Наманганлик ёш ижодкор Рафиқ Сайдулло номи «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муштарийларига яхши таниш. Сайтда унинг шеърлари, ҳикоялари, турк, озарбайжон ва рус шеъриятидан қилган таржималарини бир неча марта эълон қилганмиз. Бугун Рафиқнинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Nasriddin Nazarov. Muhammad Ibrohimbek Laqay
Cизга тақдим этилаётган асар миллатимизнинг қаҳрамон фарзанди (бундан роппа-роса 85 йил аввал — 1931 йилнинг 31 августида большевиклар томонидан қатл этилган) Муҳаммад Иброҳимбек ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тарихчи олим Насриддин Назаровнинг илмий тадқиқотидир. Мазкур тадқиқот узоқ йиллик илмий изланишларнинг пухта натижаси бўлиб, Davomini o'qish
Qutbiy – Qutbiddin Muhiddinovning 110 yilligi
Саҳифа атоқли матншунос, манбашунос, луғатшунос олим Қутбиддин Муҳитдинов таваллудининг 110 йиллигига бағишланади
Хожа Аҳрори Вали сулоласига мансуб Қутбий – Қутбиддин Муҳиддиновнинг таржимаи ҳоли жуда мураккаб. Ўтган юз йилликда Ўрта Осиё халқлари қанча оғир кунларни бошдан кечирган бўлса, ҳазрат ҳам булардан бенасиб қолмаган. Лекин машаққатларга қарамай, араб, форс тиллари, тиб, мантиқ, тафсир ва адабиётшунослик фанларини мукаммал эгаллаб, олим ва шоир бўлиб етишади. Davomini o'qish
Omon Matjon. Xiva she’rlari & Omon Matjon. Iymon yog’dusi (Saylanma)
20 октябрь — Хива куни
Бугун уйимда меҳмон бўлган куёвимнинг чет эллик дўстлари Хива саёҳати ҳақида тўлиб-тошиб гапиришди. Уларнинг ҳайратини бир сўз билан айтсам:»Хива бамисоли эртак!» Улар афсонавий шаҳарни бир умр унутолмасликларини кўзларидан сезиб турдим. Ногаҳон ўзим ҳам Хивани беҳад соғинганимни туйдим. Омон аканинг шеър китобини олиб варақлай бошладим… Davomini o'qish
Bahodir Qobul. Ota chiroq.
Елкам оша тоғлар, оталар нигоҳи, димоғим энамни ҳидига тўлганча Самарқандни, йўқ, Афросиёбни, йўқ, Отачироғни кўраман. Ёш тирқираб жўнайди. Этагимда адоғи кўринмайдиган булутлар соқолини силкиллатиб келаётганини хаёл қиламан. Оқ булут оқ отдай, кўк булут кўк отдай кўринади. Хаёлларим сувратини булутлардан ясаб кўрсатишларини томоша қилган бўламан. Бир қуш ортимдан ҳақлаб зорланганча эргашади. Зарафшон қучоқ очиб жилмаяди… Davomini o'qish
Zebo Rahimova. She’rlar
Мени ўраб турган борлиқ шу қадар бетакрор ва улуғвор, шу қадар дахлсиз ва дахлдор, шу қадар мафтункор ва …ситамкор эдики, мен уни англашга уриниб сўз айтиш касалини орттириб олдим. Бу эҳтиёж ўсиб-улғайиб юрагимга азоб берадиган бўлди. Балки, шоирлик шудир (Зебо Раҳимованинг «Сўз айтмоқ изтироби» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. She’rlar & Yo’ldosh Solijonov. «Besh navo»ning xush havosi
Халқимизда “Аввал ўйла, кейин сўйла”, “Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир” қабилидаги ҳикматли гаплар бежиз айтилмаган. Бу бизни ҳар бир сўзнинг қадрига етишга, энг зарурини танлаб олиш ва қўллашга, сўз қудрати олдидаги масъулиятни чуқур ҳис этишга ўргатади. Абду Наби ҳам буни яхши билади, ҳар бир сўзга эҳтиёткорлик билан ёндашади, унинг куч-қудратини аниқ ҳисобга олади, энг зарурини, юки залворлисини танлаб олади… Davomini o'qish
Hamza. Devon & Yo’ldosh Solijonov. Haqiqat izlagan adib
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг ҳаёт йўли ва ижодий мероси кекса авлодга бирмунча таниш. Улар Ҳамзани халқни саводли қилиш учун жонини жабборга бериб янгича усулда мактаблар очган, дарсликлар яратган муаллим, октябрь тўнтаришини хайрихоҳлик билан қаршилаган шахс, инқилобни куйлаган шоир, сермаҳсул драматург, жадидчилик ҳаракатининг атоқли вакили сифатида биладилар. Аммо ҳозирги авлод унинг ижодини юзаки билади, шахси тўғрисида эса бир-бирига зид маълумотлар қуршовида кўнгли алағда… Davomini o'qish
Usmon Azim. Ishxonadagi ko’rgazma
Асрор Валиевичнинг, айниқса, рангларни фарқлашда ажибтовур қобилияти бор. У “бу кўк”, “бу яшил” деб қўя қолмайди. У турфа нимрангларни, нимчорак рангларни ва ҳатто ниммингрангларгача кўради. Масалан, матоларнинг нусхаларини кўздан кечирар экан, “бу биз келишгандай яшил эмас”, “бу арғувон тус бўлиши керак эди”, “ҳаво ранг бундай бўлмайди” каби жуда кўп қисқа, лекин заҳарханда танбеҳлар айтади… Davomini o'qish
Abdurashid Mamadolimov. Bobom, onam, Mirzahakim akam va futbolchilar bilan matematiklar
Хабарингиз бор, олдин ҳам сайтимизда Абдурашид Мамадолимовнинг бир неча ҳаётий ҳангомалар акс этган ҳикоя ва бадиаларини эълон қилганмиз. Рости гап, мен ҳар гал уларни мириқиб ўқийман. Ёзувчиликка даъвоси йўқ, аслида физика-математика фанлари номзоди бўлмиш, бугун Малайзиядаги МИМОС илмий-текшириш институтида хизмат қиладиган муаллифнинг бу ёзиқларини Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov: Tarjima mas’uliyati deganda…
Таржимон масъулияти дейилганда, менинг кўз ўнгимга дарҳол ҳазрат Алишер Навоий келади. Навоий эллик тўрт ёшларида устози Абдураҳмон Жомийнинг авлиёлар ҳақидаги “Нафаҳотул унс” асарини таржима қилишга бел боғлади… Davomini o'qish
Ma’ruf Jalil. She’rlar & Abdusaid Ko’chimov. Kamtarlikning baland cho’qqisi.
10 октябр — атоқли шоир Маъруф Жалил таваллудининг 80 йиллиги
Маъруф акага қараб ўтириб қайсидир шоирнинг: “Шоирлик истеъдоди шоирнинг ўз шахсиятига алоқаси бўлмаган мустақил бир ҳолат эмас, балки унинг ички руҳий қиёфаси билан узвий равишда боғлиқдир”, дегани хаёлимдан ўтди. Шеърларидаги ёрқинлик ҳам, одамларга меҳрибонлик ҳам, ўйчанлик ва оғирлик, собирлик ва оқиллик ҳам аслида шоирнинг табиатида бор. Унинг одамларга ҳамиша яхшиликлар исташи махсус ўйлаб қилинган иш эмас, бу унинг учун яшаш тарзи, ҳаёти, ҳаётнинг айнан ўзи эди. Унинг шеърлари ҳам ана шу софликдан, ватанга, халққа ҳадсиз садоқат ҳиссидан туғилган дурдоналар эди.. Davomini o'qish
