Носиржон Жўраевнинг шеърларини деярли ёд биламан. Аксариятини биринчилардан бўлиб ўқиганман. Ўхшамаган мисраларини биргалашиб муҳокама қилганмиз, баҳслашганмиз. Аммо ҳар сафар янги бир шеър туғилганда ўртадаги тушунмовчилик тумандай тарқайди – яна мутолаа, яна муҳокама… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Shoir o’tdi. Ha, o’tdi-ya, shoir o’tdi & Shafoat Rahmatulla Termiziyga bag’ishlov
Шоир Шафоат Раҳмутулло Термизий вафот этди. Мен «шоир» сўзи олдидан бирон бир эпитет ишлатишни истамадим. Зеро, Шафоат ака ШОИР эди. Яратган унга тоза юрак ва беназир иқтидор ато қилган эди. Шоир ўлими ҳақидаги хабарни эшитишим билан бир пайтлар Шафоат аканинг ўзи битган сатр ўз-ўзидан тилимга келади:
Шоир ўтди. Ҳа, ўтди-я, шоир ўтди…
Behzod Fazliddin. So’z saltanati (Rauf Parfi poetik olamiga bir nazar)

Ўтган асрнинг 60-йиллари адабиётимизда Рауф Парфи деган жиддий поэтик ҳодиса рўй берди. Шоир “Энг узоқ ёзилган таржимаи ҳол”ида биринчи “шеърий асар”ини 1953 йилнинг 5 мартида (10 ёшида) ёзганини айтади. “Энди қандай яшаймиз?” сарлавҳали бу марсия-шеър бадиий савияси, кимга бағишланганидан қатъи назар, мурғак юракнинг туб-тубидан отилиб чиққан нидо – рост қайғу эканига шубҳа йўқ. Шоир илк ижодини марсиядан бошлагани бежиз эмасдир… Davomini o'qish
Farog’at Kamol. She’rlar
27 март — шоира Фароғат Камол таваллуд топган кун. Чин дилдан қутлаймиз!
Бу шоиранинг шеърларида тунги ёмғирлар шивири, олислаб кетаётган болалик турналарининг ноласи, баҳор набадаси силкитиб турган пардалар ортидаги юракнинг гоҳ кўриниб, гоҳ кўринмай турган сирли манзаралари яширин. Davomini o'qish
Lazizjon Bahronov. Egasini izlagan gaplar
Мендан ижодий парвоз сўраяпсизми, унда қанотларимни қўйиб юборинг. Davomini o'qish
Dilmurod Quronov. She’rda mantiq, did, axloq va boshqalar xususida. I qism
Ўзингиздан қолар гап йўқ, сўнг вақтларда назмбозлик касалига йўлиққанлар – жўнгина гапларини ҳам шеърга соладиган, энг ёмони, уларни “шеър” деб эълон қиладиганлар кўпайган. Қарангки, буларнинг бахтига овоз кучайтиргичу фонограммалар замони келиб, истеъдоду диддан мосуво қўшиқчилар ҳам кўпайгандан кўпайди! Ўхшатмагунча учратмас, деганлари шу-да: булар наригилари битган маза-матрасиз шеърларни хориждан ўғирланган куйларга солиб, компьютер дастурлари ёрдамида сайқаллаб, чунон “куйлай” бошладиларки, тезда FM тўлқинларини забт этиб, қўл телефон “чип”ларини тўлдирдилар. Davomini o'qish
Faxriyor. Yangi she’rlar
Фахриёр дардларига тинимсиз шакл излайди. Ташбиҳлар воситасида бир-биридан узаб кетган воқеликларни ва моҳиятларни ўзаро яқинлаштиради, чоғиштиради. Бу ҳол уларни уйғун ҳолда тасаввур этиш имконини беради. Унинг назарида, ташбиҳ — мазмун қофияси. Қофияли верлибрларни, фикрни асл шаклида сақлаб қолиш эҳтиёжидан туғилган, дейиш мумкин. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul: Mutolaa ezgulikka boshlaydi
Бу адибларни ўқиб, завқ оласиз, адабиётнинг соф, чинакам вазифасини теран англайсиз, ҳаётни, жамиятни, ўзингизни ўрганасиз. Булар бир илм. Бу илмни ўрганган сайин кўнглингиз юксалиб боради, ақлингиз теранлашади, инсоннинг моҳияти ва вазифасини кўпроқ англайсиз. Davomini o'qish
Halima Ahmad. Badialar & Shoiraning o’zi o’qigan she’rlar
…Қишнинг ўртасида баҳорни соғинаман. Ва яна қалдирғочларниям. Юрагим орзиқишда онам авайлаган қизғалдоқлардай титрайди. Келажак баҳорнинг қадамларига ишонаман. Унинг осмонида чарх уражак қалдирғочларнинг қанотидаги Ҳақ битган меҳру-муҳаббат, ризқу-насибага ҳам… Davomini o'qish
Go’zal Begim. Tuproq isi kelar tomirlarimdan & Shoiraning o’zi o’gan she’rlar
Дунёнинг қайси гўшасида яшасам-да, мен хоразмликман. Томирларимда шу гўшанинг тупроқ иси уфуради, йиғим ҳам, кулгум ҳам хоразмча. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас… Davomini o'qish
Tursun Ali. Samoda oy kezinar tanho…
…Гўзалликни, гулларни севаман. Ҳар бир гулнинг ўзига хос тоти, ифори бор. Улар менга илҳом бахш этади, уларга атаб ёниб шеърлар ёзаман. (Турсун Алининг «Адабиёт – инсон қалбига йўл» мақоласидан. Davomini o'qish
Nodir Jonuzoq. She’rlar.
Шоир Нодир Жонузоқни 40 ёшга тўлиши билан чин дилдан қутлаймиз!
Шоир ким? Шеър нима учун ёзилади? Ҳақиқий шеър қандай бўлиши лозим? Бу саволларга ўтган йиллар мобайнида кўп жавоб излаганман. Ҳар гал жавоб топгандай бўламан-у, бироз ўтиб, фикримдан қониқмайман. Ўйлаб қарасам, шеър ёзаман дея, сўзларни кўп увол қилибман — гуноҳидан қўрқаман энди. Ҳарҳолда, шеър ёзиш шунчаки эрмак ҳам, панд-насиҳат ёки тарғибот қуроли ҳам эмас. Ижод – шоирнинг ўзига ҳам бўйсунмайдиган фавқулодда зиддиятли жараён. Бу ҳолат осмону-фалакка ўрлаётган қуюнга ўхшайди: шоирни бир лаҳза юксакка олиб чиқиб, у бехабар бўлган уфқларни кўрсатади (Нодир Жонузоқнинг «Ўзим ҳақимда» бадиасидан). Davomini o'qish
