йўл яқинидаги масжидга етиб кел-дик. Ҳали азонга анча вақт бор. Обдаста бор, лекин қайтадан таҳо-ратни янгилаб, бемалол ҳаракат қилардик. Суҳбат анча вақтимизни олмаган бўлса-да, соатлар сувдай оқиб кетганди. Тўғрироғи, вақт режалаганди десам ҳам бўлади. Кир салла ўраб, қирқ газ оқ бўздан иштон тиктириб, қора кўйлак кийган, паҳмоқ соқоллилар масжид-даги қудуқ сувидан фойлаланишар, ибодат учун тайёргарчилик билан овора.
Кобулнинг машҳур масжидларидан ҳисобланган бу ибодатхона ғишт кўприкнинг қаршисида Хўжа Сафо тоғи томонда жойлашган. Жамоат доим гавжум. Масжид хонасига кирганимизда такбир овози янгради. Соқоли хина билан бўялган кексароқ домла дарий-форсийча тилда ваъз айтиб, ҳалолу ҳаром устида сўз олиб борарди. Жамоат орасидаги баъзиларнинг кир кийим ва баданларидан ке-лаётган қўланса ҳид олдинги аҳволимни эслатар, ваъз маъносига мос тушмасди. Жамоатдагилар орасида саф тортган мухожирлар-нинг назофати тозалиги бақадри ҳол, домланинг сўзларига муво-фиқ кўринарди. Ваъз охирида ватан озодлиги, ҳуррият, байрам маъносини изоҳлаб, бу Худонинг улуғ неъматларига шукр қилиш керак, дея сўзни жоҳил миллатлар ва пароканда халқлар орасида биз мухожирларни ибрат қилиб кўрсатган эди. Ўшанда Эшон ота пиқиллаб йиғлаб юбордилар. У кишига қўшилиб биз ва бизга қў-шилиб ёнма-ён сафдош мухожирлар ҳам йиғларкан, ватан эгалари ҳақли суратда хурсанд, бизга бошқачароқ қарашарди. Жума намози қоидаларига мувофиқ адо қилиниб, масжиддан чиқдик. Умумий дуога қолмадик. Йўлда бир дағачалик бўлолмадик, дея ўз-ўзича минғиллади Эшон ота. Афғонларга офарин деб, бизларга имо фикрида борганди, деди Сарсон тоға қиссадан ҳисса чиқаргандай.
Саричоқ номли усти ёпиқ раста бозордан ўтиб, тўртинчи қатордан чап қўлдаги майдонга Гўриён ва Ресфонфурушон, яъни байроқ, арқон бозори томон бурилгандик. Қадимий бозор бўлган растадаги сотувчиларнинг кўпи ҳинду, жуҳуд, ўзларига ишонган пулдор, кучли кишилар. Баъзилари, хусусан, Самарқанднинг жу-ҳудлари Эшон отани таниб қолишиб, жуда самимий, ўзбекчалаб ҳол-аҳвол сўрашганидан севиниб кетдим. Қўполроқ муомалали афғону ҳазоралар бизларни қишлоқи, содда харидор ҳисоблаб, алдамоқчи бўлишар, аммо биз бепарво, қараб ҳам қўймай ўтардик. Унда-мунда фарғоналик мухожир юртдош ерга дўппи, майда-чуйда ёйиб ўтиришар, ким бўлишидан қатъи назар ҳурмат билан кутиб олиб, қўл қовуштиришар эди.
Бизларни кўрмай қолиши табиий, чунки бозор тиқилинч. Ривоятларга қараганда, бозор расталарининг режасини Бобур усталари яратган. Бироқ чала ташлаб Ҳиндистонга кетгач, Бухоройи шарифдан уста олиб келиниб, бунёд қилишган экан. Растадан чиқишда бир мухожир қовун, мева сотиб ўтирган эди. Эшон отани кўргач саломлашиб, икки дона қовун танлаб, узатди. Ҳайрон бўлдим. Чунки Эшон ота узатган пулни олмасликка тиришарди. Аммо Эшон ота пулни чўнтагига ташлаб, ҳурмат ва раҳмат билан хайрлашганди. Қодир аканинг сўзига қараганда Асомиддин хўжа Эшон қовун турганда бошқа ноз-неъматларга қўл узатмас экан. Тавба, дердим ўз-ўзимча отамни эслаб.
Етти юз қадамча юриб тахта дарвоза олдида тўхтадик. Эшон ота уч маротаба “тақ, тақ, тақ” деб дарвоза тўқмоқчасини қоққанда, зум ўтмай: “Ҳозир, Эшон ота” деган товуш келиб, қорақош, оқ танли башанггина йигит бизларни одоб билан кутиб олди. Ҳайрон бўлдим: ҳозирги ақлим билан ўйлаб кўрсам, ҳар эҳтимолга қарши ўзаро “парол” ишлатишаркан. Чунки барчалари ҳам ватанда душ-манларга қарши озодлик йўлида жон олиб, жон беришар, аёвсиз курашган мухожирлардан эдилар. Анча йўл юрдик. Чарчамадим десам ёлғон. Аммо Эшон отанинг бардам қадам ташлашига ажаблангандим, йигитлар мисоли пешқадам, ихчам эдилар, бада-ний кучдан кўра маънавий кучга эга эканлигига ишонгандим. У замонлар машина йўқ, от арава гоҳи йўл чатоқлиги сабабли ҳар доим қатнамасди. Йўлларга янги-янги қум, тош тўкилиб, обод бўлмоқда. Турмадаги тутқунлар текинга қўлларида болға, курак, тош ишларида меҳнат қилишарди. Аслида афғон халқи меҳнаткаш, чидамли. Лекин керакли йўл тузатиш техникаси, имкониятлари йўқ. У замондаги ўлкага ҳоким, подшоҳ, сиёсий тўда манфаатидан бошқани ўйламас эдилар. Ҳақиқатни сўзлаб, маҳмадоналик қилиб, бош кўтарганларнинг боши сўроқсиз янчиларди.
Ҳовлига қадам ташлаганда супурилиб, тозаланган, покизалик-ни кўриб яйрагандай бўлдим. Узунлиги юз-эллик қадамча кенг ҳов-лининг икки томони қаторасига бир қаватли лой уйлардан иборат. Айвон ҳам қурилишга мос. Деворлар оқланган. Ўнг қўлдаги хонага кирдик. Даҳлизга оёқ ечиб, Эшон ота кетидан қўл қовуштирган эдик. Чунки ўтирганлар Эшон отани кўрибоқ қўзғалишиб, бизни уй тўрига даъват қилишганди. “Шукур-э, сизни ҳам кўрарканмиз”, дея бир оғиздан илтифот кўрсатишарди. Чўғдек қип-қизил эрони гилам ёйилган. Фарғонача атлас кўрпачалар тўшалган, бахмал ёстиқлар бошқача ҳаво бериб, ватан манзарасини эслатди. Бир-бир қўл бериб, айримлари билан қучоқлашиб кўришиб, ўтирилгач, соғлик, хотиржамлик ва ватанда кўришайлик, дея тамшаниб, дуога қўл кўтарилганди. Ҳурмат бажо келтириб, пойгакда кутаётгандик, Эшон отанинг ўнг томонида жойлашган мулойимгина киши: “Хуш келибсизлар, йигитчалар”, дея ўтиришимиз учун рухсат бериб, қўл олишди. Бизни дарвозада кутиб олган йигит “ўтиринглар” маъно-сида имо қилганди, бемалол ўтириб олдик. Ҳар томондан кўз югур-тириб, лафз ташларкан, Эшон отанинг жаранглаган овози томон ўтирганлар қулоқларини динг қилишди.
Аввал Қодир акани кўрсатиб, “аслида ватанимизнинг бир пар-часи бўлган Имом Соҳиб шаҳридан Қодиржон. Фалакнинг гар-диши билан туҳматга учраб, туғилган маконидан жудо, мусофир. Бу киши кўпдан буён ёнимдалар. Тўғри, ҳалол, чаққон, дастёр, меҳнаткаш, қадршунос, хизматкор, ишонарли бир йигит” деди. Кейин мен томон бармоғи-ла кўрсатиб, “Бу иккинчи ўғлим. Зукко, уста новвой. Ота-онаси қатағон қилиниб, сургунга учраган. Қарин-дошлари ғамхўрлиги билан омон қолсин дея бу томонларга жў-натилган. Мусофирлик дардини чақалоқлигидаёқ тортган. Кўп жабру жафо чеккан, ҳақсизликларга чидамсизроқ. Бир оз асори-мижоз, куч-қуввати жойида. Ҳар хусусда ишонарли. Исми Шариф-лари Сарсонтой. Садоқатига имоним комил, кафолат бераман. Мактаб кўрмаган. Ҳимоянгизда тарбияланиб, йўл кўрсатилса, Худо хоҳласа, оз кунда йўлини топиб олар, деган ишончдаман. Умид қиламанки, муштумзур бўлмай, Худо лутф қилган ақл кучини яхши йўлда ишлатар. Чунки нияти пок, юраги беғубор, дея сўзини тамомладилар. Ўтирганлар чапак чалишиб, хурсандчилик изҳор қилишди. Эшон ота яна сўз бошлаб, ўнг қўлда ўтирган зотни бизга кўрсатиб: “Билингиз, мужоҳидлар раҳбари, ҳурматли Шермуҳам-мадбек бўладилар”, дея ҳурмат билан қўзғалиб бекка қарадилар.
Бу зот узун бўйли, мулойимгина, бошидаги дўппи устига оқ рўмолини салла мисоли ўраб олган «раҳмат» дея бош ирғаганди. У кишининг ёнида ўтирган сермўйлов расмий аскарнинг икки кўзи бизда, одамни кўрсатиб: дўстимиз, даврадошимиз, афғон генерали Зулмайхон, унинг ёнида ўтирганга ишорат қилиб, жаноблари Зумарайхон афғонли дўстларимиз. Халқимиз даъво ва дардларидан хабардир. Ҳақиқий суҳбатдошларимиз.
Кейин сўзга сўз уланиб, 15 га яқин мухожир суҳбатдошларни таништириб, пойгакроқда ўтирган буғдойранг танли, ўрта бўйли кишини кўрсатиб: «укам ўрнида, Нурмуҳаммадбек бизни дарвозада кутиб олган хушбичим йигитни кўрсатиб: бек жанобларининг акалари Тошмуҳаммадбекнинг ўғиллари Холмуҳаммадбек, ўғлим Холмуҳам-мадхўжага куёв» дея сўзларини якунлагандилар. Шу пайт қўлида офтоба, чилобчин ва оқ дастурхон олиб киришиб, хизматга шай-ланишган эди. Ёйилган дастурхон нону турп ва сабзавот билан бе-залган эди, холос. Яна тўрт йигит катта Риштон сопол лаганларида саргўшт паловни, яна бир неча қошиқ олиб, танланган нуқталарга назокат билан қўйишиб, чиқиб кетишганди.

VI боб

“Бисмиллоҳ, ёқимли иштаҳа” дея бошлаб берган Эшондан кейин овқатланишга бошладик. Барчалари қошиққа эътибор бер-май, қўллари билан ошаб, тановул қилишди. Шу чоқ Холмуҳам-мадбек бизларга ҳомийлик қилиб, жасорат бериб, ҳатто узоқроқ-даги турпни яқинимизга қўйиб, “олинглар, йигитлар”, деди. Қодир қулоғимга шивирлаб, “боғбон бешак меҳмон шави, боғдод киши сайёҳ шави”, яъни “ой билан ўтирсанг ой, қозон билан ўтирсанг, қора бўласан” маъносида тожикчалаб, гўё мени хурсанд қилмоқчи бўларди.
Қодир аканинг сўзига қараганда, олдин ҳам меҳмонхона кўр-ган. Чунки меҳмон узатиш одобидан анча бохабар, тажрибали кўринарди. Мен ҳам бир зумдаёқ тахминан хизмат бажо қилишга уриниб кўргандим. Овқатланиш пайти дастурхон одобига мос па-занда ва уй эгаси ҳақида “раҳмату мақтовлар”дан иборат сўзлар бўлди. Сўнгра дастурхон дуосига навбат келганда вазифа Эшон отага ҳавола қилинди. Эшон ота дуога қўл кўтариб, “алҳам-дулиллоҳ”дан бошлаб, арабча шукур адосигача Худога илтижодан сўнг она Ватан озодлиги, халқимизнинг ризқи, бахтли бўлиши, миллий ҳамкорлик, иттифоқ ва Ватандаги ватанпарварларга бардам бўлишлари учун йиғлаб туриб, Яратгандан ризо тилаб, яна дуога қўл очиб, “Ё Парвардигор, олам ва коинотни бор қилган қудрат эгаси Худойим, дунёдаги бутун ислом оламига, мусулмонларга, ватанидан ажраб қолганларга, васийлик ҳурмати ёрдам бер, биз-ларни дунёда ватансиз, охиратда иймонсиз қўйма, дину иймонимиз ёнида, руҳий иймонимиз бўлган Ватанга, эл-улуспарварлик, шиору эътиқодимизга куч бағишла, дунё бор бўлгандан бери аждодимиз доим вақтда ва бирга эканимизга ишониб, ибодат ва қуллуқ қилиб, бизларга Худо бир, пайғамбар барҳақ, деган ақидага амал қилиш фурсатидек, миллий иймон шиоримизнинг исботи ва аждодлар ру-ҳини шод қилиш ва шундай мажлисларни ватанда ҳам, яқин кун-ларда насиб қил, душман ниятларини ўзларига қайтар, ё раббил-оламин! Билиб-билмай душманлар қаторига қўшилиб, халқимизга зулмни раво кўрганларга тўғри йўл кўрсат, биз мухожирларга қўлидан келганча ҳомийлик қилган пок ниятлиларни ўз паноҳингда сақла. Ватанни бизларга омонат қилганларнинг қабрларини нурли, руҳларини шод, маконларини жаннат қил. Уларнинг ёнида юзи-мизни қаро қилма, бизларни кечир, хатоларимизни авф эт, юрт душмани каби таъналардан биз ватангадоларни қутқаз”, дея қиш-лоқча, оддиёна дуо қилиб, охирини арабча дуо билан тугатганди-лар. Ўтирганларнинг кўзи тўла ёш. “Омин” деб фотиҳа тортиш-ганди. Ҳатто виждонли афғон, паштун ва нариги меҳмон ҳам дод-лашиб, ғамхўрлик билдиришиб, Эшон отани қучиб, раҳмат бил-диришганди. Дастурхон йиғиштирилгач, дунё масалалари устида суҳбат бошлагач, иккимиз хизмат адо қилганларга ёрдам бериш ниятида чой-пой ташиш учун қўзғолдик. Лекин Шермуҳаммад жа-ноблари суҳбатга қатнашишимиз учун бизни ўтиришга ундашарди. Суҳбатдаги сўзларнинг маъносига унча тушунмасдим. Ватану ғурбатдан бошқа миллий руҳ, миллий бирлик, миллий иймон каби сўзларни илк бор эшитгандим. Тарихдан хабарим йўқ. Тажрибали кишиларнинг сиёсий ва жўғрофий сўзлари мен учун Қоф тоғидан баландпарвоз. Онгим кучсизлик қиларди. Қодир ака энгашиб, қош-кўз ҳаракатлари билан, баъзан бош лиқиллатиб, сўз маъносини си-мириб-симириб, завқ олгандек кўринарди. Ўз камчилигига афсус-ланиб, уфқларга тикилиб ўқиёлмаганимга сабаб Ватансизлик экан-лигини эндигина пайқадим, дея бошини сиқиб йиғларди, шекилли, бир пиёла совуқ чой хўплаб, икки қўли билан бошини қисиб чурқ этмай анча тин олганди Сарсон тоға. Кейин бугунги мухожир-ларнинг дардини ҳис этдим. Аммо на фойда, дерди юзимга боқиб Сарсон тоға.
Армон тўла аламларни юракларга сиғдиролмай ўлиб кетганлар дардини олдинроқ тушунсайдим, кошки, ичларида қайнар булоқ бўлиб, тошган дарду аламларни ўз яқинларига уқтиролмай дунёни тарк қилганлар руҳига дуо қилишдан бошқа чорам йўқ, энди.
Яна икки сўзни сизга ҳикоя сифатида адо қилаётган бўлсам, ўшаларга ўхшаш анжуман ва меҳмонхоналардаги гапу гаштаклар-дан олинган мева ва ҳосилот. Қани энди, ўша марҳумлар соғ бўл-саю у кишиларнинг оёқларини ўпиб, хизмат қилсам, дея куюниб йиғларди Сарсон тоға. Шомга яқин хайрлашиб, келаси суҳбатлар куни аниқланиб, меҳмонлар тарқашганди. Баъзилари кетаркан, ик-каламизга алоҳида назокату шафқат билан меҳмонга таклиф қилиб, эркалатишганди. Холмуҳаммадбек буларни кузатиб, пазанда ва хизматдагиларни қўлига совға ва ҳақларини бериб жўнатди. Эшик тагида хизмат бажо қилиб, кўпларнинг диққатига сазовор бўлган-дик, десам худбинлик ва ёлғон бўлмаса керак. Шу пайт Эшон ота иккаламизни ичкари чорлаб Шермуҳаммадбек амакига таништир-ган бўлдилар. У кишининг қулоғига бир нарсалар шивирлаганди-лар. Шунда бек яқинлашиб, пешонамдан силаб, умр, бахт тилаган-дилар. Қўлини ўпмоқчи бўлдим. Лекин у зот, болажонларим, тик юришни одат қилиб, бировларга асло бўйин эгманглар, бизларнинг аҳволга тушиб қолиш сизларга ярашмайди, дея насиҳат қилган бўлдилар. Ўша-ўша бугунгача бировнинг қўлини ўпмай, ҳурмат бажо қиламан, деди Сарсон тоға. Уларга “раҳмат” айтиб, бир-бир қучоқлашган куйи Эшон ота хайрлашиб, “Худойимга топширдим” дея бизни етакладилар.

VII боб

Бу гал келган йўлимимиздан эмас, маҳалла оралаб, ифлос, тор кўчалардан ўтиб, ётар жойимга йўл олгандим. Чунки раста бозор-ларда кечалар юриш тўғри эмаслигини Эшон ота тайинлагандилар. Баъзи золим қоровуллардан узоқ туриш тадбир ҳисобланаркан. Бу қисқа маълумот қулоғимга қўрғошиндай ўрнашиб, ҳозиргача амал қиламан, деди сўз орасида Сарсон тоға. Ғира-шира, ҳали қоронғу-лик тушмаган. Йўлда озгина дам олгандек бўлдим. Аммо Эшон отанинг насиҳатомуз сўзларига қизиқиб, йўл қисқарганди. Бир зум-даёқ етиб келгандик. Эшон ота одобу мубошират, тажрибали ки-шилар мажлисларига қатнашмоқнинг фойдаларидан сўз очиб, ях-ши-ёмон, тўғри-ю эгри, ваъдага вафолик, сирдош кишиларни ўша-нақа маъракалардан топади, киши, дея ақлим етган сўзларни сўз-лаб, шивирлагандилар. Чарчоқ сабабли ортиқча гап ўтмай ўша кеча Эшон ота ўз жойида-ю биз иккимиз Қодир ака хонасида кечалаган-дик. Ҳаётимизда бундай тинч, роҳат уйқу ухлаганимни эслай ол-майман. Тушимда бутун дунё гўё жаннат мисоли кўм-кўк. Ҳаёт-бахш нағмалар қулоққа чалинган, ҳовлимиздан зилол сув оқар, ота-онам осмондан учиб келганди. Пешонамни силаб, тўғрилик, азоб, аҳдга вафо тўғрисида панду насиҳат ўқиб, сўз охирида, албатта, ҳовлига боришимни айтиб буйруқ беришарди. Отам қўйиб, онам сўзга бошлашиб, яна навбат отамга келиб дунё жаннат, Ватанга борганда, албатта, тиловат қилиб, дуога қўл очгин дердилар. Ва бир зумдаёқ кўздан узоқлашишганди. “Онахон, отажон” дея бақи-риб, Қодир акани уйғотиб юборибман. Кўзимни очсам, Эшон ота пешонамга кафтини қўйиб, “Нима бўлди, ўғлим, босинқирадин-гизми?” дедилар. “Йўқ, отахон, ота-онам келиб, тўсатдан кетиб қолишди”, – дедим йиғламсираб, тушимни баён қилиб. Эшон ота замзама билан дуо ўқиб “чу” дегандан кейин, “Худо хоҳласа, ва-танни қайта кўрасиз, лекин мен…” дея кўзларига ёш олиб чиқиб кетгандилар. Бомдод яқин, уйқу қочган. Покланиб, тилагимни ният қилиб, икки ракаат намоз ўқиб, савобини ўтганлар руҳига ба-ғишлаб, Худога илтижо билан фотиҳа қилгандим.
Қиш келди. Борган сайин Ватан, озодлик ҳақидаги умидлар чил-парчин бўлганди. Эшон ота унда-бунда келадиган бўлиб қол-ганди. Бир куни дастурхон устида сўз яна маълум дардга тақалди. Шаҳар ҳаётидан кўнгил узиб, Ватандаги деҳқончиликни қўмсаб Шермуҳаммадбеклар билан тоғ орасидаги “Бомазанг” номли жой-дан дала олиб, пахта, қовун, сабзавот экишмоқчи бўлишганди. Ҳали сўз тугамай, кошки мен ҳам ўшандай ерда ишласам дея ҳавас билан сўз юритгандим кўзларим чақнаб, ўйнаб. Умархўжа амаки: “Ростдан яхши бўларди”, дея кўз-қош ўйнатгандилар. Дунёларга сиғмай севингандим. Полизлар орасида югуриб, пахта орасидаги баъзи жўякларга экилган жўхори поясини синдириб, шимийман, деган хаёлга чўмгандим. Тарвузи қандай маза, дердим. Баҳор ке-либ, экин-текин бошланганда, афсуски, боролмагандим. Чунки да-ла анча узоқ, дориломон йўлида, Бобуршоҳ боғига яқин дарё бўйи тоғ ортида. Бир бор жума куни Эшон ота Бобур боғига олиб бор-гандилар холос. Яна бир жума ишини тўхтатиб, қовун сайлига, Умархўжа хонадони билан бориб, айланиб келгандик. Дарҳақиқат, пахта, бир чеккасига бодринг, қовун, тўрт атрофига маккаю оқ жўхори экилган эди. Пахта жўяклари орасида онда-сонда юмалаб ётган тарвуз кўз-кўз қилиб чақирарди кишини. Манзара гўё жан-нат. Лекин Эшон ота ва Бек жаноблари унча хурсанд эмас. Қуло-ғимга чалинганига қараганда экин озуқасиз сув масаласи қийинроқ экан. Чегарадош афғонлар рашк қилишиб, сувни танқис аҳволга со-либ қўйишган. Улар ҳалолу ҳаром ва нопокликдан ҳазар қилмас, табиий хайриҳоҳлик анқонинг уруғидай ноёб. Ва яна кўп сабаблар бор экан. Оталар орзу қилган ҳосил кўп бўлмаганда майли-ю, ле-кин ўз харажатини ҳам қопламас, тўқими эшагидан қимматлироқ экан. Бизникилар зарарга ҳам рози. Ернинг кучсизлиги майли-ю, сув муаммоси уларни чарчатди. Яъни мухожир иши эмас, дея уқ-тирганди хазора бола. Кейинчалик Кобул яқинидан ер олиб, Саройхўжа ҳам ҳавасланиб, силаб, қўлидан бор-будини бой бери-шиб қайтишган экан. Нима бўлса ҳам борини олиб, бола-чақа би-лан қовун сайли қилиб, қолган-қутганини хазора болага текин улашибди, бу табаррук ишдан воз кечишган экан. Бир неча кеча ўтди. Бир куни Эшон ота бизлар билан хайрлашиб, бор-йўғини бир тугунчага тугиб, Бағлон шаҳарчасига томон жўнагандилар. Бу янги шаҳарчада партав ерларни ўзлаштириб, хусусан, фарғоналик мухо-жирлар деҳқончилигидан фойдаланиш учун ҳукумат режа тузиб, қарзга ер бериб, гўё хушнуд қилмоқчи бўлган. 1941-45 йиллари бўлса керак, олмонлар қизилча лавлагидан шакар ишлаб чиқариш фабрикаси қурмоқчи бўлиб, иш бошлаган кезлар эди. Хом ашё етказиб беришга мўлжаллаб, ҳукумат гўё мухожирларга лутф кўрсатмоқчи бўлган бўлса керак. Эшон ота кетганларидан кейин етимча мисоли ҳақиқий жонкуярни йўқотгандай довдираброқ қол-гандим. Лекин ҳовлича ўзимга қолиб, нисбатан узун ва узоқ туш кўриш ниятида бўлиб, Қодир акани ҳар кеча безовта қилишдан тийилгандим. Бир муддат ўтди, қандай бўлди билолмайман. Мозори Шариф томондан бир ўзбек йигит аскар бўлиб келганди. Хуржун, майда-чуйда ва ортиқча пулни омонат топширганди. Аскар йигит ҳар ҳафта жумадан чиқиб ётиб қоларди. Бирга овқатланар эдик, одобли, босиқ, қабла йигит эди. Лекин бир айби бор: носвойга мубтало ва кечалари мендан кўра кўпроқ туш кўриб, уйғотиб юборарди. Тахминан бирор қизга ошиқ бўлган. Чунки ту-шида Гулжон исмини тилга олиб босинқирарди. Ҳатто йиғлаб уй-ғониб кетарди. У носвой чекишидан таъсирланиб, лекин дарё соҳи-лини ёдлаб, оҳ урарди. Устам мулойим, вазмин, ақли расо киши. Бир-икки бор иймон ва насиҳатомуз сўзлар билан дунёда нос-войдай расво бир айб йўқ. Қаердан ҳам мубтало бўлганман, дея чекишдан шикоятнамо сўз қўшиб берганди. Аслида чекишни ташлай олмасди. Лекин кўнглига қараб “ўлиб кет аҳмоқ” дегандек инсофни ўзига қўйиб бергандим. Аслида чекишимнинг сабаби ҳам йўқ эмас. Бир кун фарғоналик бир амаки 12 дона ёғли қатиқ учун пул бериб, Худо хайр берсин, мана бу йигит уйга олиб борсин, дея бир қирон-чақа пул мана бу сенга, дея мени камситганди. Жавоб беришга ҳайрон бўлиб ерга қарагандим. Устига-устак томдан та-раша тушгандек, ўғлим, сен тожикмисан, деганди. Асабим қўзиб, жоним халқумимга келганди. Шунда “Ё, сабр”, дегандим. Устам, бу киши жияним бўлади, дея қовоқ осиб, баҳслашишнинг кераги йўқ, дея тарсаки ургандай, адабини бергандилар. Бу сўздан жасорат олиб, “амаки, мен садақахўр эмас, меҳнаткашман, ризқимни шу йўлда бераяпти, гадоларга берарсиз”, дея пулини қўл тескариси билан рад қилганди. Кетгандан кейин устам: “Аттанг, патир йўқ экан, десак бўларкану, аммо нонкўрлик бўлмасин, майли энди”, дегандилар. Икки-уч бор қўпол ҳаракатларига гувоҳ бўлувдим. Начора у ҳам юртдош, хафа бўлманг, ўғлим, дея мени юпатган-дилар. Негадир ҳар кўрганда “тожик” деб камситарди. Ғўнғиллаб, сени қараб тур, яна келарсан, дея Худога ҳавола қилиб, патирларни ҳовлисига олиб боргандим. Дарвоза ланг очиқ, кенг ҳовли. Водий уйлари каби иморат солинган. Мева дарахтлари қатор-қатор, обод. Йўлаклар пок-покиза. Хусусан, шаҳар суви жўмракдан шариллаб оқарди. Ўз-ўзимга: ҳамма сув тополмай овора, баччағарни қара, бекорга оқизиб исроф қилаяпти, дея ҳайратлангандим. Яна, балки экин суғораётгандир, дея ўйладим. Эллик қадамча илгарида шафтоли ранг ипак кўйлакли, сочини иккита қилиб ўриб олган, оқ лозимли бир жонон югуриб: “Эй, патирни олиб келдингми, кутиб турувдим, дея кўз қири билан қия қаради. Аёллар боғда дам оляпти, дугоналар билан”, – дея сўзини яримта қилганди. Ҳанг-манг бўлиб, кар бўлиб эшитмай қолгандим. Яна у: “Эй, сенга айтаяпман, ўзбекча биласанми, ё беза-бонмисан”, – деди баланд овозда дўқ уриб, Нонни оларкан: “Вой қа-нақа одамсан”, дея рўмолини тортиб олганди. Қора шаҳло кўзи билан ўғринча масҳараомуз қаради. Ўзимда эмасдим. Бу ерга келиб қиш-лоғимдан чиққанимдан бери ипак кўйлак ичида ҳар нафас олишда бўр-тиб бориб-келган кўкракли, олмасифат юзли қизга дуч келмагандим. Нонни бердиму гап тополмай, “Патирни кимга топширай” дейман ду-дуқланиб. “Э, тилинг бор экан-ку, Зайниддин бойнинг қизи, Жонгир де”, дея қайрилди. “Ҳой, қизим, нима қилиб юрибсан ҳовлида, кўча дарвозани тамбалаб қўй”, деган қичқириқ келди ичкаридан. “Онажон, мен ҳозир, бир анқов патирни олиб келди”, дедию мени ҳайдагандек “киш-киш”лаб дарвоза занжирини тамбалаб қўйганди. Вужудим тит-раб, қалтироқ босиб, икки-уч бор носқовоқдан оғзимни тўлдириб, ютиб юборганимни пайқамай қолган эканман. Гангираброқ дарвоза ёнидаги лой билан сувалган супачага ўтириб қолдим. Ҳовли яқин, жуда бўлса, борди-келди ярим соатлик йўл, тезда қайтишим ке-рак. Аммо нима қи-ларимни билмай овораман. Устам ҳавотирлаб Қодир акани қидиргани жўнатган. На иш, на Ватан, на қаерга бораётганим-у мусофирлигим эсимга келмай, хаёл оламида маст одамлардай тебраниб борарканман, Қодир ака: “Нима бўлди, укажон”, деди. Ичоғриқ бўлдими ё уришиб қолдингизми, деган сўзидан ўзимга келдим. Негадир таниш овоз қал-тироғимни бостиргандай дам олдим. “Чарчадим”, дея дудуқланиб, уни чалғитмоқчи бўлдим. Қодир ака масжидда «бўпти, юринг, овора бўл-манг, биламан» дегандай, пайшанбанинг келишини чоршанбадан бил-ганини имо қилардим. Рашк туйғуси билан кўзим булоғидан бўртиб, қулоғим қизиб, ғилай қарарди. У яна кулди: “Укажон, тезроқ борайлик, уста ҳавотирланади.” “Ҳа”, десам, “иши бор экан, кетмоқчидир” дея сўзларди. Дўконга борганимизда уста ўт бўлиб ёнгандек қўлида косов, жаҳл билан тандир ковлар, қовоғи солиқ. “Тинчликми” дегандай сўз қотди: “Дарвозани кеч очишди, ухлаб қолишган экан” деб ёлғонни ҳам бошлагандим, аммо уста бош ирғаб кулиб қўя қолгандилар.

VIII боб

Эшон ота кетганларига бир-бир ярим йилча бўлганди. Унинг яхши сўзи, панду насиҳатлари қулоғимни жаранглатар, ҳатто туш-ларимда одамлар қатори суҳбатида бўлардим. Бир куни қаердандир севинтирадиган воқеа уюштириб, Мозори шариф шаҳрида яшовчи отанинг ўғли – Холмуҳаммадхўжа ёнида қора отли, кўзлари чақмоқ чақиб турган бир йигитни етаклаб келиб қолишди. Исми шарифи Маматжон экан. Отасининг исмини уста эсдан қочирган эди. Уста қайноғаси Холмуҳаммадхўжа келишидан хабардормас экан. Ҳол-аҳвол сўрашиб, хонага олиб кирган Умархўжа амаки эди. Чой олиб кириб қайтдим. Ҳали тандир меъёрига етиб боргани йўқ, совуқроқ. Уста уст кийимларини ўзгартириб, ишларни иккимизга омонат қилиб, меҳмонлар билан эртасига кўришмоқ умидида хайрлашиб кетишганди. Охирги кунларда ҳунаримни батамом ўрганиб олгандим. Шунчаки озроқ нон ёпардим. Ишларни эртароқ тугатиб, меҳмонлар учун отанинг хонасини тартиблаб, Қодир ака билан яна ҳамхона бўлган эдим. Маматхонни биринчи кўришдаёқ “дўст топдим” деган фикрга боргандим. “Қанча вақт қолишаркан” деган андиша ҳозирдан бошлаб миямни қотирганди. “Маматхон-нинг аммаси бўлган Умар устанинг рафиқаси Ғамзапошша ва қизи Маҳтам опа неча йиллардан бери кўрмаган қариндошларини тездагина қўйиб юбориши ақлдан узоқ эҳтимол”, деб ўйладим. Ишига содиқ уста эртаси намоздан кейиноқ етиб келиб, Қодиржон билан озроқ ҳамир чамалаб ғайрат қилганимизни кўриб, хурсанд бўлгандилар. Чунки эртароқ уйга қайтиб, меҳмонлар билан бирга ҳасратлашиб, хизмат қилмоқчи эдилар. Пешиндан сўнг ишни тўхтатдик. Ўшанда меҳмонлар ҳақида оз маълумот бергандилар.
Маматхон ўрта мактабни Мозори Шарифда аъло даражада поё-нига етказиб зукко бўлиши туфайли расмийлар ёқтириб, Кобулдаги метрология ташкилотига юборишган экан. Ота уни мактабга топ-шириб, тезроқ қайтиш ниятида экан. Чунки шу кунларда Иккинчи жаҳон уруши бошланиб, юришларнинг Мозори Шарифга кириб қолиши эҳтимоли бор экан. Бола-чақасининг бошида бўлиши ота-лик вазифаси деб, сингил ва яқинларига тўймасдан қайтишни режа қилганди. Қолаверса, Қобул ва Мозори Шариф ораси 400 чақирим-дан зиёдроқ йўл. У замоннинг қийинчилигини ўйлаганда, йўл азо-би, гўр азоби кўринарди. Бу сўзларни тинглагач, Кобулда қолиш мажбурияти пайдо бўлганини ҳис қилгандим. Устанинг сўзига қараганда жумадан кейин Холмуҳаммадхўжа ва Муҳаммадхон Шермуҳаммадбек зиёратига боришмоқчи бизни олиб келишни Умархўжага тайинлашган. Уста учун бизни олиб бориш масъу-лиятли вазифа эди. Чунки Эшон ота йигитларни онда-сонда маж-лис-маъракаларга олиб боринг, дея буйруқ берган эканлар. Бу сўз ўз зиёси билан мамнун айтган эди, мени сабаб шу жоҳиллигим билан дунёдан ўтаётган воқеалардан хабардор бўлиб туриш орзу-сида эдим. Қолиб кетганларнинг тилида доим миш-миш ва қўрқув бор. Ўша йили ғалла маҳсулотининг озлиги халқ орасида ғулғу-лани тобора орттириб, хусусан, афғонлар туркистонлик мухожир-ларни юртларига ушлаб топширмоқчи, – деган асли астари йўқ гап-сўз тарқаганди. Бир кун мухожир юртдошлар ҳар шаҳарда маҳал-ланинг панароқ жойига кўчишиб, гўё маҳалла дарвозасидан душ-манлар киролмайди дегандек ахмоқона тадбирлар билан овора эди. Чунки Умархўжа устанинг узоқларда менингчун ва Қодир ака учун овора бўлиши ортиқча машаққат бўларди. 5-6 маротаба бориб-кел-ганим учун маҳалладаги уйни ёдлаб, кўз юмиб бориб келишимни яхши билардим. Жума келгунча уйқу келмай бетоқат эдим. Сабаби биринчидан, Муҳаммадхонни тезроқ топиш, иккинчидан, у ўти-ришларда мен севган мавзуларда гап бориши. Балки Ватандан ҳам бирор хабар чиқиб қолар, деган умидда юрардим. Жумадан сўнг етиб борганимизда меҳмонлар ҳануз келишмаган. Лекин югурдак қозон осиб, тайёргарчилик билан овора. Мени таништирди. Бори-боқ хизматга шайлангандим, улар ҳам хурсанд: ҳол-аҳвол сўрашиб, кўнгил олишарди. Баъзан … сўзлар билан Ватандаги тулкиларни эслар, хушёрликка чақиришарди. Кичик бўлсам-да амакилар суҳба-тига ҳам қўшилиб йўқотганларимни топгандай ичим ёришиб, баъ-зан йиғлардим. Ярим соатча ўтгач, Бек жаноблари ҳам жумадан қайтиб, мени кўриб алоҳида эътибор билан сўрашгандилар. Ул зот энди ичкарига кираётган эдилар уста Умар меҳмонлар билан кириб келишди. Ҳол-аҳвол сўрашдик. Кейин бировларни кутмасданоқ алоҳида хонага кириб кетишганди. Мен ҳам эшик пойгагида хиз-мат кутгандим. Бек Холмуҳаммадхўжа билан жуда ҳам қуюқ сўра-шиб, Муҳаммадхоннинг пешонасидан ўпиб, миннатдорчилик изҳор қилгандилар. Холмуҳаммадхўжани Ватандаги дарднок кўргандан буён энди биринчи бор кўриши экан. Уста билан гаплашиб, Эшон ота ҳақида маълумот олгандилар. Патнисда тайёр майда-чуйда, қора ва кўк чой олиб кириб устамга топширдим. Улар ўзаро бир соатча суҳбатлашдилар. Унгача нариги меҳмонлар ҳам бирин-кетин кела бошлашди. Хонага киришгач, Холмуҳаммадхўжа билан бафуржа сўрашиб, ҳар ким ўзи билиб ўринларга ўтиришганди. Бир меҳмондорчиликка нима керак бўлса, ҳаммаси муҳайё эди. Овқат, чой, мева-чевалар билан дастурхон безалиб, суҳбат Холмуҳаммад-бек имосига биноан мен ва Маматхон ташқарига чиққач, суҳбат бошланганича аср қазо бўлмай шомгача чўзилганди. Нима гап бўлиб ўтганидан хабаримиз бўлмади. Биз ўзаро ҳовлининг бурча-гида ақлимиз етганча Ватанимиз Туркистон ҳақида гурунглашиб, озгина ғаму кулфатдан узоқлашиб таскин топгандик. Йигитчилик чоғига қадам ташлаганимдан бери илк бор яйрагандим. Муҳаммад-хон сипо, вазмин табиати билан тўралар хонадонига мансублигига ишора қилгандек туюларди. Нариги жўралар бизлардан каттароқ. Ҳар маърака ва мажлисларда ёши улуғларга хизмат қилишиб, жой-жойида сўз очиб, ҳурмат қилиш одобига анча малакали кўрини-шарди. Маматхонга меҳр қўйиб, дўстлигига ишондим. Тожикча, дарий, форсий паштунчадан батамом воқиф. Она тилини водий ше-васида гапирар, мен ҳаққимда маълумот олмоқчи бўларди. Бугун-гача бошимдан ўтган ачинарли воқеа ва ҳодисаларни қисқача уқ-тириб, енгиллашдим. Эшон отадан: эгри дарахтдан тўғри соя бўл-майди, деган сўзлари-ю берган тарбиясидан ва саводсизлигимдан сўз очиб, гапни чўзмоқчи эдим. Лекин сўз кўп, фурсат оз. Муҳаммадхон бўлса, суҳбат охирида бесавод эканлигимга афсусла-ниб, хонадоннинг барчаси кечаю-кундуз Ватан ишқида ўйлашга-нини айтиб, тазйиқ остида қолганлигини, ҳатто Шокир номли ука-сининг Ватан деса ошу нон, нозу неъмат хаёлига бориб қолган-лигини сўзлаб, агар Ватанда бўлсангиз, албатта, ўқиб, саводли бў-лардингиз дея афсусланардингиз. Шу кичик ишда дардимга даво бўлмоқчи бўлиб талпинарди. Ўзи Мозори Шарифда кўп машаққат-лар билан ўқиб, ўз кучи билан синовлардан ўтиб, натижада юқорироқ мактабга кириш ҳақида маълум қилиб, қабулга расман жўнатилганди ва бу билан фахрланарди. Шокир укасининг 9 йил ўқиганини, зеҳни ўткир, ҳатто ҳар доим бир бўлиб, ҳар пайшанба кунлари синфдошлари орасидаги беллашувларда минбарга чиқиб, мақола ўқиб, ўша сабаб қалам-дафтар мукофот эгаси бўлганлигини сўзларди. Лекин, афсуски, қашшоқлик сабабли олий мактабларга етиб бориш жуда қийин эканлигини баён қилиб хўрсинарди. Ўша куни оқшом дадаси Холмуҳаммадхўжадан рухсат олиб, битта новвойхонага боришни келишиб қўйгандик. Мен ва Маматхонни хузурига чақирган бек жаноблари пешонамиздан ўпиб, хизмат-ларингиз учун раҳмат, деб бахту саодатимиз учун дуо қилишганди. Умархўжа икки ўгай ўғли, ўзининг Даврон деган ўғли ва Саодат исмли қизи бор. Лекин мен ҳар гал келганимда дуч келмаганман. Чунки тасодиф ҳар борганимда Амир Олимхоннинг Қалъаи фатво деган боғига кетишган бўлишарди. Хурсанд бўлдим, чунки келгусида кўришиб турамиз деган умид бор эди.
Турар жойимизга келиб йўл чангининг зарарларидан покланиш учун бет-қўл ювиб, хонамга киргандим. У замонларда кечаю кун-дуз кийимларимиз бир, кўйлак устини чиқарибоқ ётиб турардик. Аммо бойлар кечаси алоҳида кийим кийишарди. Чарчаганимиз учун намозни тунда қилармиз деган ниятда суҳбатни бошлагандик. Қодир ака ҳам зерикмай, ярим кечагача чидаб, кейин қандай бўлса икки соат уйларида қайта иш бошлашни режалаб, сизни уйғотаман, дея хайрли тун тилаб ўз хонасига жўнаганди. Севинчданми ёки тинмай носвой каплаб, томоқ қириб, туфлаб, безовта қилганим-данми Муҳаммадхоннинг пешонаси тиришиб, юз буриштириб, ташвишланарди. Лекин бирор ёш кичик бўлгани учун бетгачопар-лик қилмас, одобга риоя қиларди. Пайқаб, охири узр сўраб, тиш-ларни расво қилган бу балодан қутулишни ўйлаб юрибман, деган-дим. Муҳаммаджонга тили бурро бир адрес ёздиргандим. Маржон-дай батартиб ёзувини кўриб, саводсизлигимга лаънат ёғдирдим. Эрталабгача суҳбатлашиш орзуси бор, аммо Муҳаммадхон анча чарчаган, кўзлари юмилиб кетаётгандай. Ҳурматан қилган дуола-римизни ўқиб, кечанинг тинч дунёсига шўнғидим.

IX боб

Отаси Маматхонни мактабга ёздириб, зудлик билан Мозори Шарифга жўнаганди. Чунки яқинда мухожирларни Қобул шаҳри-дан чиқармаслик ҳақида ҳукумат қарори амалга ошиши мумкин деган ваҳима тарқаганди. Бу гаплар тезда ҳақиқатга айланиб, мухо-жирлар Кобулда қамал бўлиб, ишлар ҳар томонлама тақа-тақа тўх-таб, йўллар бекилди. Майда-чуйда баъзи олди-берди, сартарошлик, ковушдўзлик, озиқ-овқат каби ишлар билан овора бўлиб қолиш-ганди, холос. Бирор ишга йўл берилмайди. Ҳатто, баъзи мухожир-ларнинг болалари мактабларда қисувга олинган. Чунончи, 6 ой ўт-масдан Муҳаммадхон ўқиётган мактабдан ҳақсиз бўлиб ҳайдал-ганди. Асли бу хонадон, яъни Эшон ота тўпи афғон фуқароси бўл-май, ўз ҳолича ватансиз яшарди. Охирги сиёсий нотинчлик баҳона бўлиб, бир кун бу дўстим ҳам руҳий тушкунликка учраб, ҳардам-хаёл бўлиб қолганга ўхшарди. Иш йўқ, опаси Кимёхоннинг хўжа-йини, поччаси Холмуҳаммадбек моддий ёрдам берар, ковушдўзлик дўконига бориб, ҳунар ўргансин деса, Муҳаммадхон кўнмай сар-сон-саргардон. Баъзан онаси, баъзан биз билан Худо берган ризқни баҳам кўрарди. Бир кун қарасам, қўлида папирус, зўр бериб че-каётибди устма-уст. Ҳайрон бўлдим. Ўзим носвойга мубталоман десам, бечора дўстим ундан ҳам баттарроғига учраганди. Бир-икки бор хафа бўлса ҳам зарарларидан сўз очмоқчи бўлгандим, аммо ол-дин ойнага қара деб қолгудек бўлса, нима жавоб бераман, дея тор-тиндим. Лекин ўзим ҳам носвойни ташлаб, олифтароқ, замонавий чекишни бошласаммикан дея ўйлаб ҳам кўрдим. Фақат носвой ўл-гур миллийроқ ва меросга ўхшаб кўринганди кўзимга. Бу гаплар ҳаммаси ҳам ҳазил. Билиб туриб мубаталои азимдан қутулишни ўйламай қўйгандим. Ҳар куни кўзим нигорон. Янги бой яна ёғли патир буюртма қилармикан дея. Лекин узоқ муддат биз томонга қа-дам ранжида қилмайди. Тобора ноумид бўлардим. Бир кун эрталаб дўкон очиб турсам, ҳануз уста келгани йўқ. Ғўддайган бой 20 дона патир буюртма берди. Кеч қолмай олиб боришимни тайинлаб, бир ҳамёнчада қанчалиги маълум эмас, чақа пулни устангга топшир, дея жадаллаб жўнади. Ҳамир тайёр, патир нон ёпишни ўрганиб ол-гандим. Тандир қизариши билан устам келиб, ишни бошладилар, пулни топшириб, омонат саломимни ҳам арз қилдим. Бўпти деган-дек тездагина ўзиб, ташлаб кетган оқ дастурхонига патирни ўраб олиб боринг, кун бўйи дайдиб юрмай, тез қайтинг, маъносида имлагандилар. Дунё гўё меники. Носвойни тилнинг остига капалаб югурдим. Тўғрироғи ўқдай визиллаб учгандим, десам кулманг. Дарвозани қоқсам, тездагина очилди. Яна ўша жонон. Шошиб турган экан, шекилли, нонни олаётганда карашма билан яқин-лашди. Ажойиб, ёқимли бир ҳид гупуллаб бурним ичига, гул-боқ-часидай бўстонга айлантирганди. Носвойнинг ўзига хос, бемаза, бадбўйлигини билмаса керакки, жонон ҳали салом бермай “пуф” бу ниманинг ҳиди, дея дастурхонни ҳидлаб, бурнини жийириб, жирканч билан хиёл қараб, “Нима бало егансан?” дея нафрат билан юз ўгирганди. Онаси “қизим, ким экан” деганда, “Ҳе анави анқов бола, сасимай ўлгур” дея додлаб, орқасига қарамай қочганди. Ос-мон эмас, бутун дунё-коинот бошимга йиқилгандай, гангираб, хўр-лигим келиб, йиғлаб юборганлигим ҳали ҳам эсимдан чиқмайди, дея мажолсиз, пешонаси терлаб “уф”лаб кўз пахтаси ирғиб, кўзёши қиларди Сарсон тоға. Ҳайрон бўлгандим: бу севги йиғисими ё хўр-ланиш йиғисими, дея ўйландим. Куйган юрагини яхлатиш учун 2-3 пиёла совуқ чой симириб, ёнган бағрини совутгандай бўларди Сар-сон тоға узоқларга тиқилиб. Кейин яна сўзга бошлаб: ҳа, майли сассиғу жирканч, дерди сўз орасида. Ўзбек, қирғиз, туркман, қозоқ ўз биродарим бўлган ҳолда нега доим ўз қардошларим хўрлашади, деган алам билан беихтиёр носқовоқни отиб юборганди. Ўз-ўзимга: “Бало бормиди, носвойга аҳмоқ”. Энди мўйлов терлаб, сев-ги деган туйғуни носвойдан қидирасанми, аҳмоқ бўлмасам” дердим ғайриихтиёрий калламни ушлаб, жиннига ўхшаб қолгандим. Кўзим ўнгида қизнинг “пуф” деган бурун жийириб кетгани намоён бўлар, ҳақоратомуз камситиши қулоғимни кар қиларди. Қаерга кетаётга-нимни билолмай довдираб, бир баққол дўконига бориб қолибман. Носқовоқни ташлаб қутилганим эсимга тушар, хумори босар, шай-тон “ҳа” деб аҳмоқ, энди нима қиласан? Нима қилиб қўйдинг де-гандай туртиб ақлимни чаларди. Мободо ташламагандурман деб бутун чўнтакларимни ковлаб чиққандим. Аммо, йўқ, йўқ, йўқ. Бақ-қол олдида гарангсираб қолганман. Қарға гўнг емай, бу нима қилиб юрибди, дегандай. Баққол ҳайрон: қанақасидан деб сўраб қолди. Қанақасидан бўлса ҳам ҳаммаси бир бало-ку… Ўшанда устида қайчи сурати бор чиройли алангирли бир почка топшириб, пулим-нинг қайтимини тўларкан, яна гапирмоқчи эди. Лекин насиҳат олишдан қўрқиб, тездагина қочиб қолдим. Йўлда почкани очиб, бир донасини ёқиб атрофимга кибрланиброқ кўз-кўз қилгандай бўлдим. “Пуф” бу носвойдан ҳам расво, аччиқ-ку… Ҳай энди бўлар иш бўлди-ку, разолатнинг замонавийроғи, маданиятнинг аждаҳоси-ку, зеҳнимда гўё қозилик қилмоқчи бўлар, телбанамо дўконга етиб борсам, устам: “Нима бўлди, турқингиз ала-бужи, бошқачароқ?” дея охират саволини сўраб қолдилар. “Келаётсам, бир сариқ дайди ит, тиш кўрсатиб қўрқитди десам ҳам, яна ўша жонон хаёлимни банд қилганди. Носвой орқали ёлғончилар пирига айлангандим, чора тополмай. Аммо устам карроқ бўлгани учун жуда хушёр, ҳар галгидек мийиғида кулиб қўя қолганди. Қодир ака бўлса, қаҳ-қаҳ билан кулмаслик учун оғзини қўли билан тўсганди. Офтоб 5-6 найза кўтарилганда Маматхон оғзида сигарета шимиб — “пуф”лаб келиб қолди. Эрталабки нон тугаган, Муҳаммадни четдаги ариқ бўйига етаклагандим. Қамиш бўйрада ўтириб, суҳбат қураркан, Маматхон кетма-кет чекар, бирини қўйиб, наригисини устма-уст улаб, тутун ютарди. Ўзича эмас, бир дарди борлиги аниқ. Олдинги Маматхон эмас. Аламзада, аҳволини кўриб, раҳмим келиб, ичим ғамга тўлиб, ҳалиги алангирли папирос қутисини чиқариб, бир дона ёқдим. Маматхон фарқига бормаганди. Қодир ака ҳайратла-ниб, афсуслангандай қўли билан ўтни елпиб, “чакки” қилибсан дегандай хўмраярди. Ўшанда Маматхон кўриб қолиб: “Э, ҳа” тараққий боракану дегандек масҳараомуз кулар, энди Худо урибди маъносида бош лиқиллатарди. Чой дамлаб, ярим соатда, гўё гу-рунглашгандик. Зараркунанда одатлардан ҳеч гап ўтмади. Мамат-хонни бошқа бир муаммо ғаму андуҳ гирдобига ғарқ қилмоқчи. Кўз ёш қиларди. Ҳайрон бўлдим. Вазият бир мушкулнинг хабар-чиси. Юрагим эзилиб, андиша ичида ерга қарардим. Муҳаммадхон-нинг сўзига қараганда туркистонликлар орасида Ватан озодлиги учун олмонлар ёрдамида бир ташкилот қурилган. Аммо буларнинг бошига афғон расмий идорасидан муҳим ўринга ва ҳукумат ҳи-собига ажримлик олим Маҳшар Розивий номли киши ҳақиқий, фидокор ватанпарварлар орасига сингиб, бўлаётган бутун махфий ҳаракатларни текшириб туриши учун атайлаб тайинланган. Олмонлар Оврўпада асир олган туркистонликларни парашют ор-қали Мозори Шариф шимолидаги Амударё қирғоғига олиб келиб ташламоқчи бўлишган. Лекин олмонлар Русияда мағлубиятга учраб, енгилгач, афғон ҳукумати русларга лаганбардорлик қилиш мақсадида ташкилотчиларни ушлаб қамаган. Лекин қизиғи олмон-лардан келган бойлик Олим Маҳшарга қарашли 10 га яқин киши ва афғон расмийлари орасида хазм бўлиб, йўқолиб, чиппакка чиққан. Шулар орасида мингбоши Хўжа эшон Марғилондан, Холмуҳам-мадхўжа Мозори Шарифдан ушланиб, қаергадир олиб кетилган. Охири мажҳул, гумдон. Хонадон нима қиларини билолмай, бор-ганда ҳам нима қиларини режалай олмай боши қотган. Чунки Шермуҳаммад ва Нурмуҳаммадбеклар ҳам шаҳар маҳкамаларида кўз остида эканлар. Холмуҳаммадбек моддийан кучсиз, зўрға кун кечиргани учун ёрдам беришдан ожиз. Опа Кимёхон тиккан дўп-пиларни бозорга олиб бориб сотишдан бошқа чора қолмаган. Кўчама-кўча чангитиб юриш оғир келарди. Яна нариги томондан отанинг дўстларидан бир сартарош “агар маъқул кўрилса, шогирд сифатида кўзим остида ҳимоя қилишим мумкин”, деган экан… Шов-шув дунёни қоплаб, ваҳимаси осмонга кўтарилганди. Анчага бориб қолган умрим баъзи майда-чуйда тажрибаларга эга қилиб қўйганди. Бирники мингга, мингники туманга деган мақол савод-сизларнинг бошини ҳам гангиратиб қўйганди. Шу кунларда Мо-зори Шарифдан 40 киши тутилиб, бир-бировларига мотамланиб, юк машинасида Кобулга олиб келиниб, қамоқхонага солишиб, маҳ-кумларнинг оёқ-қўлига 12 килолик темир кишан билан занжирбанд қилинган экан. Биринчи даража яқинларидан бошқа бировларнинг зиёрати маън қилинган. Борди-ю ундай бўлмаганида ҳам четдаги-ларнинг жасоратсизликлари сабабли улардан хабар олишлари мум-кин кўринмасди. Ватан учун ҳаракат қилишган бўлишса-да, хиё-натчи ҳисобланар, ҳукмсиз олдиндан қораланиб бўлишганди. Бу-лар ичида Эшон отанинг ўғли Холмуҳаммадхўжа ҳам бор эди. Тахмин қиласизми, усти очиқ юк машинаси устида оч, сувсиз, бузуқ тоғ йўлларида 400 чақирим йўлда жон-омон ўтиш сирот кўпригидан ўтишдан қийин бўлган. Ватан учун жонфидо қилмоқчи бўлганлар хўрланилар экан, ўлган устига тепган дегандек, бечо-раларга балчиқ отиб, қора куя суришганларнинг қилмишлари тала-бсиз бағриёниқларни андуҳга ғарқ қиларди. Хусусан, менга ўхшаш ўйлаганлар виждонан жуда қийналганди. Ташкилот қурилганда зиёдаси билан севингандим. Тўғри ё нотўғри, сувга тушган ғарқ бўларкан, илонга ёпишади деган сўз бор. Улар таваккал қилиш-ганди. У замоннинг шароити шу эди… Орадан кўп вақт ўтмай Муҳаммадхоннинг ҳаёти хавф остида, зудлик билан Ҳиндистон ва ё бошқа муқаддас тупроқларга жўнаши учун отаси Холмуҳаммад-хўжа буйруқ бериб, ўз ҳаёти ҳам хатар остида эканлигини баён қилганди… Моддий томон поччаси Холмуҳаммад томонидан таъ-минланганди. Бекнинг яқин дўсти, беданабоз Зулмайхон орқали амалга ошган бу яхшиликнинг охири келиб, Холмуҳаммадхўжа Бемазанг турмасидан шаҳардаги тавбахонага силжитилиб, мўъжи-завий суратда ота-бола ўлимдан қутулишиб, афғон халқига яхши-лик қилишганди. Аммо, афсуски, 6 ой ўтмай, Марғилон турма-сидан Бемазанг турмасига кўчирилган Асомиддинхўжа мингбоши Эшон ота аҳволдан хабарсиз бўлгани учун бир ҳафтада маълум ташкилотчилар интиқомига дуч келиб, заҳарланиб, кўзи очиқ дунёни тарк қилган. Макони жаннат бўлсин. Марҳумнинг қабри Кобулнинг Ошиқону орифон тоғида оёқости бўлиб йўқолиб кетган. Афғон идорачилари қамоқхонадаги Холмуҳаммадхўжага хусусий рухсат бериб, жанозага олиб келишиб, бу марҳум хоин эмас, бир ватанпарвар мусулмон бўлганини тасдиқлагани учун ўшанда қора лой чаплаб юрганлар ҳам ҳақиқатни пайқашиб, жанозага қатнашиб йиғлашганди, деди Сарсон тоға йиғлаб туриб.
Суҳбатимиз кунларча давом этганди. “Бир куни, – деди сўз бошлаб яна Сарсон тоға, – новвойхонага бир Қавойили паштун аф-ғон келиб, негадир бўш пайтида суҳбатлашиб, чойхўрлик қилган-ди. Аслида 2-3 кунда бир келиб, ёғли нон буюртма қилар, ўзига тинч, тўқ одам эди. Ҳинду афғоннинг жануб шарқи томонидаги чегарада яшовчи бу қабила халқи жуда ғалати, ҳатто тақлидий динига боғлиқ, сонлари 2 млн.га яқин бир қавмдан иборат. Ҳунар-лари қўлбола қуроллар ясаб, қочоқ йўлларда наркотика, чарс, банг, қорадори сотиб, одам қочириш билан кун кечиришади. Ғайри-қонуний ишларга моҳир, арбоб одамлар. Номи бобла, яъни қоплон. Сермўйлов, баҳайбат, гапдон бир киши воқеалардан батамом ха-бардор. Чунки булар пул тикиб, ҳар ишни мубоҳ-тижорат деб ўйла-шарди. Афғонларда бир одат бор: кимнинг қўли баланд келса, ўша томонга салом беради. Масалан, олмонларнинг қўли баланд кел-ганда, биз озорландик дея ғурурланиб, даъво қилишиб, фойдала-нишмоқчи бўлишарди. Ҳатто баъзан олаҳудлик иддаосида ҳам бўлишган. Бир юртдош ривоятига қараганда жуда одобли шоира қизини никоҳлаб қўймоқчи бўлди. Ўзи бойгина. Аммо мактаб кўр-маган мен “адиба” бир қизчага увол бўлмасин деган фикрга шов-шув бўлгандаёқ, виждонни йўқ қилиб қўя қолгандим. Тўй, мажлис-маъракаларга бақадриҳол қатнашар, анчагина сўзга дўст топган-дим. Лекин Маматхон каби тенгсиз дўстим йўқлиги мен учун ғам-ларнинг энг каттаси эди. Унинг учун Ҳиндистонга сафар қилиш қизиқтирар эди. Шундай ҳам бўлди. Бабрак арзимас пулга Пешо-вар йўли билан олдин ўз қишлоғига олиб бориб меҳмон қилиб, Турхон – Ҳайбардан чегарадан ўтказиб Пешоварда ўз танишларига тайинлаб, омонат қилиб, видолашди. Кичиклигимда Пешовар деса, ҳар замон, ҳар мавсум мевалар пишавераркан дея ўйлардим. Дарҳақиқат, мавсумлар иссиқ ва илиқ. Лекин изғиринлари ҳам чакана эмас эди.
Кўп қаватли уйлар. Халқ зич. Аммо ифлослиги ёнида Кобул шаҳрини мақтаса бўларди киши. Хусусан, ҳожиларнинг турар жойи кенг, ҳовлининг аҳволи ва том орқасидаги тор ахлатхона кўчасидаги ҳар бири мушукдай каламуш, одамни дунёга пушаймон қилиб қўрқитарди. Бир новвойхонада ишлаб бир йилгача овундим. Куч-қувват ва чапдастлигим мени оз кунда шуҳрат поғонасига кўтарганди. Чунки ҳақорат қилган 5-6 дашномчини эзиб ташла-ганимда ҳамиша калтак еб юрган ярим яланғоч жонсиз ҳиндулар мени Рустами достонга ўхшатишиб, мурид мисоли эргашганди. Аммо тиш ғижирлатиб юрган афғонлар ҳам йўқ эмасди. Бу томон-ларга келишиб, дурагайлашиб келганлар. Бу Бобурнинг авлод-ларидан дея ҳиндулар қатори қийшиқ қарашмас, қараганда ҳам аҳволлари вой ва чатоқ бўларди.
Тўсатдан қарор бериб, поезд орқали фильм ва ортишлар макони Мумбай диёри томонга жўнадим. Поездда кетарканман, кўринган манзаралари-ю, чала-чала хилма-хил ҳайвонотларни кў-риб оғзим очилиб, “ё, тавба” дердим. Бўмбайга борганда яна бошқа дунёга келгандай бўлгандим. Иморатларнинг ҳар тусда бино қи-линганлиги-ю, шўр дарёнинг азамати мени Худо қудратига яна ҳам ишонтириброқ қўйганди. Бунда ҳаёт Пешоварга қараганда тинч-роқ. Мусулмон ва ҳиндулар ўзаро рақобат қилишиб, сиёсий авзо чатоқроқ. Аммо иш жойи сероб. Ҳамюртлар бор жойда новвойлик ишидан яхшигина даромад қилиб, устам Умархўжани дуо қилар-дим. Оз ўтмай, Донбей ва Нарҳу раҳбарлигида Ҳиндистон ва Динор билан Неопали бошчилигида Покистон номли мамлакат қу-рилди. Ҳар икки халқ орасида душманлигу кин униб-ўсиб, авжига чиқиб, мусулмонлар ғарбий томон кўчгани бошлаган эди. Бизларга ўхшаб мухожирлар бўлиб қолишганди. Бўмбайга яқин шаҳар-лардагилар ҳам хавф остида. Ҳатто 1-2 йил зое бўлганди. Мен сиё-сий киши эмас. Аммо ҳақсизлик ва муштумзўрликларга чидай олмай, яна ўша одат, баджаҳл, тенгсизлик адосида бир нечаларни қўрқитиб қўйгандим. Қинғир қараганлар кўпайиб қолгач, Эшон отанинг насиҳатларини эслаб, жон ширинлик қилиб, Карачи мусул-монобод шаҳри томон жўнашга қарор бергандим. Унгача Маҳам-мадхон Ҳинд, Мўлтон томонга кўчди деб хабар келди. Афсус-ланардим, дўст йўқлиги сабаб дунё гўё зиндон. Ватан йўқ, ота-она йўқ. Бир юртдош йўқ. Тил десангиз борган сари бошқачалашиб борарди. Лекин бир хусус мени қизиқтирарди. Бўмбай фабрика-ларида ишлаб чиқарилган матолар Карачида яхши пул бўлади деган хабар тарқаганди. Озгина нарса олиб борилса, йўл пули-ю харажатини қоплаб, устига яна фойда қолади деганларга эргашиб, арзон жойларни билиб қўлимдаги маблағга майда-чуйда олдиму жўнадим. Аммо бир мушкулот бор, у ҳам бўлса, божхона расмий-лари кириб-чиқишларда оёқ ости пул тўламаганлар матоларини мусодара қиларкан. Қарши келганларни калтаклашаркан. 2-3 бор бир йўлини топиб келиб, тўғрироғи, бу ишни ўзимга касб ва ҳунар қилиб олгандим. Бир галида кўпроқ пул талаб қилишди. Маълум жаҳлим авжига чиқиб, эски одатим қўзғалиб, ориқ, озиб кетган қора қўлларида болта-таёқ билан калтаклаган 3-4 тасини дўп-послаб, дунёга келганига пушаймон қилдириб, ағдар-тўнтар қилиб турувдимки, бошлиқлари келиб “нима гап” дея дўқ қилиб қол-ганди. Урду ва ҳинд тилини ўзларидан ҳам яхшироқ ўргангандим, дея дам олиб туриб аския қилгандай. Бошлиқ масхараомуз қаҳ-қаҳ уриб, “шу одам тўртталангизни урдими?” дея ҳайратланди. Ҳам-маси бир овоздан “Таворих ўқигандай: “Эй, соҳиб, яъни “бале жаноблари” дея калла лиқиллатишди. Бошлиқ баттарроқ кулиб юборганди-ю, менга қараб “Сен биздан эмассан, қаерликсан, паш-тунмисан” дея қистовга олди. “Худо сақласин, паштун эмасман. Бобуршоҳ неваралариданман, ўлкангизда меҳмонман” дедим. Ва ёнимдаги матоларни кўрсатииб, “шугина нарса учун фалон пул талаб қилишиб, беролмасам, бамбук таёғи билан калтаклашди” дея бўлиб ўтганларни арз қилиб, маматалоқ баданимни кўрсатгандим. Ҳинду бошлиқ “Шу бизларга адолатни ўргатган Бобуршоҳнинг авлодлариданмисан?” дея қизиқди.
“Ҳа-да, дедим”, кеккайиброқ ғурур билан. Фалак гардиши боис, яъни қардошим дея ўксигандай, ўшандай хоқонга хиёнат қил-ганимиз учун бизлар ҳам шу кунларга қолдик. Бир-бировимизни бўғизлаб, “сан-ман”дан бошқа ҳунаримиз йўқ. Урду билан мусул-мон орасида озгина ақида фарқи бор, холос, дея афсуслангандай кўз ёш қилганди таъсирланиб. Ўшанда “ҳа, буларда ҳам бизлардаги касаллик бор экан” дея бошимдан ўтганларни эслагандим. Кейин “Сен қаерда яшайсан ўзи” мулойимлик билан сўради. Бир зумдаёқ бутун воқеаларни қатор-қатор қилиб қўяқолгандим, сайраб туриб. Елкамга қўлини қўйиб, тўртталасига маъноли қараб: “Бу одам қачон келса, тинтувсиз ўтказасанлар, бўлмасам…” дея сўзини чўзганди. Ўз қўли билан параходчига топшириб тайинлади! Жаҳо-лат ва асабийлик илк бор ишга яраб, умримда бир бор эътибор қилиб, Бобуршоҳнинг руҳига дуо қилиб, телбаларча кулдим. Бир ватан эгаси-ю бир мухожират ҳаётини топтаса, хўрлигим келиб, яна кўз ёш қилгандим. Баралла овоза бўлди, шекилли, атрофим-дагилар келишиб, ҳол-аҳвол сўрашиб “Нима бўлди, тилингни йи-тирдингми? деса, яна бири “Болангни йўқотдингми?” дер, яна бири келиб “Тугунчангни йўқотдингми?” дерди. Ҳиндистонлик, хусу-сан, мусулмонлар жуда раҳмдил ва жонкуяр бўлишади, ҳатто гадолар ҳам ҳафтада бир тиланчиларга озиқ-овқат садақа қили-шади. Кўзимни ишқалаб, бор-йўғимни, ўзлигимни йўқотдим, десам, ҳайрон бўлишганди. Нима дегани экан деб бир-бировларига қарашар, охири биттаси: “Нима деганинг” деди. “Ҳа, Ватанимни йўқотдим” деганим билан атрофимни ўраб олганларнинг барчаси бирданига: “Вой, дод” деб йиғлаб юборишди.
Ҳайрон бўлиб теварагимга қарагандим. Бирор кинофильм Оли-наяпти шекилли деб ўйладим, иродасизча кулгим келиб. Тўсатдан: “Сизлар нега йиғлаяпсизлар” десам, 80 ёшлардаги кўса бир чол: “Бизлар ҳам Ватандан жудо бўлдик” деди жар солиб йиғлаб. Биз-ларни ҳам ҳиндулар қувиб, туғилган ота маконимизни эгаллашгач, ёт ерларга кўчаяпмиз. Кейин: “Сен андижонликмисан” дея сўради жонкуярлик қилиб. “Йўқ, Бухоро, Фарғона, Мовароуннаҳрликман” дея тушунтирдим. Чунки улар биз томонларни Самарқанду Бухо-родан танишади. У яна додлаганча “Вой воё, нима қилиб юрибсан, дунёнинг бир бурчагидан келиб, ёт элларда”, деди. Кейин “Хўп сизлар нима қилиб юрибсизлар, бу кенг тупроқларнинг ҳаммаси ҳам қаерга борсангиз Ҳиндистон-ку. “Йўқ, — деди чол сўзлаб, — туғилган жойимда 80 йил яшаб, ўлай деганда ажраб қолиш қандай бир оғир машаққат эканлигини биласанми, у ерда икки туп дарахт бор, иккисини ҳам отам мени деб парвариш қилган. Агар бу гапнинг маъносини билмасанг, нима деб йиғлаб ўтирибсан” демасинми? Тўғри сўзга садақа бўлгиси келади, кишининг!
Алқисса, шундай воқеаларда кейин яна кўп марта қатнаш-гандим. Лекин охирги пайтлар чегаралар расмийлашиб, ишлар жаҳлу асабийликка йўл бермай Карачи шаҳрида қолиб кетгандим.

Х боб

Карачида ҳиндулар ҳам ўз диндошлари томон қочишарди. Бу ерда мусулмонлар кўпчилик ва кучли. Ўша учун аслида Бобур-шоҳнинг мероси устига ўтириб олган мусулмонлар бу шаҳарни марказ қилиб қабул қилишганди. Шаҳар жуда ҳам кенг. Аммо Бўмбайчалик обод эмасди. Биз учун яхши томони ҳажга яқинроқ бўлиши, ният қилганлар учун йўл пули арзонроқ. Аммо мен 1-2 бор такрор Ладаҳ томонларга ҳам саёҳат қилиб юрдим. Ва ҳар ерда ҳақсизлик борлигини кўрдим. Хусусан, Қашқар йўлидаги тоғлик-лар орасида Шарқий Туркистонлик қондошларнинг ўзбекларга бўлган ҳар хил қарашларига чидай олмай баъзи қўли узун, янги бой, ўзини йўқотмаган қудратли кимсалари ҳам қўлимдан қутил-мади. Оз қолди шу жоҳиллигим сабабли қамоқхоналарда чириб кетардиму, Худо яна ёрдамини аямай, яна бир водийлик етиб келганди. Номи Раҳимжон бу қондошим эди (ўлган бўлса Худо раҳмат қилсин). Лаҳор ва Булуж деган шаҳарларда кун кечирдим. Лекин барибир Маматжон каби дўст тополмадим… Ана ўшанда Карачига яқинда кўчиб келган Муҳаммадхон қатори мен ва Аҳмад қора каби тенгдошлар янги ватан Туркияга кетишга қарор Бер-гандик. Аслида моддий даромадларимиз ёмон эмас. Олди-сотди, тижорат қатори озиқ-овқат ва новвойлик биз учун қулай ҳунарлар. Покистон халқи бизларга ҳурмат кўрсатар эдилар, биз учун расм-русуми, урф-одати, ўтириб, туришлари, хусусан, тили бутунлай бошқача. Мавсумларнинг телбалиги, иқлими биз учун осмону ер-дан фарқли. Икки кунлик дунё учун бошқача маънавий бахт эшиги очилганди. Муҳаммадхонга яқинлардан узоқда қолиш оғир келар, ундан ташқари унинг таклифномаси, виза ва ҳужжатлари тайёр. Кетиш ишқи уни қамчиларди. Шу ҳужжатлар туфайли Муҳаммад-хон ҳимматича элчихонанинг қулайлик кўрсатиши бизга йўл очилиб, дўстлигимиз узилмай йўлга чиққандик. Машҳад, Баҳрайн, Басра, Сурия дегандай бир қатор шаҳар ва ўлкаларни босиб ўтиб, Ислоҳия номли узун, боғларга бой пахта кони, Чуқуроғага етиб келгандик. 1953 йил биринчи ойнинг 4-куни тасодифан қарангки, эртаси куни бу шаҳар, яъни Одананинг душмандан озод бўлган куни экан. Яъни миллий байрам. Биздан 2 ой олдин келган Муҳам-мадхоннинг укаси ёшини 5 ёш кичик ёздириб, мактаб учун тайёр-гарчилик режалаган бўлса-да, моддий камчиликлар сабабли ўқиш-га фурсат тополмай, майда-чуйда, олди-сотди ва уйда онаси тиккан намозлик дўппиларни сотиб, хонадонга моддий ёрдамчи бўларкан. Мен ва Маматхон бор-йўғимизни йўлларда тугатиб, бармоғимизни бурунга тиқиб келгандик. Турк халқи расмийларидан кўп меҳри-бончилик кўрсак-да, бу ердагиларнинг ўзлари ҳам моддий камчи-ликлари сабабли ортиқча юк бўлишни ғуруримизга едиролмай, ҳижолат бўлардик. Худо меҳрибон. Ва сабр билан сабр қилиб, Яратгандан ёрдам сўраб, сир бой бермасдик. Халқнинг тили она тилимизга яқин. Бир Худонинг бандаси чиқиб, қаердан келдинг, кимсан дея сўрамас, ётсимас, ўз биродарларидай яхши кўриб, ота мероси асл илдизимиз дея эътибор беришар эди.
Юртдош бўлмаган жойда сувдан чиққан балиқ мисоли бир-бировимиздан айрилсак, ўладигандек. Эргашмоқдан куч олмоқни одатлангандик. Мухожирларнинг кўпчилиги ва Фарғонага ўхшаши сабабли ризқни шу шаҳарда кутиб яшашни аъло кўргандик. Чунки тўй, аза каби яхши-ёмон кунда бандаси учун бир ҳақиқат, жудо-ликка тоқатимиз қолмай, тобора жипс бўлиб, бир тану бир жон бўлиб яшамоқ бизлар учун гўё алоҳида бахт бўлиб кўринарди. Худо меҳрибончилигини қарангки, Сайҳун дарёсининг укаси бўл-ган Сайҳон дарёсини бузиб, сув омбори бино қилиш ҳаракатини бошлаб, ишга бошлашганди. Ишга олаётганда ҳаммадан олдин биз туркистонликларга ишониб, орқа чиқиб, ишга қабул қилиндик. Кўпчилик шаҳардан уй олишганди. Айримлар шаҳардан 10-15 чақирим узоқликда ҳаводор, кенг дала жойларидан ер олиб, бақад-риҳол 4 девор орасига кириб олганди. Кўп ўтмай ўзига тинчлар ҳам гавжум шаҳарда юртдош бўлмагани учун туролмай яна одатимизга биноан маҳаллага кўчиб, обод қилишганди.
Шу ерга келганда Сарсон тоға кулиб юборди. Ҳайрон бўлдим. У яна сўзга бошлаб, биласизми, биз олган ерлар 40 йилда бири икки бўлмади. Аммо шаҳардан олинган жойларнинг пули 100 чан-дон ошиб кетган бўлса-да, бир Худонинг қули афсусланмай, ўзаро таралла-бедод жон ғанимат қилишиб, пулига аҳамият бериш-маганди. Ўзаро уруш жанжал қилиб бўлса ҳам, гўё тор уйдан баҳ-ралангандай бахтли кўринишарди. Ҳеч бир бегона орамизга кирол-маса ҳам яна “ғиж-ғиж”лик бор. “Ғиж” деб нифоқ чиқаролмай, миллий туйғумизга путур етказолмай, камситолмай қолишганди. Чунки ҳур, озод яшамоқ лаззатини симириб юришнинг қандай бахт эканлигини татиб пайқагандик. Ҳар ким ўз фикрини озод тилга келтириб, апоқ-чапоқ бўлиб, зидликка эмас, туркистонликка аҳа-мият бериб, азиз юртга фуқаро бўлганимиз билан фахрланардик. Моддий даромадимиз етарли, серҳосил бўлгани сабабли ҳар ким ўзи тенгдошига қараб ҳафтада бир бор гапу гаштак, унда-бунда тўйлар қилиб, маракаларда бирдамликни шиор қилиб, маҳкамлаш-тириб, ҳатто ерлик халқ орасида садоқатли кишилар бўлиб ном кўтардик. Дарҳақиқат, расму равот, урфу анъана тўғрисида биз тоифа ҳануз ҳам садоқатга содиқ қолиб, ярим нонни бир-биримиз-дан аямасдик. Аммо Саудия Арабистонида яшовчиларга қараганда моддийан анча кучсиз. Шундай бўлса-да, шикоятчи эмас, шукр қилар, уларнинг давлат ва бойлиги тўғрисида ҳеч қандай ёмон фикрга бормасдик. Токи, у томонлардан келган баъзи янги кўрин-ган бойваччаларнинг нотўғри ҳаракатларини кўргандик. Ватандаги аҳволлари маълум. Уй-жой, мол-мулк туфайли табақага айланиб қолган баъзилари бизларни хор қилишса-да, хабарлари йўқки, Арабистонда минг ниятда оқ кўйлак кийиб бошларига чамбарак тақсалар-да, араб фуқаролигига эга бўлмаслиги аниқ эди. Шу ҳақи-қатларни пайқаб қалбида Ватан муҳаббати бўлганлар кўчиш орзу-сида мақсадларига етиб бўлишганди. Ана шулар орасида ҳам халқ-ни парчалашга орзуманд бечоралар билиб-билмай нифоқ йўлини танлашганди. Мен кабилар сабр қилар, Маматхон ва укаси дўст-лардан торинишган бу бечоралар адашганлигидан ҳам хабардор эмас эди. Олдинлари ҳазиллашсак-да, энди нотўғри бир ҳис миям-ни чулғаб олганди. Лекин “ёмонлик ҳар кишининг иши, яхшилик эр кишининг иши” деган эшон отанинг сўзларини эслаб юпансам-да, миямда ўз кучим, фикрим ҳаёт йўлимни танлайман деган ният-ни шиор қилган эдим. Даромад борган сари ортгач, чекиш орзуси-ни, бўйдоқлик сабаб чойхоналарга бориб-юриб, арзимас пулга кар-та ўйнаб, исмим Сариқ қиморбозга чиққанди. Шунга қарамай, бир кўнгилдошим қизини бермоқчи бўларди. Чунки кўпчилик дўстла-рим ҳақимда тўғри сўзлашар, ҳақиқатга эга чиқишиб, аския бўлсин дея “сариқ” лақабини қўшиб қўйишарди. Токи Фозил ота деган ақ-ли расо бўлган кишининг қизи Гулбаданни кўргунимча. Бу зот Аштархон қишлоғидан. Шунинг қизи Варзакли Асомиддинхўжа мингбоши эшон отанинг яқин дўсти, ҳатто муридларидан бири. Суҳбатларда эшон отадан баҳс борганда, “Э, ўғлим эшон отанинг ўзи каби бўлиб қолган экансан, мен у кишининг етти пуштини биламан. Энди менга ўғил бўласан”, – дея тасалли берарди. Ҳар эҳтимолни кўзга олиб, қўрқмай совчи юбориш орзуси пайдо бўлиб, ният қилгандим. Рафиқалари отинча, покиза аёл. Яна бир қизи ва Кибриё ўғли “тожикчи” юртдошлар орасида ном чиқарган. Ўғли Афғонда бир оз ўқиб, ўрта даражада инглиз тилини ўрганиб, сув омборидаги америкаликлар олдида яхшигина ишга эга. Мени ҳурмат қиларди. Ҳақиқатни дангал сўзлаб қўя қолганди. Бир кеча уйига бориб, меҳмон бўлиб, онаси Улуғпошшони онам ўрнида зиё-рат қилиб мавзуга кириб, қалбимдагини очгандим. Шу муносат-даги мақсад ҳали натижасига боғланмай, мужмалроқ бошқа суҳбатга қолиб, ўша кеча Муҳаммадхонларда тунаб қолгандим.

XI боб

Сайҳун ва Жайҳун дарёларининг укалари шу жўғрофияда Сайҳон ва Жайҳон бўлиб туғилган. Балки 10 жойда Тошкент, Қора-сув, Оқсув каби Туркистонда мавжуд шаҳар ва сув исми. Аҳолиси зич. Чуқурсой, Баландтепа катта-кичик қишлоқлар бор. Чуқурова, яъни водий пахта кони, хуллас, аччиқ-чучукка ўч, хусусан, борди-келди одатларимизга жуда яқин. Мавлудхонлик ва бибисешанба каби аёллар орасида сурпа очишлар худди биздагидек. Наврўзда сумалак ўрнига ўзларига хос егуликлари бор. Дуо, маросимларда худди биз. Устига бизлар ҳам қўлдан келгунча одатларимиз ҳақида қўшнилараро яқинлик кўрсатардик. Ана шундай тадбир кунлар-нинг бирида Муҳаммадхоннинг оналари, далолатлари билан қиз онаси бир оқшом уйларига даъват қилишди. Ўз она тилимда отаси билан яйраб, гурунглашиб, кўпроқ Ватанни эслаб, дардимни тўкиб, енгиллагандай, ғурбат ғамлардан узоқлашдим. Фавқулодда доно, мулойим, динига содиқ, ғарибпарвар, кичиклигида захмат йўли билан — пиёда бир бор Ҳажга бориб келган. Чўққисоқол, очиқ сўзли одам эдилар. Мен совчи бўлмоқчи тўнғич қизи майда-чуйда, чой-пой олиб кирганди. Узун кўйлакли, бошида шапалоқ гулли, қизил рўмолга ўралганди. Оналарини кўролмадим. Чунки ҳаддан зиёд паранжига ўралиб юрарканлар. Худо насиб қилган экан, 1-2 бор борди-келди маслаҳатдан сўнг соддагина маросим билан никоҳ-ланиб кўнгилдаги ота-она, сингил, диний ва дилимдаги рафиқага эга бўлиб, Муҳаммадхон дўстим туфайли бахтли бўлгандим. Иш-ларим ёмон эмас, олдинлари темир-терсак орасида шогирд бўлиб қисқагина замон ичида қурилишларга керакли экскаватор машина-сига ҳайдовчи уста бўлиб эътибор кўргандим.
Маҳалламизнинг атрофи буғдойзор. 40-50 хонадонга макон. Ҳовли райҳон, гултожихўроз, намозшомгул, ўсма билан ҳушбўй, обод. Бир қаватли уйларда яшаймиз. Тўй-маърака ва гап-гаштак-ларда миллий йўлда харажат учун ёрдам пули тўплаганда бойлар қатори маблағ билан қатнашар, ватан озодлиги учун қўлдан кел-ганини аямасдим. Вақти келиб Худойим бир қиз ато қилиб, 4-5-6 йил ичида яна 2 қизу бир ўғилга эга бўлгандим. Гавжум хонадон гулдай, Худо ризқимизни берганди. Биз мухожирлар қайси дарахт новдасига қўнсак, қуш мисоли учиб, ёқтирмай ватандаги дарахт новдасини тополмай дарбадарликка мойилроқ бўлиб қолган экан-миз. Орадан ўн йилча ўтди-ўтмади. Бу гал жаннатмакон она Ватан-ни ташлаб, Америка ковбойлар ўлкасига кўчгандим. Ҳар хонадон-нинг ўзига хос баҳоналари бор. Аммо меники моддий, бола-чақа кўпайиб, уйда ғиди-ғиди бошлаб, юрагим қонга айланганди. Ота-онам доим ҳар ишда хайр тилаб, охири бахайр бўлсин, деб дуо қилишарди. Мен шу ҳикмат сўзни бутунлай эсдан чиқарган экан-ман шекилли, бутун топган-тутган даромаднинг кўпини рафиқам қўлига топширсам ҳам исмим қиморбозга чиқиб, қўни-қўшнига сир фош қилгани бошлагандим. Ҳатто 1-2 бор ўз ҳамжинсим бўлган рафиқамга илтимослар қилган бўлсам-да, негадир у тўнини тескари кийиб олганди. Ўз ҳамжинсимнинг қилмишларига чидай олмай аж-раб кетмоқчи ҳам бўлгандим, лекин дўстлар ва қайнотамнинг наси-ҳатлари туфайли рафиқамни тинчитиб қўйишган. Гапу гаштакларга боролмай, кунида камида 14 соат ишлаб, қора кўз болаларимнинг ризқини таъминлашга уринар, янада хотин тарафидан камситилиб, қиморбоз номим тобора авж оларди. Рафиқам гаштакдагиларга мурожаат қилиб, ораларингизга олиб, ислоҳ қилинглар дея ғурур ва нафсиятимга путур етказарди. Ошналар бу сўзни инобатга оли-шиб, ўйнамаган қиморбозлигимдан қутқазмоқчи бўлишгандай ра-фиқамни гўё тўғри йўлга даъват қилишмоқчи бўлишарди. Ўша мажлисларда баъзан эски одатларни эслаб, карта-парта ўйнаганда, арзимас пул тўплаб, орамиздаги нотавонларга кўмаклашиб ёш ўспиринларга ўрнак бўлмоқчи бўлардик. “Номинг чиққунча жо-нинг чиқсин” деган сўз. Ўшани ҳам қимор деб ўйлаб, рафиқам бўл-ган ҳамжинсим туҳматда давом этар, қора чаплашни ҳунар қилиб олганди. Гапу гаштаклар ҳарчанд тўғрилигим ҳақида гувоҳ бў-лишса-да, рафиқамнинг лўлилиги ёғдек сувнинг устига чиқарди. Баъзан кошки уйланмай, одамларнинг нотўғри таъналарига чидаб юраверсам бўлмасмиди деган нотўғри фикрларга ҳам борардим. Чунки ўз ҳамжинсимдан кўрган зулм ҳаддидан ошганди.
Бунинг сабабини яхши билардим. Атрофимдагилар, баъзилар-нинг тўсатдан чарақлаб, уй-жой эгаси пулдор бўлиб қолиши-ю, ра-фиқамнинг менга бўлган ишончи қолмаганлиги ва қизғанчиқлик туй-ғусининг кучайиб, иродасизча хит қилишдан иборат эди, холос…
Икки ишда ишлар, хизматчиликнинг ҳар турлисини бажариб, ҳаракат қилсамда қиморбоз деган тамға билан лаънатлангандим. Кўзидан ёш дувиллаб оқиб гапиролмай қолганди Сарсон тоға. Бу шахсий ҳикоялардан мақсадим ва муродим ҳеч бир замон тахмин қилинган қиморни ўйнамагандим, лекин Худо берган қисматда ёзилгандан бошқа бойлик насиб бўлмаганди. Ўзингдан чиққан балога, қайга борасан давога деган сўзни айтиб, инсон бўлишни эс-латиб қўйиш вазифам. Олдин инсон, кейин яқин жинс қидириш ке-рак экан. Ўзиникидан кўрилган жафо бегона зулмидан кўпроқ азоб бераркан, кишига… Кўринган азобу жафонинг барчаси ватансиз-лигу ғурбат натижаси деган ишонч миямга ўрнашиб қолганди. Ота мероси баъзан ҳаром пулларни кўз-кўз қилиб, яшаб, мусулмонлик қоидасидан узоқ яшаганлар замонамизнинг сўзида “модачилик” вирусига гирифтор. Бу гирифторларнинг касалманд эканлигини би-лолмаган, қизғанчиқ, ўғри, каззоб ҳар турли нотинчликка сабаб бў-ларкан. Алқисса, хотин борган сари “қимор ўйнаб, бизларни туш-кун яшашга мажбур ва маҳкум қилдинг”, дея жаҳлимни қамчилар эди. “Ол санга, ўз заифангдан келган оқибат” дердим. Бегоналар-нинг хилма-хил таъна ва камситишлари ҳолва экан, кеч пайқагандим.
Хуллас, Америкада йиллар бўйи ҳожатхона ва ахлат тозалаб, кун кечириб, шукр қилиб, бор-йўғимни икки қўллаб рафиқамга топшириб ҳаёт кечирардим. Болаларни ўқитдим, хотин саводхон. Инглизча тил ўрганиб, гўё қонуншунос бўлиб, мени ҳеч назарга илмай, камситар, юмуртқалаган товуқдай тасаввур қиларди. Жаҳ-лимни сабр билан енгиб, эшон ота ҳақига дуо қилардим. Чунки “бола-чақа этакдаги Худонинг омонати” дегандилар. Ичим қон йиғласа-да, киндик қоним тўкилган азиз ва муқаддас макон ҳар аҳволда ҳам эсимдан чиқмасди. Ўзим ҳар жойда, кўнглим сандадир деган хаёл узоқларга олиб кетиб телбанамо кулардим. Умрим чал-ғиганмиди ёки чарчаганмиди, албатта, чарчаганди. Қизларимнинг кирдикори-ю, хотинимнинг чакаги жонимга текканди. Насиб бўлиб 3 куёв кўргандим. Иккиси ўз жигарим эди, яна бири қардош бой-лардан бўлгани учун негадир хонадонимда бойваччалик ҳисси пай-до бўлиб, ҳаммаси ҳам мени менсимайроқ қолишганди. Иродасиз-роқ хотин болаларимга раис эканлигимни билдириб, “ҳаддингни бил” маъносида қўполроқ ҳаракат қилгандим. Чунки эркаклигимни исботлаб қўйиш туйғуси қўзғалиброқ, адашибман шекилли, уйда-гиларнинг ҳар бири асримизнинг бош балоси телефонга ёпишиб, ланг очиб қўйилган эшикдан кириб, мени миршаблар кишанлашиб олиб кетишди. Уйдагилар йиғлашиб, дод-вой қилиш ўрнига “қи-қирлаб” кулишиб, ўзлари билан овора. Гўё кибр неъматидан баҳ-раманд бўлишган. Сўраб-суриштирмай қилинган муомала ва ано-йиликка хавфсизлик идоралари адолатда шошганди. Ерлик қизи эрларининг уруғ-аймоғини қуритиб юборган Америка аскарий куч-ларининг қилмишларига унча парво қилмаганди. Чунки инсон ҳақ-лари қонуни шундай экан. Аммо уйдаги ўзаро ҳамжинсимнинг ра-во кўрган ҳурматсизликларига афсусланиб, қилиб қўйган хатола-римга лаънатлар ёғдирардим. Ичим қон йиғлар, инсонликдан ха-барсиз қолган эканмиз, аҳволни изоҳлашдан ожиз эдим. Олган му-кофотим мени ҳушга келтириб, уйғониб, надомат ҳисси қийнарди. Бегоналар қилмиши оиламнинг зулми олдида ҳолва бўлиб қолганди.
Сарсон тоға бу сўзларни адо қиларкан, дудоқлари пирпираб, безгак тутгандек, қалтираб кўз ёш қиларди. Юпатмоқчи бўлиб мен ҳам кўз ёш қилгандим таъсирланиб. Сарсон тоға яна сўз бошлади.
“Ўғлим ўқиб, маълум бир жойга бориб қолганди. Фариштами-жоз қайнотам қазо қилгандилар. Неваралари унга ўхшамас, рафи-қам маънавий зулмда давом этар, диндор қайнонам ҳалол бир аёл. Лекин ичидан пишган. Молу мулкка ўчроқ. Невараларининг, хусу-сан, ўғлимнинг келажаги унга муҳимроқ кўринарди. Ёт элларда қолмасин деган ниятда насиб бўлса, жинсимиздан қайлиқ олиб бер-моқ орзусида Худога илтижо қиларди. Ҳатто кўз остига қизни эътиқоди истиқоматида дуо йўли билан кўндиришга ундаб, қим-матбаҳо совғалар юборарди. Қиз ўзига тинч, бойлиги сабабли об-рўси баланд оиладан. Аммо қайнонамга ўхшаб пулдор хонадон-нинг одобли, ўқиган қизи эди. Ҳануз ёш. Ўшандай бўлса-да, бир бора совчи юборса ҳам қисмат бўлмайди. Ҳатто энг қадимий оила дўстининг ўғлига ҳам қашшоқ дея важ уйдириб, ўғлига лойиқ кўрмаганди. Фабрика эгаси куёвимнинг бойлиги ўғлимга мадор бўлиб, қизга ундаб қўйгандик. Мен ҳам хурсанд эдим. Чунки юртдош бўлса бўлди деган фикрга бориб қолгандим.
Ғурбатда бола орзу-ҳавасини кўриш насиб бўларкан дея се-вингандим. Замон ўзгарган, бир қатор мусулмонлар бошқа диндаги ёш қизлар билан ва қизларимиз ҳатто жуҳудлар билан бирга яшаб, келаси йили ажрашганлар бор эди. Асли насабимиз давом этаркан дея Худога шукур қилиб қолгандим. Водийлик моддий кучи бар-дам мусулмон бири билан қуда бўлиш ҳар кимга насиб бўлмайди дердим. Дўсту душман олдида бўлиб ўтган воқеалардан кейин эътиборим тушиброқ қолганди. Зора, шу сафар, шу сабабли халқим орасида апоқ-чапоқ бўлиб қоларман дердим. Ғурбатда йилларча чеккан азобу уқубатларим ҳолва бўлиб қолган эди. Машраб куй-лаган ғазалдаги азоб алангаси вужудимни қамраб ўртанардим. Ўшанда бир замонлар Бангладеш қамоқхонасида гуруч еб жон сақ-лаб қолган кунларим ва Чатроль Гил-Гитдаги ўз юртдошим туҳ-мати билан турмага тушиб кунда бир грамм ёғу бир паунд ун еб тирик қолганлигим кўзим ўнгидан қонли сурат бўлиб ўтарди. Ёл-ғизлик ва ноиложлик гўё жаханнам азоби эди, яқин ўтган кунларда бир хитой кишининг сўзлари қулоғимни жаранглатиб, телбанамо ўз-ўзим билан гаплашардим.
Америкага янги келган пайтларим эди, тил билмас, лекин сўз-ларни пайқаб уқардим, бир амаллаб бир ишга ўрнашиб олгандим, вазифам четдан келганларни ҳаво майдонидан олиб шаҳардаги меҳмонхоналарга жойлаштирмоқ эди. Кунда саккиз соат ишлар, хитой хўжайиннинг кўзига тушган эдим. Бир оқшом кечки пайт чақириб қолди: ижирғаниброқ, ҳатто хўмрайиб ёнига бордим, йиғ-ламсираб, икки букилиб, илтимос билан ҳаво майдонида бир хитой меҳмонни кутиб олишимни ва хизмат ҳаққим эвазига икки кунлик ҳақ тўлашини сўзлаб, мўлтиллади ҳайрон бўлиб, “қариндошин-гизми” дея имо билан уқтирдим жаҳли чиқиб қўл силтаб “Нима демоқчисан?” деган эди ғазаб билан, уялиб дудуқландим. Хўжа-йин: “У бир хитой, ҳимоя қилиш ҳар хитой ватандошининг вази-фаси, қариндош бўлмоғи шартми?” — деди асабийлашиб, титраб хўмрайиб туриб. Чумолидай кўпайган миллатнинг бири бўлган бу кишининг улуғ маъноли сўзи, қулоғимни жаранглатиб, эслагач, аф-сусланиб, кўз ёши қилиб хўрсиндим. Ўқимагандим, лекин одамий-лик онамдан мерос эди.
Бугунгача юзларча иш билмаганларга устозлик қилиб, бу мод-дий ва маънавий яхшиликларни эслашга ҳам арзимайди деб юрар-дим, ишнинг қизиғи бу қилмишларимга гувоҳ эди. Шу шаҳарда, ҳатто мен яшаган бинода муқим яшовчи, яхши, ўзига тинч юрт-дошлар бор эди. Бирортасидан дом-дарак йўқ. Ҳар кўрганда ир-жайган бу вафосиз дўстлар қисқа замондаёқ анъанавий сифат-ларини йўқотиб, шу ўлканинг ғайриинсоний ўлчов балчиғига бо-тиб “буқаламун” бўлган эди. Баъзи чала мулла дўстлардан умид узиш ва Худога илтижо қилиш замони келиб ўтаётгандек, ўнгимми тушимми маълум эмас эди.
Темир эшик чертилгач, чўчиб титрадим, тасодифни қарангки, қоровул қорача-қотма киши. Кўп йиллар олдин Ҳиндистондан кўчган бир ҳиндининг ўғлига ўхшарди. Бахт кулгандек бўлди ше-килли дея ўйладим, чунки мен ҳинд тилининг бир кўп лаҳжасидан хабардор эдим. У йигит хуштабиат сўзларидан шарқ ахлоқи усу-лида тарбиялангандек кўринарди. Оёқ ёзиб, ҳаво олиш учун ҳов-лига чиқиб кузатувда тутган бу одам имо ва ишорат билан гап сў-раб қолган эди. Ҳеч қийналмай ҳиндича ўз тилинг билан суҳбат қилиб қўяқол, деганимда, кўзлари қинидан чиқиб, ҳайратомуз ду-дуқланиб: “Ҳиндчани қаердан биласан”, – дея минғиллади меҳри-бон адода суюниброқ. Тахминим тўғри чиқиб, тилу жағим очилиб умрбод бошимдан ўтган савдони бир зумдаёқ уқтириб қўя қол-гандим. У чурқ демай тинглар, таъсирланиб йиғлагандай узоқларга тикиларди. Назаримда, ўзи ҳам ҳанузгача бу диёрнинг қоидаларига кўниколмаганини кўзи билан уқтирмоқчи бўлар эди. Тўсатдан: “Шошма, – деди, қўлимни маҳкам ушлаб, қора қўллари билан уқа-лаб туриб, – Русиядан кўчган қонуншунос бир жуҳуд танишим бор, уч кун сўнгра келади, сенга ёрдам бериш учун унга ялинаман, чунки сен яхши, бечора одамга ўхшайсан”, деди акасини топиб ол-гандай. Яна ота-онам юртини кўриб, тилимизга эътибор берган зот экансан деди. Қўшимча кўнгил олгандай, ўн кунча ўтди-ўтмади, мени чақиртирган жуҳуд ҳинди тилмоч воситаси билан туркис-тонлик эканлигимни билиб, бир қоғозга қўл қўйдириб одамийлик қилмоқ учун енг шимарди, оз фурсатдаёқ зудлик билан судда адо-лат ўнгида оқланиб, озод, ҳур одамлар қаторига қўшилдим. Даш-ном эшитиб, калтаклансам ҳам, ўз қондош юртдошимга хиёнат қилмаслигим аждодимга ҳурмат эди. Болалигимдан бери Ватаним, халқим, қондошим дея, фикран курашиб келдим. Бу ўз Ватанимга садоқат деган сўзнинг ифодаси эмасми? Ана шу олий туйғу ичим-ни ёритиб, гина, кек ва шикоятлар кетидан юрмасликка аҳд қил-дим, шунинг учун туркистонлик бўлишим билан ғурурланар эдим. Балки ўз ватанимда яшаб, ғурбатга қадам ташламаган бўлсам, дар-ду аламимни тотмаган бўлардим. Ватансиз киши бошига келган-ларни қисмат дея тақдирга тан бериб, сабр қилиши ва Худога ишониши инсонга куч беради.
Пешонага ёзилган қисматни янги наслга уқтириш бечора замо-навийлар учун қийин. Охирида маънавий таёқ остида қолишимни қаердан билардим? Бу таёқ бошимга тушганда уйғонгандим. Чунки ўша ҳамжинсим бўлган ўғлим тўйга таклиф қилишдан ор қилганди. Қиз томон бу фикрга қарши чиққан, лекин сўзлари ҳавода қолиб урушишганди. Шундай севинчли кун тажрибасиз ўғлимнинг жа-сорати юрагимга ёмон ботганди. Бу аҳволдан жуда оз кишининг хабари бор эди, холос.
Акси бўлса эди, исмимга яна бир иснод қўшилиб қолиши мум-кин эди. Бўлиб ўтган оталик туйғумни заррача ўзгартирмаган, хафа бўлмай, тоғажонларимни доим дуо қилар, яна кўнгил олмоқчи бў-лардим. Ўғлим виждони ёнида пушаймонлик изҳор қилолмай юрса-да, мен бахту умр тилаб, келинимни табриклаб, невараларим-ни бағримга босгандим. Охирида унинг онасидан ажрагандим. У эса ёши мендан каттароқ қўқонлик пулдор бир одамга турмушга чиққанди. Бахт тилагандим. Чунки қандай бўлса ҳам болаларим-нинг онаси эди. Бахтли бўлди ҳам, эри қазо қилгач, каттагина мол-мулкка эга бўлганди. Мен ҳам Ватанга бориб, зидликдан чекланиб, етим ва ёшроқ татар бир аёлга уйланиб, боласини ўз боламдай бағ-римга босдим. Ғурбатдаги юртдошларнинг кўпчилиги саводсиз аёллар билан ҳаёт кечиришарди. Ҳатто ўзлари ҳам саводсиз. Лекин пулдор. Оғзи қийшиқ бўлса-да, қоралашга уста, гапдон. Мен уй-ланган аёл олий маълумотли мутавозеъ инсон эди. Дунёнинг пасту баландини билган инсоф эгаси. Маънавиятга қиймат бериб, дунё ёлғиз ошқозон эмас эканлигини билган, мунис аёл. Ушбу кун ҳам невараларимга муҳаббат билан ёпишиб, мени хурсанд қилиш учун ғайрат кўрсатди. Миннатдорман, Тангри таоло рози, бизга, болала-римизга умр ва бахт берсин. Аёлимга эътибор берганлигим учун узоқроқ жойга кўчган бўлсам-да, ўғлимни хижолатдан қутқазмоқ ниятида унинг мулки бўлган уйда истиқомат қилиб, ўз уйимни ки-рага бериб, моддиян ҳузур қилиб яшамоқдаман, холос. Ҳануз ёш бўлган ҳозирги рафиқамнинг шафқатга муҳтож ўғлига ҳомийлик қилиш виждоний бурчим. Даромадим ўзимга етиб ортади. Маъ-навий томондан невараларимни кўриб, Худойимга шукур қиламан. Узоқ умр кишига тажриба бўлиб, йўл кўрсатар экан. Аммо хом сут эмган одамзод баъзан адашаркан, дея воқеа-ҳодисалардан ибрат олиб, қилган хатоларидан уялгандай, надомат ҳис этиб, Худога илтижо қиларди Сарсон тоға.
Дам олиб, яна сўзлади: “Тўқсон йиллик умримдан биргина эсдалик ватансизлик сабабли кўз ёшларим, холос. Кўнгил оғритган хатоларимдан сўз очиб, кўнгил эгаларидан узр тилаш замони келди. Шояд шу эсдаликлар бир кун нашр бўлса, баъзи дўст-ларимнинг дилини оғритган бўлсам, кечиришсин” дея хўрсиниб сўзларини улаб кетди Сарсон тоға: Бир йили ҳайитга қудамнинг уйига боргандик. Шунда омон ерда қазо қилиб синглиси Соҳиба томонидан олиб келиниб, тупроққа омонат қилинган дўстим Муҳаммадхоннинг укаси ҳам қадршунослиги туфайли келиб қол-ганди. Қаердандур эслаб, “Ўғлинг ҳайитда келдими?” дея сўраган-дим. Чунки ўғли чет бир ўлкада яшар, меҳнаткаш, ўз қобилияти билан яхши ишга кириб олганди. У маъюслашиброқ: “Йўқ, иши бошидан ошган, соғу бахтли бўлса бас” дея бошқароқ қараб қўй-ганди. Мен яна бетамизлик қилиб, неварам отасини кўрмоқ учун келди деб мақтаниб, иккинчи бор хато қилиб қўйган эканман. У бечора ўзи йилларча касал бўлган боласи билан ғам ичида қов-рилиб, ўғли ҳасратида турганда, сўзларим аҳмоқона эканлигини йиллардан кейин пайқаган эдим. Йиллардан сўнг бу укахон дўстим бу сўзларни эслатганда, ер ёрилмадию ютмади. Ўшанда “неваранг келибди-ю сенинг ўғлинг тўйга нега чақирмади”, деса аҳволим нечук бўларди. Шу хаёл билан минг бор узр сўрадим. Аммо у, “Укахон, мен сизни ўша пайтдаёқ кечирганман. Чунки ҳаётимиздан батамом хабардорман деганди. Бирданига яхши кунлар насиб бўлиб, арзимас хатоларга сабаб бўлгансиз, дея дўстлигини яна бир бор исботлади. Ўшандан буён эҳтиёткор бўлиб қолганман. Чунки хатога хато қўшган одам ғордай ковак туради, деди уялгандай Сарсон тоға. Яна бир бор: агар Ватанимда ўсиб вояга етганимда шу хатоларни қилмас эдим. Бутун ҳақиқатларни самимият билан ҳикоя қилиб, тўғрилигини исботлаган бу ҳурматли юртдошимни қутлаш камина учун виждоний бурч эди.

* * *

Ҳурматли ўқувчилар! Умр бўйи ўз фикримни бошқаларга изоҳ қилиб, очиқ айтиш учун кўп уриндим. Лекин қаламкашлигимнинг жонсиз, заиф бўлиши туфайли ҳозиргача ўз юртдошларимга нима қилмоқчи бўлганлигимни уқтиролганим йўқ. Аммо шояд, агар қилган ишларимдан тариқчалик баҳраманд бўлган бўлсангиз, ўтиб кетганлар руҳига дуо қилинглар. Мен ҳозир 80 ёшимда бир инсон сифатида ҳар томонлама Худога шукр қиламан. Лекин ҳаётда яша-мадим десам, ишонинг. Чунки яшамоқ дунёда ёлғизгина ошқозон эмас экан, машина, давлат, пул эмас экан. Агар ўз дардингизни бошқасига уқтиролмас экансиз, бу ҳаёт ҳаёт эмас. Ҳамдард топиш кўп қийин экан.
Қабримда ҳам Ватанимнинг тинчлиги, халқимнинг саодатини тилайман. Янги наслга бахт тилайман. Соғлик, узоқ умр тилайман! Байроғимни ўпиб қиёматгача ҳилпирашини истайман. Буни тугал гапиришнинг иложи йўқ. Яна айтсам, бачканалик бўлиб қолади. Фақат қалбимдаги Ватан, Мустақиллик, Ҳуррият, элу улуспарвар-ликнинг қанчалик катта давлат бўлганлигини пайқаганим учун шуларни айтиб қўймоқчиман, албатта. Шу йўлда ўлиб кетган-ларнинг руҳи шод, қабри обод бўлсин! Менга шу икки калимани ўргатиб кетганлардан Аллоҳ рози бўлсин. Мен ўқий олмадим. Ҳаёт бўйи бу надомат менинг ичимни кемирди. Аммо агар заррача, тариқчалик дардимни уқтира олган бўлсам, мен шодман. Худога омонат бўлинглар, азиз миллатдошларим! Ватанимизда яшаб, униб-ўсиб, келажак наслга яхши мерослар ташлаб кетишингизни орзу ва умид қиламан.

Ушбу нашрни амалга оширишга беғараз ёрдам бергани учун муаллиф филология фанлари номзоди Алижон Бозоровга ўз миннатдорчилигини билдиради

Sobir Sayhon. Yurt soginchi. Qissa (Lotin) by Khurshid Davron on Scribd

009

(Tashriflar: umumiy 599, bugungi 1)

Izoh qoldiring