Таниқли тарихшунос олим Шариф Юсупов бутун илмий фаолиятини Қўқон хонлиги тарихини ўрганишга бағишлаган фидойи тадқиқотчи эди. Унинг хонлик ва хонлар тарихи, ўша даврнинг кўзга кўринган арбоблари, хусусан, Фурқат шахсига оид ишлари катта эътиборга сазовор. Олимнинг ишларида кўзга ташланадиган битта қусур бор, бу ўша асрдаги Бухоро ва Қўқон муносабатлари ҳақида мулоҳаза юритганда албатта Қўқон тарафга қисман ён босиб фикрлашида кўзга ташланади. Мен Қўқон ёхуд Бухорога ён босишни бутунлай рад этаман. Олим тарихий ҳақиқат (ҳужжат) ва илмий холислик тарафга ён босиши керак деб ўйлайман. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Erkin Vohidov. Yoshlik devoni & Yo’ldosh Solijonov. Ruhiyatni yoritgan she’riyat
Устоз Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги олдидан
Эркин Воҳидов поэтик тафаккури ғоят кенг ва тиниқ шоир эканлигини таъкидлаш зарур. Ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга теран нигоҳ билан қараш, уларнинг туб моҳиятини англашга интилиш, қайси бири хайрли, қай бири сохталигини аниқлай олиш истаги шоирнинг илк ижодий қадамларидан буён йўлдош бўлиб келди… Davomini o'qish
Akutagava Ryunoske. Afsungarlik mo’jizalari & Akutagava siyrati
Айтишларича, ўлимидан илгари 35 ёшли Акутагава шундай деган экан: «Табиат менга жуда жозибали туюляпти, чунки мен дунёга сўнгги марта қараяпман!». Davomini o'qish
Iroda Umarova. She’rlar
Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева Ироданинг “Учинчи дунё” китоби сўзбошиси шундай ёзади: Мен яна бир найга дуч келдим. Унинг нолалари тугамагунча (тайёрланган китоб охирига етмагунча) кўнглимнинг титроқлари тугамади. То тугамагунча юрагим сел бўлиб эшитиб ўтиравердим. Davomini o'qish
Gulbadanbegim. «Humoyunnoma»dan & Muallif va asar haqida maqolalar
Гулбадан бегим (1522-йил, Кобул — 1603-йил, Деҳли) ўз замонасининг оқила, донишманд аёлларидан эди. У жияни Жалолиддин Акбар подшоҳнинг «Фирдавс макон ва жаннат ошён Ҳазрат ҳақидаги воқеалардан нимаики билсангиз, ёзингиз»,— деган ишорасига мувофиқ, «Ҳумоюннома» номли ажойиб ва муҳим тарихий асарини ёзишга киришади. «Ҳумоюннома» Бобур подшоҳ билан Ҳумоюн подшоҳнинг ҳаёт тарзи ва саргузаштларининг мухтасар тарихи бўлиб, мантиқан «Бобурнома»нинг давомидир. Davomini o'qish
Rafiq Saydullo. Yangi she’rlar
Наманганлик ёш ижодкор Рафиқ Сайдулло номи «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муштарийларига яхши таниш. Сайтда унинг шеърлари, ҳикоялари, турк, озарбайжон ва рус шеъриятидан қилган таржималарини бир неча марта эълон қилганмиз. Бугун Рафиқнинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Nasriddin Nazarov. Muhammad Ibrohimbek Laqay
Cизга тақдим этилаётган асар миллатимизнинг қаҳрамон фарзанди (бундан роппа-роса 85 йил аввал — 1931 йилнинг 31 августида большевиклар томонидан қатл этилган) Муҳаммад Иброҳимбек ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тарихчи олим Насриддин Назаровнинг илмий тадқиқотидир. Мазкур тадқиқот узоқ йиллик илмий изланишларнинг пухта натижаси бўлиб, Davomini o'qish
Qutbiy – Qutbiddin Muhiddinovning 110 yilligi
Саҳифа атоқли матншунос, манбашунос, луғатшунос олим Қутбиддин Муҳитдинов таваллудининг 110 йиллигига бағишланади
Хожа Аҳрори Вали сулоласига мансуб Қутбий – Қутбиддин Муҳиддиновнинг таржимаи ҳоли жуда мураккаб. Ўтган юз йилликда Ўрта Осиё халқлари қанча оғир кунларни бошдан кечирган бўлса, ҳазрат ҳам булардан бенасиб қолмаган. Лекин машаққатларга қарамай, араб, форс тиллари, тиб, мантиқ, тафсир ва адабиётшунослик фанларини мукаммал эгаллаб, олим ва шоир бўлиб етишади. Davomini o'qish
Omon Matjon. Xiva she’rlari & Omon Matjon. Iymon yog’dusi (Saylanma)
20 октябрь — Хива куни
Бугун уйимда меҳмон бўлган куёвимнинг чет эллик дўстлари Хива саёҳати ҳақида тўлиб-тошиб гапиришди. Уларнинг ҳайратини бир сўз билан айтсам:»Хива бамисоли эртак!» Улар афсонавий шаҳарни бир умр унутолмасликларини кўзларидан сезиб турдим. Ногаҳон ўзим ҳам Хивани беҳад соғинганимни туйдим. Омон аканинг шеър китобини олиб варақлай бошладим… Davomini o'qish
Bahodir Qobul. Ota chiroq.
Елкам оша тоғлар, оталар нигоҳи, димоғим энамни ҳидига тўлганча Самарқандни, йўқ, Афросиёбни, йўқ, Отачироғни кўраман. Ёш тирқираб жўнайди. Этагимда адоғи кўринмайдиган булутлар соқолини силкиллатиб келаётганини хаёл қиламан. Оқ булут оқ отдай, кўк булут кўк отдай кўринади. Хаёлларим сувратини булутлардан ясаб кўрсатишларини томоша қилган бўламан. Бир қуш ортимдан ҳақлаб зорланганча эргашади. Зарафшон қучоқ очиб жилмаяди… Davomini o'qish
Zebo Rahimova. She’rlar
Мени ўраб турган борлиқ шу қадар бетакрор ва улуғвор, шу қадар дахлсиз ва дахлдор, шу қадар мафтункор ва …ситамкор эдики, мен уни англашга уриниб сўз айтиш касалини орттириб олдим. Бу эҳтиёж ўсиб-улғайиб юрагимга азоб берадиган бўлди. Балки, шоирлик шудир (Зебо Раҳимованинг «Сўз айтмоқ изтироби» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. She’rlar & Yo’ldosh Solijonov. «Besh navo»ning xush havosi
Халқимизда “Аввал ўйла, кейин сўйла”, “Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир” қабилидаги ҳикматли гаплар бежиз айтилмаган. Бу бизни ҳар бир сўзнинг қадрига етишга, энг зарурини танлаб олиш ва қўллашга, сўз қудрати олдидаги масъулиятни чуқур ҳис этишга ўргатади. Абду Наби ҳам буни яхши билади, ҳар бир сўзга эҳтиёткорлик билан ёндашади, унинг куч-қудратини аниқ ҳисобга олади, энг зарурини, юки залворлисини танлаб олади… Davomini o'qish
